OLTINKO’L TUMAN HOKIMLIGI | matbuot xizmati
12.4K subscribers
24.7K photos
1.5K videos
3 files
3.7K links
Oltinko‘l tumanida ro‘y berayotgan jamiyat, iqtisodiyot, ilm-fan, madaniyat, sport, texnologiyalarga oid eng so‘nggi xabarlar.

2021/©
Download Telegram
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Олий суд раҳбарияти билан учрашди. Учрашувда Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан халқимиз томонидан келиб тушган таклифлар якунлари бўйича маслаҳатлашув бўлиб ўтди.

Депутатлар жамоатчилик томонидан юборилган 200 мингдан ортиқ таклифларнинг ҳар бирини синчиклаб ўрганиб чиқишди, бунда халқаро тажриба ҳам инобатга олинди, турли соҳалардан етук мутахассислар ва экспертлар жалб этилди.

Бир неча ой давом этган ўрганишлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Конституциявий қонун лойиҳасининг якуний таҳрири тайёрланди.

Мазкур қонун лойиҳасида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва давлат бошқаруви соҳаларига оид ўта муҳим ўзгаришлар акс этгани сабабли қонун лойиҳасини референдумга қўйишдан аввал депутатлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасида белгиланган қонунчилик ташаббусига эга субъектлар билан маслаҳатлашувлар ўтказмоқда.

Бунда парламент ва ҳукумат, жамоатчилик вакиллари қонун лойиҳасига ўз таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.

Шунингдек, мазкур қонун лойиҳаси Конституциявий суд томонидан алоҳида кўриб чиқилиши ва хулоса берилиши қайд этилди.

Маслаҳатлашувлар давом этади.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ОҚ ОЛТИНИ – ОЛТИНКЎЛДА, - ЧИГИТ ЭКИШ БОШЛАНДИ!

Бугун Олтинкўл туманида вилоят ҳокимилиги қишлоқ хўжалиги котиб мудири У.Раҳимов иштирокида " QОDIR TEXTILE CLASTER" МЧЖ дала майдонида чигит экиш ишларини қисқа ва мақбул муддатларда сифатли экишга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Жорий йилда Олтинкўл туманида чигит экишни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш мақсадида, мавсумга пухта ҳозирлик кўрилди. Тумандаги 144 та фермер хўжалиги ҳамда " QОDIR TEXTILE CLASTER" МЧЖ кластери томонидан 4740 гектар майдонга чигит экишни мўлжаллаган. Мўл ҳосил етиштиришнинг асосий омилларидан бири навни тўғри танлаш ва ўз вақтида экишдир. Шундан сўнг туманидаги кластери корхонасида эҳсон тадбири ташкил қилинди. Унда нуронийлар эл ризқи тўкин бўлиши ҳамда деҳқончиликка барака сўраб дуога қўл очдилар.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СУБСИДИЯ АСОСИДА УСКУНАЛАР БЕРИЛДИ

Аҳоли бандлигини таъминлаш бугунги куннинг асосий йўналишларидан ҳисобланади.
Туманимизда фуқаролар учун навбатдаги субсидия(бепул ёрдам) ускуналари олиб келинди.
Жумладан, сектор рахбарлари ташаббуси билан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган фуқароларимиз учун бугун мотокултиваторлар, сварка аппарат ҳамда тикув машиналари субсидия асосида олиб берилди.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
8 МАРТ - ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ОЛТИНКЎЛ ТУМАН ҲОКИМИ М.ОБИДОВНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ

Батафсил

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
🔰 Бугун соат 15:00 да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

☝️ Унда «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокама қилинади.

👉 Мазкур тадбир «Ўзбекистон24», «Ўзбекистон» телеканалларии, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти, YouTubeдаги канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
Forwarded from DAVLAT AKTIVLARI
Андижон вилояти бўйича 1419 та Тадбиркорлик учун Кўчма савдо жойлари Ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилди.
e-auksion.uz электрон савдо платформаси оркали шаффоф аукцион ва танловларда иштирок этинг

Андижон шаҳри (кўриш)
Андижон тумани (кўриш)
Асака тумани (кўриш)
Булоқбоши тумани (кўриш)
Балиқчи тумани (кўриш)
Бўстон тумани (кўриш)
Избоскан тумани (кўриш)
Жалақудуқ тумани (кўриш)
Марҳамат тумани (кўриш)
Олтинкўл тумани (кўриш)
Пахтаобод тумани (кўриш)
Қўрғонтепа тумани (кўриш)
Улуғнор тумани (кўриш)
Шаҳрихон тумани (кўриш)
Хўжаобод тумани (кўриш)
Хонобод шаҳри (кўриш)

🛍E-AUKSION мобил иловаси
📞
+998 (74) 223 22 12
Бизнинг ижтимоий тармоқлар
Telegram💬Facebook 🌍 Websitе 📸Instagram
"ЯШИЛ МАКОН" УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилаш, атроф-муҳит муҳофазасида муҳим ўрин тутадиган омиллардан бири — дарахт экиш ҳамда парваришлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилмоқда.
Олтинкўл туманида ҳам "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари қизғин давом этмоқда. Туманда фермер хўжалиги дала четларига, йўл бўйлари, ташкилот, корхона ва муассасалар, хонадонлардаги бўш ер майдонларига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.