Нигора Алимова
1.33K subscribers
7.27K photos
3.98K videos
3 files
8.79K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Айрим юртдошларга эслатма.

Илтимос манга бундай мурожаат жўнатманг, ушбу мурожаатингизни республика масъулларини эшигини тагига ётиб олиб бўлса ҳам талаб қилинг!

Шу юртнинг Президенти тинмай, талаб қилинг, ҳар бир фуқарони рози қилинг, демоқдами, демак ҳаракат қилишдан тўҳтаманг! 👇

Инсоний инсон:
Нима хоҳлайсиз

Ҳужжатиз тикланган бўлса

Фарғона:
Дафин пулимн беришсин ва фаргона халкини ва давлатни 3. 500 милён пулини ким олган булса жойига кайтариб куйсалар булгани .

Инсоний инсон:
Ким қайтаради

Мани ваколатим йўқ

Фарғона:
Прокурор , ииб ва банк !

Ҳурматли Ички Ишлар Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси, Бобожонов Пўлат Раззақович, O'zbekiston Respublikasi Markaziy banki, O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi эътибор беринг🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Қандай гўзал бу олам..., эҳҳҳ😇 Василий...🙃

Фарғона шаҳридаги бензин нарҳлари.

Бошқа жойларда бу нарҳлар йўқ...

Қўқон нарҳни бироз туширинг!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика масъуллари лоқайд, тезкорлик йўқ!

Тоза худуд ДУКида ишлаётганларни хаёти ҳеч кимга қизиқ эмас!

Отасини қилмиши учун боласига кредит берилмади!

4 ойдан буён бир Қўқон шаҳарлик ёш имтиёзли 30 миллион сўмдан ортиқ кредитни Қўқон шаҳар микрокредит банкидан ололмай сарсон!

Терговчи раҳбарлар кўп!

Президент сиёсатига зид ишлар давомий!

Вазирлар, сенат, президент админстрацияси бефарқ!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қирғизистон Ўзбекистон
#Ўзбекистон Қирғизистон га бугундан автобус йўналишидаги қатнов йўлга қўйилди.

Фарғона шаҳридан Қирғизистон республикаси Қадамжо ва Шоҳимардонга келиш йўл кира ҳаққи атиги 10000 минг сўм👍

Азиз Юртдошларимиз, Ватандошларимиз марҳамат келинг, зиёрат қилинг, дам олинг, болаликни эсланг🙏🇺🇿👍🇰🇬

Қирғизистон Ўзбекистон, Ўзбекистон Қирғизистон ўртасидаги дўстлигимиз абадий бўлсин🇰🇬🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Қирғизистон 🇺🇿🇰🇬

Қадамжо, Шоғимардон, Томоша, Охан, Дугоба, Ҳайдаркон🇺🇿🇰🇬

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Расмга олманг, деган, ҳолат, айниқса чарчаганингизда... 😅

Баландлик денгиз сатҳидан 2300 баландликда, босим кучли, юриш ҳолати ўта қийин.

Дангасалик қилиб ердаги тошга ўтириб олдим, чунки жамоа билан овулга киришга қийналдим, юриш қийин эди.

Ҳамроҳларим, Нигора опа кўтариб олайми, деганда, ҳижолат бўлдим.

Ҳар бир ҳамроҳим юракдан инсоний эътибор ва ёрдам беришга ҳаракат қилдилар, раҳмат.

Лекин нима бўлганда ҳам ўзимни эплашга, юришга, қийинчиликларни бошимдан ўтказишга ҳаракат қилдим ва буни уддасидан чиқдим👍

Дўстим Нодирахонга раҳмат 👍

7.07.2022 йил Қирғизистон республикаси Томоша қишлоғи🇰🇬🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Қирғиз Ўзбек
#Ўзбек Қирғиз азалдан қардош дўст бўлганмиз🇰🇬🇺🇿🇰🇬🇺🇿

Орага совуқчилик йиллари тушди бир неча йил ва бу совуқчилик оддий Халққа жуда қийин бўлди.

Президентлар алмашди, янгиланди.

Чегаралардан ўтиш бироз юмшади.

Икки Халқ ўртасида меҳр оқибат яна аста шаклланди.

Фарғонадан чиқиб Ўзбекистон чегараси, Қирғизистон чегара постларидан 20 дақиқада ўтдик.

Чегарачилар хушмуомалали.

Қирғизистон республикаси админстрацияси бизни Қирғизистон республикасига кирганимизда дўстона кутиб олдилар.

Ва биз Қадамжо ҳокимлигига келдик.

Нон, асал, бўғирсоқлар.

Куй қўшиқлар.

Кулиб самимий қарашлар👍🇰🇬🇺🇿

Бир пиёла чой устида қизғин суҳбатлашдик.

Йўл йўлакай инсонлар кайфиятига боқдим, инсонлар билан русча, ўзбекча гаплашдим, ҳар ҳолда қирғиз тилини тушундим, чунки биздаги ўхшаш сўзлар борлиги учун.

Шоҳимардоннинг энг юқори азалдан кўплаб инсонлар қадам ранжида қилган Кўли Қуббонга боришга отландик.

Ўша ўша ёшлигимиздаги канат йўллари.

Биз канатга чиқишдаги челак, пақирга ўхшаш қурилма ҳали ҳали бор.

Ёшлигимизда икки кишидан чиққанмиз.

Ҳавфсизликни таъминлаш мақсадида бир кишидан чиқилди.

Совет даврида қурилган осмон йўли..., ҳали ҳануз хизмат қилмоқда.

Инсонлар кўп, ёшу қари.

Юқорига аста чиқишда кучли шамол, пақир, челак қурилмани силкитади, шамолнинг ғувиллаган овози, мўжизавий катта катта ҳарсанг тошлар...

Юқорига чиқдик эсон омон, кимдир челак, пақирчанинг тезлигидан чиқишга улгирмай йиқилади, кимдир чаққонлик билан аранг сакраб тушиб олади..., ман чиқишга чиқиб тушишга келган тезликка ета олмай тушишда йиқилдим, ёрдамчи йигитлар дарров ёрдам беришди..., лекин ўша ерда бироз ўтирганимда ёши улуғ кампирлар, ёшлар ҳам йиқилиб, кулиб, ўрниларидан туриб ўз йўлларида давом этдилар👍

Кўли Қуббон, Мовий сув🙏👍табиати😇

Кули Қуббондан тушиб Ёрдондан юқорига ДУГОБА (ДуОба асл номи, маъноси ду-икки, об-сув) икки сув оралиғидаги дам олиш масканига бордик.

Ёрдондан юқорига чиқиб Дугобага киришда ҳам Қирғизистон чегараси, яна паспорт..., хулласи чегарадан ўтиб Нива тоғ машиналарига ўтирдик.

Юрган йўлимиз ўта ҳавфли..., йўл ўта тор..., баланд жарлик(адриналин), атрофи баланд тоғ..., чанг...

Дугобага етиб келдик, у ерда бизни яхши кутиб олишди, туризмни ривожлантириш учун қилинган ишларни кўрсатишди.

Ҳаммаси яхши..., аммо, лекин, бироқ, деганларидек ЧЕГАРА масаласидан, инсонларни эмин эркин киришида Қирғизистон Халқи ҳам Ўзбекистон Халқи ҳам чегараларни олдингидек эмин эркин кириш чиқишни йўлга қўйишни истамоқдалар.

Шундай бўлсада енгилликлар бўлганини тан олдилар.

Қирғизистонлик танишган дўстим Ғанижон бизнинг Президентимиз ҳақида сўзлади, Нигора сизларга яхши инсон Президент бўлди, мана қара Президент бўлиши билан Қирғизистонда мактаблар қурдирди, Халқ хурсанд, чегаралардан ўтиш юмшади, Халқ хурсанд, олдингидек ёв қараш йўқ, Халқ хурсанд, кирди чиқди бўлса иқтисодий, ижтимоий ўсишлар яхши бўлади.

Бу сўзларни эшитиб ғурур туйдим, ҳотиржам бўлдим🇰🇬🇺🇿👍🤝

Икки қардош Халқ дўстлиги мустаҳкам бўлсин.

Шоҳимардонга кўплаб 90 фоиз Ўзбекистон Халқи келмоқда, дам олишга, зиёратга.

Эҳтиёж катта🇰🇬🇺🇿

Давоми бор🤗

#ЭслатмаЎзбекистон Халқи имкон қадар ҳорижга чиқиш паспортини олинг ва ўз фарзандингизга ҳам болалар ҳорижга чиқиш паспортини қилдириб олинг, болаларга ҳам паспорт сўралмоқда чегарада.

Меҳмонхоналар 30 мингдан👍

Айрим уй меҳмонхоналарида канализация қилиниб туалет ва ҳаммомлар ҳам замонавий қилинган👍

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Кеча Қўқон шаҳар ҳокими томонидан ёши улуғ, ногирон, кўнгли ўксик, ёлғиз инсонларга эътибор берилди.

Ёши улуғ, ногирон, кўнгли ўксик инсонлар ҳоким томонидан бўладиган эътибордан тўғриси жуда хурсанд бўлдилар👍🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Табриклар учун раҳмат🙏

Кечадан дунёнинг айрим мамлакатларидан ва республика бўйлаб дўстларим, танишларим, қардошларим Қурбон ҳайити билан қутламоқдалар.

Қутловлар учун ташаккурлар🙏

Ман ҳам барча барча дўстларимни, танишларимни, қардошларимни Қурбон ҳайити билан муборакбод этаман🤲

Юртимиз тинч, Халқимиз ҳар томонлама БОЙ бўлсин🤲

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Қирғизистон ДУГОБА дам олиш маскани🇰🇬🇺🇿

Кули Қуббондан тушиб Ёрдондан юқорига ДУГОБА (ДуОба асл номи, маъноси ду-икки, об-сув) икки сув оралиғидаги дам олиш масканига бордик.

Ёрдондан юқорига чиқиб Дугобага киришда ҳам Қирғизистон чегараси, яна паспорт..., хулласи чегарадан ўтиб Нива тоғ машиналарига ўтирдик.

Юрган йўлимиз ўта ҳавфли..., йўл ўта тор..., баланд жарлик(адриналин), атрофи баланд тоғ..., чанг...

Дугобага етиб келдик, у ерда бизни яхши кутиб олишди, туризмни ривожлантириш учун қилинган ишларни кўрсатишди.

Дам олиш масканининг нарҳи ҳозирча 70 минг сўм билан белгиланган.

Меҳмонхонанинг нарҳи яна кўриб чиқилмоқда.

3 маҳал озиқ овқат билан таъминланади.

Шуни айтмоқчиманки ушбу дам олиш маскани йилнинг 4 фаслида ҳам фаолият кўрсатишни йўлга қўймоқда👍

Борганингизга асло афсусланмайсиз👌

Айниқса соғлигингиз учун жуда муҳим бўлган табиат қўйнида мазза қилиб ҳордиқ чиқарасиз.

Бу ерга келишда ҳам чегарадан ўтиш бор афсуски.

Махсус тоғ йўлига қатнайдиган НИВА автолари билан чиқилади🚗

Денгиз сатҳидан 2100 баландликка чиқасиз.

Атрофидаги тоғларнинг ҳайбатлигига лол қоласиз.

Тянь Шань Помир Олой тоғ тизмалари🌄🌅🏔🗻⛰️

Сут, қатиқ, қаймоқ😋😊

Швецария, Малдивия, Дубай, Туркия эҳҳҳеее бу жойлар олдида дам олади😊

Қирғизистон республикасига ўтганингизда имкон бўлса Қирғизистон алоқа компанияларига тегишли сим карталарни ҳарид қилинг, сим карта нарҳлари 16000 минг сўм, алоқаси зўр, интернет ракетадек тезликда ишлайди😊🚀

Вай фай бор📲

Оёқ кийим крассовка бўлса яхши таги юмшоғидан👟

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон шаҳрида эътиёжманд аҳолига байрам муносабати билан ижтимоий ёрдам тўпламлари етказилди

qoqon.uz|Facebook|Instagram |TikTak|Telegram
#Менинг фикрим... Президент админстрациянинг янги раҳбари этиб Комил Алламжонов тайинланса абгор аҳвол бироз яхшиланади🇺🇿

Нега Комил Алламжонов дейишмга бир сабаб бор, у ҳам бўлса оддий инсонлар билан суҳбатлашади, ёзишади ва катта раҳбарлар қандай ишлаши ҳақида билади.

Комил Алламжонов ижтимоий тармоқларни доим кузатиб боради.

Демократик қараш, инсон ҳолатини тушиниш, саҳоватли, самимий инсон.

Сардор Умрзақов ҳам яхши кадр👍🇺🇿

Оқ сочли ёши улуғ инсон бўлмасин🙏ўз вақтида оқ сочли инсон Халққа яқин бўлмаган!!!

#Халққа_яқин_бўлмаган_инсон_раҳбар_бўлмасин Ҳурматли Президент Шавкат Мирзиёев!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova