Нигора Алимова
1.37K subscribers
7.18K photos
3.8K videos
2 files
8.55K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
❗️Президент журналист ва блогерлар фаолияти ҳақида: «Улар ўзимизга муносиб масалаларни ёритишда қўрқмаслиги керак»

Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш масалаларига бағишлаб ўтказилаётган йиғилишда журналист ва блогерлар фаолияти ҳақида ҳам гапирди:

🔹«Мен тизимдаги муаммоларни кўтариб чиқаётган, ёритиб бераётган журналист ва блогерлардан хурсандман. Айнан улар кўплаб муаммо ва қилинаётган ишларни ёритиб беришмоқда.

🔹Албатта, бу масалалар оддий тилда айтганда эви, тасдиғи билан бўлиши керак. Улар одатда кўп масалаларни ўзи ўқиган, яъни ривожланган давлатлар билан солиштиришади. Лекин улар шуни ҳам тушунишлари керакки, бизда очиқлик сиёсатига энди 3 йил бўлди. Журналист ва блогерлар солиштираётган давлатларнинг эркинлигига эса 300 йил бўлган.

🔹Биз албатта шу даврларга ҳам етамиз. Улар ўзимизга муносиб масалаларни ёритишда қўрқмаслиги керак».

@platformauzb
Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev, Сиз қатъий айтганингиздек, ҳокимлар ҳар бир хонадондаги Аёллардан хабар олдими?

Манимча йўқ!

Нега қарорларингиз, фармонларингиз, айтаган сўзларингизни қуйи раҳбарлар реал бажармаяптилар?

Аёллардан муаммоли мурожаатлар жуда кўп.

Ҳокимларнинг эса асло хабари йўқ!

@Nigora_Alimova
Кўриб хулоса қилинг

@Nigora_Alimova
9.11.2020 йил, Фарғона вилояти Қўқон шаҳридан ёшлари улуғ бир онахон ич ичидан тўлиб йиғлаб ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.

Бир ой олдин ёрдам сўраб чиққан онахонга Қўқон ҳокими томонидан озиқ овқатдан амалий ёрдам берилганди.

Онахонни айтишларича уч вояга етмаган набираларни ота онаси йўқ бўлиб, онахон ўзлари набираларга ҳам ота ҳам она эканлар.

Маҳалла томонидан болаларга нафақа тўлаш бўйича муаммо бўлган.

Бугун мурожаат қилган бўлсалар, муаммолари кунни ярмида Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi хотин қизлар бўйича фаоллар томонидан ижобий ҳал қилинди.

Худога шукур ки бир Онахон хурсанд бўлиб дуо қилдилар🙏

Ҳар қалай Халқ дарди билан яшаётган раҳбарлар борига шукур 🇺🇿

@Nigora_Alimova
Ҳурматли Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev.

Сиздан илтимос, ортиқ Ўзбекистон Халқи ўзга юртларга оқ соч ва мардикор бўлмасин.

Меҳнатга бандлик вазирлиги ўзга чет элларга қўшимча ишчи кучи яратишдаги мардикор ва оқ соч кадрларни етиштириш учун қилинаётган иш принципларини қатъий ўзгартириши керак.

Меҳнатга бандлик вазири Нозимжон Хусанов.

Имкон бўлса олдиндан қолиб кетган меҳнатга бандлик бўйича амалда доим қўлланилган иш услубларини ўзгартиринг.

Бундай эскича ишлаш тизими бизни Ўзбекистон Халқига ва Президентига асло тўғри келмайди.

Янги Ўзбекистон дейиляптими, демак Янги Ўзбекистонда янгича ишлашга инновацион билим, илм, тажрибалар асосида ёндошиш керак.

Шундоғам Ўзбекистон Халқининг кўпи чет давлатларда оқ соч, қора ишчи, умуман олганда ҳар соҳада ишлаб ўз оиласига пул жўнатиб кун кўрмоқдалар.

Қачонгача бундай ишлар давом этади.

Имкон бўлса вазир жаноблари Ўзбекистонда ҳам шундай иш қилингки, шундай янгилик яратингки Ўзбекистон Халқи ортиқ чет давлатга ўз хаётини гаровга қўйиб ортиқча сарсон бўлиб ўз оиласини боқишда қийналмасин.

Ўзбекистонда ҳам яхши ойлик олиб ишлаш учун етарли шароитлар бор.

Мана чет эллик мутахассислар Ўзбекистонда яхши ойлик олади.

Чет эллик Ўзбекистонда доим яхши ойлик олиб яшаган.

Ўзимизда ҳам салоҳиятли инсонлар кўп чет эллик мутахассислардан қолишмаган.

Ўзга юртни кадрини қадрлагунча ўз юртдошларимиз меҳнатини қадрига етиш вақти келмадими?

Ўз юртдошларимизни ойлик маошларни ошириш вақти келмадими?

Бизни Халқ ҳам ҳар томонлама зиёли Халқ бўлиш вақти келмадими?

Меҳнатга бандлик вазири Нозимжон Хусанов.

Сиз бошқараётган вазирлик меҳнатга бандлик, кўмак, деган номлар билан номланган.

Бандлик ва кўмак!

Демак сиз вазирда меҳнат қиламан, яхши ойлик оламан, деган ҳар бир Ўзбекистонликнинг умидли тақдирини ҳал қилиш юки ётибди.

Бу умидли юкнинг адолат билан бажо келтиришни асло кечиктирманг, кутманг, ҳар ишни вақтида қилиш керак.

Сиз вазир ёшсиз, шижоатлисиз, билимлисиз.

Президент Шавкат Мирзиёев бекорга сизни вазир қилмаган.

Нозимжон Хусановни бир иш қилишга ақли етишини билиб масъулияти кучли ишга вазир қилиб қўйган.

Ўзбекистон Халқининг асосий муаммоси яхши иш ва катта ойлик олиш!

Бизда эса яхши иш, оғир иш, ойлик ўта паст!

Ўзбекистон Халқи ҳар томонлама яхши ишга ва яхши ойликка муносиб Халқ!

Ортиқ оқ соч ва мардикор, деб номланмасин.

Шундоқ ҳам ўзга юртдагилар бизни Халқни қора ишчи, деб, қарайди.

Ўтмишдаги аждодларимиз кўп мадҳлар этамиз.

Ҳозирдачи ҳозирда..., нимани мадҳ қилмоқдамиз?

Ҳа айтганча вазир Нозимжон Хусанов, жойлардаги меҳнатга бандлик бўйича ишлаётган юртдошларимиз қанча ойлик маош олаётганларидан хабарингиз борми?

1.500 миллион оддий ходим, 2 миллион раҳбар, бироз қўшимча ҳам қўшилади овқат пули ёки бошқа...

@Nigora_Alimova
Юрагимни оғритганларни...

Дуо қилдим, ёмон кунимда.
Ҳамдард бўлиб овутганларни,
Кўрдим ҳолин, барин йўлимда,
Юрагимни оғритганларни...

Гоҳо тўйиб, гоҳо оч қолдим,
Гоҳо тўлиб,гоҳида толдим,
Талашмадим Худога солдим...
Юрагимни оғритганларни.

Баракамни ўчмади чўғи,
Ғийбатимда тинмади жағи,
Четлаб ўтди ҳар отган ўқи...
Юрагимни оғритганларни.

Орзу бўлдим армонларига,
Ҳасаднинг ҳас қурбонларига,
Тўғри бўлдим-ғиромларига...
Юрагимни оғритганларни.

Кулаверди боқиб омадим,
Камаймади асло давлатим,
Дўстим дедим, бўлса ҳам ғаним...
Юрагимни оғритганларни.

Тан соғлиғи дард учса битар,
Жон оғриғи тиш тушса битар,
Сийла, Дийдор бу дунё ўтар...
Юрагимни оғритганларни....


@Nigora_Alimova
МАНА АПАЖОН АНА ЎШАНАҚАНГИ КУЙКАНАКЛАРГА АТАБ ШЕЬР ЁЗГАНМАН!!!

