OLTINKO’L TUMAN HOKIMLIGI | matbuot xizmati
2.56K subscribers
24.5K photos
1.46K videos
3 files
3.61K links
Oltinko‘l tumanida ro‘y berayotgan jamiyat, iqtisodiyot, ilm-fan, madaniyat, sport, texnologiyalarga oid eng so‘nggi xabarlar.

2021/©
Download Telegram
Ижтимоий тармоқларда "Биз Андижон вилояти Олтинкул тумани Маслахат қфй Хасан Хусан, Эркин Мфй дан кўпчилик халк номидан ёзмокдамиз.Махалламизда сув доимо муаммо булган" хабар юзасидан Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур ҳолатни Олтинкўл туман ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, мутасаддилар билан жойига бориб ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида ушбу ҳудуддаги сув насусида носозлик аниқланди. Хабарда айтилган сув олиш иншоотидаги насос таъмирланиб "Сув таъминот" ходимлари томонидан кўрсатилган барча муаммолар жойида ҳал этилиб аҳолига ичимлик сув етказиб берилди.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
Forwarded from Notarius Otaxo'jayev
Халқ депутатлари Қўрғонтепа тумани Кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда.

Андижон вилояти ҳокими мазкур сессияда қатнашиш учун келди.

@andijan_inform
Forwarded from Notarius Otaxo'jayev
Қўрғонтепа тумани ҳокими лавозимига Ҳалилов Алишер Олимжонович тайинланди.

Алишер Ҳалилов 1984 йилда Қўрғонтепа туманининг Дардоқ қишлоғида туғилган. 2004 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини, 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги олий мактабни тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида бир неча саноат корхоналарида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Андижон вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида фаолият юритиб келган.

@andijan_inform
#Муамммо_нимада

⚡️Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилояти филиали очиқ танловларни ўтказиш бўйича мониторинг ўтказди

◽️Масъулиятсизликка йўл қўйган масъулларга чора кўрилди.

Агентлликка Қўшработ тумани ҳокимлиги томонидан маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари лавозимларига ишга қабул қилиш жараёни белгиланган тартиб бўйича амалга оширилмаётгани ҳақида маълумот келиб тушди.

Мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг 26-моддасига асосан мониторинг ўтказилди.

Мониторинг давомида Қўшработ тумани ҳокимининг тегишли қарорлари билан “Шова”, “Навкат”, “Қувкалла”, “Чиммос”, “Минишкор”, “Янгиқишлоқ” маҳаллалари ҳоким ёрдамчиси лавозимлари очиқ танловга чиқарилган бўлишига қарамасдан, танлов ғолиби аниқлангунга қадар “вазифасини бажарувчи” этиб ходимлар тайинланганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ҳокимлигига Тақдимнома киритилиб, номлари келтирилган маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Эълон қилинган очиқ танловларнинг белгиланган талаб даражасида ўтиши назоратга олинди. Ҳокимликнинг Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбарига “Ҳайфсан” интизомий чораси қўлланилди. Ҳозирда фаолияти ўрганилиб, ишда қолиш ёки қолмаслик масаласи кўриб чиқилмоқда.

Мониторинг Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида ҳам ўтказилди. Натижага кўра, очиқ танлов давом этаётган лавозимлар бўйича танлов натижаларини кутмасдан, танлов ғолиби аниқлангунга қадар 5 нафар ходим “вазифасини бажарувчи” этиб тайинлангани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасига Тақдимнома киритилиб, барчаси эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Эълон қилинган очиқ танловлар назоратга олинди. Бошқарманинг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш шўъбаси бошлиғи йўл қўйган хато ва камчиликлари учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

◽️Жараён республика бўйлаб давом этмоқда.

Ҳурматли жамоатчилик! Шу каби ҳолатларга дуч келаётган бўлсангиз, албатта бизга мурожаат қилинг!

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Президент Шавкат Мирзиёевга Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик лойиҳаларининг бориши ҳақида ахборот берилди.

Президенту Шавкату Мирзиёеву доложено о ходе строительных проектов в городе Ташкенте.

#Mirziyoyev #taqdimot #Toshkent #qurilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ - ҚУТҚАРУВЧИ

Андижон вилояти, Олтинкўл туман, Ҳасан-Ҳусан МФЙдаги Замин ва Катта ариқ кўчаси ўртасидан оқиб ўтувчи Улуғнор каналида чўмилаётган маҳалладаги 3 нафар ёш қизлар дарёда балонда сузиб кетаётган вақтида балондан тушиб кетган.

Ўша вақтда хатлов ишлари билан маҳаллада юрган ҳоким ёрдамчиси Муҳаммад Ризо Хабибиллаев кўриб қолиб, уларни қутқариб жасорат кўрсатганлиги сабабли туман ҳокимилиги ҳамда туман ИИБ томонидан тақдирланди.

Шу ўринда чўмилиш рухсат этилмаган сув хавзаларида чўмилишни қатъиян тақиқланади.
Азиз юртдошлар фарзандларимизни саломатлигини, тинчлигини, барқарор сақлашда бепарво бўлмайлик.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
Forwarded from E-AUKSION
Toshkent viloyati Bo'stonliq tumanidagi "Chorvoq" turistik-rekratsion zonasi hududidan 8 ta yer uchastkalari savdoda turibdi.

Lot-1 (2,5 ga) 3,3 mlrd so'mdan (ko'rish)
Lot-2 (1,2 ga) 1,6 mlrd so'mdan (ko'rish)
Lot-5 (7,5 ga) 9,9 mlrd so'mdan (ko'rish)
Lot-6 (3 ga) 5,4 mlrd so'mdan (ko'rish)
Lot-8 (4 ga) 5,3 mlrd so'mdan (ko'rish)
Lot-10 (3 ga) 3,9 mlrd so'mdan (ko'rish)
Lot-16 (0,4 ga) 457 mln so'mdan (ko'rish)
Lot-17 (1,1 ga) 1,2 mlrd so'mdan (ko'rish)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти прокурори лавозимига Ходжаев Маъруфхон Мақсудович тайинланди.

Маъруфхон Ходжаев ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Ўзбекистон Республикасининг Транспорт прокурори-адлия катта маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Саҳифа: @andpress
Вилоят ҳокими ташаббуси билан Андижондаги чекка ҳудудлар ва қишлоқларда аҳоли учун маданий тадбирлар ўтказилмоқда.

Мазкур тадбирлар ҳар куни 8 та шаҳар ва туманлардаги ҳудудларда ташкил этилади. Аҳоли вакиллари учун мусиқий дастурлар, театр томошалари, оркестр ижроси, ҳушовоз ҳонандалар томонидан қўшиқлар, миллий рақслар, миллий куйлар ва кўплаб маданий чиқишлар намойиш этилади.

Эртага, 10 август куни соат 19:00 да яна 8 та шаҳар ва туманда, жумладан, Марҳамат, Олтинкўл, Пахтаобод, Улуғнор, Хўжаобод, Қўрғонтепа ва Шаҳрихон туманларида, шунингдек, Хонобод шаҳрида ушбу тадбирлар бошланади.

Жойларнинг аниқ манзиллари туман ва шаҳар ҳокимликларининг расмий саҳифаларида эълон қилинади.

Саҳифа: @andpress