OLTINKO’L TUMAN HOKIMLIGI | matbuot xizmati
2.37K subscribers
24.2K photos
1.42K videos
3 files
3.51K links
Oltinko‘l tumanida ro‘y berayotgan jamiyat, iqtisodiyot, ilm-fan, madaniyat, sport, texnologiyalarga oid eng so‘nggi xabarlar.

2021/©
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан Чўлпонота шаҳрига жўнаб кетди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Кыргызской Республики Садыра Жапарова отбыл в город Чолпон-Ату.

#Mirziyoyev #sammit #Maslahatuchrashuvi #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрига келди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в город Чолпон-Ату Кыргызстана.

#Mirziyoyev #sammit #Maslahatuchrashuvi #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔰Бундан буён кимнидир ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки озодликни чеклаш фақатгина суд қарорига асосан амалга оширилади.

Суднинг қарори қабул қилинмагунича қирқ саккиз соат, яъни икки суткадан кўп ушлаб турилишига йўл қўйилмайди. 2 кун ичида суднинг тегишли қарори қабул қилинмаса, шахс дарҳол озод қилиниши керак.

Бундан ташқари, ушлаб турилган шахсга унинг ҳуқуқлари ва нима сабабдан ушлаб турилгани ҳақида тушунтириш шартлиги белгилаб қўйилаяпти.

Конституциямизнинг 25-моддасига шу мазмундаги ўзгартириш киритилиши таклиф этилаяпти.

Қолаверса, айнан шу моддага амалдаги Конституциямизнинг 26-моддасидаги ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмаслиги билан боғлиқ нормаларни қўшиб юбориш кўзда тутилган.

❗️26-моддада эса жиноят содир этишда айбланаётган, гумонланаётган ва судланувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини акс эттириш таклиф этилаяпти.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ТАДБИРКОРГА ЭЪТИБОР

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга бўлган эътибор туфайли бу соҳа йилдан-йилга ривожланиб бормоқда. Бу тармоқ ўзининг иқтисодиётимиздаги ўта муҳим ва салмоқли ҳиссаси, роли ва таъсири билан давлатимиз ва жамиятимиз тараққиётида тобора муҳим ўрин эгаллаб бормоқда. Олтинкўл тумани Темирхўжа маҳалласида яшовчи М. Хакимова ҳам ана шундай имкониятлардан унумли фойдаланиб, юртимиз бозорларига сифатли маҳсулотларини еткизиб бермоқда. Айни вақтда тадбиркор 20 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлаган. Бугун туман ҳокими М.Обидов ҳамда ДСИ раҳбари Ш.Набижоновлар тадбиркорнинг фаолияти ҳамда яратилган шароитлар билан танишди.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
МАКТАБЛАР ТАЙЁРГАРЛИГИ ЎРГАНИЛМОҚДА

Олтинкўл тумани халқ таълими бўлими тасарруфига кирувчи жами 55 та таълим муассасаларида 2022-2023 ўқув йилига пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Олтинкўл туман ҳокими Муҳаммадмусо Обидов тумандаги 7- сонли умумтаълим мактабни кўздан кечирди. Жумладан, ушбу умумтаълим мактаби синф хоналари, мактабнинг ташқи ҳудудлари ҳам шай ҳолатга келтирилмоқда. Мактабда аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилди.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.