Нигора Алимова
1.3K subscribers
7.25K photos
3.92K videos
3 files
8.72K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
Ўзбекона “три в одном”

Газни тополмасак ҳам йўлини топамиз жоним бачам😁

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEtFvRLnjN1jTBScYg
❗️«Кераксиз мажлис ўтказадиганлар ишдан ҳайдалади» — президент

«Кераксиз мажлисларни ўтказишни тугатиш керак. Отбозорга айланиб кетяпти. Баъзи раҳбарлар мажлисбозлик билан касал. Кераксиз мажлислар ўтказадиган… 40 дақиқадан кўпроқ (мажлис) ўтказадиганлар ишдан кетади. Администрация ва президент йиғилишларидан ташқари», — деди давлат раҳбари.

«Мажлисбозлик касалига чалинган бўлсанглар, уйда мажлисларни ўтказинг», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

«Мажлисга кетган вақтнинг 50 фоизини аҳоли муаммоларини ҳал қилишга кетказилса, шунинг ўзи катта натижа беради», — дея қўшимча қилди президент.

https://telegram.me/ShavkatMirziyoyev_bo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча 27.01.2021 йил тўполончи дўстим, асли Қўқонлик, тўполончи, свет, газ қани, деб, Халқ ҳаққини жойида талаб қиладиган, тиниб тинчимас Баходир Султон нинг тўғилган куни бўлиб ўтди.

Дўстим журналист Гайратжон Тошпулатов

Баходир тўғилган кунингиз муборак бўлсин 🇺🇿

@Nigora_Alimova
Ёшлар иши бўйича ташкилотлар бўлса республикада, ўша катта раҳбарлар ишдан бўшатилсин! Ёшлар иши ноль!
Соҳта пиар керак эмас!

@Nigora_Alimova
“БИР ГАПИМ БОР УЧ ТИЛЛО” туркумидан

Коррупцияга қарши курашни энг аввало нимадан бошламоқ керак?

Шу йили февраль ойида, Қўқонлик синглимиз Нигора Алимова Фейсбукдаги саҳифасида “Коррупцияга қарши курашни нималардан бошлаш тўғрисида” ажойиб пост қўйган эди.
https://m.facebook.com/groups/403791810359120?view=permalink&id=675876166484015

Шунда мен Нигора Алимовага “Бироз сабр қилинг, тез кунларда коррупцияга қарши курашишни энг аввало нимадан бошлаш кераклигини айтаман. Уни эшитиб кимлардир тахта бўлиб қолади, кимлардир баракалла деб хурсанд бўлади ва яна кимлардир мени тентакка чиқаришлари мумкин” деб фикр билдирган эдим.

Мазкур ваъдага биноан “якка отнинг чанги чиқмас, чанги чиқса ҳам донғи чиқмас” деган нақлга зид равишда, якка тартибда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан баҳс бойлаб, жамиятимизнинг фаол фуқароларидан бири сифатида ушбу жирканч тизимга қарши аёвсиз курашишни ният қилдим.

Шу мақсадда бугун, аччиқ бўлсада Коррупцияга қарши курашни энг аввало нимадан бошлаш кераклиги тўғрисида фикр юритамиз.

Ҳар бир соҳа бўйича вазирликлар, идоралар, бирлашмалар, қумиталар, суд, прокуратура, банк, солиқ, молия идоралари ва номи тилга олинмаган барча ташкилотлар вакилларини (раҳбаридан-мутахассисларигача) қуйи тизимларга яъни вилоятлар, туман ва шаҳарларга хизмат сафарига чиқишларини назорат қилишдан бошламоқ керак деган бўлардим.

Сабаби, қуйи тизимдаги шўрпешоналар ишни уларни кутиб олишдан бошлашади. Кейин меҳмонхонага жойлаштиришади, уч маҳал томоғидан бахобар бўлишади, вақти-вақти билан турли зиёфатлар уюштиришади (сауна) бундай зиёфатлардан сўнг ҳатто баъзи бировлари “момо” ҳам тусаб қолишади. Сўнгра хизмат сафари поёнига етгач валломатларни талабига мувофиқ (енгил машинада, самолётда ёки тез юрар поездда) кайтиш билетини ҳам қилиб беришади. Тандир, патир, совға-салом энди у ҳар кимнинг ҳимматига қараб.

Энг аълам қиладиган жойи “меҳмонжонлар”ни қайтишлари олдидан, аслида бир мири ҳам харж қилишмаган бўлишсада меҳмонхонага тунаганлари учун “квитанция” сўрайдиган жойи бўлади.
Яқинда вилоят хокимлигидан ўз ҳохишига кўра ишдан бўшаб кетган бир танишим “Ўзи неча пул ойлик беришади-ю, ҳар ойи яна қарз тўлаб юраман. Мана ҳозир ҳам “SUITAN” мехмонхонасидан 900,0 минг сум қарзим бор, энди “расчёт”им чиқса тўлаб беришим керак” деб дарду ҳол қилиб қолди.

Энди мавзуга қайтсак, мактаб, коллеж ва олий ўқув юртларига текшириш, комиссия ва бошқа тадбирлар сабаб келадиганлар учун чиқим харажатлари ўқитувчилардан йиғилади. Ўз навбатида олий таълимдагилар кейин 1 га + 10 ни қўшиб талабалардан чиқариб олишади.

Соғлиқни сақлаш тизимида келадиганлар учун дастлаб дўхтирлардан йигишади, дўхтирлар эса ўз навбатида беморлардан чиқариб олишади.

Назорат қилувчи идоралар рўйхатига киритилган (илгари 33 та эди) барча ташкилотлардан келувчилар учун қилинадиган бундай харажатлар - жойларда алал-оқибат бориб тадбиркорлик субъектлари зиммасига тақалади.

Энг оғири, қишлоқ хўжалиги соҳасида келадиган (упольномоченный) вакиллар бўлади. Улар бир неча ойлаб юришади ва шоҳона ҳаёт кечиришади. Уларни шароити билан вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарлари шуғулланишади. Тегишли ташкилотларга галма-гал график билан юкланади.

Юкорида санаб ўтилган ҳолатлар, оллоҳ шоҳид барча ташриф буюрувчиларга яъни ҳар қандай комиссиялар, турли ишчи гуруҳлари, сайёр кабул туфайли казо-казоларни ортидан эргашиб келадиганлар, ҳатто Президент ташрифи туфайли келадиган вакилларга ҳам тааллуқлидир.

Ана бу тоифадаги вакилларни харажатлари қуйи буғиндаги раҳбарларни гарданига тушади. Шўринг қурғур қуйи буғиндаги раҳбарлар оладиган ойлигига рўзғорини ва бола-чақасини боқсинми ёки келадиган меҳмонжонларни-ми?. Кейин “пора” жониворни булар олмай ким олсин, бошқа қаердан қопласин?

Бунинг учун нима қилмоқ керак?

Аслида, Чингизхон томонидан уйлаб топилган “уполномоченный” деган институтни йўқотиш керак. Барча ҳисоботлар “on-line” тарзда интернет орқали бўлиши керак. Хизмат сафари ўта зарур бўлса “юринг борайлик” учун номига эмас, амалий бўлиши керак.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ назорат инспекцияларига берилган ваколатларни бекор қилиб, барча ваколатларни фақат ва фақат маъмурий судга ўтказиш керак.
Бунинг учун энг аввало суд тизими мустақиллиги таъминланган бўлиши керак.

Насиб бўлса ана шу иллатга чек қуйилса, жамиятда тартиб ва интизом бўлади, шунингдек адолатни уйғотиш учун қўйилган биринчи ҳақиқий қадам бўлади.

P. S: Фикримни қувватлаганлардан биттадан лайк ва максимал репост.

Ғафуржон Пулатов
Ёшлар иши бўйича масъулларга берилган вазифалар ижобий бўлмади.
Ишонч оқланмади. Эссиз ишонч...
Эссиз ойлик маош!

@Nigora_Alimova
Бу Аёлни кимдир, қайсидир масъуллар эшитадими?
Сигирни, тўғрироғи МОЛни зинадан кўтарилиб юқорига чиқишга мажбурлашингиз мумкин, лекин пастга тушиши учун қанча ҳаракат қилманг бефойда экан, забт этилган тепаликни бўшатмас экан.

Нолойиқ ва сифатсиз кадрларни жойни бошқаларга бўшатиб бермаслигига ўхшаб кетаркан... а лаббей 😜👇🏽

https://t.iss.one/MILITSIYA_UZB/26153
Кенжа Ботир ёзяпти:

Кеча тахминан соат 16:00 да "свет" ўчди. Телефон қилсак, қандайдир носозлик бўлибди, "Соат 18:00 гача электр энергиясини улашади" деган жавоб олдик.

Соат 18:12 да телефон жиринглади: "Узр сўраймиз, муаммо ҳали бартараф этилмади. Тахминан соат 22:00 гача чўзилиши мумкин. Биз сизларни бу ҳолатга қўйганимиздан хижолатдамиз. Муаммо устида ишчилар ишламоқда. Яна бир бор узр", деди.

Соат 21:20 ларда "свет" келди.

Шу ерлик хотинимнинг айтишича, 1994 йилдан бери биринчи марта "свет" ўчганига гувоҳ бўлибди.

P.S. Бу туманли, осмони доим ёмғирли Англиянинг Бирмингемида бўлган воқеа.
Мексикада Чиапас шаҳри аҳолиси сайловолди кампаниясида янги сув идишини ўрнатиш вадасини бажармаганлиги учун - ҳокимни дарахтга боғлаб қўйишибди.😁😁😁
10 та ВАЗИР ишдан олинади... 🤦‍♀️
«– Садоқати бор, лекин аравани торта олмаётгани учун ишдан оламан, эшитасизлар ҳали. Жонга тегди бунақа бюрократлар. Секин-секин биттадан вилоят ҳокими, туман ҳокими, вазирларни ҳам ишдан олиб, ўрнига ёш-ёш кадрларни қўяман. Қайси вазир аравасини тортмаётганини биламан. Бош вазирга айтганман, ўнта вазирни ишдан олишимиз керак, деб. Иккитаси ишдан олинди, лекин бу ҳали етарли эмас, – деди Президент.»

ЎзА мухбирининг хабар беришича, Президент жами ўнта вазирни ишдан олиш бўйича Бош вазирга топшириқ берган...10 та ВАЗИР ишдан олинади... 🤦‍♀️