Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
Жаноб Нурмат Отабеков, қуйида БАЛКИ сўзига урғу берилмай аниқ лўнда ёзиб қўйилган!!!

Қандай касаллиги бор инсонлар вакцина олмаслиги бўйича

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Халқ манфаатлари ҳар нарсадан устун!

Қўшни мамлакат Афғонистон воқеалари, Ўзбекистонда COVID 19 деган бало авжига чиқиб ҳавотирда бўлганда ҳам жойлардаги муаммоли мурожаатлар бўйича сектор фаоллари Халқ билан мулоқот қилмоқдалар.

Кимгадир ҳар доимгидек тикув машинаси.

Кимгадир соғлигини тиклашда ёрдам.

Кимгадир ўқиш учун пул зарурлиги.

Кимгадир уй жой.

Маҳаллага канализация, ичимлик суви, асфальт ишлари.

Кимдир электр энергиясидан қарздорлиги туфайли пул тўлай олмаганлиги.

Кимгадир ҳар доимгидек доим ёрдам кераклиги ва ҳоказо...

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида бугун 4 та сектор раҳбарлари шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов бошчилигида Халқ билан мулоқот қилди.

Шаҳарнинг ҳамма масъуллари қабулга келган.

Шаҳар ҳокими қабулини бироз кузатдим.

Ҳокимнинг юридик маълумоти кўпинча муаммоларни қонуний ечимини мурожаатчига ўргатиб, муаммони ҳал қилиши, муаммони ечимини енгиллатар экан.

Қабулга келганларни кўпи ҳар доимгидек Аёллар.

Кимдир асабий, ўз дардини бор овозда гапиришга ҳаракат қилса, яна кимдир ўз дардини йиғлаб сўзлайди.

Ҳар бир мурожаатчини тўғри тушунишга ҳаракат қиласиз.

Ёрдам керакми..., демак ёрдам бериш шарт, шиори асосида ишлашимиз шарт экан.

Кўп инсонларни муаммолари ижобий ҳал бўлди.

Қабул ҳозир ҳам давом этмоқда.

Халқ билан ишлашда асло чарчаманг масъуллар 🇺🇿

Таҳликали даврда ҳам Халқ учун ишлаётганларга раҳмат 🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Repost_so_help_ёрдам_помощь! Ҳурматли Tanzila Narbaeva хоним, қаердасиз?!

Умида Чориева тинмай бир неча кундан буён сизга бонг уриб чиқмоқда!

Нега жимсиз, нега сизга умид қилган Аёлга эътибор йўқ?!

Ким ва қайси масъул ўз жонига ҚАСД қилмоқчи бўлган Умидани эшитади..., ким?!

Қуйидаги смсни ўқиб этим музлаб кетди.

Виждонли раҳбарлар бор бўлсангиз Умидани эшитинг!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Худо кўрсатмасин Афғонистон воқеалари бизда бўлса борми, раҳбарлар биринчи бўлиб қочса керак😄бойликлари билан🙃

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Худога шукур шу инсон Ўзбекистонга президент бўлганига👍👇

«Мен фақат тўғри ва ҳаққоний маълумотни билишни истайман» - Президент

«Албатта, бу талабни ҳамма ҳам тушуниб етгани йўқ, ҳали ҳам эскича усулда маълумот беришга уринишлар бўлиб туради. Лекин мен бундай ҳолатларга йўл қўймасликка ҳаракат қиламан. Ана шу ҳақиқатни тушунмаганларнинг кўпчилиги билан хайрлашдик ва бу масалада талаб доимо қаттиқ бўлади», дейди Шавкат Мирзиёев.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Раҳбарлар_Халқ_хизматида_Халқ_ёнида_бўлиши_шарт! Умида Чориева, Marg'ilon Qizi қаранг айрим инсонлар ишга тушди, бу постда раҳбарни обрўсизлантиришга асос йўқ, мавжуд воқеани борича айтдим, бу эса айб эмас.

2 ақлли Умидага ва манга ақл кўрсатишни бошлаб юборибди кўр кўрона воқеани билмасдан.

Умида бир неча ойдан буён сарсон, Нарбаева ҳам Гульнора Маруфова ҳам ва бошқа масъуллар Умидадаги аҳволни яхши биладилар, лекин Умидани иши аросатда қолмоқда.

Ақл ўргатмасдан ёрдам беринг имкон бўлса, бу аёл аёллар онкологияси бўйича катта иш қилмоқда.

Онкология касаллари Ўзбекистон кўплаб топилади.

Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev га қанот бўлиб шу Аёл катта иш қилмоқда.

Бу Аёлни қўллаш ўрнига униси ундоқ дейди буниси бундоқ дейди.

Ҳамма эшикка кириб чиқди бу аёл сарсон бўлиб.

Темир бетон босиб кетган масъуллар эса томошабин ё онкология касалларига ўзлари амалий ёрдам бера олмаса, шундай ёрдам берамиз деган инсонларни қўллаш керакку аҳир.

Президент ўзи Халқни борича эшитса, Президент ўзи Халқ хизматидамиз, деса Нарбаева ким, Нарбаева ҳам, Гульнора опа ҳам Халқ хизматидаги масъулларми?!

Сенат ким учун ишлайди?!, Халқ учун эмасми иш фаолияти?!

Сенат мурожаатлар бўйича ишламаса нима керак бу дабдабали, ҳашаматли саройу, унда ишлайдиган аристократларни!!!

Президент Fb.com/Mirziyoyev тўғри айтмоқда, раҳбарларни ишлатишимиз керак, ишламаса раҳбарлик қилмасин!, деган сўз талқинида!

Қанчадан қанча инсонлар ҳозиргача сарсон!

Қайсидир, кимдир блогерми у ёки масъулми, мурожаат бўйича ишласа ҳал бўляпти!

Лекин таниши йўқ инсонларни иши ҳали ҳам аросатдалигича қолмоқда.

Сайёр ва айёр қабулларни кўпини кўрдим.

Кўпи спектакль!!!

Эҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳ

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=867630924168004&id=100027633137805

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Ҳурматли Халқ Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev, Сенат, вазир ва бошқа бошқарув кадрларни ислоҳ қилишингизни талаб қиламан, эскича ишлаш принципларидан кўпи воз кечмаяпти.

Хаттоки шу валломатларни матбуот котиблари ҳам иш тартиби ўзгача.

Халқ ва раҳбарлар ажралиб бўлибди.

Халқ ва раҳбарлар ўртасидаги кўприк эса чириб бўлган экан!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров, Фарғона вилояти иибси, Фарғона вилояти кадастри, Фарғона вилояти марказий банки раҳбари сизлардан илтимос фермер тадбиркорни қабул қилинг🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ижобий_силжиш_бор!

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи ҳам тадбиркор ҳам фермер йигит Мухаммадиев Эркинжонни муаммолари ечими топилмоқда.

Бугун айтганимдек 4 та ташкилотга кирамиз, деб, лекин атиги 2 ташкилотга кирдик ва ижобий силжишларни кўрдик.

Тадбиркор фермер вилоят прокуратура ходимини қабулига кириб 2 соатдан ўтиб чиқди.

Терговга керакли ҳужжатлар тақдим қилинса тергов ишлари бошланажакли айтилибди.

Лекин тадбиркор фермер ҳотиржам эмас.

Унинг айтиши бўйича тергов ишлари ёпилишига кучли ҳаракат бўлганини айтиб на прокурорга, на иибга ва на бошқасига ишонч йўқлигини қатъий айтди.

Тадбиркор фермер ҳар доимгидек ҳақ эди, чунки куч ишлатар тизимлари, прокуратура органлари кўплаб мурожаатларга эътибор бермай ўз ишига сидқидилдан ёндашмаганлик ҳолатлари кўплаб учраганлиги туфайли мурожаатлар ҳаддан зиёд кўпайиб кетгани исботидир.

Майли шундай бўлсада прокуратура органларига умид қилиб қоламиз адолатни қарор топтиришларига.

Иккинчи манзилимиз вилоят кадастр бўлими бўлди.

Бўлим юристи, бошқарма ўринбосари бизни кутиб ўтирган экан, раҳмат айтаман, тадбиркор фермер қўлидаги ҳужжатлар қонуний эканлигига урғу бериб қолган ҳужжатларни тақдим қилиниши ва ишни албатта ижобий ҳал бўлишлиги айтилди.

Ер бўйича муаммолар талайгина, айниқса Қўқонга яқин туман Данғарада.

Фермерларни кўпи куйган бу туманда.

Фермер ерга ишлов бериб обод қилганда, ер кўзга кўринганда сирли инсонлар сирли ишлари томонидан ерларни олиб қўйиш авжидалиги ҳаммага маълум.

Ҳокимликларга ёлғон маълумотлар, ёлғон суд ҳукмлари, ёлғон соҳта қўл қўйишлари, эҳҳҳҳҳееее оҳири йўқ.

Ўтган йили Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев балиқчи йигитни ерини қайтариб олиб берди, бу йигит яна бир йил балиқларни катта қилишни бошлади, энди бугун манга ҳафа бўлиб +998916727400 ушбу рақамдан телефон қилиб, гўёки республика прокуратура органлари келиб фермерларни ерини текшириб бу балиқчи йигитни ери бали юқорилигини айтиб, балиқчи йигитни ерини олиб қўйиш ишлари бошланганлиги айтилди.

Ушбу ер бўйича операцион ишларда сирли Азиз деган шахс исмини кўп эшитмоқдаман.

Давлат ҳавфсизлик хизмати, Назиржон Мамадалиев, Хайрулло Бозаров, Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси, вилоят прокуратура органлари сирли ер бўйича ҳукмрон Азиз исмли шахсни топиб суриштирув ишларини бошлаб, қанча инсонларни қақшатган бўлса жиноий жавобгарликка тортишингизни талаб қиламан!

Балиқчи йигитни телефонидан сўнг Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниевга воқеани ёзиб билдирдим.

Шуҳрат Ғаниев ўз сўзида, балиқчи йигитни ери олиб қўйилиши мумкин эмас, агар шундай бўлса манга хат орқали чиқиб мурожаат қилсин, деди...

Раҳмат эътибор учун🇺🇿

Бугун бир инсон Мухаммадиев Эркинжонни иши бўйича юриб кўп ишларни гувоҳи бўлдим.

Тадбиркор фермер Халқ банкидан 650 миллион сўмни ололмай сарсон.

Хитой билан шартнома тузган, шартнома муддати тугаса тадбиркор куйишини айтди..., шунча меҳнат сувга оқиши эса асло мумкин эмас.

Фарғона вилояти марказий банк раҳбари Туробжон Исломович га кредит олишдаги муаммони билдирдим.

Марказий банк раҳбари албатта ёрдам бўлади, ҳозир республика масъуллари ишдан олинган, кредит ишлари тўҳтаб турибди, деди.

Наҳотки кимдир ишдан кетса шунча инсон иши битмай сарсон бўлса Ҳурматли Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev?!

Қачон бизни раҳбарлар оператив муаммоларсиз ишлайди?!

Қачон тадбиркор фермерлар ҳотиржам бўлади?!

Яна қанча вақт керак?!

+998901505003

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
«Бизнес аҳли ҳақида фақат солиқларни тўлаш ва текширишлар пайтида эслайдиган замонлар ўтиб бўлди» - Президент


https://t.iss.one/Nigora_Alimova