OLTINKO’L TUMAN HOKIMLIGI | matbuot xizmati
2.36K subscribers
23.9K photos
1.4K videos
3 files
3.43K links
Oltinko‘l tumanida ro‘y berayotgan jamiyat, iqtisodiyot, ilm-fan, madaniyat, sport, texnologiyalarga oid eng so‘nggi xabarlar.

2021/©
Download Telegram
Олтинкўл туман аҳолисини озиқ-овқат махсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда ички бозорларда нархларни барқарор сақлаш мақсадида Олтинкўл туман ҳокими М.Обидов ҳамда ДСИ раҳбари Ш.Набижоновлар туманидаги тадбиркорлар билан учрашди. Учрашувда нарх-наво барқарорлаштириш учун таклиф ва фикрлар алмашилиниб, туманда якдил тадбиркорлар озиқ-овқат маҳсулотларини чет элдан ёки бошқа вилоятлардан арзонлаштирилган нархларда туманга олиб келиниб, тадбиркорларга етказиб бериш лойиҳаси ўртага ташланди. Бундан ташқари, фермер хўжаликлари томонидан етказиб берилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозордан-маҳаллагача олиб чиқиб сотиш тизими йўлга қўйилиши илгари сурилди.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммити олдидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтди.

Накануне саммита глав государств Центральной Азии состоялась неформальная встреча Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева, Президента Казахстана Касым-Жомарта Токаева и Президента Кыргызстана Садыра Жапарова.

#Mirziyoyev #sammit #Maslahatuchrashuvi #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ТАЖРИБА МУҲИМ ОМИЛ...

Барча соҳада бўлгани каби қишлоқ хўжалигида ҳам тажрибали мутахассисларни муҳим ўрни бор. Шу боис Олтинкўл туманида дала агротехник тадбирларини вақтида, сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида тажрибали қишлоқ хўжалигида, хусусан пахта етиштиришда меҳнат қилган оқсоқоллардан иборат ишчи гуруҳи тузилди. Ундан кўзланган мақсад пахта майдонларида культивация рихлена қилиш, ғўза майдонларида касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш, агротехник тадбирлар унуми ошириш борасида туманинг тўртда сектор ҳудудларига ишчи гуруҳи иш бошлади. Жумладан, тумандаги “Машъал” массивидаги фермерларнинг дала майдонларини айланишиб, ғўза парваришини кўздан кечирилди. Бугун Олтинкўл туман ҳокими М.Обидов ҳамда ИИБ бошлиғи Б.Нурматов ва тажрибали нуронийлар соҳада амалга оширилаётган ишларни таҳлил этилиб. Фермер хўжаликлари раҳбарларига кўмак бериш, уларни қўллаб-қувватлаш юзасидан таклиф ва тавсияларини берди.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.