Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.16K photos
3.77K videos
1 file
8.51K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Олий судни телефон рақамлари ташлаб юбормоқда.

Аёллар муаммоси бўйича фаол Аёл раҳбар, Олий суд раиси ўринбосари Робахон Махмудовани топиш ҳозирда мушкул...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Адолатли тендер ўтказилсин!

Фарғона вилояти ҳокимлиги фаолларига раҳмат, ишни адолатли ҳар томонлама кўриб чиқаётгани учун.

Экология қўмитаси раиси Ҳурматли Нарзулло Олломуродов Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Тоза худуддаги аҳволни билди шекилли, 4.08.2022 йилда Фарғона вилояти Тоза худуд бўйича тендерни қайта кўриб чиқиш бўйича кўрсатма берилган.

Экология қўмитаси раиси томонидан кеч бўлсада мурожаат эътиборга олингани яхши воқеа.

Худо хоҳласа Қўқон шаҳри ҳар томонлама обод, тоза, файзли шаҳар бўлгай.

Қўқон шаҳри Халқаро Туризм маркази, деб, жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинди.

Қўқон шаҳри Халқаро ҳунармандлик маркази, деб, эътироф этилди.

Ўзи кичик шаҳару номи тарихан Улуғ бўлган Қўқоним дунёнинг ривожланган мамлакатлари қаторида ўзининг ҳар томонлама ободлиги ила яқин вақтлар ичида бўлажак👍🇺🇿

Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Экология қўмитаси раиси Нарзулло Олломурадов тендер адолатли ўтишини кутиб қоламиз👍🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Кредит, ипотека, рибо – ҳаром.

Кредит иқтисодиётни, инсонларни заифлаштиради, камбағаллаштиради.
Шунинг учун АҚШдаги ставка ҳозир 2,25 - 2,5%, бизда эса, масалан 17%.
Фоизларни ҳудди қуролдек қараш керак: алкоголь, проституция, пидерастия, ёки наркотиклар жамиятни қулатгандек, фоизлар ҳам шундай зарар етказади.

Бекорга АҚШ армияси гибрид уриши бўйича қўлланмада банк фоизлари ҳам душманга қарши қўлланиладиган инструмент, деб қаралмаган.

Бизга ушбу фоизли иқтисодни айнан халқаро молиявий институтлар мажбурлаб тадбиқ қилиб кетган, Иттифоқ қулагандан кейин.

Қонунан мумкин бўлгани билан, жамиятни зарарига ишлайди. Совет Иттифоқида бундай фоизлар бўлмаган, инфляция бўлмаган, масалан. Қонунан алкоголь ҳам мумкин. Қонунан наркотик моддалар ҳам мумкин, ёшлар истеъмол қилиб, заҳарланиб ўлаяпти.

Яъни, кредит зарарлигини ҳамма яхши тушуниб турибди, нафақат мусулмонлар. Бироқ биздаги бундай катта МБ ставкаси (17%) иқтисодимиздан бойликларни тортиб олиш учун ишлатилинади.

Масалага конценпуально қарашга ҳаракат қилинг. Душманларимиз Исломни ўрганиб, диссекция қилиб, кучли тарафларини ҳаётларида тадбиқ қилишган, рақибларига эса ўша ишнинг тескарисини уқтиришади.

Ва бекорга ҳалол молия, банк иши, кредитлаш ҳали ҳам оқсоқланиб ётибди. Чунки бу ўта кучли механизм бўлади. Бироқ ҳозирги каламуш-паразит банкирларга конкурент керак эмас.

©️. Bobir Ismoilov


https://t.iss.one/Nigora_Alimova
👉Нотариус масъулиятли шахс: у ҳеч кимни чалғитиши ва алдаши мумкин эмас.
👉Нотариус муҳр урувчи эмас, балки унинг хизматкори ва хўжайинидир.
👉Нотариус ҳеч кимни алдамайди, у қонуннинг ришталаридан тузоқ ясамайди.
👉Нотариус ҳеч кимни ҳимоя қилмайди ва ҳеч нарса ваъда қилмайди.
👉Нотариус жисмоний ва юридик шахсга давлат ҳуқуқий хизматини кафолатлайди - у хусусий тадбиркор ҳам эмас, мансабдор шахс ҳам эмас.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Инсоний суд раиси

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди раиси Гулямова Мукаддас Зиядуллаевнанинг ўзи ҳам қалби ҳам чиройли Аёл экан.

Куни кеча бир иш бўйича олий суд, ииб ва бошқа қонуний ташкилотларга киришга мажбур бўлдим.

Олий суд ҳам ииб ҳодимлари ҳам жуда яхши инсоний муносабатда бўлганларини кўриб хурсанд бўлдим.

Асаблар таранг, чарчоқ, кучли оғриқ сизни ҳар томонлама қийнаб азоб бериши таъсири остида сизни ўз изнингиздан чиқаришга баъзан мажбур қилади, лекин шундай ҳолатни кўрган масъуллар сергак тортиб сизни қийнаб турган воқеликка тўғри тушинган ҳолатда йўл топишга ҳаракат қилдилар ва мани бир неча ой қийнаб турган муаммони ечимини топиб, маслаҳат, амалий қонуний ёрдам бердилар.

Айниқса оҳирги очган эшигимдаги Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суд раиси Гулямова Мукаддас Зиядуллаевна ҳеч қандай кибрларсиз манга эътибор берди, қўлимдаги қоғозларга боқиб эринмай ўқиди, компьютерда ёзиб ўтирган ишини ташлаб манга вақт ажратди.

Жуда кўплаб судьяларни, прокуратура, иибларни инсонлар билан суҳбатлашишини кўрганман, уларнинг кўпи қўпол.

Лекин Мукаддас Зиядуллаевна ўзгача меҳрибон инсон экан.

Ҳурматли Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди раиси Гулямова Мукаддас Зиядуллаевна ишларингизга омад тилайман.

Халқ билан ишлашда чарчаманг.

Бир кунда 200 га яқин фуқаролар ушбу судга мурожаат бўлар экан.

Манку бироз қонуний йўл йўриқларни биламан, лекин кўплаб юртдошларимиз қонуний йўл йўриқларни билмайдилар, лекин кўнглим ҳотиржам, Мукаддас опадек масъуллар албатта шундай юртдошларимизга эринмай инсоний муносабатда бўлишларига ишончим қомил👍🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ўзига ўт қўйган Аёл!!!

Фарғона вилояти ФНПЗдаги ўзига ЎТ қўйган Аёлнинг тақдири сенатни, хотин қизлар масъулларини бироз бўлсада СЕРГАКликка тортидими..., что то жимлик, эшитмадим Ҳурматли Tanzila Narbaeva?

Вилоят хотин қизлари, республика хотин қизлари қаердасизлар?!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Президентга таклифим ва талабим!
Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси Зойир Мирзаевни бош вазир бўлишини талаб қиламан!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бош прокурор республика бўйича масъул Ниғматилла Йўлдошев йўқ.

Лекин ўрнига адолатли прокурор бўлса албатта Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани иибсида ёпилаётган ишни қайта очилишта умид қиламиз.

Қўли баланд, таниши баланд замонлар ҳали бери Ўзбекистонда мустаҳкам қолади!

Лекин адолатсизликка учраган инсонлар, сизларга маслаҳатим, ТЎҲТАМАНГ!, керак бўлса, сенатни, прокуратурани, иибни, дххни остонасига оч қолиб ётиб қолиб бўлса ҳам қонуний адолатингизни тиклашга ҳаракат қилинг!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура Ўзбекистон республикаси масъули тон тон бон бон, деб, совуқлик билан фуқарони қабул қилди, ҳар доимгидек ариза ёздириб олди.

Эски тос эски ҳаммом😅

Кейинги юриш сенатга

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Таклифим ва талабим сенат раиси Ҳурматли Tanzila Narbaeva га.

Сенатни фуқароларни қабул қилиш биносига бордим.

Қабулхона ҳар томонлама Халқни кутиб олиш учун чиройли ишларни амалга оширган, яъни хона бўйича.

Қабулхонага кирдим, кирганимда Воҳалик, ўзига қарамаган, фарзандлари билан келган Аёлларга кўзим тушди.

Келган Аёллар масъул Аёлга бир нималарни тушинтириш билан оввора.

Қабулга келган Аёллар ҳам ҳеч нарсани тўлиқ тушинмай иивга борамиз, деб, кунни иссиғида фарзандларини еталаб чиқиб кетди.

Тўғриси бу ҳолатни кўриб дилим оғриди, бу қишлоқ Аёллари Тошкентни билмаса, Аёлларни борар жойи борми йўқми, сарсон бўлиши аниқ эди назаримда.

Қабулхонани ходимлари кузатишим бўйича Халқ билан ишлашга, суҳбатлашишга ҳар томонлама тайёр эмасдек.

Сенатни ичида туриб судга, иивга боринг, дейиш билан иш битмайди.

Шу инсонлар ииб, судга, прокуратура биноларига боравериб чарчаганидан оҳирги умиди сенат эди, сенат биноси эса отанга онанга бор дейиши тўғри эмас...

Халқни кўпи кечадан сенат мажлиси бошлаганини билмаган ҳолда Ҳурматли Танзила Нарбаевани сўраб келмоқдалар.

Бу ҳолатни кўриб, эҳҳҳҳҳ, деб, пешонага урасиз.

Афсуски сенат Халқни қабул қилишни тўҳтатмасдан бирор бир масъул профессионал сенаторни ўтқазиб қўйишса яхши бўлар эди.

Афсуски афсусли ишлар ҳали ҳам кўп.

Идеал ишлашни имкони йўқ...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova