Нигора Алимова
1.36K subscribers
7.18K photos
3.82K videos
2 files
8.58K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
Кеча Қўқон шаҳар ҳокими томонидан ёши улуғ, ногирон, кўнгли ўксик, ёлғиз инсонларга эътибор берилди.

Ёши улуғ, ногирон, кўнгли ўксик инсонлар ҳоким томонидан бўладиган эътибордан тўғриси жуда хурсанд бўлдилар👍🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Табриклар учун раҳмат🙏

Кечадан дунёнинг айрим мамлакатларидан ва республика бўйлаб дўстларим, танишларим, қардошларим Қурбон ҳайити билан қутламоқдалар.

Қутловлар учун ташаккурлар🙏

Ман ҳам барча барча дўстларимни, танишларимни, қардошларимни Қурбон ҳайити билан муборакбод этаман🤲

Юртимиз тинч, Халқимиз ҳар томонлама БОЙ бўлсин🤲

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Қирғизистон ДУГОБА дам олиш маскани🇰🇬🇺🇿

Кули Қуббондан тушиб Ёрдондан юқорига ДУГОБА (ДуОба асл номи, маъноси ду-икки, об-сув) икки сув оралиғидаги дам олиш масканига бордик.

Ёрдондан юқорига чиқиб Дугобага киришда ҳам Қирғизистон чегараси, яна паспорт..., хулласи чегарадан ўтиб Нива тоғ машиналарига ўтирдик.

Юрган йўлимиз ўта ҳавфли..., йўл ўта тор..., баланд жарлик(адриналин), атрофи баланд тоғ..., чанг...

Дугобага етиб келдик, у ерда бизни яхши кутиб олишди, туризмни ривожлантириш учун қилинган ишларни кўрсатишди.

Дам олиш масканининг нарҳи ҳозирча 70 минг сўм билан белгиланган.

Меҳмонхонанинг нарҳи яна кўриб чиқилмоқда.

3 маҳал озиқ овқат билан таъминланади.

Шуни айтмоқчиманки ушбу дам олиш маскани йилнинг 4 фаслида ҳам фаолият кўрсатишни йўлга қўймоқда👍

Борганингизга асло афсусланмайсиз👌

Айниқса соғлигингиз учун жуда муҳим бўлган табиат қўйнида мазза қилиб ҳордиқ чиқарасиз.

Бу ерга келишда ҳам чегарадан ўтиш бор афсуски.

Махсус тоғ йўлига қатнайдиган НИВА автолари билан чиқилади🚗

Денгиз сатҳидан 2100 баландликка чиқасиз.

Атрофидаги тоғларнинг ҳайбатлигига лол қоласиз.

Тянь Шань Помир Олой тоғ тизмалари🌄🌅🏔🗻⛰️

Сут, қатиқ, қаймоқ😋😊

Швецария, Малдивия, Дубай, Туркия эҳҳҳеее бу жойлар олдида дам олади😊

Қирғизистон республикасига ўтганингизда имкон бўлса Қирғизистон алоқа компанияларига тегишли сим карталарни ҳарид қилинг, сим карта нарҳлари 16000 минг сўм, алоқаси зўр, интернет ракетадек тезликда ишлайди😊🚀

Вай фай бор📲

Оёқ кийим крассовка бўлса яхши таги юмшоғидан👟

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон шаҳрида эътиёжманд аҳолига байрам муносабати билан ижтимоий ёрдам тўпламлари етказилди

qoqon.uz|Facebook|Instagram |TikTak|Telegram
#Менинг фикрим... Президент админстрациянинг янги раҳбари этиб Комил Алламжонов тайинланса абгор аҳвол бироз яхшиланади🇺🇿

Нега Комил Алламжонов дейишмга бир сабаб бор, у ҳам бўлса оддий инсонлар билан суҳбатлашади, ёзишади ва катта раҳбарлар қандай ишлаши ҳақида билади.

Комил Алламжонов ижтимоий тармоқларни доим кузатиб боради.

Демократик қараш, инсон ҳолатини тушиниш, саҳоватли, самимий инсон.

Сардор Умрзақов ҳам яхши кадр👍🇺🇿

Оқ сочли ёши улуғ инсон бўлмасин🙏ўз вақтида оқ сочли инсон Халққа яқин бўлмаган!!!

#Халққа_яқин_бўлмаган_инсон_раҳбар_бўлмасин Ҳурматли Президент Шавкат Мирзиёев!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Таваллуд айёми муборак бўлсин Азиз дўстим Туробжон Исломович 🇺🇿

Туробжон оддий, камтар, самимий.

Банк бўйича келган барча муаммоларни доимо Туробжон билан биргаликда ижобий ҳал қилинган.

Банкдаги коррупция ҳолатларни, банкдаги махинацияларни очиқ ошкор Туробжонга фактлар билан ектказман, раҳмат, барча муаммоларни ўзи кўриб чиқиб адолатни қарор топтирган.

Баъзан инсонларни дарди билан тортишиб қоламиз, лекин бу жараён табиий, баъзан тортишаман, баъзан асабийлашамиз, баъзан эса бир биримизни кўрганда самимий дўстлардек саломлашамиз👍🇺🇿

Туробжонни ишларига омад тилайман 🤲🇺🇿

Доимо соғ саломат бўлинг👍

Банк соҳаси ўта қийин соҳа, дўстимга осон тутмайман

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Қадри_йўқ_шиор!, Биз келажак учун жавобгармиз!, деб, ўзларига шиор битиб, иш тартиби ўзгача, сўзлари ўзгача бўлган ташкилот, вазирлик, партиядаги раҳбарларни асл ҳолатда ким, деб, таъриф беришимиз мумкин?!

Олдинлари ободонлаштириш бошқармаси ўзи фаол ишлаб келган.

Ҳозирда эса гўёки атроф муҳитни яхшилаш мақсадида тоза худудни ташкил қилинди, қайсидир каллали "академик" ни, иҳтироси ила.

Тоза худуд учун бир неча миллиард маблағ сарфланди.

Чиқинди ташиш автолари, чиқинди ташлаш қутилари, ходимларнинг кийим формалари учун.

Ободонлаштириш ва тоза худуд иши бир хил😅

Нега ободонлаштириш бошқармаси ўзи бўла қолмади, нега атроф муҳитни тоза тутишда бир ишни қиладиган фаолият яна кимнидир ақли билан, бошқа ном билан, айнан ободонлаштириш ишини давомийси бўлиб, яна битта коррупцияга ботган тоза худуд ташкил қилинди, деган, табиий савол тўғилади, нега?!

Эшитишимга қараганда тоза худуд экология партияси билан ҳамкорликда иш олиб борар экан.

Хўш тоза худуд экология партияси билан ҳамкорликда иш олиб борса, нега экология партияси Фарғона вилоятидаги 5+1 туман ва шаҳардаги ишчиларнинг 5-6 ой давомида олинмаган ойлик маошларига ўта бефарқ бўлдилар, нега?!

Экология партияси раиси ижтимоий тармоқни ўқимайдими?!

Фарғона вилояти Қўқон шаҳар тоза худуд раҳбарига ҳеч ёлчимади, тендер ўтказиш расво!

Қўқон шаҳрида кўплаб тоза худудда ишлайдиган юртдошларимиз тоза худуд маъмурияти олиб бораётган муносабатлардан кучли норози!

Экология партияси раиси нега ушбу кўнгилсиз воқеага эътибор бермади, нега?!

Экология партияси раиси худудларга куннинг иссиғида чиқиб ишчилар билан суҳбатлаша оласизми?!

Тоза худуд тизими коррупцияга ботганлигини кўриб, эшитиб ҳайрон қолдим.

Камбағал қашшоқ ишлайдиган қатламда, камбағал қашшоқ инсонларни меҳнат қилган ҳаққини бермай, талаб қилган инсонларни тергов қилдириб, йиғлатиб, зор, хор, хўр қақшатиб, устидан ҳақоратлар қилдириб, кулдириб, турганда, экология партияси раиси кўр, кар соқовдек жим бўлиши нимадан далолат?!

Экология партияси раиси ўз номзодлигини Президент бўлиш учун бир пайтлар қўйган эди.

Яхши ҳамки Президент бўлмаган экан!

Агар Президент бўлганида инсонлар ўз меҳнат ҳаққини ололмаса ҳам ойлаб, жим Президент бўлиб, лоқайд Президент бўлиб ишлаб юришига ишончим комил!

Чунки исботини кўрдим.

Қўқон шаҳрида тоза худуд раҳбари бўлиб ишлаб, ишдан бўшаб кетган раҳбарларда тажриба, илм, билим, салоҳият, маданият, маърифати йўқ ва шунингдек бошқа туманларда ҳам!

Тендерлар ўтказиш коррупцияга ботган!

Иқтидорли инсонлар турганида иқтидорсиз инсонларга лавозимни бериш бу катта кечирилмас жиноят!

Қўқон шаҳрида ишлайман, деган, ўзига тўқ яхши кадрлар кўплаб топилади!

Экология партияси раиси имкон бўлса салоҳиятли кадрларни раҳбар қилдиринг, меҳнаткашларни пулини туя қиладиган раҳбарларга раҳбарлик лавозимини берманг!!!

Экология партияси раиси бир неча маротаба ишчиларни ойлик маоши олинмаганлигига бефарқ бўлдингиз!

Бу ҳатти ҳаракатларингиз кечирилмас хато!

Сиз шиорда айтилган баланд парвоз сўзлардек иш тута олмадингиз!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Тезкорлик учун раҳмат!

Ижорадан квартирадан чиқариб юборилган 4 нафар талаба 1 соатда Қўқон шаҳар фаоллари томонидан яхши шароитларга эга бўлган уй топиб берилди.

