Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.13K photos
3.74K videos
1 file
8.45K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Пуллик тиббий хизматнинг аҳволини кўринг.

Тошкент шаҳардаги аҳвол.

Анализ олиш учун фалон пул тўланган, аммо пахта бору, пахтани қон олинган жойни скоч ёпиштириш учун скоч йўқ.

Қўллар, билаклар кўкариб кетган.

Инсонлар бору йўғини топиб сифатсиз тиббий хизмат учун докторларнинг қўпол муомаласини эшитишга мажбурдек...

Миллатимиз сифатсиз хизмат олишга ҳақлими Амрилло Иноятов?!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Мани рози қилиш шарт эмас🙏👇

Нигора опа менга иш керак эди ёток жойи билан якинда 3чи гурух ногиронлик белгиланди менга нафака бермайди .Юкори даражали асоратли миопиа ташхисим .Умумий жисмоний ахволим яхшимас лекин ишлашим керак .Касаллигим сабабли берган пулига рози буламан бошка иложим йук .Иш топишда ёрдам берсангиз яхши буларди сизни рози килолмайман факат Аллохдан сураб дуо килишим мумкин .

Нигора Алимова Карши шахридан .тел .номерим 95 7791535

Ҳурматли Nadira Ataboyevna бу аёлга иш керак, боқиманда эмас, имкон бўлса ёрдам беришимиз керак, ишлайман, демоқдалар.

Qashqadaryo viloyati hokimligi, Mehnat Vazirlik, Гульнора Маруфова Аёлга ёрдам беришимиз керак.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Аёллар дафтари бўйича вилоят ва шаҳар хотин қизлар масъуллари билан кўришиб суҳбатлашдим.

Энди аҳолига балиқни эмас қармоқни бериш йўлларини кучайтириш лозим.

Бер бер билан бири икки бўлмаганлар ўзига хулоса қилиш вақти келди.

Мономарказларда текинга касб ўқиб ўрганиб ишга жойлаштиришни тезкорликда амалга ошириш муҳимдир.

Қабулга Аёллар келди, уларни сўзларини эшитиб ҳафа ҳам бўлдим.

Давлатдан 3-4 та тикув машиналарини олган, уни олган буни олган, ҳаттоки ҳокимият фаоллари тиккан маҳсулотларни бозорда ўтказиб ҳаридор топиб беришган.

Аммо боқимандаликни нони ширин экан ёш бўла туриб меҳнатга бўйин эгмаслик яхши эмас.

Давлат ҳамма сўраганини бердими, берди..., давлатга ҳам қайтариш керакми...?!, ёки давлатга ўлигини ҳам орттириб олиши керакми?!

Соппа соғ инсонлар боқимандаликни касб қилиб олди.

Ногирон инсонлар меҳнат қилаётган бир пайтда боқимандаликни касб қилиб олган соғлом инсонлар меҳнатдан қочиб нон топишга хоҳиши йўқлиги бу фожеа Ҳурматли Президент.

Хотин қизларнинг кўпи асабий ҳолатда.

Ҳар куни ҳокимият биносида соғлом инсонлар жанжал қилиб берасан, шартсан, деган, шантажона боқимандаликларини кўриб ёқа ушлайсиз.

На диндан на дунёвий илмдан хабари йўқ кимсалар.

Текинга ўқи деса ўқимаса.

Иш топилди ишла деса ишламаса.

Яна нима қилиш керак?!

Балки боқимандаликни касб қилиб меҳнатдан қочганларга, давлат берганини сотганларга, тинмай бақир чақир қилиб шантажона ҳаракатларга қонуний чора кўришни реал ишга солиш вақти келмадими...?!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаммаси яхши Худо хоҳласа #Тадбиркор дарди атрофлича кўрилди эшитилди.

Ҳурматли Туробжон Исломович раҳмат сизга 🇺🇿👍

Сиз бор экан тадбиркорларга, оддий инсонларга банк томонидан кредит олишда сунъий тўсиқларни олиб ташлаймиз🤝🇺🇿

Тадбиркор Бахромжон Тешабоевнинг кредит олтшдаги уч йиллик сарсонгарчиликларини оҳири ижобий якунланади Ҳурматли Хайрулло Бозаров, Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси 🇺🇿

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1235396107391482&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Кадастр Фарғона вилояти раҳбари доимо сиз жаноб ҲАҚ бўлмайсиз, унутманг, ҳамма ишингиз ИДЕАЛ ЭМАС!!!

Туман ҳокимини қарори билан қозиқ қоқилган!

Кеча Фарғона вилояти Бувайда Туманидаги тадбиркор ери бўйича сиз билан телефон орқали гаплашдим.

Фарғона вилояти кадастр раҳбари сиз тинмай қурилган бино экин майдонига қурилган, деган, айбловни баралла гарантия билан қатъий айтдингиз.

Ҳа..., вилоят кадастри ҳар доим ҳақ эканда, дедим...

Лекин негадир эрталаб туриб шу тадбиркор экин майдонига қандай қилиб иншоот қуриши мумкин, деб, эрталабдан йўлга чиқдим.

Сиз айтаётган экин майдони устида қурилган иншоотни кўрмадим.

Умуман экин майдонига мослашмаган ерни устида қурилган иншоотни кўрдим, эринмай айландим.

Ҳурматли Хайрулло Бозаров, Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси ва бошқа масъуллар сизлардан илтимос Бувайда туманидаги тадбиркор Баҳромжон Тешабоевга амалий қонуний ёрдам беринг.

Етар ортиқ исботи йўқ раддияларни!!!

Видеони оҳиригача кўринглар имкон бўлса республика масъуллари.

O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi
O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati
O'zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo'mitasi
O'zbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi
O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi
O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi
Ruslanbek Davletov илтимос тадбиркор тақдирига бефарқ бўлманглар🙏🇺🇿

Қишлоқ Халқи ерни қадрига етадиган Халқ!

Экин майдонига ҳеч қачон ерни хор хўр зор қилиб ерни қақшатмайди вилоят Кадастр Агентлиги унутманг🇺🇿

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=pfbid0Xws7bggjNFdxPDHdKL37R9PbgNcx1XaedWMg4xFWSDUEg6DTKcvFoii6zA37C4Y9l&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бувайданинг меҳнаткаш Халқига РАҲМАТ🙏🇺🇿

Бугун Бувайда туманида бўлиб юртдошларимиз хаёти билан танишдим, кўрдим.

Халқ меҳнат қилмоқда👍🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Агар Сизни, қўнғироқ қилиб, ИИБга ҳеч бир сабабсиз чақиришса, қуйидагича йўл тутинг:

1) Сизни чақирган ходимнинг исми-шарифи, лавозими ва телефон рақамларини ёзиб олинг. Чақириш сабабларини сўранг. Иложи бўлса, муҳрланган чақирув қоғози юборишини сўранг.

2) 102 га қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Мени шундай ходим чақиряпти, борми ўзи шунақа ходим, Сизларда ишлайдими деб. Агар чақирув қоғози бўлмаса, нега шундай чақирди, нега чақирув қоғози юбормади, мен шу масалада шикоят қилмоқчиман, шикоятимни қабул қилинг деб ариза ташанг. Шикоят рўйхатдан ўтиш рақамини сўранг. Навбатчини исми шарифини ёзиб олинг. Иложи бўлса, барча сўзлашувларни "запис звонков" орқали ёзиб олинг.

3) Навбатчига, ходими чақирув қоғози юборишини сўранг.

4) Иложи бўлса, ўзингиз билан адвокат олиб кетинг. Уйдагилар ҳам бўлсин.

5) Кираётганда, ўзингизни видеотасвирга олинг, шу кийимда, ҳамма жойим соғ киряпман деб.

©️ Facebookдан.

Шу хабарни танишларингизга жўнатинг.

Пс. Эсингиздан чиқарманг: Ҳақ олинур, берилмас. Ҳаққингизни талаб қилинг, ҳимоя қилинг.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Раддия ўзгариши аниқ😅Фарғона вилояти кадастр раҳбари манга ҳосилдор ерни устига қурилган, деган, сўзига асосан жойига бориб видеога олдим ва кўрсатдим, ҳозир вилоят кадастр раҳбари текширишга комиссия жўнатган Ҳурматли Хайрулло Бозаров.

Раддия тайёрлашга уста бўлган Фарғона вилояти кадастр раҳбари сизга бир САВОЛ?!, сиз жаноби олийларига ишчи ўрин яратиб ишсиз инсонларни иш билан амалий таъминлайдиган тадбиркорлар керакми ёки ишсиз инсонларни кўпайтириб кўчаларда МАРДИКОР бўлишини кўпайтириб ШАРМАНДА лик, АЧИНАРЛИК ҳолатлар керакми?!

Ҳурматли Фарғона вилояти ҳокими вилоят кадастр раҳбари энди нима деб жавоб беришини ҳам биламан, албатта компрамат топиб, мақсад ҳоким қарори билан қозиқ қоқилган жойга иншоот қурган тадбиркор Аёлни муаммоси ижобий ечимини топмаслигига ишонаман.

Чунки вилоят кадастр раҳбари раддияларни жуда чиройли тайёрлаб тақдим қилишга уста экан👍

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Йўл йўлакай олинган тасвир Қўқон шаҳар Китоблар дўконига ёзилган пештаҳтадаги ҳарфлар тушиб қолган.

Манимча ҳарфлар яқинда тушмаган, анчадан буён шу ҳолат.

Лекин на магазин эгаси на бир масъул ушбу ҳолатга эътибор бермаган.

Биз туртмамиз, қачонки кимдир шу ишни бажар десагина иш чалалигича бажарилади.

Ҳоким айтишини кутиб ўтирибди шекилли🙄

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Имконияти чекланган деймиз, аслида имконияти чекланган бўлмайди илм, билим, тажриба олиб ўрганишни, меҳнат қилишни👍🇺🇿

#Имконияти чекланган ногирон юртдошларимиз эътиборда👍🇺🇿👇

#Monomarkaz | #Toshkent

⚡️"Imkoniyatlar markazi" faoliyati tanishtirildi

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 12-oktabrdagi PQ-390-sonli Qarori ijrosini ta'minlash maqsadida monomarkazda "Imkoniyatlar markazi" tashkil etilgan.

Joriy haftada monomarkaz direktori A.Sattarova va mas'ul xodimlar tomonidan poytaxtimizning Sergeli va Yangihayot tumanlararo Nogironlar jamiyati raisi G.Saidova boshchiligida tashrif buyurgan 20 ga yaqin imkoniyati cheklangan fuqarolar va nogiron farzandlari bor ot-onalarga mazkur "Imkoniyatlar markazi"da yaratilgan shart-sharoitlar va mavjud imkoniyatlar yaqindan tanishtirildi.

O'zaro bo'lib o'tgan erkin muloqot davomida jamiyat a'zolari o'zlarini qiziqtirgan barcha savollarga javob oldilar va o'z takliflarini bildirdilar.

☎️71 207-69-00 (112, 113, 114, 115)

Telegram | Instagram | Facebook | Web-site | YouTube

©️Monomarkaz Axborot xizmati

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил макон Фарғона вилояти Фурқат туман ҳокимлиги фаоллари томонидан ишлар жадаллашди👍🇺🇿

Фурқат туман ҳокимлиги фаоллари экологияга хизмат кўрсатишда асло чарчаманг👍🇺🇿

Ниҳол экиб қолдириш САВОБ

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ёрдам керак чиройли, меҳнаткаш, ўзини ўзи иш билан таъминлаган Аёлларга Ҳурматли Erkinjon Turdimov, Tanzila Narbaeva, Malika Qodirxonova, Феруза Эшматова, Зулайхо Махкамова, Nadira Ataboyevna, O'zbekiston Tadbirkor Ayollar Klubi, Гульнора Маруфова, Кадастр Агентлиги, ва бошқа масъуллар.

Бу Аёлларнинг дўконлари БУЗИЛИШ арафасида.

Судма суд юриб сарсон.

Судда 5 марта ютиб чиқишига қарамай оҳири судда ноҳақлик бўлди Ҳурматли олий суд раиси Бахтиёр Исломов

Бу жабрланаётган Аёллар кейинги ҳафта пойтахтга келиб сизни қабулингизга киришни мақсад қилганлар.

Ҳурматли Бахтиёр Исломов умид қиламанки Аёлларга адолатли ёрдам берасиз🇺🇿

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1231999997731093&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Худога шукур Ҳурматли Президент 🙏🇺🇿

Фақат сиз томонидан берилган сўз эркинлигини шантаж, туҳмат, ғийбат, ўзгалар шахсий хаётига кирмаган ҳолда ишдаги муаммо бўйича мавжуд раҳбарларни огоҳ этиб муаммони ижобий ечимини топиш зарур.

Ман тўғриси Ҳурматли Президент сўзидан мағрурландим, қайстдир маънода ҳотиржам бўлдим🇺🇿👇

Шавкат Мирзиёев: Кўпчилик менга оммавий ахборот воситаларини “ёпишни” таклиф қилади, лекин мен буни ҳеч қачон қилмайман.

@pressuzb

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Кадастр раҳбари Фарғона вилояти, қишлоқ хўжалиги бўйича, чорвачилик, агро сохаси, озиқ овқатлар борасида тадбиркор Аёлга нотўғри ишларни амалга оширишда давом этади.

Аҳолини гўшт, сут, қатиқ, қаймоқ, сариғёқ, пишлоқ билан Фарғона вилояти кадастр раҳбари таъминласа керак раддияси билан Ҳурматли Президент, Хайрулло Бозаров, Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Бош Вазир Қабулхонаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги / Министерство сельского хозяйства!

Ҳурматли Президент Кўплаб юртдошларимиз Кадастр Агентлиги га ишончи йўқлигини, порасиз иш битмаслиги бўйича очиқ ойдин ўз фикрларини ижтимоий тармоқларда баён этдилар.

Фарғона вилояти кадастр фаоллари вилоят кадастр раҳбарининг сўзи ва иши бўйича ПУЛ ОЛМАГАН, ОЛМАЙДИ, ОЛИНМАС экан, тўғриси эртак эшитдим Гайратжон Тошпулатов.

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1237349113862848&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1237349113862848&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz
https://t.iss.one/Nigora_Alimova