Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.13K photos
3.73K videos
1 file
8.45K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Тошкент #алоҳида #республика #эмас! #Обббоооо яна бошландими вилоятликлар дейиш. Ўзбекистон юрти ҳаммага тегишли, Тошкент шаҳри ҳам.

Ҳурматли Президент масъулларингиз инсон ҳуқуқларини очиқдан очиқ пой мол қилишини тўҳтатсин.

Ўзи яқинда Тошкент пропискаси бўйича йиллаб иллат отган муаммога Президент томонидан қатъий чек қўйилганди.

Яна секин окопдан чиқиб Тошкентпарастлар чиқиши бошланди.

Тошкент сизни отангизни онангизни мероси эмас!

Бир пайтлар роса эшитганмиз, Тошкентга келсанг пропискасиз яшама, деган тавқи лаънатларни!

Айбимиз вилоятданлигимизми!

Вилоятликларни нима айби бор Тошкентпарастлар?!

Ўйнаб гапирсангиз ҳам ўйлаб ёзинг Тошкентпарастлар.

Уят эмасми, бир Ватанда туриб бундай фикрларни билдириш.

Тошкент алоҳида республика эмас!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Қўмита #деманг! #Қўмита #алоҳида #бўлиши #керак, #сояда #эмас! Тушинмадим, қанақа қўмита бўлади O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi қошидаги битта туманда қолган бўлимку

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Reposт #Хотин #қизлар #қўмитаси #қачон #алоҳида #бўлади #Ҳурматли #Президент?!

Хотин қизлар қўмитаси алоҳида ташкил бўлиб ҳар томонлама кучли профессионал мустаҳкам ташкилот бўлиши шарт экан кўплаб кўрган воқеаларим исботи билан Ҳурматли Президент.

Референдум ўтса қўмита алоҳида бўлади, деб, ёлғон гапирдилар.

Референдум ўтди қўмита алоҳида бўлмади.

Президент сайловидан кейин ҳам, депутат, сенаторлар сайловидан кейин ҳам бўлмаса керак.

Алдагани бола яхши иш қабилида иш тутилишини бас қилинглар

Хотин қизлар банкини жорий қилиш, хотин қизлар фондини маблағларини кўпайтариш керак.

Қора негрдек ишлаган ва ишлаётган хотин қизлар фаолларидан ҳеч ким рози бўлмаган, бўлмайди ҳам.

Бу иш мушкул иш.

Минг яхши ишланг сизга раҳматлар айтмайди.

Кўрдим ва кўрмоқдаман.

Хотин қизлар итдек ишлаб очкони юқоридагилар олиб орден медаллар билан сийланиб дунёларга юз тутишмоқда соҳтакорона.

Хотин қизлар фаолларини малакасини ошириш учун чет элларга жўнатишни йўлга қўйиш керак.

Ҳадеб сенат, қўмита боравермасин!

Ишлаган хотин қизлар борсин шундай нуфузли жойларга!

Сенатда ўтирган хонимлардан хотин қизлар ваколатини буткул олиб Зулайҳо Маҳкамовага, Озода Парпибаеваларга бериш шарт.

Хотин қизлар иши тарқоқ бўлмаслиги керак.

Бири у ёққа тортаса иккинчиси бу ёққа тортса муаммо қаердан ҳал бўлади?!

Ҳурматли дўстлар, Аёллар бир биримизни доимо қўлласак ишлар яхши бўлади🇺🇿

16 миллиондан ортиқ Аёллар ҳоли қандай эканлиги, адолатсизлик ишлари давомийлиги бўйича ҳар бир ахборотни билиш мушкул.

Ноҳақлик бўлган бўлса ёзиб билдиринг, раҳбарларни огоҳ этинг.

Бир Аёлнинг аянчли тақдирига ҳамма вазирлик, ҳар бир вазир, ҳар бир ҳоким масъулдир

Аёлнинг аянчли тақдири фақат хотин қизлар қўмитасига боғлиқ эмас, унутманг!

Ҳар бир Аёлнинг тақдирига аввало Ҳурматли Президентнинг ўзлари масъуллигини унутмайман ва доимо Президентни огоҳ этаман🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Хотин #қизлар #қўмитаси #алоҳида #бўлсин🙏🇺🇿Ҳурматли Президент Хотин қизлар қўмитаси алоҳида мақомга эга бўлиши шарт!

Ривожланган чет эл мамлакатларида ҳам хотин қизлар ва болалар вазирлиги давлат томонидан кучли ҳимояланиб алоҳида кучли ўз статусига эга.

Ўзбекистон республикаси кўплаб яхши ишларни амалга оширишда ривожланган мамлакатлардан андоза олиб Ўзбекистон республикасига тадбиқ этади.

Шундай экан нега хотин қизлар ва болалар қўмитаси чет элдек Ўзбекистон республикасида алоҳида бўлмай O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi ёки Ijtimoiy himoya milliy agentligi га бириктириш хотин қизлар ишида янада янги муаммоларни келтириб чиқаради!

Хотин қизлар қўмитаси азалдан юқоридаги раҳбарлар учун жуда тинмай ишлайдиган, ҳар қандай юқоридаги буйруқларга сўзсиз итоат қилиб ишлайдиган, ҳурмати, номи нишони йўқ АРМИЯдаги солдатлар вазифасини ҳозиргача бажариб келган ташкилотдир!

Ҳурматли Президент ХОТИН қизлар қўмитаси алоҳида бўлмагунча сиз кутган биз кутган ислоҳотлар асло амалга ошмайди.

Шундоқ ҳам хотин қизлар қўмитаси йўқ бўлиб кўплаб фаол Аёлларни йўқотдик.

Ишдан кетган фаол Аёллар йиғлаб кетди, чунки хотин қизлар фаолларини ҳокимликдан тортиб маҳалла раисларигача оёқ учида кўрсатиб устидан, ўла, нима бўлдинг, деб, аёвсиз кулдилар.

Ҳурмати йўқ бўлган хотин қизлар қўмитасини Сиз Президент бошчилигида статуси мустаҳкам бўлиши лозимдир.

Ўзбекистон республикасида Аёллар сони жуда кўп.

Шундай экан Хотин қизлар қўмитаси алоҳида юридик мақомга эга бўлган мустақил ташкилот, вазирлик бўлиб қолишини илгарига сураман.

Чунки ман Сиз Президентдек Халқ ичидаман, атрофимда бой, раҳбарлар йўқ.

Маҳалламда оддий инсонлар билан биргаман.

Хотин қизлар қўмитаси фаолиятини ачинарли негрдек ишлашини исботи билан ўзим кўрмоқдаман.

Ҳурматли Президент ХОТИН ҚИЗЛАР Қўмитаси алоҳида вазирлик бўлсин🙏🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Пропискани #ёпинг Ҳурматли Президент, #Тошкент #алоҳида #республика #бўлсин, қани прописка ёпилиб Тошкент экология жиҳатдан соф, инсонлари маданиятли бўлиб қолармикан?!, иложи бўлса пойтахтда ишлаётган вилоятликларни ҳам олдингидек қийин вазиятларга солиб қўйинглар мазза қилиб яшаш учун!

Бу Аёлни кимлардир қаттиқ ҳафа қилгандир, аммо бутун Ўзбекистон фуқароларига Тошкент пропискасини ёпиш бўйича чақириш, ман айтсам прописка ёпилади, деб, ўзини мафиядек тутиш қанчалар тўғри?!

Маҳаллийчилик қилманглар Тошкентлик айрим Ўзбекистон Аҳли.

Ҳаммамизга паспортда Ўзбекистон фуқароси, деб, ёзилганини унутманг✍️🇺🇿

Айрим юртдошларимизга эслатма, буни пост қилиб чиқаришни нима кераги бор, деб...

Пост қилиб чиқаришим шарт, ҳар ишда вилоятликларни айблаш давомий, вилоятликлар келиб у бўлди, вилоятликлар келиб бу бўлди, деб, тинмай гап сўзлар кўпайиб кетди.

Хаттоки йўллардаги пробкаларни ҳосил бўлишида вилоятликларни айблашмоқда пробкаларда 01 кўп бўла туриб!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova