Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Хушхабар 👍

Ҳаммани ёдида бўлса ўтган йили ёз ойида Тошкент шаҳрида ҳомиладор Аёл Тоштурмадан чиқсин, деб, бутун юртимиз фаоллари билан бонг ургандик.

Республика масъулларига мурожаат қилиб чиққандик.

Республиканинг фаол масъулларига, ижтимоий тармоқларнинг Халқпарвар Админларига, Tanzila Narbaeva га ва Меҳрибон юртдошларимизга чексиз раҳмат.

Бу хурсандчилик миллатимиз хурсандчилиги, ютуғи👍

Ҳозир телефонимга смс келди.

Чақалоқ соғ омон туғилган, она ҳам озодликда👍🇺🇿👇

Мавлуда:
АССАЛОМУ алейкум, Нигорахон. Сог-омонмисиз. Халк дарди билан кийналмай юрибсизми? Мени агар эсласангиз, тоштурмада огироёк кизим бор деб Сизга телефон килгандим. Анча уринишлар килиб, афсус ёрдам бера олмадим,- дегандиз. Боризга ШУКУР, мен кейин касал булиб колди‌м. Алока узилди Сиз билан. Аллохга беадад шукур, кизим Тоштурмадан суд залидан чикди. Суд давом этвотти. Наварамни сог-омон багрига босиб олди. Бандасини эмас, Аллох мехридан айирмасин экан.
Куйида Сизга наварамнинг расмини жунатяпман.

Кизим жуда кийналди у ерда. Хар бир минути хавотирда, кечалари хаёл олиб кочиб, ухлолмасдим,-дейди. Шу одатлари боласигаям утган. Сочининг бир парчаси бошида оппок. Яхшиликка йуйдик. Оллох белгиси,-деб.

Сиз хакингизда кизимга гапириб бердим. ФБ даги ёзганларингизни айтиб бердим. Йиглаб эсладик. Сизга Аллохдан куч-кувват, соглик ва Омад тилайман. Дунё тургунча туринг.

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=835630480701382&id=100027633137805

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Хушхабар #7_ОйликЧақалоқСоғСаломатТўғилди!

Фарғона вилояти Қўқон шаҳри туғруқ комплексида етарли мутахассислар, тиббий технологиялари етишмаслиги йўқлиги туфайли, дўппи тор келганда қийин аҳволда қолган ҳомиладор Аёллар тезлик билан Фарғона перенаталь марказига, шунингдек республика туғруқ комплексларига жўнатилиб келинади.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги қон босими баланд, қорнида сув камлиги сабабли, она қорнидаги 7 ойлик чақалоқнинг хаёти ҳавф остида эди.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Комил Бобожоновнинг ёрдами, инсонийлиги билан Ҳомиладор Аёлни тезлик билан Фарғона перенаталь марказига олиб кетилди.

Фарғона перенаталь марказида ҳам бироз муаммо, болани юраги суст ураётганлиги, яъники боладан ажраб қолиши борлиги версияси бўлди.

Малакали мутахассислар олдин Онани қон босимини тушириб кейин қориндаги хаёти ҳавф остида қолаётган 7 ойлик чақалоқни эсон омон дунё келтириш вазифаси турганди.

Ҳар тугул бугун Фарғона вилояти перенаталь марказида ҚИЗЧА ЧАҚАЛОҚ овоз чиқариб йиғлаб эсон омон соғ саломат туғилди👍🙏🇺🇿

Малакали мутахассислар борига шукур🇺🇿

Онанинг аҳволи бироз яхши 🇺🇿

Худо хоҳласа Она ва Бола яхши бўлиб кетадилар🇺🇿

Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси, Фарғона вилояти ҳамда Қўқон шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Фарғона вилояти перенаталь марказидаги ас мутахассисларга чексиз ташаккур🙏🇺🇿👍


https://t.iss.one/Nigora_Alimova