Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.16K photos
3.78K videos
1 file
8.52K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бир йил бўлди, имтиёзли кредит берилмаяпти!, дейди, Фарғона вилояти Боғдод тумани тадбиркори Эркинжон Ҳолматов.

Вилоят ва туман банкларида айб йўқ.

Айб республика Қишлоқ қурилиш банкида!

Президент Халқ қабулхонасидаги фаоллар ҳам келиб ёрдам берамиз, деб, нотўғри телефон рақамларни бериб алдаб кетишди.

Яна республикадан биттаси келиб, бўлди, дарров кредит берамиз, дейди.

Фарғона вилояти тадбиркорлар уйида ҳам кредит берилади, деди😅, берилмади😂

5 миллиард кредитни бериш ниятлари бўлмаса нега банк тадбиркорни сарсон қилиб куттиради?!🙄

Кимдир, қайсидир масъул эътибор берадими бу марказий банк, республика Қишлоқ қурилиш банклардаги кредит бериш ўта абгорлигини?!

Масъуллардан жавоб кутиб қоламиз!

Ёки кредитни беринг ёки банк манкингиз билан қуринг!!!

+998905600045

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ноинсофларни ер ютсин!!!

Тошкентда уйсизликдан сарсон бўлган талабалар, имкон бўлса ўз юртингизга кетинг...

Ўз юртингизда хор, хўр, зор бўлманг!!!

Кетинглар Ҳурматли талабалар, кетинглар ўз ўйларинга!!!

Тошкент азалдан республикага айланиб бўлган.

Тошкентда энг сифатсиз меҳмонхоналарнинг нарҳи ҳам осмон қадар кўтарилди.

Давлат жим.

Ҳукумат жим.

Нарҳ наволар аёвсиз ошди.

Миллат миллатни уйдан ҳайдамоқда шавқатсизларча.

Бу кетишда ер қимирлаб инсофсизларни ер ютиб юбормаса бўлди.

ОТМ вазири ожиз.

Тошкент шаҳар ҳокими ожиз.

Ҳукумат ожиз.

Сенат ожиз.

Ўз миллатини қадрига етмаган юрт раҳбарларидан нимани кутиш мумкин?!

Нафс балосига муккасидан кетганлар у дунёсини ўйладимикан..., манимча йўқ, шу бугунги кун билан давлат орттириш.

Қачон бало ёғилса нарҳ наволар ошади.

Қачон байрамлар бўлса нарҳ наволар ошади.

Бировнинг аъзаси бўлса ҳам, бировнинг тўйи бўлса ҳам падарига лаънат нарҳ наволар ошади.

Бизни Ўзбекистон республикаси ўз миллатини ҳар томонлама қийнаб азобда кун кўришига маҳкум қиладиган юрт!

Минг лаънат томошабин масъулларга!!!

Қанчадан қанча Халқдан яшириб минглаб участкалар қурдинг, бер уйсизларга ноинсофлар, тиқилиб бўккирлар!!!

Ўз миллатингни суясанг, тиргак бўлсанг ўлиб қолмасанг керак ноинсофлар!!!

Эй Худойим..., қани инсоф, қани оқибат, қани...?!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Хусусий телеканаллар Шоҳимардонда кўрсатилса яхши бўлар эди...

#Тайёр битган фабрика бор, тадбиркор чиқиб 300 дан 500 гача хотин қизларни иш билан таъминлашсин имкон бўлса...

Биз Шоҳимардонга борганимизда Шоҳимардон МФЙсининг фаоллари Нуронийлар учун дастурхон тузашган экан.

Нуронийлар жуда хурсанд, ўйин кулги, чиройли дуолар.

Шоҳимардон МФЙ Ёшлар етакчиси Рустамжон Нишонбоевнинг айтиши бўйича, ҳисобимизда пул етарли, фақат Шоҳимардонга хусусий телеканаллар кўрсатилса, Миллий, Зўр, Севимли, Менинг юртим 5 ТВ каналларини томоша қилиш йўқ экан.

Ҳурматли Алоқа вазирими, интернет бўйича масъул Шерзод Шерматовга бир таклифим, агар хусусий телеканалларни Шоҳимардонликларни кўриши каааатттааа муаммо бўлса унда, маҳалларга оптик шиша толали интернетларни имтиёзли тўлов асосида аҳолига ўрнатиб беришини сўрардим.

Имкон бор!

Шоҳимардон МФЙ хотин қизлар бўйича фаол Зулхумор Тулашованинг айтиши бўйича Ҳурматли Танзила Нарбаева пайтида қурилган фабрика қурилгану ишламай қолиб кетган экан.

Шу фабрикани ишини юргиздирадиган фаол тадбиркор топилса 300 дан 500 гача хотин қизларни амалий иш билан таъминлаш мумкин.

Ёшлар 800 дан ортиқ.

Хотин қизлар 1774 та.

Нуронийлар 640 та.

Шоҳимардонда жиноятчилик йўқ ҳиссоби.

Аҳоли сони 7000 га яқин.

Мани талабим ва таклифим Ўзбекистон республикаси Молия вазирлиги томонидан Шоҳимардонни янада ҳар томонлама обод қилиш учун 100 миллиард сўм ажратилса бироз бўлсада мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Ҳурматли Молия вазири буни имкони бор.

Ҳар хил чет эл банк жамғармаларидан валюталар Ўзбекистон Халқи учун берилмоқда.

Шу берилган маблағлардан озгинасини Шоҳимардонга ҳам ажратилиши керак!

Шоҳимардон Халқининг айтиши бўйича бу йил туристлар жуда кўплаб келган.

Шоҳимардон аҳли туристларни йилнинг тўрт фаслида муаммоларсиз қабул қилишга тайёр👍🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ёрдам берилди!!!

Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги ёрдам ва эътибор берилди👍🇺🇿

Тиббиёт фаоллари Димитрийни ҳар томонлама кўрикдан ўтказиб даволаш чораларини бошлаб юборишибди👍🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Қарийсан, кетасан, устингдан бир тупроқ тортишади, кейин эса таҳминан 20-30 йил сени кўмган фарзандларинг келишади зиёратингга, кейинги насл эса сени яхши танимайди ва сенинг қабринг ортиқ зиёрат қилинмайдиган қабрлар қаторига киради. Эсга олинмайдиган бир инсонга айланасан.
Бобомизни эслаймиз улар ҳақида баъзан оилавий суҳбатларда гаплашамиз аммо, бобомизнинг бобосини танимаймиз, у ҳақида суҳбат ҳам қилмаймиз.
Хаа, ана шундай ўчиб кетамиз ҳаммамиз бир кун.

Инсоннинг қиймати қаерда? Аллоҳнинг ҳузурида! Аллоҳ бизга қиймат беради. Аммо сен Унга бу дунёда қиймат бермас экансан...

Вой ҳолингга...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ўлик жонлар, ҳиссиз маҳлуқотлар, маҳаллийчилар Тошкентни алоҳида РЕСПУБЛИКАга айлантириб олинглар Тошкентпарастлар!!!

Бошқа вилоятларга ОТМлар, вазирликларни, тиббиётни сочиб ташланг, ҳеч ким Тошкентга катта пул сарф қилиб келмайди!!!

Миллат миллатни сиғдирмаса бир Ватанда туриб, бошқа сўзларга ўрин йўқ!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Кредит берилмоқда, муаммо бир ҳафтада ижобий ечимини топмоқда👍🇺🇿

Марказий банк раисининг ўринбосари, бошқарув аъзоси Камалов Аюбхон Арибджанович ташаббуси билан Фарғона вилояти Боғдод тумани тадбиркори Эркинжон Ҳолматов 5 миллиарддан зиёд имтиёзли кредит маблағлари бир ҳафтада тадбиркор ҳисоб рақамига тушадиган бўлди.

Марказий банк раисининг ўринбосари, бошқарув аъзоси Камалов Аюбхон Арибджановичга тадбиркордаги мавжуд муаммони ижобий ҳал қилгани учун раҳмат 🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Боқимандаларга қонуний чора кўриш вақти келиб ўтиб кетмоқда!

Ҳурматли Президент балиқни эмас, энди қармоқни беришимиз керак, деган, сўзлари амалда ўз исботини топмай келмоқда!

Ҳокимиятларни, Вазирлар Маҳкамасини, еб еб, олиб олиб, сотиб сотиб тўймаган, ёлғончи муттаҳам, дини диёнати йўқ боқимандалар босиб кетди!

Ҳокимлик вакиллари ўз ишини бажара олмайди, чунки шаллақи боқимандалар ҳокимликда гердайиб ўтиради, ман очман, уйим йўқ, пулим йўқ, берасан, оламан, деб!!!

Ҳаттоки айрим боқимандалар ўз мақсадига ета олмаса, спектакль кўринишдаги ўз жонига қасд қилиш йўлларига ҳам ўтди..., жони чиқиб ўлмайдиган жойини кесиш, пичоқ уриш...

Ҳурматсиз боқимандалар, етар энди балиқни олиб юрганинг, энди қармоқни олишни ўрган!!!

Нигора Алимова фикри юқоридаги

Қуйидаги Maqsud Holmatov фикри👇

Боқиманда шаллақилар бутун хокимятларда ишлайдиган инсонлар устидан кулишни бошладилар Узил кесил бу синфни тугатиш керак.Пулни олиб майишатни қилиб, тугагандан кейин яна тўполон қилиб пул ўндирадиганлар тўлиб кетди.Булар бутун жамиятни бузмоқдалар. Қаровчисиз қолган қариялар, ногиронлар, етимларлардан бошқа хеч кимга ёрдам пули берилмаслиги керак. Дафтарларни тугатиш вақти келди. Хақиқий мухтожлар турли дафтарларсиз хам этибордан қолмасин.Айрим муттахамлар ногирон боласини қийналишини хам ўйламай кўчада кўтариб юришни одат қилиб хокимятлар олдидан кетмай қолди. Карантингача бу нарса йўқ эди. Бу боқимандалар синфини давлатни ўзи яратди.Ишёқмасликга муттахамликга ўргатдилар.

Қуйидаги фикр Илҳомжон дўстимнинг фикри👇

БОҚИМАНДА деб номланган жамиятимиздаги заракунандаларга ҳам қарши бирор бир лойиҳа ишлаб чиқиб, жойларда очиқ ўқув ва тарбиявий, танқидий семинарлар ташкил этиш керак!
Тобора кўпайиб бориши, кўплаб норозиликларга сабаб бўлмоқда!
PS:
Унутманг барча моддий ва техник ёрдамлар, ҳаммаси Сизнинг, бизнинг тўлаган солиғимиз ва бюджет хисобидан амалга оширилади!

Ҳурматли дўстим Илҳомжон Олимжонович Қосимов постингизни олдим ва қўшимча ўз фикримни билдирдим, рози бўлинг🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Боғдодда ҳамма ёқ тинч эмас..., айниқса йўловчи ташиш хизмати ўлда жўлда Ҳурматли Президент!!!

Транспорт соҳаси чуқур жирканч, тузалмас вабо йирингдек!

Транспорт бошқармасини раҳбарлари ўзгараверади, фойдасиз!

Ҳар бир келган раҳбар катта катта пораларни олиб қуён бўлаверади...

Раҳбарлар кетгани билан, транспорт соҳасидаги коррупцияга ботган сувда чўкмас ўтда ёнмас ўринбосарлар ҳеч ишдан кетмай шунақаси пенсияга чиқиб кетади, тўғрида ёғли, тушими бор ишхонадан ким ҳам кетарди😅

Хуллас дўстлар, транспорт соҳасини кўплаб олиб чиқдим, бари фойдасизлигича қолмоқда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi, Gov.uz, Бош Вазир Қабулхонаси, O'zbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi, O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati

Кўчавойлар билан ишлаш урф бўлди!

Ҳужжатсиз ишлаш давомий солиқ тўламаган ҳолда!

Тендерлар расво!

Транспорт соҳаси мамлакатдаги иқтисодий негизидир.

Йўловчи ташишда Дамас автоларини кўпайиши ноқулайликлари кўп.

Қаерда авария бўлса ўша ерда Дамас автоларини ҳиссаси катта.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари қўпол равишда бузилиб келинмоқда.

Инсонларни тортиб, талашиш, жанжаллар кўп.

Аҳолига хизмат кўрсатиш яхши эмас, ҳаттоки қониқарсиз.

Транспорт соҳасини қисқартирилса даромад кўпаяди, солиқдан қочиш ҳоллари бўлмайди, транспорт соҳаси янада ўсади, транспорт вақти вақти билан янгиланиб турилади.

Фарғона вилоятида Хизмат сифати яхши йўлга қўйилса, лицензиясиз аҳолини ташиш ҳолларига барҳам берилса, коррупцияга ботган ҳолатларни камайтирилса, автошоҳбекатлар ишини яхшиланса, қанийди...

Афсуски бу ишлар амалга ошиши мушкул.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адолат қарор топиши жуда қийин...

Лекин ҳақ бўлсангиз адолат қарор топгунча олға қадам ташланг

https://t.iss.one/Nigora_Alimova