Нигора Алимова
1.37K subscribers
7.18K photos
3.8K videos
2 files
8.55K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Кетгани #чин #бўлсин!!!

#Ўта #қўпол #инсон эди Ҳурматли Президент!

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи М.Жўраев фаолиятида йўл қўйган камчиликлар учун лавозимидан озод этилди.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ҳоким #ўз #ишида #қолди!!!
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ўз ўрнида қолди!

Ҳали Қўқон шаҳрида қилинадиган ишлар кўп.

Қўқон шаҳар Халқига омадлар тилайман 🇺🇿

Ўзгаларни қаттиқ йиқилишини кутиб ўтирганларга инсоф берсин...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Юртбошимизнинг умрлари узоқ бўлсин"

2023 йилнинг январь-июнь ойлари давомида Қўқон шаҳрида 8068 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг 7160 нафарига ёрдам кўрсатилди.

📌 Хусусан, "Аёллар дафтарида" рўйхатга олинган Матлубахон Раҳмонованинг жарроҳлик амалиёти учун 25 миллион сўм давлатимиз бюджетидан тўлаб берилган.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram
👇( ‌❛ ‌ʖ ‌❛)  Каналга аъзо бўлиш учун
https://rebrand.ly/kokand
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
- Президентимизга раҳмат, ҳаётимиз анча яхшиланди

🔖 Қўқон шаҳрида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг 574 нафари тадбиркорлик фаолияти билан банд бўлиб, жорий йилнинг январь-июнь ойлари давомида, ушбу хотин-қизларга 4 млрд. сўмдан зиёд имтиёзли кредитлар ажратилди.

✂️ Хусусан, "Аёллар дафтарида" рўйхатга олинган Умидахон Ариповага ҳам тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун имтиёзли кредит ажратилган.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram
👇( ‌❛ ‌ʖ ‌❛)  Каналга аъзо бўлиш учун
https://rebrand.ly/kokand
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиздан миннатдормиз

📌 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Қўқонда 17 нафар даволаниш ва жарроҳлик амалиётига муҳтож хотин-қизлар ва уларнинг фарзандларига Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси ҳамда "Аёллар дафтари" маблағлари ҳисобидан 297 млн. 360 минг сўмлик маблағ сарфланиб, соғлом ҳаётга қайтарилди. 

🎁 Хусусан, ногирон фарзанд тарбия қилаётган, "Аёллар дафтарида" турадиган Ольга Таджибаевага давлатимиз томонидан 2 хонали квартира ажратилган ҳамда фарзандларини даволаш учун моддий ёрдам кўрсатилган.

qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram
👇( ‌❛ ‌ʖ ‌❛)  Каналга аъзо бўлиш учун
https://rebrand.ly/kokand
#Ўлим #бўлиш #ҳолати #кўпайса керак бу Аномал иссиқда светсиз қолган юртдошларимиз...

Ҳаттоки прйтахт касалхоналарида беморлар иссиқдан азият чекиш ҳолларини эшитяпман!

Ҳурматли Амрилло Иноятов наҳотки кондиционер ўрнатиш қийин бўлса?!!!

Коридорларга катта кондиционер қўйинг ҳар битта палатага қўйиш агар қимматга тушса!

Пойтахт шифохонасида даволандим, свет ўчдия ўчди😡

Реанемацияда ётган беморларга ачиндим, генератор бор автоматик тарзда ёнади, деб, мани тинчлантиришди, хоп генератор ҳам ишдан чиқса реанемациядаги беморлар ўлиб кетадику!!!

Лифтда ўлган инсон светсиз юраги дош бера олмай ўлди!

Ҳурматли Президент Германия давлатининг генераторларига ажратилган пулларга ҳеч нарса олинмагани исботи ҳар куни юртдошларимиз дод вой дейишидан далолатдир!

Ўтган йилги аномал иссиқ совуқдаги аянчли воқеалар раҳбарларга дарс бўлмаган!

Албатта дарс бўлмайдида, раҳбарлар ўзлари учун дода шароитларда мазза қилиб яшаб келмоқдалар.

Раҳбарлар учун бизни Халқни ҳурмати йўқ!!!

Ҳурмати бор Халқни аҳволи ҳеч қачон аянчли бўлмас эди...

Ҳурматли юртдошларимиз зарурат бўлмаса кўчага чиқманг...

Машинани ҳам имкон қадар ҳайдаманг, аномал иссиқ 50-60 градус бўлса машина моторидан чиққан 100 градусдан ортиқ иссиқ орқали ҳаво баттар исимоқда, илтимос ўзимизни ўзимиз асрамасак, табиатни асрамасак оҳири вой!

Соя салқин берадиган дарахтлар йўқ энди!!!

Қўқон шаҳар касалхоналарида кондиционер деган матоҳни ўзи йўқ, манимча бундан кейин ҳам кондиционер берилмаса керак, касалларга сабр берсин🙏

Яхшиямки Қўқон уйларида лифт йўқ, бўлмаса ўлганлар сони битта эмас бир нечтага кўпайиб кетарди свет ўч ёқ оқибатида!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум Юртдошларимиз 🇺🇿🤝

Аномал иссиқда ҳаммага сабр тилайман 🙏

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Forwarded from Pressuzb
❗️Жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ўзига юклатилган вазифаларга совуққонлиги, коррупция ҳолатларига йўл қўйгани ва мансаб ваколатидан шахсий манфаатларида фойдаланиб келганлиги учун Қўқон шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва унинг биринчи ўринбосари, Қўқон шаҳар ички ишлар жамоат тартибини сақлаш бўлими командири ўринбосари, Ўзбекистон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек, вилоят прокурорининг ички хавфсизлик бўйича ёрдамчиси, вилоят прокуратураси иқтисодий қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи, вилоят прокурорининг вояга етмаганлар ишлари бўйича ёрдамчиси, Риштон тумани прокурори ишдан олинди.

Бош прокуратура ва Давлат хавфсизлик хизматига уларнинг фаолиятига қонуний баҳо бериб, тергов ҳаракатларини бошлаш топширилди.

@pressuzb
Ҳурматли Маруфжон Усмонов, имкон бўлса бефарқ Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот котибини ҳар томонлама адолатли ишлашга чорласангиз!!!

Жуда кўп негатив норозиликлар бор ижтимоий тармоқлар орқали, жамоатчилик фикрлари томонидан билдираётган танқидларга қулоқ тутинг!

Қўқон шаҳар ўйинчоқ шаҳар эмас!

Қўқон шаҳар ҳар томонлама дунёларга юз тутган шаҳар!

Одам ажратишлар, менсимаслик кўплаб матбуот котибларига теккан иллат!

Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот котибидаги салбий иллатларни тозаланг ҳоким жаноблари!!!

Масҳара бўлганимиз етар!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ишда #қолиши #керак #эди...

Қўқон шаҳрига энди яхши инсоний ииб раҳбари қўйилганди.

Бу инсон кўплаб Қўқон аҳлига, айниқса қийналган Аёлларга амалий ёрдам берган.

Кўплаб манга келган мурожаатларни биргаликда ижобий ҳал қилгандик.

Афсуски Қўқон шаҳрида жиноятчилик азалдан республика бўйича юқори бўлган.

Қўқон шаҳрида ишлашни ўзи оғир.

Жавобгарлик бу йигитни бошига тушди.

Ҳурматли Президент жавобгарликни энди яхши ишлаган кадрлардан тозалаш билан эмас, балки кўплаб ёшларнинг бефарқ ота оналарига қўйилиши кераклигини таъминлаш зарур тезкорликда!

40 фоиз кўрсаткич жиноят бўйича деб таъриф берилиши бу Қўқон шаҳар оилаларининг 40 фоиздан ортиқроқ оилалар ичидаги носоғлом муҳит борлигини англатади!

Ота она ўз фарзандларини тўғри йўлга сола олмаса ота оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилиш керак, афсуски фарзандлари жиноятга қўл урса айбни ота онадан эмас атрофдан қидириш бизнинг иш принципларимизга айланган азалдан.

Бир болага етти маҳалла масъул деймиз, қани масъуллик?!

Маҳалла раисларини кўпи бефарқ!

5 минга яқин аҳолиси бор жойда битта ииб ходими.

Кўп участка нозирлари носоғлом оилаларнинг тинчимаслигидан безиб кетган.

Носоғлом оилалар эса ичкарига ўзгани қўймайди, нимамиш, бу шахсий масала, сизлар аралашманглар, дейдию валломат оилалар, аммо фожеа бўлса ўзи эмас, давлатга айбни тўнтариб дод фарёд қилади!

Бундан кейин носоғлом оилалар ичига без бетларча кириб бориш шарт.

Тинч яшамаса жавобгарлик масаласини қўйиш керак.

Қўқон шаҳрида носоғлом оилалар сони жуда ортиб кетди.

Наркоманлар кўп.

Ўғрилик.

Фирибгарлик.

Шантажлар.

Дангасалик иллатлари ортди!

Давлат боқсин, деб, замонавий боқимандаликка рўжу қўйишди минг афсуски.

Оилаларда эркаклар масъулияти камайди, албатта камаядида эркак ўз масъулияти нимадан иборат эканлигини ҳис қилишни истамасада.

Аммо фарзандларни чексиз тўғдиришга жуда масъуллигини яхши билади.

Шаҳарда маънавий маърифий ишлар ҳам нолга тенг!

Қўқон шаҳрида бундан кейин ҳам жиноятчилик ортади.

Чунки наркобаронлар ўз ишларини қойилаттиб қўймоқдалар.

Ишлайман, деса, ойлик маош кам.

Иш берувчилар ишчиларни инсон ўрнида кўрмаслиги кўп.

Мурожаатлар ўз вақтида ҳал қилинмайди, маддаланиб ётаверади.

Маънавий бузуқчилик ортди, ҳали спид ҳам кўпаймаса деб қўрқаман.

Мактабларда тоифа, табақа, ўқитувчи, ўқувчилар ўртасида носоғлом муҳит, билим савияси пастлиги, жиноятчилик ортди.

Ёшлар билан ишлаш азалдан айтиб келаман, нолга тенг, деб.

Осон пул топиш касаллиги ортди.

Ҳокимлик эса шантажчиларни оғзини мойлашда давомий!

Дини ривожланган кичик шаҳардаги аҳвол аянчли бўлса нима дейсиз, қани динимизнинг кучи?!, дунёвий илм билим паст бўлганда.

Қўқон шаҳар ииб раҳбари Нурилло Султонов яхши ишлади..., Нуриллони бундан кейинги ишларига омад тилайман 🤝🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#SOS!!! #Илми #етук #Аёл #ишсиз!, Ҳурматли Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Матбуот хизмати, Malika Qodirxonova, Феруза Эшматова ва бошқа республиканинг фаол раҳбарлари.

Имкон қадар опа билан суҳбатлашинглар!

Опа чорасизликдан дунёнинг бирлашган миллатлар ташкилотига АРЗ қилиб чиқса Ўзбекистон республикасида Ҳурматли Президент олиб бораётган Халқчил ислоҳотларга тўғри келмаслигига олиб келади.

Опа ёлғиз Аёл, икки ўғилга ҳам ота ҳам она бўлиб фарзандларини ўқитган.

Опанинг кома ҳолатига тўшган Оналари бор Ҳурматли Амрилло Иноятов!

Опанинг бошига ташвишларни ёғдиришган!

Суд ҳам адолатсиз ўтган Олий суд раиси Ҳурматли Бахтиёр Исломов!

Опа гендер тенглиги бўйича ҳам кўплаб халқаро форумларда фаол иштирок этган, аммо сенатдаги гендер тенглик бўйича масъулларнинг хабари йўқ, зора ижтимоий тармоқлар орқали чиққан мурожаатдан кейин ҳаракат қилиб адолат ўрнатишса ажаб эмас.

Ҳурматли раҳбарлар опа билан кўришиб суҳбатлашинглар, асл муаммони билиб ёрдам беринглар!

Пулатова Лола Таирхановна, Начальник кафедры Специальных дисциплин Факультета переподготовки и повышения квалификации Таможенного института, доктор технических наук, профессор, Академик международной академии наук экологии, безопасности человека и природы.

Мирзо Уялугбекский район, махаля Баркамол, Камалак 8-10
90974 75 02

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Сенатдаги хотин қизлар масъуллари қачонгача Ҳурматли Президент томонидан Zulayxo Maxkamova ни танқид қилгандек қаттиқ танқид қилинмайди, нега?!!!

Нега доим негрдек ишлаётган, номи йўқ хотин қизлар фаоллари доим ҳаммадан гап эшитади?!

Хотин қизлар номини йўқ қилиб, статусини ўлдирганлар нега жим?!

Сенатдаги хотин қизларга масъуллар ўзи нима ишларни қойиллатиб қўйдики, Президент томонидан танқид қилинмай келинмоқда?!

Пиар зўр, лекин мурожаатлар ечими сустку сенатни ўзида исботи билан!!!

Сенатдаги хотин қизлар фаолларини алмаштириш вақти келмадими, эски тос эски ҳаммомку!

Манга деса сенатдаги хотин қизлар масъулларини ҳаммасини қуйига тушириш керак!, маҳаллаларда юрсин хотин қизлар фаолларидек!

Ҳар бир оилага кирсин, муҳитни ўргансин, реал ишласин.

Ҳисоботлар аъло!

Танзила Норбоева жуда яхши билади ким қандай ишлаётганини, лекин опада ҳам оҳирги вақтларда адолат тамойиллари қолмаяпти мани назаримда.

Хотин қизлар статуси кўтарилмагунча ишлар яхши кетмайди, кўп фаоллар ўз хоҳиши билан ишдан кетяпти, нимага кетяпти, муҳит яхши бўлмаганидан кетяпти.

Хотин қизлар иши талаш юқоридагилар аравани ҳар томонга тортиши оқибатида сенатдаги хонимлар сояда, ишлаётган хотин қизлар бошида эса доим калтак.

Қани адолат Ҳурматли Президент 👇

Йиғилишда ўтган олти ойнинг ўзида турли низолар туфайли 600 дан зиёд жиноят содир этилгани таъкидланди.

Аёллар жиноятчилигининг 40 фоизга яқини ишламайдиган ёки доимий банд бўлмаган хотин-қизлар томонидан содир этилган. Бундан ташқари, жиноятдан 2,7 мингга яқин, оилавий зўравонликдан 20 мингга яқин аёллар жабр кўрган.

Давлатимиз раҳбари яқинда Фарғонада 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилганини тилга олиб, бу ҳолат вазият қанчалик оғирлигини кўрсатиб турганлигини айтди.

Айрим маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари институти кутилган натижани бермаётгани қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари янги тузилган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги доирасида ҳар бир туманда:

- ижтимоий хизматларни “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатадиган ижтимоий хизматлар марказлари;

- психолог, ҳуқуқшунос, ижтимоий ходимдан иборат “мобиль гуруҳлар”;

- зўравонликка учраган аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича “Колл-марказлар” ташкил қилишни топширди.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova