OLTINKO’L TUMAN HOKIMLIGI | matbuot xizmati
2.56K subscribers
24.5K photos
1.46K videos
3 files
3.6K links
Oltinko‘l tumanida ro‘y berayotgan jamiyat, iqtisodiyot, ilm-fan, madaniyat, sport, texnologiyalarga oid eng so‘nggi xabarlar.

2021/©
Download Telegram
Ижтимоий тармоқлардаги "BASTION" телигирам каналида Олтинкўл тумани Сафаробод МФЙ аҳолиси, маҳалласига кириш қисмидаги икки нафар қўшнилари кўчани ҳаққини ўз уйларига қўшиб олишлари натижасида, катта кўча 1-2 метрлик йўлакчага айланиб қолганидан, бу эса шошилинч ҳизмат машиналари киришига ҳам тўсқинлик қилаётганидан шикоят қилишмоқда. Сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан Олтинкўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади. Мазкур мурожаат юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди. Бугун мазкур ҳудудга Олтинкўл туман ҳокимининг 1-ўринбосари А.Мамажонов ҳамда туман прокурори Т.Арсланов ушбу маҳаллага бориб аҳоли билан учрашиб тушунтириш ишлари олиб борди.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Учкўприк туманида бунёд этилаётган Енгил саноат ва логистика марказига борди.
Давлат раҳбари бу ерда иш бошлаган тикувчилик корхоналари фаолияти билан танишди, тадбиркорлар ва харидорларга яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Қўштепа туманида ҳам яна бир тўқимачилик корхонаси қурилмоқда. Фабрика йилига 18 миллион метр юқори сифатли мато ҳамда 10 миллион дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Центр легкой промышленности и логистики, строящийся в Учкуприкском районе Ферганской области.
Глава государства ознакомился с деятельностью открывшихся здесь швейных предприятий, условиями, созданными для предпринимателей и покупателей.
Еще одно текстильное предприятие строится в Куштепинском районе. Фабрика будет иметь годовую мощность в 18 миллионов метров высококачественной ткани и 10 миллионов единиц готовой продукции.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #tuqimachilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Олтинкўл туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.02.2022 йилдаги “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-138-сонли ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг 1-ўринбосари А.Мамажонов ҳамда туман прокурори Т.Арсланов ва мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокда йиғилиш бўлиб ўтди. Маскур йиғилишда ер қонунчилигига риоя қилмаслик, ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, жумладан ноқонуний қурилмалар қуриш, шунингдек, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари учраётганлиги бу борада рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш орқали ягона назорат тизимини жорий этиш ҳамда ваколатли идоралар ўртасида ҳамкорликни янада кучайтиришни юзасидан сўз борди.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.