Нигора Алимова
1.36K subscribers
7.18K photos
3.82K videos
2 files
8.57K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси
Фарғона вилояти ҳокимлиги
Фарғона Фаргона Вилояти Хокими
Хайрулло Бозаров
Қўқон шаҳар ҳокимлиги
имкон қадар эътибор беринг қўйидаги мурожаатга🇺🇿

@Nigora_Alimova
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида фавқулодда ҳолат
Кучли шамол
Сает ўчган
Газ йўқ
Музламоқдамиз!

@Nigora_Alimova
Ҳурматли Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev ёрдам беринг, газ умуман йўқ эди, энди свет ҳам совуқда ўчди. Сал шамолга кучли шамолга ўчадиган подстанциялар қачон яхши ишлайдиган бўлади, жонга тегдику. Яшашни ўзи оғир, ҳамма қарздор коммунал тўловдан, сифатсиз хизмат. Кўмир ўтин ёқмаймиз, нафас йўлига зарар, деб. Бизни қарзимиз йўқ, лекин, қийналяпмиз, қачонгача шундай яшашда давом этамиз?

Ёрдам беринг Президент, ёрдам беринг, жонга тегди бундай аварийный ҳолатлар, қиммат коммунал тўловлар, йиғилиб кетган асоссиз қарзлар, сифатсиз кессак кўмирлар, нурсиз чироқлар.

Болалар ҳаққи ҳурмати майли биз чидаймиз, чақалоқлар ҳаққи ҳурмати ёрдам беринг, болалар совуқдан қийналмасин, касал бўлмасин🙏

Фарғона вилояти Қўқон шаҳри 22.01.2021 йил
Бугун жума..., имкон қадар яқин инсонларингизни қабридан хабар олинг🙏

@Nigora_Alimova
#Repost Қўқон банклари ПИРАМИДАсининг адолатсизлиги туфайли тадбиркор хаёти ўлим билан якунланди...

Фарғона вилояти Қўқон шаҳар А. Навоий кўчаси 76 уйда яшовчи Тадбиркор марҳум Х.Махмудов.

48 ёшда 2020 йил 19 февраль куни ўз жонига қасд қилди.

Уч нафар вояга етмаган болалари отасиз қолди.

Марҳум тадбиркор Х. Махмудов 20 йилдан ортиқ тадбиркорлик қилди.

Республика ушбу ҳолатга эътибор бермаса, ҳақиқий адолатни Президент Шавкат Мирзиёевнинг ишончли инсонлари ўрнатмаса, адолатни ўзимни жонимни тикиб бўлсада ўрнатишга мажбур бўламан!

Эътибор беринг республика масъуллари!

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev Сенат раиси Tanzila Narbaeva, Ички Ишлар Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси, республика бош прокуратураси, инсон ҳуқуқлари бўйича масъуллар, марказий банк раҳбари, O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Эмине Караманова, Халк Назорати, Халқ билан мулоқот /Диалог с народом, O'zbekiston Respublikasi. Xalq fikri / Мнение народа, ДЕПУТАТЛАР ВА МУАММОЛАР..., Депутатлар минбари, Alisher Kadirov, Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси, Фаргона Вилояти Хокими, Otabek Umarov, Fan Mirziyoyev ва бошқа фидойи фаол масъуллар, ёрдам беринг!

Марҳум Хасанжон Маҳмудовнинг эгизак укаси Хусанжон Махмудов.

+998905666075

4 қисм, давоми бор.

@Nigora_Alimova
Телеканаллар ортидаги “катталар”

Сир эмаски, ўзбек телевидениесида хусусий телеканаллар анчагина пешқадам. Шундай экан, қайси хусусий телеканал ортида ким туради ва эгалик қилади?

1. «Zoʻr TV» телеканали — Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли. Айни пайтда Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими.

2. «Milliy TV» телеканали — Комил Алламжоновга тегишли. Комил Алламжонов айни пайтда Миллий массмедиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раиси.

3. «Sevimli TV» телеканали — Фирдавс Абдуҳолиқовга тегишли. Айни пайтда Фирдавс Абдуҳолиқов «Ўзбеккино» миллий агентлиги директори.

«Mening Yurtim» (MY5) телеканалининг 61% улуши Ёшлар ишлари агентлигига тегишли. Бундан ташқари, Ёшлар ишлари агентлиги 100% улуш билан «Ёшлар» телеканалига ҳам эгалик қилади.

Шу ўринда яна савол туғилиши мумкин: «Mening Yurtim» (MY5) телеканалининг 61% улуши Ёшлар ишлари агентлигиники бўлса, қолган 39% улуши кимга тегишли? Интернетдаги маълумотларга кўра, телеканалнинг қолган улуши «Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси»га тегишлидир. Ушбу ассосиация кенгаши раиси эса Фирдавс Aбдуҳолиқовдир.

Wikipedia'даги маълумотда ёзилишича, «Mening Yurtim» (MY5) телеканалининг асосчиси ҳам Фирдавс Aбдуҳолиқовдир. Демак, MY5 телеканали ортидаги яна битта "катта" – Фирдавс Aбдуҳолиқов.

Дарвоқе, "Севимли ТВ" телеканалининг директори Давлат Рашидов. Давлат Рашидов Aмира Рашидова-Aбдуҳолиқованинг турмуш ўртоғидир, яъни Фирдавс Aбдуҳолиқовнинг куёви.

@xojakorsin
Билмасдан аъзо бўлиб, эртага айбсиз айбдор бўлиб қолманг!

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 12 мартдаги ҳал қилув қарорига кўра, интернет жаҳон ахборот тармоғининг “najot.info” ва “hizb-uzbekiston.info” веб-сайтлари ҳамда “Facebook”, “Youtube” ва “Telegram” ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги номлардаги профиль, канал ва саҳифалари экстремистик ва террористик деб топилди.

Экстремистик ташкилотлар деб топилган Профил, канал ва саҳифаларнинг номи
1. “Абу Салоҳ дарсликлари”
2. “Жаннат ошиқлари”
3. “Шом овози”
4. “Тавҳид ва жиҳод”
5. “Islam Abu Khalil”
6. “Полвон Новқатлик”
7. “Сохиб Махмудов”
8. “Фаррухбек Абдуллаев”
9. “Мамарахимов Абдурахим Миркомилович”
10. “Мухожир Полвон”
11. “Abu Aisha”
12. “Turkiston”
13. “Хуррият инфо”
14. “Нажот”
15. “ал-Ваъй”
16. “Роя”
17. “Usulul fiqh”
18. “Mustalahul hadis”
19. “Darslardan qisqa lavhalar”
20. “Fiqh ahkomlari”
21. “Tavhid darsi”
22. “Qiyomatdan avvalgi fitnalar”
23. “Savol va javoblar”
24. “Foida Mp3”
25. “Foida va qoidalar”
26. “Tafsir darslari”
27. “Talbisu iblis darslari”
28. “Islomni buzuvchi amallar darslari”
29. “Nomoz va benomozga taluqli masalalar”
30. “Ayollar darslari silsilasi”
31. “Aqiyda darslari”
32. “Silsilaviy darslar va ma’ruzalar”
33. “Muhim darslar”
34. “Aqiydatul vositiya”
35. “Mustalahul hadis”
36. “Alfatx”
37. “Talabalar uchun darslar”
38. “АЛЪ-ФАТҲ ТВ”
39. “DA’VAT UZ”
40. “HIDOYAT TV”

Юқоридаги сайт, профил ёки телеграм/ютуб каналлардан эхтиёт бўлинг. Билмасдан аъзо бўлиб, эртага айбсиз айбдор бўлиб қолманг.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
13.01.2021 йили ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Данғара тумани фермери Мухаммадиев Фарходжон Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаровга мурожаат билан чиқди.

Фермерни ери олиб ўзга берилган.

Фермерни ўзи ва отасининг сўзларига кўра ер адолатсизларча ўзга инсонга берилган.

Фермер 2 йил сарсон бўлди.

Асаблари чарчаган.

Касаллик орттирган.

Умид ноль.

Аммо, лекин, бироқ фермерга Фарғона вилояти ҳокими телефон орқали алоқага чиқиб, кўришиб, муаммони ўрганишини айтган.

Худога шукур, бугун 23.01.2021 йилда фермерни важини ҳар томонлама ўрганишга кўрсатма берди.

@Nigora_Alimova
#Repost Қўқон банклари ПИРАМИДАсининг адолатсизлиги туфайли тадбиркор хаёти ўлим билан якунланди...

Фарғона вилояти Қўқон шаҳар А. Навоий кўчаси 76 уйда яшовчи Тадбиркор марҳум Х.Махмудов.

48 ёшда 2020 йил 19 февраль куни ўз жонига қасд қилди.

Уч нафар вояга етмаган болалари отасиз қолди.

Марҳум тадбиркор Х. Махмудов 20 йилдан ортиқ тадбиркорлик қилди.

Ҳурматли Президент Шавкат Мирзиёев, сиздан илтимос, тўғриси ман Хусанжон Махмудов Фарғона вилояти прокуратурасига, шаҳар, туман прокуратураларига асло ишончим қолмади!

Адолатни кутиб чарчадим...

Мадорим қолмади...

Сарсонлик, кутиш ёмон экан...

Кейинги ҳафтада имкон қадар Тошкент шаҳрига бориб, бўлиб ўтган аянчли воқеани вазирликларга, сенатга, бош прокуратурага, инсон ҳуқуқларига, марказий банк раҳбариятига қўлимдаги асосли ҳужжатлар билан чиқмоқчиман.

Бошқа чорам қолмади.

Эътибор беринг республика масъуллари!

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev Сенат раиси Tanzila Narbaeva, Ички Ишлар Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси, республика бош прокуратураси, инсон ҳуқуқлари бўйича масъуллар, марказий банк раҳбари, O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Эмине Караманова, Халк Назорати, Халқ билан мулоқот /Диалог с народом, O'zbekiston Respublikasi. Xalq fikri / Мнение народа, ДЕПУТАТЛАР ВА МУАММОЛАР..., Депутатлар минбари, Alisher Kadirov, Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси, Фаргона Вилояти Хокими, Otabek Umarov, Fan Mirziyoyev ва бошқа фидойи фаол масъуллар, ёрдам беринг!

Марҳум Хасанжон Маҳмудовнинг эгизак укаси Хусанжон Махмудов.

+998905666075

5 қисм, давоми бор.

@Nigora_Alimova
Халқ раҳбар учун эмас, раҳбар Халқ учун хизмат қилиши Халқ олдидаги ўз мажбуриятини адолатли адо этиши керак.

Бугун 23.01.2021 йил соат 14.30 ларда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрининг Темир йўллари маданият саройида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаровнинг Халқнинг муаммоларини ижобий ҳал қилиш бўйича қабули бўлиб ўтди.

Рўйхат бўйича 30 дан ортиқ фуқаролар ёзилган.

Лекин маданият саройи ҳар хил тумандан умид билан келган фуқаролар билан тўлиб кетди.

Бу ҳолатни кўриб хурсанд ҳам бўласиз, бироз кўнглингиз ҳам оғрийди.

Хурсанд бўлишда нимани назарда тутмоқдаман...?, Халқ раҳбариятга ишониб, адолат қарор топишига ишонганини кўриб хурсанд бўласиз.

Дилингизни бироз оғришида эса..., минг афсуски жойлардаги кичик тумани раҳбарчалари Халқ олдидаги ўз мажбуриятини унутиб лоқайдлик, тажрибасизлик, ўқувсизлиги, Халқ билан қандай суҳбатлашиш кераклигини унутганини кўриб ҳафа бўласиз.

Нега вилоят ҳокимини қабулига кўплаб инсонлар кирмоқда?

Туман раҳбарчалари қаерда ҳар томонлама ўқувсизлик қилиб Халқни сарсон қилмоқда?

Нега Халқ ҳозиргача туманлардаги масъуллар фаолиятидан кучли норози?

Нега Халқнинг кўпи аламзада?

Нега Халқнинг айримларида аччиқ кўз ёши?

Нега Халқда жойлардаги раҳбарларга нисбатан ишончи сўнган?

Сабаби не...?

Саволлар кўп..., жавоблар эса...

Қабулга 3-4 та ногиронлар келганини кўрдим.

Бир йигит, қўлида қўлтиқ таёқ.

Гавдасини базўр кўтарган, вилоят ҳокимига юзланиб, ер беринг, қуёнларим бор, бир мингдан ортиқ, менга ер керак, қуёнларим учун экинлар экаман, нимаки иш бўлса юракдан бажараман, фақат менга ер беринг, деб, вилоят ҳокимидан қатъий талаб қилди.

Вилоят ҳокими вилоят масъулларига топшириқ берди, ногирон йигитга ишонч берди, албатта ҳаммаси яхши бўлади, деди.

Фурқат туманидан бир онахон келиб, вилоят ҳокимининг юзига тикланиб аччиқ кўз ёш тўкди, вилоят ҳокими онахонни тинчлантиришга ҳаракат қилди, лекин аёлнинг қалби шу даражада озор чекканки ўзини йиғидан тўхтата олмади...

Онахонни соғлом ҳомиладор фарзанди тўғруқ жараёнида аянчли ҳолда бу дунёни тарк этган, ҳеч қанча вақт ўтмай бу дунёга келган чақалоқнинг юраги урушдан тўхтаб дунёни тарк этади.

Бу ачинарли воқеа...

Вилоят ҳокими бўлиб ўтган воқеани эшитиб дарҳол вилоят прокуратурасига топшириқ берди, айбдорларни айбини ҳар томонлама ўрганиб қонунан жазога тортишига кўрсатма берди.

Учкўприк туманидан бир Аёл йиғлаб мурожаат қилди, ногирон фарзанди бор, уйга муҳтож..., ҳокимлик томонидан берилган тикув машинаси ишламаслигини айтди.

Ишқилиб муаммолар кўп.

Муаммоларни кўпини эса адолатли ечими бор.

Халқ қийналмасин.

Халқ йиғламасин.

Халқ қақшамасин.

Жойлардаги бефарқ, лоқайд, ўқувсиз, тажрибасиз, бефаросат, нафс қуллари, Халқдан узоқ раҳбарларга инсоф берсин...

@Nigora_Alimova
Кечаги Фарғона вилояти ҳокимининг қабулида жойлардаги раҳбарларчаларнинг башараси буришиб тиришиб кетганини, парвосизлигини, кўпи ҳали ҳам кибрда турганини, Халқ озғин, раҳбарларнинг кўпи бағбақа, ярашмаган қорни катталигини, усти боши дазмолланмаган, сочлари ёғланган, таралмаган, хаттоки айрими ювинмаган, омма олдида ўзини ҳатти ҳаракатларини назорат қила олмайдиган тутруқсизларини кўриб тўғриси ҳайрон бўласиз😄

Камига бир туманнинг ҳоким ўринбосари чанг туфлиси билан оёғимни босиб кетди...😄

Айримлари орқа ўриндиқда ўтириб..., кўз ёши билан гапираётганларни устидан кулиб, буни қаранг, кўз ёши қаердан дарров келади ааа 😄 актёр булар, деб, орқамдаги барзанги уч тўрт раҳбар кулдияяяя😄

Эээээ😄сани туришинга ҳам, раҳбарчалигинга ҳам, кибринга ҳам, деб....., у ёғини ўзингиз айтарсиз😄....

Жойлардаги раҳбарларчалар ўзгариши қийин...

Бундайларга инсоф ҳам бермайди.

Бундай раҳбарчаларни ишдан буткул бўшатиш керак!

@Nigora_Alimova