OLTINKO’L TUMAN HOKIMLIGI | matbuot xizmati
12.5K subscribers
24.7K photos
1.5K videos
3 files
3.7K links
Oltinko‘l tumanida ro‘y berayotgan jamiyat, iqtisodiyot, ilm-fan, madaniyat, sport, texnologiyalarga oid eng so‘nggi xabarlar.

2021/©
Download Telegram
Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда кўчат экиш, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштиришга доир тадбирларда фаол иштирок этиш белгиланган.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида белгиланган вазифаларнинг ижросининг таъминлаш мақсадида Олтинкўл тумани “Офтабачек” маҳалласида “Яшил макон” умуммилий лоиҳаси дастури доирасида хашар ташкил қилинди. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими ва маҳалла фаоллари иштирокида кам таъминланган якка ёлғиз фуқаролар хонадонларига мевали ва манзарали кўчатлар экилди. Жумладан фуқаро Ш.Ўринбоева оиласидан хабар олинди. Ушбу оилага Махалла хайрия жамоат фонди томонидан озиқ-овқат махсулотлари ҳамда хонадон томорқасига мевали ва манзарали кўчатлар экилди.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
4-март Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топган кун

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 - йил 4 -март кунидаги 1378 - сонли фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ташкил топган куни.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳафтанинг шанба куни, бугун, Олтинкўл туманида фуқаролар учун сайёр қабул бўлиб ўтди.

Жараёнда туман ҳокими, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ва бошқа масъул ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Қабул давомида фуқароларнинг ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, электр симёғочлар ўрнатиш ва эскирган трансформаторларни алмаштириш, имтиёзли кредит олиш, суюлтирилган газ баллонлари ажратилиши, соғлиқни сақлаш, таълим уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга оид 50 дан ортиқ мурожаатлари қабул қилинди.

Жисмоний ва юридик шахс вакилларининг аксарият мурожаатларини жойида ҳал этиб, вақт талаб этадиган масалалар юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар бериб, уларнинг ижросини назоратга олинди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олтинкул тумани 8-март "Халкаро хотин-кизлар куни" муносабати билан тантанали тадбир утказилди.

Туманнинг бир гурух фаол хотин-кизларига туман хокимининг кимматбахо совгалари топширилди.

Эстрадамизнинг ёркин юлдузларининг чикишлари эса тадбирда чинакам байрамона кайфиятни акс эттирди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олтинкўл тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими фуқароларимизни фаолликка чорлайди.

Ҳурматли туманимиз фуқаролари 1 март кунидан 1 апрел кунигача юртимизда ўтказилаётган "Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва фуқаро мухофазаси" ойлигида фаол иштирок этайлик.

Олтинкўл тумани ФВБ
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Олий суд раҳбарияти билан учрашди. Учрашувда Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан халқимиз томонидан келиб тушган таклифлар якунлари бўйича маслаҳатлашув бўлиб ўтди.

Депутатлар жамоатчилик томонидан юборилган 200 мингдан ортиқ таклифларнинг ҳар бирини синчиклаб ўрганиб чиқишди, бунда халқаро тажриба ҳам инобатга олинди, турли соҳалардан етук мутахассислар ва экспертлар жалб этилди.

Бир неча ой давом этган ўрганишлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Конституциявий қонун лойиҳасининг якуний таҳрири тайёрланди.

Мазкур қонун лойиҳасида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва давлат бошқаруви соҳаларига оид ўта муҳим ўзгаришлар акс этгани сабабли қонун лойиҳасини референдумга қўйишдан аввал депутатлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасида белгиланган қонунчилик ташаббусига эга субъектлар билан маслаҳатлашувлар ўтказмоқда.

Бунда парламент ва ҳукумат, жамоатчилик вакиллари қонун лойиҳасига ўз таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.

Шунингдек, мазкур қонун лойиҳаси Конституциявий суд томонидан алоҳида кўриб чиқилиши ва хулоса берилиши қайд этилди.

Маслаҳатлашувлар давом этади.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ОҚ ОЛТИНИ – ОЛТИНКЎЛДА, - ЧИГИТ ЭКИШ БОШЛАНДИ!

Бугун Олтинкўл туманида вилоят ҳокимилиги қишлоқ хўжалиги котиб мудири У.Раҳимов иштирокида " QОDIR TEXTILE CLASTER" МЧЖ дала майдонида чигит экиш ишларини қисқа ва мақбул муддатларда сифатли экишга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Жорий йилда Олтинкўл туманида чигит экишни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш мақсадида, мавсумга пухта ҳозирлик кўрилди. Тумандаги 144 та фермер хўжалиги ҳамда " QОDIR TEXTILE CLASTER" МЧЖ кластери томонидан 4740 гектар майдонга чигит экишни мўлжаллаган. Мўл ҳосил етиштиришнинг асосий омилларидан бири навни тўғри танлаш ва ўз вақтида экишдир. Шундан сўнг туманидаги кластери корхонасида эҳсон тадбири ташкил қилинди. Унда нуронийлар эл ризқи тўкин бўлиши ҳамда деҳқончиликка барака сўраб дуога қўл очдилар.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СУБСИДИЯ АСОСИДА УСКУНАЛАР БЕРИЛДИ

Аҳоли бандлигини таъминлаш бугунги куннинг асосий йўналишларидан ҳисобланади.
Туманимизда фуқаролар учун навбатдаги субсидия(бепул ёрдам) ускуналари олиб келинди.
Жумладан, сектор рахбарлари ташаббуси билан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган фуқароларимиз учун бугун мотокултиваторлар, сварка аппарат ҳамда тикув машиналари субсидия асосида олиб берилди.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
8 МАРТ - ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ОЛТИНКЎЛ ТУМАН ҲОКИМИ М.ОБИДОВНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ

Батафсил

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
🔰 Бугун соат 15:00 да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

☝️ Унда «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокама қилинади.

👉 Мазкур тадбир «Ўзбекистон24», «Ўзбекистон» телеканалларии, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти, YouTubeдаги канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook