Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.58K photos
4.49K videos
4 files
9.58K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

9860 0825 8193 5846 канални қўллаб қувватлаш учун

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Камтар #Аёл, #Оддий #Аёл Ҳурматли Zulayxo Maxkamova тўғилган кунингиз билан самимий табриклайман 🤝🇺🇿

Сиздек оддий, камтар, самимий, меҳнаткаш Аёлларимиз кўп бўлсин.

Ҳурматли Зулайхо Опа, сиз олдиндан чириб кетган тизимга раҳбар бўлдингиз.

Чириган тизимни яхшилаш жуда оғир, коррупцияга ботгани билан машҳур.

Қийинчиликларга қарамай кузатишим бўйича ҳозирда хотин қизлар жамғармасидан кўплаб болажонларга, Аёлларга тиббий ёрдам берилди, берилмоқда.

Шунингдек кўплаб Аёллар субсидия асосида уйлик бўлдилар.

Аммо ҳозирги хотин қизлар тизимида ўша даврдан ишламай тишлайдиган кадрлари ҳар жойда борлиги билан хотин қизлар тизимида ижобий ўзгаришлар оғирлигича қолмоқда.

Зулайхо Опа хотин қизлар соҳасида қанча вақт ишласангиз ҳам ишларингизга омад тилайман.

Соғ саломат бўлинг.

Зулайхо Опа хотин қизлар жамоасида виждонли кадрлар бўлсагина хотин қизлар тизимида яхши ўзгаришлар бўлади.

Зулайхо Опа ОЛҒА🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Таклиф #учун #раҳмат🇺🇿

Манга ёшларни ҳимоя қилишда ТАНКАМ бўлган Фарғона вилояти ҳокими Ҳурматли Хайрулло Бозаров га ҳамда Ўзбекистон республикаси Ҳурматли Президентнинг энг фаол кадри, вилоят ҳокимининг ўринбосари, меҳрибон, самимий, дўстлар ичидаги энг аълоси Ҳурматли Хуршиджон Ахмедов ларга, мани мустақиллик байрамига таклиф этганларидан миннатдор бўлдим🤝🇺🇿

Ўзбекистон Мустақиллик куни байрами билан барча Азиз Юртдошларимизни чин дилдан табриклайман 🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бувижонимиздан янги чиқиш ширин овқат тайёрлаш бўйича 👌

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу ролик мани ўтмишимни эслатди.

Кўплаб инсонлар, уларни инсон, деб, аташ мумкин эмас, маънавий мажруҳлар томонидан камситилдим...

Камситганлар мани синдира олмадилар.

Бир бурчакка кириб беркинмадим.

Фақат олдинга янада интилдим ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.

Мани яқиндан тушинган қалби пок инсонлардан чексиз миннатдорман.

Мани камситганларни хаёти ҳам бир кунмас бир кун ўзлари ҳам ўзгалар томонидан қаттиқ камситилади.

Бу хаётда ҳеч нарса жавобсиз қолмас экан.

Кўпини кўрдим.

Азиз Юртдошларимиз асло синманг, сизни синдирсалар ҳафа бўлманг янада олдинга интилинг, бу камситишлар сиз учун хаёт мактаби, бу камситишлар сизни фақат ва фақат юксакликка олиб чиқади.

Исботи билан кўп ишларни кўрдим👍🇺🇿

Дадам раҳматли доим қўлладилар.

Онам ҳозирда ҳам қўллаб қувватлаб келмоқдалар.

Шуни ўзи катта бахт ва ютуқ🙏🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ривожланишдан #орқада #қолган #худудларга #жўнатинг #ёшларни!!! #Таклиф!, Ҳурматли Қаҳрамон Қуронбоев - Kahramon Kuranbaev кечаги постингизда бу ёшлар билан мағрурланганингизни билдим, гап йўқ, офарин.

Аммо сизга бир таклифим бор.

Имкон бўлса шу ёшларни пойтахтда ушлаб ўтирмай, уларни республика бўйича оғир худудларга ҳоким қилиб сайласак нима дейсиз?

Пойтахтда етарли яхши кадрлар кўп.

Қани бу ёшлар ривожланиши оғир худудларни ҳар томонлама ривожлантира олармикан, деб, ўйлайман танкасиз фақат.

Бу ёшлар тинмай твларда жавлон уриб сайрашади.

Сенатларда, олий мажлисларда чиройли кийиниб савлат тўкиб ўтиришлари тўғриси жонга тегди😅

Карера учун у аъло жойларда ишни бошлаш қанчалар адолатли, ана борсин ривожланмаган худудларда ўз ишини давом эттирсин жим жимадор жойларга амал учун ўтирмай, ёпишмай!

Билими, илми, тажрибаси аъло бўлса, шу билим, илм, тажрибаларни ривожланишдан орқада қолаётган худудларда бир ишлатишсин исботи билан, кейин биз ҳақиқатдан зўр ёшлар экан, деб, пиарига қўшилиб мақтайлик🤗

Буларни кўпини танимайман.

Демак танийдиган бир иш қилганини билмаган, кўрмаган эканман...

Шуни аниқ айта оламанки бу ёшларнинг кўпида ТАНКАси бор.

Сенатга бир ёшни волонтёр бўлсин, деб, жойлагандик афсуски у ёш ҳеч қанча ишламади, сенатдаги волонтёрларнинг кўпи олий насаб инсонларнинг фарзандлари экан, оддий инсонлар фарзандлари деярли топилмас...

Бу ёшларнинг кўпи чет элларга бордилар, қани ўша чет элларга бориб келганларнинг Ўзбекистон республикаси равнақи учун бир янгиликлар олиб киргани, биз кўрмадик, лекин мазза қилиб чет элларга бориб, минбарларда сайраб ақл ўргатиб юрибдилар.

Энди уларни ривожланишдан орқада қолган худудларга ҳоким қилиб олган билимлари орқали пассив худудларни актив худудларга айланатира олишларини исботлаб бериш вақти келди.

Қуруқ гап қулоққа ёқмас!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Таклиф, #ҳурмат #эҳтиром #учун #раҳмат Ҳурматли Зойир Мирзаев 🤝🇺🇿

Мустақиллик куни билан Сизни самимий табриклайман 🇺🇿

Доимо соғ саломат бўлинг 🇺🇿

Ўзбекистон республикасининг ҳар томонлама равнақи учун ОМАДЛАР тилайман.

Сиздек Ҳурматли Президентга тиргак мард ўғлонлар бор экан кўнглим ҳотиржам👍

Яна бир бор таклиф учун раҳмат Зойир ака.

Зойир АКА имкон бўлса ОНА шаҳрим ҚЎҚОНГА меҳмон бўлиб келинг🙏🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Ҳар икки Аёлга ишончим ортиб бормоқда.

Ҳар икки Аёл оддий, самимий, камтар.

Ҳар икки Аёл даврида реал ишлар амалга ошди.

Ҳар икки Аёл муаммоларни тезкорликда ечимини топмоқда.

Ҳурматли лидер Аёллар ҳеч қачон минбарларни, давра тўриларни ишламай тишлайдиганларга бериб қўйманглар.

Хотин қизлар ишлаяптими минбарда ҳам давралар тўрисида ҳам хотин қизлар бўлиши шарт.

Қўғирчоқ пиар хонимлар бизни Ўзбекистон сиёсатига асло керак эмасдамини олсин👎

Ҳурматли Зулайхо Махкамова ва Озода Парпибаева сизларни мустақиллик куни билан самимий табриклайман 🤝

Азалдан ҳеч қачон яхши бўлмаган чириб кетган тизимни яхшилашлашда куч ғайратлар, сиҳат саломатлик, омадлар тилаб қоламан 👍🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Forwarded from Segment.uz
1 сентябрдан Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришлар

Сайёҳлик фирмаларига енгилликлар берилади;

Ўзбошимча қурилган конструкцияларга “рейд” ўтказилади ҳамда маданий объектлар ҳимоя қилинади;

ОТМларнинг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўрмончилик, “яшил” иқтисодиёт ва гидрометеорология ва бошқа талаб юқори бўлган йўналишларидаги энг иқтидорли талабалари учун Экология вазири стипендияси берилади;

Энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш ва мукофот пули олиш мумкин бўлади;

Банклар устав капитали 2 баробарга оширилади;

Аёлларнинг меҳнат ҳуқуқи ҳимояси кучайтирилади ҳамда ногиронларга енгилликлар берилади;

Судланганликни бепул “олиб ташлаш” мумкин бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Forwarded from Pressuzb
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент шаҳрида ичимлик суви босими пасайтирилади ва вақтинча тўхтатилади (рўйхат). Сувсиз қолган ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.

@pressuzb
Ҳеч бир гап қолмади маълум бўлмаган,
Жуда оз сир қолди маълум бўлмаган.
Билимим ҳақида чуқур ўйласам,
Билдимки, ҳеч нарса маълум бўлмаган.


🙏Ибн Сино

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Ерга эгалик қилиб олишаётганлар учун ибратли сўзлар.

Ер талашиб ўз жигарларини нафс йўлида азобга қўйганлар учун балки ибрат бўлар

Ота онасидан қолган ерга кўз тикиб, ишламай ер мулкка адолатсиз эга бўлиш, ўзгалар ҳаққини ўзлаштирганларга тўлди Ўзбекистон.

На диний на дунёвий қонунлар нафс қулларига айланган замонавий боқимандаларга асло кор қилмайди.

Бундай жирканч бандаларни оҳири вой.

Норозилик билан қўлга киритилган ҳар қандай бойлик нафс қулига айланган бандаларга асло йўқмайди, балки ҳар куни қон қустиради, ҳотиржамлиги йўқолади, жон берарда осон жон бермай чексиз азоблар тортади...

Ҳушёр бўлинг, нафс қулига айланишдан тийилинг!

Ҳаммамизни борар жойимиз ойнасиз, эшиксиз 2 метр қаро ер!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Эҳҳҳҳ ёшлик дамларимиз...

Автобусларда ўқишга борган пайтларимиз.

У даврлар файзли даврлар эди.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оддий #меҳнаткаш #заҳматкаш, боқимандаликдан ор қилган, раҳбарлар соясига салом бера олмаган, раҳбарлардек чиройли хаётда яшай олмаган, хаётнинг аччиқ қисматларини ичига ютиб хаёт қийинчиликларидан чиқишга ҳаракат қилган ҳар қандай Ўзбегим Аёли доимо ҳурматимдадир🙏

Топган пулингиз ҳалол👌

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кимнидир ўлдирсангиз ўзингиз ҳам ўлар экан...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Узоқ яқиндан Ўзбекистон мустақиллик куни билан мани самимий табриклаган Азиз Юртдошларимизга раҳмат.

Яна бир бор Мустақиллик кунимиз билан барча Юртдошларимизни табриклайман 🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#SOS Қўқон шаҳар мактабларида азалдан ишлаб келиб директорлик лавозимини подшоликка айлантириб олган зўравон директорлар борлигига ёқа ушлайсан.

Қачонгача эски қолипда ишлаб келган янгиликлари йўқ директор, директор ўринбосарлари, илми, билими, тажрибаси йўқ ўқитувчиларни ушлаб турилади?!

Шу ўринда вилоят ХТБ раҳбари Ҳурматли Шерзод Долимовдан талаб қиламан, Қўқон шаҳридаги барча мактабларнинг ички муҳитини ҳар томонлама ўрганиб ўз ишига умуман нолойиқ валломат директорлар, директор ўринбосарлари, малакасиз ўқитувчиларга қаттиқ чора кўриш вақти келди.

Ҳурматли Президентимиз валломат директорлар, директор ўринбосарлари, малакасиз ўқитувчиларни ушлаб ўтиринглар, таълим сифатини нолга тенглаштирсин, болаларни саводсиз қилсин, демаган!

Валломат директорлар вақти ўтди!

Эпламадингми виждонан ўзларинг ишдан кетларинг, саводсиз миллатни етказганларинг етар ортиқ!!!

Сан валломат мактаб директорларини, деб, таълим нолга тенглашди!

Нега Қўқон шаҳрида яхши директорлар сони ўта кам, нега бефарқ қаралди мактаб директорларини лавозимларида ўтирган валломат зўравонларни каламушдек давлат мактабларини тиш тирноғи билан эгаллаб ўтиришларига, нега ёки қайсидир масъулларга валломат директорлар ўз ўрнини йўқотмаслик учун доля бериб турадими, тили қисиқми ўша раҳбарларни валломат директорлар томонидан?!!!

Фарғона вилояти ХТБ бўлими раҳбари Шерзод Долимов сизга ишончим баланд, вақт келиб валломат директорлар, валломат директор ўринбосарлари шунингдек малакасиз ўқитувчиларни таълим даргоҳларидан йўқотасиз, деган, умиддаман!

Khilola Umarova қачон вазир сифатида республика бўйлаб ҳар бир мактаб муҳитини ўрганасиз?!, ёки Ҳурматли Президент қаерга борсалар Президентдан олдин бошқа раҳбарлардек сиз ҳам югуриб бориб мактабларни кўрасизми😅

Қўқон шаҳрида валломат директорлар, валломат директор ўринбосарлари ва малакасиз ўқитувчилар кўплиги ҳақида маълумотлар бизда бор, бу маълумотларни юқоридаги раҳбарларга албатта еткамиз

Таълим олаётган болажонлар валломатларни ҳурмача қилиқларини кўриб келажакда саводсиз бўлиб етишиб чиқиши миллат фожеасидир

https://t.iss.one/Nigora_Alimova