Талабалар ўқиш билан биргаликда ишлайдилар ҳам.

Ушбу муаммога бефарқ бўлмаган барча масъулларга, юртдошларга инсоний эътибори учун ташаккур айтаман👍🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Халқни_эшитмаган раҳбарларнинг бири Президент ёнида иккинчиси орқада оқ сочли ёши улуғ инсонлар расмда акс этган.

Ҳар иккиси ва бошқалари ҳеч қачон Халқни овозини эшитмади!

Улар фақат ўз мансабига маҳкам ёпишиб олган!

Президент админстрацияси раҳбарининг ваколатлари нималардан иборат, тўғриси оддий Халқ олдин ҳам билмаган бундан кейин ҳам сал пал билмоқда, кўпи билмай яшашда давом этмоқда!

Президент админстрациясининг раҳбари бошқа ишга ўтганда ҳайрон қолдим, аслида буткул ишдан четлатиш керак эди, афсуски бу сафар ҳам Президент сийлайи раҳимга қўл урди.

Президент админстрациясининг раҳбари касаба уюшмаси ўринбосари бўлди, манимча энди бир тийинга қиммат ташкилот инсонлар дарди билан қандай яшаб яшамаслигини ўз кўзи билан кўради.

Касаба уюшмаси ташкилоти жуда камдан кам ҳолда меҳнаткашлар, оддий инсонлар дардини аааарааанг эшитадиган, зўўўўрғғғааааа ёрдам берадиган ташкилот!

Ҳурматли собиқ Президенти админстрациясининг раҳбари (кимлигингиз, ваколатингизни ман ҳам билмаган эканман😅) энди бироз пастга тушдингиз, Халқ ёнига боринг, ўрганинг, камбағал қашшоқ кўплигини сабабларини билинг, анализ синтез қилинг, тафаккурланг, қайсидир маънода камбағал қашшоқ инсонлар кўплигига сабабларида ўзингизни айблайсиз, деган умиддаман!

Ўтказган йилларингизни Халқ учун қилган ишларингизни сарҳисоб қилинг, агар Халқ учун бир қадам олдинга ташлаган бўлсангиз.

Ишончим комилки, Сиз ва сиздек олий насаб раҳбарлар Халқ учун яшамади, аксинча ўзи учун яшаб келди ва бундан кейин ҳам шундай ишлаш принципларидан воз кечиш азоб бўлгани каби яшашда давом этади!!!

Сиздек раҳбарлар илоҳим Ўзбекистонда бўлмасин, йўқ бўлсин, буткул ишдан четлатилсин!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қирғиз_Ўзбек🇰🇬🇺🇿#Ўзбек_Қирғиз 🇺🇿🇰🇬

Қирғизистон республикаси Томоша қишлоғи, Оқ қайин дам олиш инсон қўли билан яратилган ўрмонзор, Хайдар кон дам олиш жойлари👍

Денгиз сатҳидан 2100-2300-2100 баландликда жойлашган дам олиш жойлари 👍

Юқорида босим бор.

Қон босими юқори бўлган юртдошларимиз ўзлари билан бир боғ кўк пиёз олиб, юқорига чиққан сари кўк пиёзни оз оздан еб турсалар бош оғриғи, беҳузур ҳолатлар ўтиб кетади.

Тоғларга қараб овозингиз борича қичқирсангиз тоғларда эхо билан овозингиз бир неча сония янграб туради.

#Kırgız_Uzbek🇰🇬🇺🇿#Uzbek_Kırgız 🇺🇿🇰🇬

Kırgız Respublikasının Tomoşa ayılı, Ak kayıŋ es aluusu Jasalma tokoy, Haydar too-ken es aluu aymaktarı👍

Deŋiz deŋgeelinen 2100-2300-2100 biyiktikte jaygaşkan es aluu zonaları 👍

Jogoruda basım bar.

Kan basımı jogoru bolgon mekendeşteribiz bir tutam kök piyazdı alıp, öydö kötörülgöndö az-azdan jep koyuşsa, başı oorup, tınçıbay kalat.

Ünüŋ menen toolordu közdöy kıykırsaŋ, ünüŋ toodo bir neçe sekundaga jaŋırıp kalat.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Ётоқ жойлари мавжуд бўлган йўловчи ташиш поездларидаги вагонларда юрилганда йўловчи, қиймати плацкарта қиймати таркибига киритилган ётаржой буюмлари комплекти билан таъминланади.

Ётаржой буюмлари комплекти қуйидагилардан иборат:

● иккита чойшаб;
● битта ёстиқ жилд;
● битта сочиқ.

Ётаржой буюмлари комплекти йўловчига бутун йўл давомида фойдаланиш учун берилади.

Матрас, ёстиқ ва кўрпадан фойдаланиш учун тўлов плацкарта қиймати таркибига киритилган ва қўшимча равишда йўловчидан ундириб олинмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot