Нигора Алимова
1.31K subscribers
7.23K photos
3.9K videos
3 files
8.68K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
Ҳадемай Андижонга йўл🚗
Йўл йўлакай Шаҳрихон туманидаги 2 поликлиника аҳволини ҳам кўриб ўтаман👍


https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Мадамин Бек мани номимни ёзмай ҳоким ҳақида агар кўрган билганларингиз бўлса ёзганингиз маъқул эди, сиз яна нотўғри йўл тутдингиз, кимнидир кўрган билганлари асосида ёзилган постга гумон остида қараб мулоҳаза қилдингиз, гумон эса иймондан айиради.

Вақти келганда шу инсонни бир йил қаттиқ танқид қилганман.

Яхши ишласа раҳбар мақтайман, ёмон ишласа доим танқид қиламан, бу мани ишлаш принципим.

Лекин ман ҳечкимни шахсий блогери эмасман, буни унутманг.

Яна қайтариб эслатаман, гумон ва туҳмат учун албатта у дунёда ҳам бу дунёда ҳам жавоб берасиз!

Пахта қўйиш манга ҳос эмас!

Мадамин Бек сиз ҳаттоки кечаги постимда туҳмат қилишга ҳам қўрқмадингиз, шарҳларимни ўчирдингиз деб!, қойил лекин, ўзгага туҳмат тошини отишга бандасидан ҳижолат бўлмай, Худодан қўрқмай пинагингизни бузмай ноинсоний ҳатти ҳаракатларингизга гап йўқ👍

https://www.facebook.com/groups/1986699738253315/permalink/3031913080398637/

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Мадамин Бек мани ШАНТАЖ қилишга ҳам урундингиз, туҳмат ва гумонлардан ташқари..., қойил, шунча маҳорат қаердан...

Мадамин Бек сиз ҳаттоки кечаги постимда туҳмат қилишга ҳам қўрқмадингиз, шарҳларимни ўчирдингиз деб!, қойил лекин, ўзгага туҳмат тошини отишга бандасидан ҳижолат бўлмай, Худодан қўрқмай пинагингизни бузмай ноинсоний ҳатти ҳаракатларингизга гап йўқ👍

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=932951374302625&id=100027633137805

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Блогер аслида ким...?

Ҳамма блогерлар ҳам хаётда аламзада, омадсиз инсонларми...?

Қуйидаги ёзилган шарҳ ҳақиқатга яқинми?

Балки блогерлар орасида бордир хаётда омадсиз ва аламзада бўлганлари.

Лекин ҳамма блогерлар ҳам омадсиз аламзада эмас!

Шу изоҳни ёзган инсоннинг ўзи хаётда бахтсиз аламзадир?

Ўзи қандай бўлса ўзгаларни ҳам ўзидек ҳисоблайди шекилли.

Сизнинг фикрингиз қандай Азиз Юртдошлар?

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Forwarded from Oliy Majlis Senati
Сенат Раиси Т.Нарбаева Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси В.Матвиенкога “Дўстлик” орденини топширди
———
Председатель Сената Т. Нарбаева вручила Председателю Совета Федерации Федерального Собрания Российской Федерации В. Матвиенко орден «Дўстлик»

Senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube | Virtual murojaat
Бугун Бутун Дунёда Оналар куни нишонланмоқда экан.
Жамики юртимиздаги Онахонларга узоқ умр тилайман🙏
Оналаримиз доимо эъзозда👍

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз юртдошлар юриш машғулотларини бажаришга ҳаракат қилинг👍

Оёқ оғриқлар ва бошқа тана аъзолари енгил бўлиб соғлом бўласиз👌

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Ассалому алайкум Азиз Юртдошлар, ҳаммада ҳафта ҳар томонлама барокатли ўтсин👌👍🙏🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Блогер ким?
Блогер ким, блог нима, блогерликдан фойда борми? Блогерлик хоббими, бизнесми ёки касб?

Баъзиларнинг назарида блогер – фақат танқид қилиб, ҳаммага ақл ўргатиб ўтирадиган одам. Мен эса уларни қоронғуда гугурт чаққан одамга ўхшатаман: ҳеч ким кутмаган мавзуни кўтариб чиқиб, барчанинг эътиборини унга қарата олади. Блогерлар чемпионати баҳона Ўзбекистонда ҳам бу мавзу муҳокамалар марказига чиққанидан фойдаланиб, блогерлик ҳақидаги билим ва тажрибаларим, фикр-мулоҳазаларимни ўртоқлашишга қарор қилдим. Чунки ҳозир кўпчилик, ҳатто блогерларнинг ўзлари ҳам унинг нима эканини тўла тушуниб етмаган, блогерлик имкониятлари, истиқболлари ҳақида етарлича тасаввурга эга эмас.

Блог нима?

Гапни блог нима эканлигидан бошласак. Блог – инглиз тилидаги web log сўзларидан ясалган бўлиб, интернет-журнал, ҳодиса, интернет-кундалик, онлайн-кундалик деган маъноларни англатади. Аввалига блог шахсий онлайн кундалик сифатида қабул қилинган. Одамлар ўз фикрлари, бирор воқеа ёки ҳодисага нисбатан муносабатини бошқалар билан мунтазам бўлишиб борган. Бугунга келиб блог тушунчаси анча кенгайди, матн, тасвир ёки мультимедиани ўз ичига олган, мунтазам ёзувлар қўшиб бориладиган веб-сайт назарда тутилади (манба – Википедиа).

Блогнинг қуйидаги турларини санаб ўтиш мумкин: матнли блог (Ўзбекистонда ҳозирча энг оммалашгани), фотоблог, артблог (Rais buva каби блог муаллифи чизган расмлардан иборат), мусиқий блог, видеоблог (влог), микроблог. Кўриниб турибдики, блогда ҳар қандай кўринишдаги материал, файл ва маълумотларни жойлаштириш мумкин. Бу блогер танлаган йўналишга боғлиқ, истаса ҳамма турларини қориштириб юбориши ҳам мумкин. Чунки блог учун ҳеч қандай қатъий қоида, шаблон ёки мезонлар йўқ.

Блогер ким?

Блогер - блог юритувчи шахс. У юритаётган блогни кичик газетага ўхшатиш мумкин. Фақат унинг штатида биргина мухбир – блогер бор. У бир вақтнинг ўзида ҳам муаллиф, ҳам муҳаррир, ҳам саҳифаловчи. У SMM, SEO, дизайнерлик, дастурчилик, фото ва видеолар монтажчиси вазифасини ҳам бажариши мумкин.

Кимлар блогер бўлиши мумкин?

Ўзбек блогосферасида таниқли блогерларнинг касби ва мутахассислигига эътибор берсангиз, уларнинг аксарияти ё журналист (менга ўхшаган), ёки ўқитувчи. Журналистлар орасида блогерларнинг кўпроқ экани сабабли баъзилар журналист билан блогерни адаштириб юборади ҳам. Аслида эса ҳар ким блогер бўлиши мумкин. Ҳатто ғирт бекорчи одам ҳам блог очиб, кун бўйича ҳеч нарса қилмаётгани ҳақида блогпост ёзиб ўтириши мумкин. Муҳими у одамларни қизиқтириши ва блогига жалб қила олиши керак.

Бошқа касб эгалари – шифокорлар, стоматологлар, қурувчилар, ошпазлар, чўпонлару деҳқонлар, уй бекалари ҳам блог юритиши, унда ўз шахсий фикрларидан тортиб, тажрибаларигача ёрита олади. Ошпаз таом тайёрлаш, уй бекаси бола тарбиялаш, ўқитувчи сифатли дарс ўтиш, ҳуқуқшунос ҳуқуқий маслаҳатлар бериши ёки ўз соҳасидаги оғриқни масалаларни кўтариб чиқиб, уларга ечимлар таклиф қилиши мумкин. Энг муҳими тўхтаб қолмаслиги, блогини доимий янгилаб туриши керак.

Блогпост ва мақоланинг фарқни нимада?

Баъзида ёзган блогпостимни улашсам, одамлар зўр мақола чиқибди, деб қолади. Шахсан мен блогпост билан мақолани бошқа-бошқа нарса деган бўлардим. Мақола – журналист томонидан оммавий ахборот воситаси – газета-журнал ёки электрон нашр учун ёзилади. Мақолада факт ва далиллар бўлиши, холис ва ҳаққоний ёзилиши, мавзу чуқур таҳлил қилиниши, ечим ва таклифлар берилиши керак. Одатда мақолаларда муаллиф «мени» кўринмайди.

Блогпост эса асосан шахсий ва субъектив фикрлардан иборат бўлади. Блогернинг шахсий кузатувлари, мулоҳаза ва муносабати, шахсий тажриба ва маслаҳатлари ўрин олади. Фикр тўғри ёки нотўғри бўлиши, унга қўшилиш ёки қўшилмасликдан қатъи назар, ҳурмат қилиниши керак.

Муаммони кўтариб чиққан блогерга ечимлар беришни талаб қилиш ҳам нотўғри. Чунки блогер ўша соҳанинг мутахассиси бўлмаслиги мумкин, унинг вазифаси қаердадир қандай муаммо борлигини кўтариб чиқишдан иборат, масалани ўрганиш, ечим топиш ва ҳал қилиш билан ўша соҳанинг эгалари – давлат ойлик, ваколат берган одамлар шуғулланаверсин.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси ҳам блогерми?