OLTINKO’L TUMAN HOKIMLIGI | matbuot xizmati
2.37K subscribers
24K photos
1.41K videos
3 files
3.46K links
Oltinko‘l tumanida ro‘y berayotgan jamiyat, iqtisodiyot, ilm-fan, madaniyat, sport, texnologiyalarga oid eng so‘nggi xabarlar.

2021/©
Download Telegram
ҲОКИМ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, эртамиз эгалари ўзларининг қизиқишлари бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Хусусан, жойларда ҳокимлар ёш авлод вакиллари билан учрашувлар ўтказаётганини бунга бир мисол қилиб келтириш мумкин. Ана шундай учрашувлардан бири бугун Олтинкўл туманида 45-умумтаълим мактабида ўтказилди. Учрашувда туман ҳокими Муҳаммадмусо Обидов иштирок этди. Мулоқотлар давомида ёшларнинг орзу ва мақсадларини тингланди. Шунингдек, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган йигит-қизларнинг режалари билан танишиб, уларни жой, керакли жиҳозлар ҳамда кредит маблағлари билан таъминлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Диққат эълон!

Ҳурматли фуқаролар! Хабарингиз бор Андижон вилояти ҳокимининг қабули ҳар ойнинг охирги шанба кунига белгиланган.

Эртанги қабул жараёнлари аномал совуқ об-ҳавони ҳисобга олган ҳолда ҳамда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Андижон вилоятининг барча туман-шаҳарларида бўлиб ўтади.

Мазкур қабул жараёнларида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, бириктирилган вакиллар ҳамда туман-шаҳар ҳокимлари иштирок этадилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги имкониятлар кўрсатиб ўтилди
#25jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
САЙЁР ҚАБУЛ – ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШНИНГ МАҚБУЛ ЙЎЛИ

Жамиятда фуқароларнинг мурожаатларига доимий эътибор ниҳоятда муҳим масаладир. Чунки фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги қанча юқори бўлса, жамият тараққиётига тўсиқ бўладиган муаммолар шунча тез бартараф этилади.Бугун Олтинкўл туман ҳокими М Обидов ҳамда туманида ўтказилаётган қабул жараёнига бириктирилган вакил Б Жоборовларнинг фуқаролар билан қабули бўлиб ўтди. Қабул давомида фуқаролар томонидан уй-жойларининг таъмирлаш, тиббиёт, моддий ёрдам ажратиш каби масалалар юзасидан мурожаатлар бўлди. Қилинган мурожаатлар ўз жойида ҳал этилган бўлса, муддат талаб қиладиган мурожаат юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
ТОМОРҚАДА ТУРФА ГУЛЛАР
Олтинкўл тумани Чунтак қишлоғида истиқомат қилувчи Нуриддин Жалилов узоқ йилдан бери гулчилик билан шуғилланади. Жалиловлар хонадонда 2 сотихлик 2 та иссиқхона мавжуд. Унда экилган гулларнинг эса санаб саноғига етолмайсиз. Турфа кўринишдаги турли гуллар ичида кезиб юраркансиз, қиш фаслида ҳам баҳорий тароватни ҳис этасиз. Дастлаб, 30 дона гул парваришидан иш бошлаган қаҳрамонимиз уларга бўлган меҳри ва энг асосийси даромадининг чўғи баландлиги сабаб йиллар давомида фаолиятини кенгайтирди. Ҳозирда турли давлатлардан келтирилган минглаб ноёб гуллар мана шу иссиқхоналарда ўстириляпти.Ушбу тадбиркорни нафақат Олтинкўлда, балки бутун Андижонда яхши танийдилар. Нуриддин парваришлаётган декоратив ва хона гулларига бўлган талаб катта.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
Татаристон Республикасига ишга бориш истагида бўлган фуқароларни нефт, газ, нефтни қайта ишлаш, нефт-кимё саноати учун ускуналар ишлаб чиқариш ва етказиб бериш соҳасида "Татнефть" корхонаси қуйидаги йўналишлари бўйича ишга таклиф қилади:
👉🏻Танлов 2023 йил, 31 январь, сешанба куни соат 13:30 да

- Электр газ пайвандчиси 2-3-4 разряд;
- Автоматик ва ярим автоматик машиналарда электр пайвандчи 4-5 разряд;
- СНС машинаси оператори 2 разряд;
- Механик монтажчи 3 разряд.

Иш берувчи томонидан белгиланган имтиёзлар:
Фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент расмийлаштиришда ёрдам;
Билетга ёрдам;
Ётоқ жойга ёрдам;
Овқатланиш масаласида ёрдам;

Ойлик иш ҳақи (💵):
🔹 46 000 - 57 500 рубль. (бажарилган ишга қараб);

Номзодлар учун талаблар:
18 ёшдан юқори бўлиши;
судланмаганлик;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга тақиқ қўйилмаган бўлиши.
Рус тилида бошланғич даражада гаплаша олиши;

Танловда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар биометрик ҳамда хорижий паспортлари билан қуйидаги манзилга келишлари сўралади.

🏢 Андижон шаҳар, Бобур шох кўчаси 4 уй. Мўлжал: "ИШГА МАРҲАМАТ" мономаркази биноси 2-қавати (собиқ Афгон боги рупарасида).
👉🏻https://t.iss.one/agency_andijan
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Биринчи Президент Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев возложил цветы к подножию памятника Первому Президенту Исламу Каримову в городе Ташкенте.

#Mirziyoyev #marosim #BirinchiPrezident #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter