Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Қуртлаган, #қаровсиз #қолган #инсонга #эътибор #берилди! Жиззахдаги ҳолат эди, бош шифокор Аёл киши Ҳурматли Zulayxo Maxkamova! Аёл киши наҳотки эътиборсиз бўлса Озода Парпибоева?!, Saodat Boymirzayeva?!

Ҳурматли Амрилло Иноятов раҳмат сизга 🇺🇿👇

#Расмий #муносабат

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган "Кадрда кўнгилни хира қиладиган тасвирлар мавжуд: бемор Даштобод больницаси ҳовлисида ётган эмиш..." номли видеолавҳа Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва бошқа тегишли давлат ташкилотлари томонидан назоратга олинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, видеолавҳадаги шахс 2022 йил ноябрь ойида кўчада совуқда қолиб кетгани учун Зомин туманининг "Чорвадор" ҚФЙ ҳудудидан тез тиббий ёрдам машинасида Зомин марказий шифохонасига олиб келинган.

Керакли даво муолажаларидан сўнг бемор ўзига келгач, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари унинг шахсини аниқлаш имконияти бўлмагани сабабли қариндошларига хабар беришда амалий ёрдам сўраб туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими, прокуратурасига мурожаат қилган.

Натижада беморнинг яқинлари томонидан ташлаб кетилгани ва шу вақтгача тумандаги фермер хўжалиги раисларидан бирининг хонадонида ишлаб келингани аниқланган.

Бемор қариб етти ой туман марказий шифохонасида ётиб даволанган. Ҳудудий тиббиёт бирлашмаси раҳбариятининг тегишли ташкилотларга ушбу шахс қариндошларини топиш ёки Мурувват уйларига жойлаштириш бўйича такрорий мурожаатларидан сўнг, ўз уйида ишлатган фермер хўжалиги раиси беморни уйига олиб кетади.

Аммо бир-икки кун ўтиб, у видеолавҳадаги шахсни Даштободдаги шифохонага ташлаб кетади. Тиббиёт ходимлари томонидан бемор шифохонага жойлаштирилади. Бироқ хонадошлари ушбу бемор билан бир палатада ётмасликларини, уни алоҳида хонага ўткизишни талаб қилади.

Шу тариқа алоҳида хона тайёрлангунга қадар бемор шифохона ҳовлисига вақтинча жойлаштирилади. Ҳозир у алоҳида хонада керакли даво муолажаларни олмоқда.

Маълумот учун, қаровчиси йўқ шахслар мурувват уйларига жойлаштирилади ва ўша ерда даволанади. Айни пайтда тегишли ташкилотлар билан биргаликда бемор соғайгач, уни мурувват уйларига жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

https://fb.watch/l1ogZL3yse/?mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova