Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.16K photos
3.77K videos
1 file
8.51K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
Жорий йилнинг 11 февраль санасида Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинида Бандлик Бош бошқармаси томонидан “Аёллар дафтарига киритилган фуқаролар билан Туман ҳокимлиги, туман Адлия бўлими, туман Тиббиёт бирлашмаси, туман тижорат банклари ҳамкорлигида сайёр қабул ўтказилди.
Мазкур сайёр қабулда 20 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари қайд этилиб, шундан 4 нафари қисқа муддатли
касб-ҳунарга ўқитиш ўқув курсларига йўналтирилди. 7 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.
Шунингдек, 10 нафар фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан тегишли ҳамкор ташкилотларга йўналтирилди.

t.iss.one/TSHBBB
Ўзбекистон республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ни раиси, O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati раиси Tanzila Narbaeva.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳар банклари пирамидасининг қурбони оддий мутахассис қамоққа олинди...

Ўша даврда Узсаноатқурилиш банкининг раҳбари бўлган, ҳозирда Қўқон шаҳрининг иқтисод бўлими бўйича ҳоким ўринбосари бўлиб ишлаётган шахс жавобгарликдан қутилмоқда.

Эшитишим бўйича бу инсон шаҳар депутати экан.

Депутат эса жавобгарликка тортилмас эмиш.

Бу қанчалар тўғри қарор?

Депутат олдин қилган ишлари учун қонун олдида жавоб бермайдиган қонун борми?

Бундай депутатларни бизга кераги борми?

Кимдир жавоб берсин юқорида ўтирган масъуллар.

Жиноятчилар юқорида қанчалар ўтириши мумкин айбсиз бўлиб?!

@Nigora_Alimova
Мард, билим, илм, профессионал юртимизда журналистлар борми..., бор бўлса, Қўқон банклар пирамидасининг жиноятларини оммага ёзиб билдиришни сўрайман, токи бошқа инсонлар банк раҳбарлари томонидан жавобгарликка тортилмасин, кредит олиб ўз жонига қасд қилмасин!

Ҳамма исботлар, далиллар жабрланувчилар қўлида бор.

Овоз ёзилган аудиолар ҳам бор.

Журналистлар борми?!
@Nigora_Alimova
Ҳурматли сенат раиси Tanzila Narbaeva.

Сизга айрим инсонлар томонидан ишончсизлик бор.

Сиз қанчалар юртдошларимиз дардига бефарқ эмаслигингизни биламан.

Қанчалар кеча кундуз дам олмасдан ишлашингизни ҳам биламан.

Лекин айрим кўп инсонлардан шунга ўхшаш смслар ёзилмоқда.

Имкон бўлса инсонларга вақт ажратинг.

Ҳечким норози бўлмасин.

Олдин қандай фаол бўлган бўлсангиз келгусида ҳам шундай фаол бўлиб Халқ учун ишланг.

Ўзга раҳбарлардек асло ўзгарманг.

Шундай ишлангки илтимос Сиз ҳаққингизда инсонлар бундай смслар ёзишига асос қолмасин...
Ғирри, деб, номланган чеккккккаааа қишлоқда янги болалар боғчаси фаолият кўрсатмоқда.

Фарғона вилояти Фурқат тумани Ғирри қишлоғида 16 сонли мактабгача таълим болалар боғчаси 200 яқин болажонларни бағрига олди.

Қишлоқ аҳли хурсанд.

Болалар ҳам.

Илгари бу ерда абгор боғча бўлиб, шу боғчани реконструкция, реставрация қилиниб ўтган йили 2020 йил 30 январь куни қишлоқ болажонлар учун топширилибди.

Хоналар иссиқ.

Шароитлар яхши.

50 га яқин юртдошларимиз иш билан таъминланган.

Фарғона вилояти Фурқат тумани раҳбариятига раҳмат.

Чекка худудларда шаҳардан шароитлари кам бўлмаган чиройли боғчалар фаолият кўрсатишини яхши баҳолайман.

Чекка қишлоқлардаги аҳолига, болаларга эътибор янада кучли бўлиши керак.

16 сонли болалар боғчаси мудираси Кузиева Хуршида Аҳмаджоновна.

@Nigora_Alimova
Тўхта, мени мақтама!

Бир киши Абдулмалик ибн Марвонга: "Сизни хурсанд қиладиган бир гап айтмоқчиман", деди. Абдулмалик ибн Марвон: "Тўхта, мени мақтама, маддохлик қилма, чунки кимлигимни ўзим яхши биламан. Менга ёлғон хам гапирма, чунки ёлғон нарсага фикр билдирилмайди. Менинг олдимда хеч кимни ғийбат қилма", деди. Халиги одам мулзам бўлиб, "Эй мўминларнинг амири, унда кетишимга рухсат беринг", деди. Абдулмалик ибн Марвон: "Майли, кетавер", деб жавоб берди.

#ман хам узимни биламан😓😓😔😔.
Сизчи????
Бугун Андижон фарзанди Саида Зуннунова таваллуд топган кун

Саида Зуннунова — шоира ва ёзувчи, янги замон аёллар ўзбек адабиётининг асосчиларидан бири. Ёзувчи Саид Аҳмаднинг рафиқаси. С.Зуннунова 1926 йили Андижон шаҳрида хизматчи оиласида дунёга келган. Ўрта мактабни битиргач, Андижон педaгогика институтига ўқишга киради, сўнгра, Ўрта Осиё Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг филология факультетига ўқишга топширади. Ўқишни тамомлаб, ҳар хил вақтларда “Гулхан” ойномаси, “Ўзбекистон маданияти” газетаси нашриётида ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида маслаҳатчи бўлиб ишлайди.

Саида Зуннунованинг илк шеъри 1945 йили Андижон вилояти “Пахта фронти” газетасида босилган. “Қизингиз ёзди” (1948), “Янги шеърлар” (1950), “Гуллар водийси” (1954), “Қизларжон” (1962), “Шеърлар” (1964), “Бир йил уйлари” (1967), “Нилуфар” (1972) шеърий тўпламлари мунтазам нашрдан чиқади. Шунингдек, Саида Зуннунова ўзини иқтидорли насрнафис сифатида ҳам намоён этади. Ҳар хил даврларда унинг “Гулбаҳор” (1956), “Янги директор” (1957), “Гулхан” (1958), “Олов” (1962), “Одамлар орасида” (1964), “Ойдин кўчалар” (1965), “Сен билан завқланаман” (1972), “Директор” каби қисса ва ҳикоялар тўпламлари чоп этилади.

Саида Зуннунова 1977 йил 51 ёшни қарши олиб, дунёдан кўз юмди.
2013 йилнинг 10 июнь куни Тошкентдаги Ўзбекистон миллий боғида Саида Зуннунова ва Саид Аҳмадларнинг ҳайкали барпо этилган. С.Зуннунова “Ҳурмат белгиси” нишони билан тақдирланган.
Бугун бир танишим, Нигора бизнес қилмоқчиман, тагимда машинам бор, уч хонали уйим бор, имтиёзли кредит олишда ёрдам беринг, деди.

Ман ҳам танишимга, қўлимдан келганча ҳаракат қиламан, дедим ва Фарғона вилояти марказий банк раҳбари билан телефон орқали суҳбатлашдим.

Танишимга 100 миллион сўм керак экан, имтиёзли кредит олса бўладими, машина, уй бор, фоизи қанча ва қанча муддатга олиш мумкин, дедим.

Банк раҳбари, 100 миллион сўмни залог орқали 1 йилга олиши мумкин, фақат 1 йилга, фоизи 25 фоиз бўлади, деди.

25 фоизи у қанча сумма бўлади 1 ойда, дедим.

Банк раҳбари, 1 ойга 12 миллион, бўлади, деди.

Танишим бу гапни эшитиб, юзи қизариб, қон босими бироз ошди.

Танишимни юзига қараб ичим оғриди.

Унга пул зарур эди.

Ўзини иш билан таъминламоқчи бўлди.

Аммо минг афсуски бунга имкон бўлмади.

Ҳар ойда 100 миллион сўмни 1 йилга кредитга олиб, ойига 9-12 миллион фоиз тўлаш қанчалар оғир...

Маҳаллабай кредит фоизлари 14 фоиз.

14 фоизни ҳам кўпчилик оғир фоиз, демоқда.

Наҳотки Халқимиз учун кредит олишда енгиллик бўлмаса?

Имтиёзли кредит деб аталмиш 14 фоиз аслида имтиёзсиз.

Кўпчилик кредит олишда қўрқмоқда, баланд фоизни қандай тўлайман, деб.

Молия вазирлиги, иқтисодиёт вазири, кредит бериш банклари, наҳотки Халқимиз учун кредит фоизлари ставкасини тушириш мушкул бўлса?

Инсонлар фоизни тўлашда қай аҳволга тушаётганини наҳот кўрмаяпсиз, билмаяпсиз, эшитмаяпсиз?

Ёки Халқни қийналиб турганини кўриб кўрмасликка олиш қанчалар адолатли?

Ҳурматли Ўзбекистон республикаси Президенти, Халқнинг ишончи Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev, Сиздан илтимос Халқ учун имтиёзли кредитлар фоизи камайтиришда амалий дастурларни қўл остингиздаги каллали молиячилар адолатли кўриб чиқсин.

Халқ кредит фоизлари эшитиб бизнес қилишдан қайтмоқда.

Айримлари эрта касодга учраб фоиз тўла олмай қийналмоқда.

Ўзим бугун бир инсонни кредит олишдаги ҳолатини кўриб ҳафа бўлдим.

Фоизини эшитиб шокка тушдим...

Илтимос юқорида ўтирган масъуллар Халқни ҳар томонлама ўйлаб кредит фоизларини қайтадан адолатли мезонлар асосида имтиёзли қилишга ҳаракат қилинглар.

Ўз Халқингизни фоизларга кўмиб, фоизлари гирдобига дучор қилманг🇺🇿

@Nigora_Alimova
Ҳурматли Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev , ижтимоий тармоқлар аста секин ҳақиқатни олиб чиқиб Сизни хабардор қилаётганларга босим бошланди.

Хабарингиз борми шундай ишлар бошланганидан...?

Ўқувинг йўқ, билим даражанг ундоқ, санга қолгани йўқ, юқори инстанциялар бор ўрганадиган ва ҳоказолар билан оғзингизга уришмоқда.

Олиб чиқаётган муаммоларни юқори инстанциялар адолатли ҳал қилиши мужмал бўлаётган даврда ишончсизлик бўлса таниш билиш, коррупция кучли бўлса, кимга етказамиз бу дардларни, албатта Сиз Президентга етказишга ҳаракат қиламиз.

Тўғри юртимизда 90 фоиз десам ҳам бўлади, ҳуқуқий, психологик ва бошқа керакли билимларга тўлиқ эга эмас, билим йўқ.

Халқимизни билимсизликда айблашган ҳолатларни ҳам кўрдим.

Ўша юқори аристократлар айтаётгандек билимсиз бўлсак, маҳаллабай юриб инсонларни ҳуқуқий ва бошқа билимларини оширишда фаолият кўрсатишни бошласин.

Ижтимоий тармоқларда кўплаб инсонлар ўз муаммоларини ҳал қилиш учун умид билан киради, кўпи ҳақ ҳуқуқларини билмаган ҳолда билимли дилозорлардан гап ҳам эшитади, ҳаттоки ўша бечора инсонлар билимсизлиги орқасидан масҳара қилиниб кулгуга ҳам қолишган.

Бир неча инсонларни мурожаатларини кўрдим.

Кўпи муаммоларини ҳал қилиш ўз қўлида туриб сарсон.

Кўпига тўғри тушунтирилиб қаерга, нима қилишлиги ҳақида маълумот берилиб, керак бўлса биргаликда ҳаракат қилиб кўп ишларни қандай амалга ошириб ўз муаммоларини ҳал қилиш йўлларини ҳам айтилди, кўп инсонлар билиб ҳам олди.

Ижтимоий тармоқларда ғалати ишлар кўп.

Бўлаётган жараённи кўриб, эшитиб туриб, воқеани билиб олиб чиқсангиз нотўғри ахборот беряпсан дейди.

Нотўғри бўлса жамоатчилик муҳокамаси орқали тўғри бўлиши мумкинку.

Билмаганини жамоатчилик муҳокамасининг фикри орқали билмаганини билиб олади.

Кўп инсонларни тақдирини олиб чиқдим, чиқяпман.

Кўп инсонларни тақдири жамоатчилик муҳокамаси орқали ижобий ҳал бўлди.

Айримларини мурожаат орқали чиққан инсонларни ўз манфаатлари йўлида бир томонлама ҳаракат қилганларни билдим, жараённи ўрганиб керакли танбеҳни ҳам бердим ўша инсонларга.

30 йилга яқин инсонлар ўз дардини баралла айтмай қўрқиб яшади.

Кўп инсонлар билиб туриб билмасликка олди.

Кўпи кўриб туриб кўрмасликка, эшитиб туриб эшитмасликка олмоқда.

Минг афсуски шу ҳолат ҳозиргача давом этмоқда.

Бу ачинарли ҳолат.

4 йилда кўплаб инсонлар ҳадик қўрқув билан ўз овозларини секин чиқармоқда, кўпи билимсизликда панд еб, қийналмоқда.

Нега бироз адашган инсонни койишга, ўзгалар олдида шарманда қилишни бошлаш ишлари авжига чиқди?

Билмаса аста билиши мумкинку.

Жамоатчилик муҳокамаси фикрида кўплаб билимли, тажрибали инсонлар бор.

Ижтимоий тармоқларда шундай билимли инсонлар борки, улар билмаганингизни чиройли, сокинлик билан тушунтириб қўядилар, ҳаттоки сизни билимсизликда айбламайдилар, сизни қонун қоидаларни рўкач қилиб қўрқитмайдилар ҳам, сизга бир тўғри қонуний йўлни кўрсатиб қўйишганига ўзлари ҳам хурсанд бўладилар.

Айрим улар камчилик, дарров сизни тақибга олиб, жавобгарликка тортиб, қонунлар билан сизни қўрқитиб, сиз билан аёвсиз кураш олиб боришади...

4 йилда неча миллион Халқимиз аста аста йўл йўриқларни тушуна бошламоқдалар, жумладан ўзим ҳам.

Ижтимоий тармоқлар фаоллари орқали кўплаб билимларни, тажрибаларни ўргандим, ўрганмоқдаман.

Бу дунёда ҳечким билим, илм, тажриба ва инсонийлик бўйича идеал эмас.

Ҳар томонлама Мукаммал инсон бўлиш қийин.

Ўзгалар ноўрин ёки тушунарсиз пост қўйса, ўзини ёки ўзгани дардига бефарқ бўлмай жон куйдирса, айрим билимли аристократлар, илтимос ўша инсонларни аёвсиз дилини оғритманг қонун қоидаларингизни пеш қилиб.

Имкон бўлса сокинлик билан ўша инсонни дардини эшитиб керакли қонуний йўл кўрсатиб ёрдам беринг.

Йўл йўриқ кўрсатиб обрўйингиз тушиб қолмайди.

Энг кераклиги инсоний инсон бўлинг...

Ўзгани дардига бефарқ бўлмай эътибор бериш, жиноят эмас, билимсизликдан дарак эмас!

@Nigora_Alimova