Нигора Алимова
1.39K subscribers
7.13K photos
3.74K videos
1 file
8.45K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҚулайҚурилма👍
#ҚўқонТажрибаси👌

Фарғона вилояти Қўқон шаҳар марказий шифохонада беморлар учун янгилик қилинганидан ҳотиржам бўлдим.

Кўп касалхоналарда даволанишга ётаман.

Кўп касалхоналарда беморларга капельница қуйиладию, ҳамшира чиқиб кетади.

Капельница тугагай деганда ҳар палаталардан беморлар ҳамшира, деб, бақиришади😅

Энди эса ушбу янгилик қурилма билан, ҳамшира, деб, бақирилмайди.

Қурилмани босасиз тамом, сигнал коридорни тутиб кетади, ҳамшира қаерда бўлса ҳам қурилмадаги хонани рақами бўйича хонага кириб ўз ишини давом эттиради.

Ушбу қурилмани пойтахт ва республикада мавжуд касалхоналарга беморлар учун ҳам доктор ҳамширалар учун қулайлик яратишлари учун қўйилиши керак, деб ҳам талаб ҳам таклиф бераман.

Бу қурилма ҳар томонлама қулай.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Forwarded from Pressuzb
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг маълум қилишича, бу йил магистратурага ҳужжат топшириш учун чет тили сертификати мажбурийлигича қолади. Мутахассислик фанидан имтиҳон бўлмайди, фақат дипломнинг ўртача бали ҳисобга олинади. Квота тўлмаса, қишда яна бир марта қабул бўлади.

@pressuzb
#Меҳрибон болажон, инсоний масъул бўлиш осон, истак бўлса ҳамма ишлар чиройли бўлади.

Ман азалдан инсонпарвар бўлсаларгина, болажон бўлсаларгина, қийналган инсонларга ўз оиласидек эътибор берсаларгина масъулларни буюк ҳурмат қилиб ҳотиржам бўлишимни ва шу ҳақда хурсанд бўлиб ёзишимни кўпчилик билади.

Айрим юртдошларимиз эса, ҳа Нигора Алимова нима қилибди, вазифаси, қилиши шарт, деб, манга ўз норозиликларини ҳам билдириб ўтадилар.

Аслида инсоний бўлиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиз.

Қўлимиздан келса, кўнглимизда истак бўлса йўлимизда қийналган инсонларга эътибор билан ёрдам беришимиз шартдир!, бу ишни раҳбар қилиши керак, демасдан.

Афсуски кўп раҳбарлар ҳали ҳам инсонлардан ўзини олиб қочиш ҳолати бор.

Мурожаатчи Аёл боласи йиғлаб ётибди, рўпарасидаги раҳбарни эса бола йиғисидан асаблари таранг бўлиб, илтимос чиқинг, болани бу ерда йиғлатмай, деди, Аёл ҳам муаммосини айта олмай чиқиб кетади..., афсуски шундай беэътибор асабий раҳбарларимиз, инсонларни қалбига йўл топа олмайдиган оми раҳбарларимиз кўп.

Вазирни бола кўтариб тушган расми ва ўша қийналган оилага ўз оиласидек эътибор бериши мани хурсанд қилди.

Вазирга раҳмат 🇺🇿

Халқчил, болажон раҳбарлар кўп бўлсин🇺🇿

Айрим Халқдан ўзи олиб қочадиган раҳбарларга эслатмасизни вазифангиз Халқ ичига кириб яшашми, муаммоли оилани ўз оилангиздек эътибор билан меҳр беришми, қўлингиздан келса яхшилик қилишми?, бу жуда осон, истак бўлса бас, буни албатта уддасидан чиқасиз👍

Барча Халқпарвар масъулларга омад тилайман 👍🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Бой, камбағал, қора, оқ, иқтидорли, иқтидорсиз...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ҳамшаҳарим ютуқларидан хурсанд бўлдим, омад тилайман, Ўзбекистон тиббиётига ривож👍🇺🇿👇

Sportchilarimizning tibbiy koʻrikdan oʻtishlari uchun yangi qulayliklar yaratildi

Maʼlumki, sportchilarimizning xalqaro maydonda yuqori natijalarni qayd etishida, ularga koʻrsatiladigan tibbiy xizmatning oʻrni katta. Oʻzbekiston Milliy Olimpiya qoʻmitasi qoshida tashkil etilgan Respublika sport tibbiyoti ilmiy-amaliy markazi atletlarimiz uchun qulayliklar yaratish maqsadida bir qator qoʻshimcha oʻzgarishlarni amalga oshirdi.

👉 https://olympic.uz/oz/news/2807

Новые условия-новые возможности!

В достижении спортсменами высоких результатов на международной арене велика роль оказываемых им медицинских услуг. Республиканский научно-практический центр спортивной медицины, созданный при Национальном Олимпийском комитете Узбекистана, внёс ряд дополнительных изменений в целях создания удобств для наших атлетов.

👉 https://olympic.uz/ru/news/2807

olympic.uz I YouTube I Instagram I facebook I

👇👇👇
https://t.iss.one/OlympicUz
Ўзбекистон олға🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оналар улуғланган, эъзозланган Юрт албатта Буюк бўлади

Фарғона вилояти бўйлаб Оналарга эҳтиром тадбирлари кўтаринки кайфият билан худудларда ўтказилмоқда.

Куни кеча Қўқон шаҳрида ҳам Оналарга эҳтиром тадбири Қўқон шаҳар ҳокими, ҳокимлик фаоллари томонидан ҳар томонлама чиройли ўтди.

Элда Азиз топган Оналаримиз, меҳнатлари билан Юртда ҳурмат қозонган Оналаримиз, атрофдаги инсонларга бефарқ бўлмай инсоний ёрдам берган Оналаримиз куни кеча буюк ҳурмат билан, эъзоз билан тақдирландилар.

Ҳар томонлама буюк бўлган Оналаримиз доимо бор бўлишсин🤲

Шижоатли Оналаримизнинг умрилари узоқ бўлсин🤲

Қариси бор уйлар фаришталарга тўлсин🤲

Оналаримизни ҳар томонлама ҳурматдаб эъзозлаётган Ҳурматли Президент ва Президент командасидаги барча фидойи раҳбарларга раҳмат айтаман... 🇺🇿👍

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Дангаса ва Танбал!

Ишламасам хам Ризқимни Аллоҳ бераверади дейишлик бу дангасалик ва танбаликга чорловчи йўл деб биламан!
Ҳа албатта Инсон ишласа ишламаса хам Аллоҳ таоло ризқни бераверади! Лекин бу дегани уйда ётиб олиб ишламай дангасалик қилиб текинхўр бўлиб юр дегани эмас! Хўкиздек бўлиб олиб ота онасига юк агар уйланган бўса хотинига юк бўлиб юрганлар хам бор! Харакат қилиб иш топа олмай юрганлар бундан мустасно албатта! Азгина гапирсанг Дийни ниқоб қилиб оғзинга уради, сен Ризқ масаласида иймон келтирмаганмисан деб, Ха мен иймон келтирганман албатта, лекин мен хотинларга ўхшаб уйда ўтирмайман Ризқимни Аллоҳ беради деб!

Ижтимоий тармоқлардан олинди

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Сурхондарё вилоятидан келган мурожаат Сурхондарё вилояти ҳокимлиги фаоллари томонидан ижобий ҳал қилинганидан хурсанд бўлдим..., ҳеч бир Аёл адолатсиз сарсон бўлмасин🤲👇

### ЭЪТИРОФ. ВА ТАШАККУР.

СИНГЛИМНИНГ ОИЛАВИЙ МУАММОЛАРИДА ЯҚИНДАН ЁРДАМ БЕРИБ ЎЗЛАРИНИНГ БЕМИННАТ ВАҚТИНИ АЖРАТИБ ЭЪТИБОРДА БЎЛГАН СУРХОНДАРЁ
ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИГА ШЎРЧИ ТУМАНИ ҲОКИМИ МУОВИНИ ХОТИН ҚИЗЛАР БЎЛИМИ БОШЛИҒИ НИЛУФАР АБДУРАШИДОВНАГА.
ДЎСТИМ ОПАМ НИГОРА АЛИМОВАГА БИТТА ОИЛАНИ ЯНА ТИНЧ ТОТУВ ЯШАБ КЕТИШИДА БЕЭТИБОР БЎЛМАСДАН ЁРДАМ ВА ВАҚТЛАРИНИ АЖРАТИБ БИРГАЛИКДА БЕРГАН ЁРДАМЛАРИ УЧУН РАХМАТ ВА ТАШАККУР ДОИМО СОҒ БЎЛИНГ ДЕЙМАН.ЎЗ ЎРНИДА АЧЧИҚ ҲИС ТУЙҒУЛАРГА БЕРИЛИБ ОРТИҚЧА ҚИЛГАН ҚЎПОЛЛИКЛАРИМ УЧУН СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИГА УЗИР ДЕЙМАН.
ҲАР БИТТА МУРОЖААТ ВА ИНСОННИ ХАЁТИНИ ИМКОНИ ЕТГАНИЧА ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛДИРМАСДАН БЕМИННАТ ХИЗМАТ ҚИЛИБ КЕЛАЁТГАН СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ПРОКУРАТУРАСИ ЖАМОАСИГА ШАХСАН.А БОБОМУРАДОВГА ҲАМ РАХМАТ ВА ТАШАККУР.

Бахриддин Баратов

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Айбсиз_Айбдор қилиш қачонгача давом этади?!

Андижон вилояти ХТБ сининг раҳбари Азиз Миркомилов гумонликда қамоққа олинган, астағфируллоҳ... 😅, катта акулалар қани, катта акулалар ҳисобига бошқа майда балиқчалар қурбонлик қилинмоқдами шунда..., ажабо...

Азиз Миркомиловни бундан 2 йил олдин Андижон вилоятида танишиб, кўришиб, суҳбатлашганман.

Замонавий раҳбар.

Чет тилларини мукаммал билган раҳбар.

Инсонлар билан хушмуомалада суҳбатлашади.

Андижон вилояти ХТБ сида миллиард камомат туфайлими ёки кимлардир шу миллиардни ўмаргани учун бу йигит ПОДСТАВА бўлдими...?!

Коррупцияга ботганлар мазза қилиб тулкидек юрибдию, пастдагилар репрессия учраши ачинарли ҳол.

Шунча камомат борлигидан Андижон вилояти раҳбарининг хабари йўқмикан ҳар доимгидек🙄

Ер сотилса ҳам вилоят раҳбарини хабари бўлмаган бир пайтлар Президент селектор йиғилишида берган танбеҳда.

Хабари йўқ!

Республика масъуллари хабари бўлиб борадида қама қамаларга учратади😅

Андижон вилояти раҳбари ҳар ишда ўрнак бўлиб турган вақтда, Андижонда бўлаётган қама қамаларга қандай изоҳ бериш мумкин?!

Катталарни КАТТА ОҒАлари борда..., шундайми Ҳурматли Президент.

Катта оғалари соясида яхши яшаб, яхши ишлаб юраверади, нақадар ёқимсиз эртак...

Вилоятда қама қамалар бошлангану вилоятнинг раҳбарлари жим ўтирганини қаранг!

Азиз Миркомиловга ОЗОДЛИК беринг!

Пулни ўғрилаган асл муттаҳамларни, тулкиларни ҚАМАНГ!!!

Ҳа айтганча айримларга эслатмаАндижон вилоятида оддий инсонлар оддий кредитларни ҳам ололмайди, негалиги коррупцияга ботганлиги.

Вилоятда камчиликлар бисёр, қанчадан қанча тадбиркорлар синди👎

Вилоят ҳокими томонидан ёшларга "берилган" ерларни ҳам кўп ёшларга берилмади, спектакль😅

Ҳар доимгидек вилоятни катталари Президент айтганидек хабари йўқ 😅

Бу йигит шунча миллиардни ўзлаштириб юбориши негадир айримлар учун чўпчак эмасми мабодо...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Конституциявий ўзгаришларни раҳбарлар фойдасига ҳал қилинг😅

Ўзрепорт твда раҳбарлар бирам кулиб, ўз жойларида ҳеч ўтира олмай конституциявий қонунларни муҳокама қилишини кўрсангиз эди...

Ёшлар саноқли, қолганлари қариялар.

Бир жойда ҳеч ўтира олмай қимир қимир қилган ва кулиб ўтирган қарияларимиз бор бўлсин😅

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
No comment | Тўра Боболовнинг Музработ туманида бўлиб ўтган сайёр қабулидан

Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Шу кунлардаги ваҳима талотўпни кўриб, олдинги президентнинг бир гапи эсга тушиб кетди:

"Биз очликдан ўлмаймиз, очкўзликдан ўламиз".

Баходир Элибоев

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Марказий банк қандай қилиб пул тежаб, яхши яшаш мумкинлиги тўғрисида тавсиялар берди
Марказий банкнинг Finlit лойиҳаси кундалик харажатларни камайтириш ва кўпроқ пул тежашга ёрдам берадиган 10 та усулни санаб ўтди.
Улар қуйидагича:
1. Кунлик даромад ва харажатларни қайд этиш керак. Бу йўл орқали қанча олишингиз ҳамда нима учун харажатлар қилишингиз ҳақида аниқ тушунчага эга бўласиз.
2. Олдиндан тайёрланган рўйхатга асосан харидларни амалга оширинг ва унга амал қилинг. Бу кераксиз харидлардан асрайди.
Дўконга бормоқчи бўлсангиз, тўқ боринг. Оч қорин билан боришингиз кераксиз харидларга сабаб бўлиб қолиши мумкин.
Пулингизни тежаш ҳамда экология зарар етказмаслик мақсадида ўзингиз билан озиқ-овқат пакетларини олинг.
Дўконга бормасликка ҳаракат қилинг. Ҳозир кўплаб гипермаркетларда уйга етказиб бериш хизматлари жуда машҳур. Бир ҳафталик энг керакли озиқ-овқат маҳсулотларини аниқлаб, рўйхатини тузиб чиқинг ва буюртма беринг. Бу кераксиз харажатларнинг олдини олади, дўконга ташрифингиз билан сиз ниманидир кўриб, муҳим буюм бўлмаса ҳам сотиб олишингиз мумкин.
Доим жамғарма ёки чегирма карталаридан фойдаланинг. Бундай карталардан 5 фоиздан 20 фоизгача иқтисод қилиш мумкин.
3. Коммунал харажатларини камайтиринг! Энергия тежайдиган лампалардан фойдаланинг, кир ва идиш-товоқ ювадиган машиналарни сотиб олинг.
Уйингизни тарк этишингиздан олдин барча электр жиҳозларингизни ўчириб чиқинг.
Чироқлар, сув, газни фойдаланмаган пайтингизда ўчириб қўйинг.
Ортиқча тўловлар амалга оширмаслик учун коммунал хизматлар ҳисоблагичини ўрнатинг.
4. Нимадир харид қилишингизда сифатга аҳамият беринг. «Пулга қаттиқ одам – икки марта сарф қилади» деган ибора бор. Лекин жуда қиммат бренд буюмларни харид қилиш ҳам тавсия этилмайди.
5. Харидни эртага амалга оширинг. Йўлингизда яхши чегирмали маҳсулот кўриб қолсангиз, аммо рўйхатингизда ушбу маҳсулот бўлмаса, ушбу харидни эртанги кунга қолдиринг. Бу билан бу буюм қанчалик муҳимлиги тўғрисида ўйлаб кўриш имконияти бўлади. Статистика бўйича одамлар маълум вақт давомида харид тўғрисида ўйлаб кўрганда кўп ҳолатларда керак бўлмаган харидлардан воз кечади.
6. Кундалик овқатларни диққат билан режалаштиринг. Вақтингиз ва имкониятингиз бўлса, овқатни ўзингиз уйда тайёрланг. Яримтайёр маҳсулотлар қилиб қўйсангиз – нафақат пулингизни, балки вақтингизни ҳам тежайсиз.
7. Кредит олишда пухта ўйлаб чиқиб кейин қарор қилинг.
Бугунги кунда кредит карталари юртимизда тобора оммалашиб кетмоқда. Қанчалик таклифлар яхши туюлмасин, бундай карталарни расмийлаштиришга шошилманг, чунки кредит карталар кўпинча кераксиз нарсаларни харид қилишга ундайди.
8. Доим иш ҳақингизнинг маълум бир қисмини сақлаб қўйишга ҳаракат қилинг. Бир ойда камида иш ҳақингизни 10 фоиз миқдорини сақлашни одат қилинг.
Шу билан бирга, кутилмаган даромадингизни ҳам сақлаб қолишингизни тавсия қиламиз. Масалан, улар мукофот маблағи, туғилган кунга берилган пул ёки қайтарилган қарз маблағлари бўлиши мумкин.
Майда пуллар, танга ва қайтимларингизни ақчадонингизда сақланг, йил охирига келиб сезиларли даражадаги пул йиғилганига ишонч ҳосил қиласиз.
9. Иқтисод қилиб ҳордиқ олиш — бу ҳақиқат. Бунинг учун хориж сафарингизни олдиндан режалаштиринг, одатда вақтлироқ тўловларини амалга оширсангиз тур-пакет ва авиачипталарни арзон нархларда харид қилиш имкони пайдо бўлади.
Дам олишга четга чиққанингизда «Барчаси мавжуд» (all inclusive) тарифларидан фойдаланинг. Чунки меҳмонхоналар таркибига кирмайдиган хизматлар нархи қиммат бўлади.
10. Ўзингиз ва оила аъзоларингиз учун кийимларни интернет дўконлардан сотиб олишга ҳаракат қилинг. Бу билан сиз етарли маблағни иқтисод қилишингиз мумкин. Сабаб бозор ва дўконларда ижара харажатлари эвазига сотувчилар асл нархларни юқорироқ белгилайди.
Юқоридаги тавсиялар орқали керак ва муҳим бўлмаган харажатларингизни аниқлаб, оилавий бюджетингизни самарали бошқаришингиз мумкин бўлади.
https://daryo.uz/k/2022/05/31/markaziy-bank-qanday-qilib-pul-tejab-yaxshi-yashash-mumkinligi-togrisida-tavsiyalar-berdi/
ЭРКАК КИШИ ҚАЧОН ЙИҒЛАЙДИ?
Бир донишманддан «Эркак киши ҳам йиғлайдими?» деб сўрашди.
«Ҳа, йиғлайди», деди донишманд.
«Қачон йиғлайди?» деб сўрашган эди, донишманд шундай деди:
«Эркак киши онаси вафот этганда йиғлайди.
Эркак киши отасини йўқотганда йиғлайди.
Эркак киши фарзанди касал бўлиб қолганда йиғлайди.
Эркак киши қизини турмушга узатаётганда йиғлайди.
Эркак киши ўғли эътироз билдирганда, итоатсизлик қилганда, ўзини катта олганда, қўполлик қилганда, бир сўз билан бўлса ҳам қалбига озор етказганда йиғлайди.
Эркак киши зулмга учраганида, сиқилганида, фарзандидан ҳурматсизлик кўрганда йиғлайди.
Эркак киши оиласини боқа олмай қолганда, фарзандининг қўлига қараб қолганида йиғлайди.
Эркак киши Ватанини соғинганда, яқинларидан узоқда бўлганида йиғлайди.
Эркак киши йиғлайди, лекин ҳамманинг олдида эмас, балки қоронғи жойда, ёмғир остида сайр қилаётганда, ёстиққа бош қўйганида йиғлайди.
Ҳа, эркак киши атрофдагиларга, яқинларига сездирмай йиғлайди. Эркакнинг кўз ёшлари ҳамма кўриниб, кўзидан чиқиб, яноқларига оқмайди, балки қалбидан отилиб чиқиб, қалбига томади. Бунинг асари эса эркакнинг хўрсинишларида, кўз қарашларида, юзини босган ажинларда, сочига оралаган оқ толаларда, қўлидаги титроқларда акс этади.
Эркак киши мана шундай йиғлайди».
Шу ўринда муҳим маълумотни айтиб ўтсак:
Мўмин-мусулмоннинг кўзидан томадиган энг афзал ёш – Аллоҳдан қўрқиб тўкилган кўз ёшидир.
Абу Умома Судай ибн Ажлон Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Аллоҳ таолога энг маҳбуб нарса – икки томчи ва икки оёқ изидир: Аллоҳдан қўрқиб тўкилган кўз ёши томчиси ва Аллоҳ йўлида тўкилган қон томчиси ҳамда Аллоҳ йўлида босилган қадам изи ва Аллоҳнинг фарзини адо этиш учун босилган қадам изи».
Имом Термизий ривояти.
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзидан қўрқиб йиғлайдиган бандаларидан қилсин!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Рост_ҳикматлар

“Шунча сўрасак ҳам бермади”, дема. Сўрашни билмадинг, ҳеч бўлмаса ёлғон гапирма.

✍️ Жалолиддин Румий

https://t.iss.one/Nigora_Alimova