Нигора Алимова
1.33K subscribers
7.21K photos
3.86K videos
3 files
8.64K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Нафс ВИЖДОНдан устунлигини кўриб дилингиз озор ейди...

Қўқон давлат ўрмон хўжалигига бордим бугун.

Раҳбарият билан амалий кўришдим.

Янги раҳбар иибда ишлаб нафақа чиққан инсон экан.

Раҳбар хонасида кадрлар бўлими, ҳисоб китоб, юрист ва Раҳматли Мансурхўжа ака даврида 20 йил бирга ишлаган инсонлар билан кўришиб бўлиб ўтган ноҳуш воқеалар бўйича атрофлича суҳбатлашдик.

Янги раҳбар ўтган йили яъни Авазжон ака Қўқон давлат ўрмон хўжалигига бир йил олдин раҳбарлик лавозимига ўтирган.

Шу раҳбарлик лавозимига ўтирган давридаёқ янги раҳбаргача бўлган ноҳуш ишлар юзага чиқа бошлаган.

Кўп йиллар давомида Қўқон давлат ўрмон хўжалиги ҳар томонлама талон тарож қилиб келингани маълум бўлди ва бўлмоқда.

Қўқон давлат ўрмон хўжалиги давлат бюджетига қарайдиган ташкилот.

Давлат томонидан назорат қилинса, демак, давлат ажратган ҳар бир тийинни, сўмни ҳисоб китоби бўлиши шарт.

Олдин қандай ёлғон ишлаб, фирибгарлик қилиб, оққан дарёнинг текин сувини ичиб хаётингиз роскош давом этиши бу ҳаммаси вақтинчалик!, давлат қачондир ҳисоб китоб қилишини унутманг, давлатники текин, ҳеч нарса бўлмайди, деганлар қаттиқ адашади.

Давлат мулки эса Азиз Халқимизнинг ҳаққи!

Афсуски Қўқон ўрмон хўжалигида бўлиб ўтган ишларни кўриб, эшитиб ўзимизни инсонлардан қаттиқ ҳафа бўлдим.

Ўғири бўл инсофли бўл, деган шиорни суистеъмол қилганки, умуман ўша инсонларни отиб ташласангиз ҳам кам.

Ишлар чигал.

Қўқон шаҳридан 11 км узоқликда жойлашган Данғара тумани Соҳил қишлоғи Янгиобод ўрмончилик бўлимига бордим, ўз кўзим билан кўрай эшитай, деб.

Бордиму раҳматли Ҳурматли Мансурхўжа аканинг қилган яхши ишлари ер билан битта бўлганини кўриб, эҳҳҳҳ аттанг, дедим...

Табиати ҳар томонлама бой бўлган боғ.

Нафас йўлларига шифо топадиган арчазор, дунёнинг 5 қитъасидан келган қиммат дарахт кўчатлари, Хитойнинг бамбук дарахтлари йўқ қилинган, чопилган, молларини олиб кириб боғ молхонага айлантирилган.

Мансурхўжа ака раҳматли электр энергияси ўрнатиб стольбалар қўйдириб электр симларини қўйдирган, аммо стольбалар симсиз, чироқсиз файссиз мозорга ўхшайди...

Қўқон шаҳар ва атрофдан дам олишга келадиган юртдошларимиз учун балиқ кўли ташкил қилиниб, катамаран қайиқчалар ҳам келтирилган экан, афсуски кўл қуриб катамаран қайиқчалар занглаб яроқсиз ҳолатда.

Келтирилган ҳайвонлар ҳам бири ўлиб бири йўқ бўлиб кетганлиги ачинарли фожеали ҳолдир.

Фарғона вилояти бўйича табиати гўзал жойлар жуда кўп, шунингдек инсонлар соғлигига ҳар томонлама фойдаси тегадиган экологик тоза жойларимиз кўп бўла туриб биз катта пул сарф қилиб Жиззахга, Амирсойга, Пирамидаларга, чет элларга ошиқамиз экан.

Олдингдан оққан сувни қадри йўқ, деб, шуни айтишган эканда...

Қўқон давлат ўрмон хўжалигидаги атрофдан келтирилган шифобахш кўчатлардан таралаётган даво инсон танасига фойдаси минг чандон тегади.

Бу ерда кўп инсонлар ўз соғлигини тикласа бўлади айниқса нафас йўлларига.

Қўқон давлат ўрмон хўжалигини ҳали ҳам кеч эмас ҳамма биргаликда томошабин бўлмасдан обод қилиб тикласак бўлади.

Қўқон давлат ўрмон хўжалигида ЭКОТУРИЗМни ривожлантириш мумкин ва мақсадга мувофиқ бўлади Ҳурматли Азиз Абдухакимов - Туризм ва спорт вазири.

Ҳозирда Қўқон давлат ўрмон хўжалигидаги мавжуд талон тарож ишлари бўйича тергов очилган, маълум шахслар терговга жалб қилинган.

Емоқни қусмоғи бор албатта.

Давлат ерини сотса.

Давлат экинларини йўқ қилса.

Давлат ҳайвонлари ўлиб қолса.

Давлат ҳам ташлаган арқонини тортадида, бошқа йўли ҳам йўқ аслида.

Ўғри муттаҳамлар учун жазо муқаррар.

Келажак авлодларга йўқ қилинган жойларни ташлаб кетиш ҳам инсофдан эмас!

Инсон нафси ҳар нарсадан устун бўла олмайди!

Худо хоҳласа янги раҳбарият мавжуд муаммоларни ижобий бартараф қилади ва Қўқон давлат ўрмон хўжалиги Халқимиз учун экологик тоза ҳаво, дарахтзор жаннатмакон боғга айланади, деган, умиддаман🙏🇺🇿

Тафсилотлар албатта ёритилади.

Давоми бор🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Дўстим Гайратжон Тошпулатов доимо бўлаётган воқеаларга реал адолатли қараб келган, раҳмат 🇺🇿

Хокимларгаям осонмас, биламан. Лекин, доимо Учкуприк халкига муносиб яхши хокимлар келган. "Жамоатчилик назорати" ни тугри кабул килган рахбарни халк севади ва хурмат килади. Бунга ишончим комил. Катта бир туманни бошкариш хозирги талабчан замонда узига яраша...
Нигора Алимовани аввалги постларига туман хокимининг матбуот котиби иштимоий тармокда очик ва реал самимият билан муносабат билдирди. Аммо, холис фикр комментариларини кузатдим ва орада узини " катта журналистдек" тутган баъзи фойдаланувчилардан хафа булдим.
Нигора Алимова хеч качон бирон бир рахбарни коралаб чикканини эшитмадим...курмадим хам. Агар сиз ва биз бир- биримизни назорат килсак, олам гулистон булади. Хокимни вазифаси аник. Ватанга садокат ва уз халкига мехрини бериш, ваассолом!
Унга , сохта " укчи бригада " керакмас. Купини курганмиз, улмасак яна кураверамиз.
Нигора Алимовага рахмат!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Қўқон йигити олға

#Ҳамшаҳарим Германия олий таълимида дарс беришини ўзи Ўзбекистон Ёшларининг ютуқларидир🇺🇿👍

Шундай ёшларни ҳар томонлама қўллаб қувватлашни кучайтириш лозим.

Oyatulloh Irmatov нинг ишларига омад тилайман 👍

Ўзбекистон Ёшларининг ижобий ишлари тез тез оммага билдириб турилса, қайсидир ёш ҳавас қилиб ўз устида ишлашга ҳаракат қилади.

Қўқон йигити олға

Irmatov Oyatullokh Ilkhom o'g'li
2000 yil Farg'ona viloyati Qöqon shahrida tuğilgan.
32 sonli aniq fanlarga ixtisoslashitirilgan davlat umum ta'lim maktabini bitirgan.
2019 chi yil respublikada yagona davlat grandi asosida Jahon tillari universiteti Tarjimonlik fakultetiga qabul qilingan.
2021 yil sentabr oyida Germaniyaning DAAD tashkiloti tomonidan tashkil etilgan "Deutsch im Tourismus" mavzusidagi grand sohibi.
2022 yil Germaniya elchixonasi tarafidan o'tkazilgan 15 chi Respublika Notiqlik san'ati musoboqasi 1 chi o'rin sohibi
2022 yil DAAD tashkiloti tarafidan tashkil qilingan "Hochschulsommerkurs" grandi sohibi.
Ushbu dastur asosida Germaniyada 1 oydan oshiq vaqt davomida o'qib qaytgan.
Hozirda Germaniyaning SDI in München Universiteti taklifi asosida ikki oy Germaniyada amaliyot va nemis tilidan dars olib boradi
Nemis tilidan qator sertifikatlar sohibi

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Аёлга куч ишлатган эр ва қайнотага жиноий иш очилди
Тошкентда аёлни эри ва қайнотаси мажбуран машинага ўтқазиб, олиб кетгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ижтимоий тармоқларда Тошкентда икки эркак бир аёлни куч ишлатиб машинага ўтқазиб, олиб кетгани акс этган видеолавҳа тарқалиб, улар аёлнинг эри ва қайнотаси экани аниқланганди. Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Воқеа 24 ноябрь куни Учтепа тумани 22-мавзесидаги кўп қаватли уйлар олдида содир бўлган. Д.Ш. исмли фуқаро (1992 йилда туғилган) отаси 1963 йилда туғилган Х.М. билан бирга Tracker автомашинасига турмуш ўртоғи М.А. (2000 йилда туғилган)ни ўтқазиб, номаълум томонга олиб кетган. Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида М.А. қонуний турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчилиги сабабли бир нафар фарзандини турмуш ўртоғида қолдириб, уйдан чиқиб, Тошкент шаҳрига кетиб қолгани аниқланган. Уни турмуш ўртоғи Д.Ш. қидириб, юқоридаги манзилдан топган ҳамда Қашқадарё вилояти Косон туманидаги ўзининг уйига олиб борган.
Ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 137-моддаси (одам ўғрилаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба ижтимоий тармоқлардан олинди

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
❗️Яхши янгиликлар ҳам бор: ва ниҳоят ноёб лойиҳа ишга тушибди

🏢 Термизда 26 гектар майдонда 3036 та савдо ва ишлаб чиқариш бинолари мавжуд янги халқаро савдо марказида INTERMEX мажмуаси иш бошлабди.

- Дўкон нархи атиги 79 миллион сўм;
- Ҳеч қандай бож тўловларисиз савдо қилиш мумкин;
- Афғонистон чегарасидан 500 метр масофада;
- Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон, Покистон, Эрон ва бошқа давлат тадбиркорлари бемалол чакана ва улгуржи савдо қилишлари;
- Банк хизматлари, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, овқатланиш ва меҳмонхона бизнеси соҳаларида фаолият юритувчи тадбиркорлар ўз бизнесини ривожлантириши мумкин.

Мажмуани ишга туширишдан мақсад Ўзбекистон ҳамда Афғонистон, Покистон, Эрон, Тожикистон, Туркманистон давлатлари ўртасида товар ва хизматларнинг эркин алмашинуви учун қулай шароитлар яратишдан иборат.

Ҳозирда қурилиши давом эттирилаётган ишлаб чиқариш майдони, логистика маркази, халқаро тиббиёт маркази, меҳмонхона ва ётоқхона, ресторанлар ва умумий овқатланиш шаҳобчалари, сунъий сув ҳавзаси бўлган дам олиш масканлари, логистика маркази зоналари, автомобилларга хизмат кўрсатиш ва ёқилғи қуйиш шохобчаси ҳам тез орада ишга тушиши, шунингдек, экспорт ва импорт учун қулай шарт-шароитлар яратиш эса тадбиркорни жаҳон майдонига чиқишига туртки бўлиши айтилмоқда.

“INTERMEXда хорижий тадбиркорлар учун 10 кунгача визасиз режим, товарларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг тўлиқ цикли, устахоналар, қуруқ ва музлаткичли омборлар (склад) учун кенг майдонлар, солиқ имтиёзлари, чакана савдо объектига тўлиқ эгалик ва бошқа имкониятлар яратилади.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли оталар, фарзандларингиз қувончи учун бироз вақт ажратиб МЕҲР беринг, бу қийин эмас, истак бўлса аъло бўлади👌

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Табриклайман 🇺🇿

Ҳурматли дўстим Akmal Mahmudaliev Сирдарё вилояти сизни даврингизда ҳар томонлама гуллаб яшнашига тилакдошман👍

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Қорақалпоқистон республикасида бўлаётган амалий ижобий ишлар👇

Бүгинги күнде елимизде алып барылып атырған барлық реформалар халқымыздың абадан турмысын тәмийинлеў, олардың турмыс шараятын жақсылаўға хызмет етпекте.

Әлбетте ҳәмме усындай ийгиликли ислерге ат салысып атырған ўақытта халқымыздың кеўлин қабартқыдай жағдайлар да жийи-жийи ушырасып атыр.

Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Баслығы Аманбай Орынбаев Жоқарғы Кеңестиң мүрәжат_ботына пукаралардан келген мүрәжат тийкарында Автомобиллерге газ толтырыў компрессор станциялары (метан газ шақапшасы)нда газдың қымбат бахада сатылып атырғаны, бунда тутыныўшылардың талабы ҳәм наразылықлары есапқа алынбастан метан газ баҳасының исбилерменлер тәрепинен тийкарсыз асырылғаны бойынша тараў жуўапкерлери қатнасында мәжилис өткерди.

Болып өткен мәжилисте ҳеш қандай себепсиз метан газ баҳасын қымбат сатқан Автомобиллерге газ толтырыў компрессор станцияларын үйренип шығыў бойынша дүзилген исши топар ағзаларына Жоқарғы Кеңес Баслығы тәрепинен  анық тапсырмалар белгилеп берилип, халық арасында наразылық туўдырып атырған унамсыз жағдайдың шешимин табыў илажларын көриў бойынша ўазыйпалар белгилеп алынды.

Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Мәлимлеме хызмети

Каналға ағза болыў:
@joqargikenes

joqargikenes.uz|Facebook|Instagram|Twitter

https://t.iss.one/Nigora_Alimova