Нигора Алимова
1.37K subscribers
7.18K photos
3.81K videos
2 files
8.56K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг феномени нимада?

🇺🇿 https://t.iss.one/qoqonshaharhokimligi
​Таваллуд топган куним муносабати билан чин юракдан табриклаб, самимий қутлов ва эзгу тилакларини йўллаган чет эл давлат ва ҳукумат, халқаро ташкилотлар раҳбарларига, хорижий сиёсат ва жамоат арбобларига, ишбилармон доиралар вакилларига, юртимиздаги маҳаллалар ва меҳнат жамоаларига, турли касб эгалари бўлган барча ватандошларимизга чуқур миннатдорлигимни изҳор этаман.

Ҳеч шубҳасиз, мен учун ғоят қадрли бўлган ушбу табрик ва тилакларни кўпмиллатли Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак ҳурмат ҳамда эҳтиром ифодаси, мамлакатимизнинг дунё миқёсида ортиб бораётган обрў-эътибори ва нуфузининг яна бир эътирофи сифатида қабул қиламан.

Жонажон юртимизда кенг кўламли демократик ўзгаришларни амалга оширишда ҳал қилувчи куч бўлиб келаётган меҳнаткаш, мард ва олижаноб халқимизга яна бир бор ўзимнинг чексиз фарзандлик меҳрим ва ҳурматимни билдиришдан беҳад мамнунман.

Ишончим комилки, халқимизнинг фидокорона меҳнати, улкан бунёдкорлик салоҳияти ва ҳамжиҳатлиги билан янги Ўзбекистонни барпо этиш, эл-юртимизнинг тинч-осойишта ҳаёти ва фаровонлигини таъминлаш бўйича ўз олдимизга қўйган юксак эзгу мақсадларга албатта етамиз.

Чуқур ҳурмат билан,

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

🇺🇿 https://t.iss.one/qoqonshaharhokimligi
Ҳурматли Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev, Қарақалпоқистонлик ўз ишини фидойи инсони Doniyor Saparbaevich Yusupov кўп йиллардан буён Davlat bojxona qo'mitasi Raisining Matbuot kotibi sahifasi га ва бошқа ташкилотлага хат ёзиб, қатнаб сарсон бўлиб ўз ишга тикланишда тушунарсиз ҳатти ҳаракатлар орқали ишга жойлаша олмаяпти.

Қаерга ва кимга борса, сиз ишга қайтасиз, ишлайсиз, деган жавоб оладию, аммо, лекин, бироқ ишга олинмайди ҳам, жойланмайди ҳам.

Спектакль кучли сценарий орқали давом этиб келмоқда.

Ўтган йили шу фуқаро Ҳурматли сенат раиси Tanzila Narbaeva га айтилган, опа ҳам ҳаракат қилиб жойлардаги масъулларни ҳаракатга солдиларууу муаммо ҳал бўлмай қолиб кетди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси эса ҳануз жим...

Илтимос қайсидир масъуллар эътибор бериб Қарақалпоқистонлик юртдошимизга кўмак бериб ишга қайтаришсин🇺🇿

Дониёр ҳозирда пойтахтда, божхона қўмитасига бориш керак, десам, опа улардан фойда йўқ, деб, бошини эгди, унда O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi га борайлик, дедимуууу, у ерга аниқ кира олмаслигимизни билиб тилимни тишладим🙃👇

Ҳурматли, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат ота Мирамонович Мирзиёев, ваколати доирасида оддий халқинг "асосли ноласи"га ахамят бермай, юзаки қараб, номига қилиб, ўз вазифаларни мажбуриятларни бажармаётган Қўмита раҳбарларига қаттиқ итизомий чораларни кўришингизни сўрайман. Сабаби мен томондан юборилган 25 та қонуний, битта мақсадни кўзлаб ёзилган, ариза мурожаатларимни, кўриб чиқишга ваколатлари йўқ мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилмоқда.

+998931020091

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Aziz Abdukhakimov・Азиз Абдухакимов жаноблари Тошкент ва вилоят меҳмонхоналари ўта қиммат! Нарҳни камайтиринг ўз Халқимиз учун!

Сиз раҳбар экансиз ҳаммаси қиммат бўлмоқда!

Қаерга борсангиз, нима қилсангиз ҳам меҳмонхоналар нарҳини Ўзбекистон Халқи учун арзон қилинг!

Ўзбекистон Халқининг кўпи сиздек пул кўп оладиган ишхоналарда ишламайди, чиройли шароитларда ҳам ишламайди, яшамайди ҳам.

Ўзиздек комфортни Азиз Халқимиз учун ҳам яратиб беринг!

Узоқдан иш билан келган юртдошларимиз қийналишмоқда, баъзи ишлар дарров битмайди, кимдир кутади, кимдир касал олиб келиб сарсон бўлади қолишга жой топа олмай.

Ҳамма чет эл меҳмонидек доллар санаб бера олмайди!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Андижон вилояти Шаҳрихон тумани 2 поликлиника ишлари тўҳтаб қолганлиги айтмлмоқда Sog‘liqni saqlash vazirligi, Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Repost_sos_help_эътибор_кўмак Умида Чориева Ҳурматли Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev билан кўриша олармикан...?

Қанийди Умида Президентимиз Шавкат Мирзиёев билан учрашса, қанийди...

Балки Оллоҳ насиб бўлиб учрашса..., балкиииии..., Ўзбекистоннинг айрим масъулларидан тескарисини ҳам кутиш мумкин...

Умида Чориева Ўрта Осиё бўйича ягона бўладиган замонавий онкология касалхонасини очиш учун қаттиқ ҳаракат қилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда 6 ой бўлдики Умида Чориева Ўзбекистон масъулларига ушбу онкология клиникасини очишда амалий ёрдам сўраб чиқмоқда.

Ҳозир 90 фоиз проектни амалга ошишига замин яратилдиююю аммо, лекин, бироқ қандайдир кучли кўзга кўринмас ТЎСИҚ бордек!

Лойиҳа қиймати 20 миллион доллар.

Олиб келинадиган 9 турдаги онкология диагностика аппаратлари.

Умида Чориева онкология клиникасини очиш бўйича қилаётган ишлари Ўзбекистон Халқи учун, чет эл учун эмас албатта.

Ким фойдаланади...?

Албатта Ўзбекистон Халқи фойдаланади!

Кимга фойда?!

Албатта Ўзбекистон Халқига фойда!

Юқорида ўтирган айрим йўл тўсар раҳбарлар кўзингизни катта очинг, ақлингизни ишга солинг, виждонингизни уйғотинг, Ўзбекистон Халқининг онкология бўйича касалланган инсонлар учун фойдали клиникани очишда амалий ёрдам беринг, Халқ дуосини олинг!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Азиз Абдухакимов пойтахтда жойлашган, уй меҳмонхоналари ва вилоятдаги меҳмонхоналар нарҳи баландлигидан хабарингиз борми?!

Кўп меҳмонхоналар шароити ноль.

Кўп меҳмонхоналар сифатсиз.

Кўп меҳмонхоналар хонасидан ўзга меҳмонлар овози бемалол эшитилади, юпқа гипсокартон билан беркитилган🙃

Айрим меҳмонхоналарда нонушта йўқ.

Айрим меҳмонхоналарда нонушта ўта ёмон.

Айрим меҳмонхоналарда ..., санасам... 🙄

Меҳмонлар жуда кўп, кўпчиликни пойтахтда турадиган уйи йўқ, квартира ҳам кунига 25-50-70 доллар, меҳмонларга йўқ шароит, кунлик 180000-320000-750000-1 200000 минг сўмдан йўқорига қараб кетаверади.

Азиз Абдухакимов Ўзбекистон Халқининг кўпи ночор аҳволда яшайди, сиздек бойи ҳам кам...

Ўзбекистон Халқининг кўпи ҳар томонлама қиммат пойтахтга нажот билан келади.

Келганларни кўпи шароити бойдек эмас.

Ўз муаммоларини казо казоларга айтишга келади, казо казолар эса шу даражада шафқатсизки, мурожаатчи узоқдан келганлигини қаерда қандай яшаётганлигини инсон бўлиб сўрамасдан, вақтида қабул қилмайдиган, валломатларни қабулига кира олмай, чўнтагида пули қолмай қолган ҳолатдаги юртдошларимизни кўрдим.

Бу сарсон инсонларни айби пулсизлик, ишсизлик, ишласа ҳам ойлик маош ўта пастлигидир.

Пойтахтдаги қариндошларни кўпи безовта қилмасликка ҳаракат қилади...

Шунда бу сарсон, камбағал, мурожаат ва иш билан келган инсонлар қаерга боради, албатта меҳмонхоналарга бориши керак, меҳмонхоналар шароитсиз бўлса, қиммат бўлса, қаерда ётади албатта пана паналарда жой топиб бомждек ётишга мажбур бўлади.

Инсон қадр қиммати нолдек шу ҳолатлатларни кўриб.

Кўп юртдошларимиз касал қариндошларни олиб келиб, кечалари, кундузлари қолиб қарайдилар, касалхоналарда қариндошларни қолишини имкони йўқ, улар ҳам ижорага уй қидириб чиқиб кетади ёки меҳмонхоналарга кетади.

Азиз Абдухакимов айтишингиз мумкин, мани муаммоим эмас, пойтахтга ман чақирмадимми, ўзи келдими, ўзи муаммосини ҳал қилсин, деб...

Албатта сиз ҳар доимгидек ҳақсиз🤗

Чунки сиз чиновниксиз, сизни сўзингиз сўз бўлиши шарт...

Туризмга бошлиқ бўлганингиздан буён ҳамма туризм хизматлари ўта қиммат бўлиб кетди!

Бу қимматчиликка ким замин яратди?!

Жавоб бера оласизми?!

Ёки айбни тадбиркор бўйнига қўясизми, ҳа у тадбиркор, у ўзи хоҳлаган нарҳни қўяди, ман аралашишга ҳаққим йўқ, деб?!

Тадбиркорни ким назорат қилади унда келтириб чиқараётган қимматчилигини?!, туризм соҳасида

Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev га имкон бўлса сизни олиб бораётган қиммат ислоҳотларингизни Халқчил ислоҳотлар қилсин, сал тартибга чақириб қўйинг бу эркатойингизни, деб айтган бўлардим👌

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Эмине Караманова жуда долзарб мавзуни ёритди Ҳурматли Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev, божгирларни, дори дармонларни, қора бозордаги ҳуфиёна ишларни ҳар томонлама текшириб, қўлга олиб, жиноий жавобгарликка тортиб қаттиқ жазо берилсин!

https://m.facebook.com/groups/xalqnazorati/permalink/1042463056491989/

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=854616228802807&id=100027633137805

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Repost_sos_help_халқ_учун_фойдасиз_инсон Азиз Абдухакимов ишдан кетсин!!!

Шунга ўхшаш Халқ учун фойдасиз раҳбарларни ҳар куни ишдан кетсин, деб, чиқаришда давом этаман Ҳурматли Шавкат Мирзиёев🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Бу инсон оддий самимий..., у билан кўришиб, суҳбатлашиб, у аслида КИМ эканлигини билиб ҳотиржам бўлдим🇺🇿

Кеча шу инсон билан Олий Мажлис биносида кўришдим.

У уҳламаган, кўзлари қизарган, юзида ишчанлик сўнгани йўқ.

У жуда оддий инсоний инсон.

У ўз юртининг бир фидойи фарзанди.

У ўз Халқининг қайсидир маънода ишончи.

У ўз Халқига кўп яхши хаётни раво кўрувчиси.

У ҳам бошқалардек, биздек адашади.

Хаётда идеал инсон йўқ.

Адашган инсонни эса кимдир қаттиқ айблашга ҳам ҳаққи йўқ.

Ҳаммага маълум адашиб, билиб билмай гапирган сўзимиз орқали кимлардандир қаттиқ дашном, кимлардандир тўғри йўл кўрсатилиб ўз йўлимизни топамиз.

Хаёт паст баландликдан иборат.

Айниқса бизни Ўзбекистонда баландликдан кўра пастлик кўп.

Инсонлар дунёқараши олдинги 30 йилга яқин жим, қўрқувлар ичида яшаб, ўз фикрини айта олмайдиган даврдан, очиқлик даврига ўтиб, фикрлар, танқидлар, қарашлар хилма хиллиги билан ижтимоий тармоқларда ҳақиқий демократик курашлар, айтишувлар, қарашлар, айтмоқчиманки янги платформалар юзага чиқди, кучайди.

Ҳар бир юртдошим фикри қайсидир маънода ўрганилиб инобатга олинмоқда.

Президент айтганидек ҳар бир фуқаронинг фикри биз учун ўта аҳамиятлидир, деган эди.

Алишер Қодиров республика маънавият маърифат бўлимига раҳбар бўлганидан уни иш фаолиятини кузатиб келганман, шу инсон Қуранбаев ўрнига келганда кўп юртдошларимиз қатори ман ҳам қўллаб қувватлаганман, ёш, шижоатли, ақлли кадр келди, деб.

Алишер Қодиров маънавиятда ишлаб тинмади.

У кўпроқ Аёлларнинг оғирини енгил қилиш бўйича кўп чиқишлар қилгани эсимда, ёшларга ҳам кучли эътиборли бўлганлиги ҳам эсимда, ўшанда кўплаб юртдошларимиз, қойил, бор эканку мард инсон, деб, Алишерни фикрларини қўллаб қувватлаганларни кўрганман, ўқиганман.

У ҳозирда кўплаб чиқишлар қилмоқда, айрим чиқишлари ўта кучли танқидга учраса, айрим чиқишлари эса олқишлар олмоқда.

Айтилаётган фикрларимиз ҳар доим ҳам олқишлар олмайди.

У ҳозирда таълим системасини яхшилиш учун, малакали мутахассислар, ўқитувчиларни топиш, шундай инсонларни таълим тизимда ишлаши ва ўқитувчиларни ойлик маошларини ҳақиқий билим эгаси бўлмиш мутахассисларга бериш талаби бўйича ишламоқда, изланмоқда.

Ўзбекистонда ҳаммага маълум 5 партия мавжуд.

5 партия лидерларидан 4 партия лидерлари пассив ишлашмоқда.

Миллий тикланиш доим ҳаракатда..., ижтимоий тармоқларда ўз газетаси, ўз блоки билан доим фаол, шаффофлик ҳам кучли.

Алишер Қодиров унга айтилаётган дашномлардан асло ҳафа эмас, аксинча, инсонлар дунёқараши, фикрлашлари, қарашларига хурсанд, инсонлар ўзгараётганига, қўрқув йўқолаётганидан, инсонларда ишонч пайдо бўлаётганидан ва бизни юртдошларимизнинг кўпи билим, илм, тажриба бобида чет элдан қолишмаслигидан хурсанд 🇺🇿

Алишер Қодиров Ўзбекистон республикасининг ҳар бир фуқаросини ҳурмат қилади ва уларни ҳар соҳада қўллаб қувватлайди.

Бу инсон яхши инсон.

У билан албатта кўришиб суҳбатлашинг.

Унинг эшиги, унинг шаффофлиги доимо Сиз Азиз Юртдошларим учун очиқ🇺🇿

Ҳар бир инсон ўз фикрига эга, ҳар бир фикр ҳурмат қилинади, лекин ҳақорат, туҳмат қилиш яхши эмас. Ман доим ўз кўрганим, эшитганим асосида фикр билдираман, бу эса айб эмас...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Шаҳрихон туманида муаммолар ўта бисёр экан, оҳири йўқдек Ҳурматли Tanzila Narbaeva, Андижон вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати, Шуҳратбек Абдураҳмонов...

Бир юра олмайдиган ногирон укамизга амалий ёрдам керак.

Оёқлари ишламайди, қўли ишлайди.

Савол жавобимда ишлашни имкони борми деб, сўрадим, опа оёқларим ишламайди, қандай ишлайман, деди...

Ҳа унда қўлларингиз ишлайдими, ўтирган ҳолда қўлни ишга солиб пул топса бўладими, деб, сўрадим.

Ёш йигит жимммм...

Айтмоқчиманки ногирон юртдошларимиз кўпи ўзини ўзи эплаб пул топиб рўзғорни бошқармоқдалар.

Излаган имкон топади.

Имкон бўлса шу мурожаатчи юртдошимга ёрдам керак Ҳурматли Гульнора Маруфова.

Имкон бўлса кимдир амалий эътибор берсин🇺🇿

+998977724383

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Андижон вилояти Шаҳрихон туманига бирор вазирни бириктириб қўйинг Ҳурматли Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev, муаммо ўта кўп!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кечки Тошкент
Вечерный Ташкент
Evening Tashkent

https://t.iss.one/Nigora_Alimova