Нигора Алимова
1.36K subscribers
7.13K photos
3.73K videos
1 file
8.44K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Виждони #ўлган #раҳбарлар

Иши яхши бўлмаган раҳбар ўзи билиб ўлган виждонини ўйғотиб, ман эплай олмайман, манда етарли таълим, илм, билим, тажриба йўқ, муомала маданиятим яхши эмас, кибрдан воз кеча олмаяпман, коррупцияга ботган ҳолда ишлайман, ўзгаларга ёрдам бериш йўқ, шундай экан ўзим билиб ишни ҳар томонлама мукаммал бир инсонга топширай, деган, раҳбарни ўзи йўқ экан...

Яна неча йил олдинга интилаётган Ўзбекистонни оёғига бу кўплаб виждони ўлган раҳбарлар ишлаб келади?!

Эй Худойим ўзинг ислоҳ қилгин шундай виждони ўлган манқуртларни🤲

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Лампочка учун 50000 минг сўм, кейинчалик эса 70000 минг сўм тўлайсан, кондиционеринг, холодильнигинг бўлса 270000 минг сўм тўлайсан, деган, асосларни Қўқон шаҳар озиқ овқат бозорига бориб, 150 дан ортиқ дўкон тадбиркорлари томонидан ўз тасдиғини топмади...

Холодильниги, кондиционери, лампочкаси бор савдо дўконларига кириб ҳар бир тадбиркор билан суҳбатлашдим.

Бозор маъмурияти томонидан босим борми, ортиқча пул йиғиш ишлари борми ва бошқа муаммолар бўйича.

Дўкон тадбиркорлари, бозор маъмурияти томонидан бизга нисбатан босим йўқ, электр энергияси ҳисоблагичи ҳар бир дўконда бор, шу ҳисоблагич асосида 1 киловатига 450 сўмдан ҳақ тўлаймиз, кондиционер, холодильник, лампочкалар учун, деди, дўкон тадбиркорлари.

Бозорга бориб 650 сўмни ҳам 700 сўмни ҳам эшитмадим.

Дўкон тадбиркорларига 650 сўм ва 700 сўм ҳақида сўзладим, улар елка қисиб, ҳали бизга бу нарҳ бўйича хабар келмади, тўғриси эшитмадик, дейишди.

Майли қайсидир тадбиркорга балки кимдир ўйламай ўйнаб туриб шундай муносабатда бўлгандир, лекин товламачилик қилган бир кунмас бир кун албатта қонун олдида жавоб бериши ҳақиқат...

Ҳар бир тадбиркор ўз ҳақ ҳуқуқларини билиши шарт!

Кимдир бир нима деса дарров ишонманг, керакли ташкилотларга чиқинг, сизга шундай муносабатда бўлган ҳар қандай инсонни айтинг, яширманг, албатта жавобгарликка тортилади валломати бўлса ҳам.

Қўқон шаҳар озиқ овқат бозорида Халқ учун хизмат қилаётган тадбиркорлар ишига омад тилайман 🇺🇿

Қўқон шаҳрида ҳар бир инсонга озор беришларига йўл қўймайман!

Қўқон шаҳар тадбиркорларини асоссиз қақшатишларига ҳам йўл қўймайман.

Тадбиркор элга мададкор.

Тадбиркор бор Халқимиз дастурхони бут.

Тадбиркор борки инсонлар оиласига пул кирмоқда.

Тадбиркор борки инсонлар пул топмоқда.

Ҳалол тадбиркорлар бор бўлишсин👍🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Кибр #тўла #банк #раҳбарларига етарли таълим тарбия бериш керак Ҳурматли Туробжон Исломович.

Айрим банк раҳбарларингиз банкни ўзиникидек, банк ичидаги пулларни ҳам ўзинидек, ўзгаларга ёрдам беришга ожиздек тутиши яхши эмас.

Банк муаммолари бўйича бир икки банк раҳбарларига телефон қилдим, имкон бўлса муаммони ечими топиб фуқароларга ёрдам беринг, деб.

Бирам ўзича осмонда гаплашдики шунчаки куласиз😄ўле бир кичик банкка раҳбарча бўлиб ўзини виқордек бир ишни виждонан жой жойига қўйиб ишлагандек🙄

Қандай ишлаганини, кўплаб тадбиркорларни атайин боши берк кўчаларга тиққанини исботи билан кўрдик.

Бу ҳақида бир неча маротаба ижтимоий тармоқларда ёзиб билдирдим.

Лекин ўша банкка жойлашиб олган валломатлар ҳали ҳануз ўз лавозимида ўзгармасдан ишлаб келишини кўриб ҳайрон қолдим.

Бизда тизим издан чиққан.

Бизда фуқароларни сарсон қилганларга чора кўриш йўқ.

Бизда коррупцияга ботган ҳолда ишлаш давомий.

Банк кимники ўзи Ўзбекистонда Ҳурматли Президент, банк Халқники, дегандингиз, афсуски банк Халқники эмаслигини, банк, банк раисиникини исботи билан кўряпмиз.

Қачон бу бурни осмонда банк раҳбарларига қонунан чора кўрасизлар?!

Қачон Халқ учун бериладиган кредитлар Халқни сарсон қилмасдан берилади?!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#SOS #Хотин #қизлар #фаоллари #ишдан #бўшатилган Ҳурматли Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева, Nadira Ataboyevna, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Матбуот хизмати, O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi ва бошқа республика масъуллари.

Воқеа Навоий вилоятида бўлмоқда.

Ишчи гуруҳ тузиб ушбу рўй берган ҳолатни атрофлича ўрганиб адолат ўрнатасизлар, деган, умиддаман.

Шундоқ ҳам кўплаб хотин қизлар фаоллари ишдан ўз аризаларига бинонан ишдан кетмоқдалар.

Ишлайман, деганга, тегманглар имкон бўлса, малакали бўлса ишласин!

Рўйхатдаги номзодлар кўп, улар ўз ҳақ ҳуқуқларини ҳимоя қилиб ўз ишларига тикландилар, аммо яна бирозлари ишга қайтишга қийналмоқдалар.

Ёрдам беринг!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Агробанкка #ким #асос #солган! Agrobank биносида МИТИНГ ўтказаманми энди 1 тадбиркорни кредитини олдириш учун?!

Агробанк кимники ўзи Ҳурматли Президент.

Бизга керакми ўзи фуқароларни қийнайдиган ташкилоту муассасалар?!

Тадбиркор иши битса битди, битмаса Тошкент республика агробанк биносида МИТИНГ бўлади, ўзим бўлсамда!

Иши битмаган, қийналган инсонлар энди шу йўл билан иши битиши керакка ўхшайди.

Аҳир бизни тизим бақир чақир қилсангиз, шантаж қилсангиз, кимгадир чиқсангиз кейин югурадику, шундайми?!

Кўп шундай ҳолатларни кўрдим.

Шантаж қилганни иши битганини.

Бақирганни иши битганини.

Пора бериб иш битирганини.

Танкага чиққанини.

Қариндош бўлганини.

Таниш билиш асосида ишлар аъло бўлишини.

Умуман олганда Агробанк кимга қарайди, ким у соядаги инсон Ўзбекистон фуқароларини кучли қийнайдиган?!

Агробанкка асос солган валломат ким?!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Кўзи тўқ болакай

Фотосуратчи Эмил Леонарди бу болакайга 2 дона ширинлик берганида болакай биттасини ўзи билан бўлишади...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Чириб #кетган #эскилик #сарқитлари #давомийми Ҳурматли Президент?

Яқинда Президент бошчилигида коррупцияга барҳам бериш, мазкур вазирликларни нопок ходимларидан тозалаш, вазирликларга янги ислоҳотли об ҳавони олиб кириш мақсадида кадрлар масаласида кўплаб янгиликлар бўлди.

Вазирлар кўпи ўзгарди.

Кўп вазирлар ўринбосар бўлди.

Айрим вазирлар ишдан олинди.

Ишхонадаги ўйнаш мўйнаш, эгоистлик характерлар, монополия, кланчиликлар бироз бўлса қўпол қилиб айтган ҚИСИЛДИ...

Қисилишга қисилдию..., аммо айрим вазирлар ротация бўлиш давомида ўзининг иқтидорли, иқтидорсиз кадрларини ҳам ўзи ишлаётган вазирликка шахмат тошидек ўз кадрларини қўйишга ҳам улгурди.

Шу нотўғри меҳнат принциплари асосида кўплаб иқтидорли кадрларни ҳам ишдан кетказишга ҳаракатлар бошланди.

Эски вазирни одами, палончи писмончига қарашли, албатта ишдан кетади, ўзимикилар ишлайди, деган вазирларга қонуний чора кўриш керак.

Янги вазир ишга келдими янги жойга, ақли бўлса ўша вазирни, эски вазир командасида ишлаган ҳар бир кадр билан кўришиб суҳбатлашиб, қилинган ишлар ҳисоботини кўриши керак.

Эски вазирнинг командасида ишлаганларни кўпи кўпам тупой эмаслари ҳам бор.

Лекин Ўзбекистон раҳбарларига теккан тузалмас касаллик, буни вабо, деб, атайман, шу вабо билан кўплаб эски вазир давомида ишлаган кадрларни аёвсиз ишдан йўқотиш давомийлиги ачинарли ҳолдир.

Янги ҳоким келса, кўплаб иқтидорли кадрлар ишдан олинади.

Янги директор келса ҳам шу аҳвол.

Ҳурматли Президент имкон бўлса раҳбарлар дунёқарашини ўзгартириш вақти келиб ўтиб кетмадимикан?!

Эскилик сарқитлари билан ишлашни тўҳтатиш чораларини кўриш шарт!

Бир ташкилотга кирдим, раҳбар янги бўлган, кўплаб кадрлар стрессда.

Тинчликми нега кайфият йўқ кўпларда, деб, савол бердим.

Нигора Алимова янги раҳбар келгандан кейин нима бўларди, кўп кадрлар ишдан кетади, биз ҳам қўрқиб ишлаяпмиз, дейди.

Тўғриси бу сўзларни эшитиб дилим оғриди...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Қўқон шаҳар электр энергияси тармоқлари раҳбари, ҳаракатни бошланг штрафга тортмай!

Қўқон Халқи қайси маҳаллада электр трансформаторлари абгор бўлса, қаерда узлуксиз узилса, шитлар қаровсиз бўлса зудлик билан Қўқон шаҳар электр энергияси тармоқларига бориб талаб қилинг, бунга ҳаққингиз бор👇

1 августга қадар 2023 йил учун режа қилинган тармоқ ва трансформаторларни таъмирлаш ишларини якунига етказиш вазифаси қўйилди

📍https://uza.uz/posts/481875

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида аҳоли ва кичик тадбиркорлик учун “яшил” кредит маҳсулотлари яратилади. Ажратилган кредит фоизларининг бир қисми компенсация қилинади.

Для стимулирования использования возобновляемых источников энергии будут созданы "зеленые" кредитные продукты для населения и малого бизнеса. Часть процентов по выделенным кредитам будут компенсироваться.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Ёлғон #ҳисоботларни #ўқиманг! O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi вазири Ҳурматли Бекзод Мусаев, ҳисобот бераётганда ўзингиз ҳар бир рақамни текшириб кейин минбарларда ҳисобот беринг!

Жуда кўрдик эшитдик меҳнатга бандлик, ишсизлик нафақаларини бериш бўйича осмондан олинган ҳисоботларни.

Илтимос вазир сиздан олдинги вазирлар тутган ишлардан қочинг.

Кўрдим сизни ногиронлар реабилитация марказига бориб бошқа қаватларга чиқмаган ҳолда, беморлар аҳволини яқиндан танишмасдан тезда кетганингизни.

Биринчи иш кунини шундай юзаки ўтказдингизни энсам қотди тўғриси.

Сизни доим ҳурмат қилганман адолатли вазир деб.

Лекин ҳурматни ҳам чегараси бўлади!

Қўлингизга олиб келинган ҳисоботларга ишониб бошқа вазирлару ходимлардек шарманда бўлманг!

Ҳозирда сиз бошқараётган вазирлик ҳеч қачон кўкармаган, зора сизни янги ислоҳотларингиз орқали агар янги ислоҳотлар сизда бўлса балки келгусида рейтинги баланд вазирлик бўлади, деган умиддаман.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Қўқон шаҳар электр энергияси тармоқларида ёзги қишки паллага қай даражада тайёргарлик ишлари олиб борилаётганлиги ҳақида яқин орада Қўқон шаҳар аҳлига олинган лавҳалар асосида сўз кетади.

Эшитишимга қараганда шаҳар электр энергияси тармоқлари бюджетига электр энергияси муаммоларини бартараф этиш учун маблағ ажратилмас экан.

Нега, нима учун?!

Қачон авария бўлса пойтахтдан сўраймизми пул, тўғриси тушинмадим..., муаммоларни маддалатиш қачон тугайди эскича ишлаб?!

Тошкентга бориб электр энергияси вазирлиги билан кўришиб суҳбатлашишга қарор қилдим.

Ўз Она шаҳримга бефарқ бўла олмайман.

Қўқонда нима кўп, Қўқонда кучли шамол кўп!

Қўқонда аҳоли зич жойлашган жойларда трансфарматорлар ортиқча босимни кўтара олмайди, абгор.

Қўқон шаҳрида ҳали ҳам кўплаб электр симлари янгисига алмаштирилмаган.

Қўқон шаҳар электр энергияси тармоқлари бюджетига пулни вазирлик туширса яхши бўлади, ҳадеб пойтахтдан пул беринг деб айтилмайди!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Forwarded from Mubaşşir Ahmad
Ислом бир бутундир, бўлакланмас!

Яъни, рўза тутиб, намоз тарк қилинмайди. Закот бериб, рибохўр бўлинмайди. Намоз ўқиб, очиқ-сочиқ юрилмайди. Хайрия қилиб, ўғри бўлинмайди. Ҳажга бориб, пора берилмайди.

Қисқаси, исломга тўлалигича кирилади. Зеро у бир бутун, бўлакланмас!

@MubashshirAhmad