КУЙСА КУЙИБ КЕТСИН!!!УЛАР ШУНДАЙ ЯРАЛГАН!!!

УЛАРНИ ОТА БОБОЛАРИ ХАМ ШУНАҚАНГИ ПАСКАШ БЎЛИБ ДУНЁДАН ЎТГАН!!!

ЭЬТИБОР БЕРМАНГ!!!!

ИЖОДИМ БИЛАН УРАМАН ШУНАҚАНГИ ПАСТКАШЛАРНИ!!!

ВА РОХАТЛАНАМАН!!!

BOHODIR SULTON IJODI

"Сенга нима"

Яшаб юрсам ёруғ дунёда.
Отда юрсам ёки пиёда.
Ризқим қилса худо зиёда.
Эй хасадгуй айт сенга нима.

Оч қолсам ё барра гўшт есам.
Кимларгадур насихат қилсам.
Фақирларга хайир эхсон берсам.
Эй хасадгуй айт сенга нима.

Давраларда кулганим кўриб.
Юрсам бахтдан мен сархуш бўлиб.
Ёки ғамдан қолсамда сўниб.
Эй хасадгуй айт сенга нима.

Фарзандларга олсам тўртта нон.
Келишимни кузатиб обдон.
Топганинг шу булдими дема.
Эй хасадгуй айт сенга нима.

Харомданку хазар қиламан.
Ёмонлардан узоқ юраман.
Яхшиларга бағрим очаман.
Эй хасадгуй айт сенга нима.

Хеч кимсага қилмай ёмонлик.
Умрим ўтса тилаб омонлик.
Дўст қабримга кўйса ёдгорлик.
Эй хасадгуй айт сенга нима.

НИГОРАПАМ хаётда синманг!
Рақибларга асло бўйсинманг!
Номардларни ёзишдан тинманг!
Эй хасадгўй айт сенга нима!!!

@BOHODIRSULTON IJODI
2014. 12-июн. N : 0965
Қовун туширадиган қовунчи раҳбарлар учун Қовун қишлоғи😄

Қовунчи, деб номланган қишлоқ бор эканеее😄

Ҳар сўзида орқа олдига, билим, илм, тажрибаси йўқ қовун туширадиган раҳбарларни шу Қовунчи қишлоғига яшашга жўнатиш керак 😄

@Nigora_Alimova
Дунёнинг ишларига қаранг😄
Эгизак қизалоқлар 👌

@Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси!

Шу йилнинг 12 ноябрь куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтади. Унда Яшнобод туманидаги мавжуд давлат ва хусусий корхона, ташкилот муассасаларидаги вакант ўринларга ишчилар таклиф этилади. Шунингдек, БИРЛАШГАН АРАБ АМИРЛИКЛАРИНИНГ иш берувчилари томонидан ушбу мамлакатда бино ва бошқа объектларни қўриқлаш ишларига номзодлар танлов асосида қабул қилинади.

МАНЗИЛ: Яшнобод тумани Паркент кўчаси 331-уй, Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи "Ишга марҳамат" Мономаркази. Мурожаат учун телефонлар: +998712076900 (107,108)

t.iss.one/TSHBBB

@Nigora_Alimova
МИХАИЛ СААКАШВИЛИ:
Агар мамлакатнинг келажаги ҳақида билмоқчи бўлсанг - унинг мактабларига назар сол. Мен Грузия президенти бўлганимда, ўқитувчиларнинг маоши 35 доллар ва ўқитувчиларнинг ўртача ёши 55 эди. Мен лавозимни тарк қилганимда, ўқитувчиларнинг ўртача маоши 650 доллар бўлди. Ўқитувчи бўлишга эса, жуда кўп ёшлар интила бошлашди.
Аммо таълим соҳасидаги ислоҳатларимиз маошни кўтриш билан чеклангани йўқ. Биз барча районо ва гороноларни йўқ қилдик. Буларнинг ўрнига ҳар бир туманда куни тун ишлайдиган Ўқитувчилар Уйини ташкил қилдик. Унда ўқитувчилар ўз маошини оширишлари учун ўз малакаларини ошириши имокниятини ташкил қилдик. Ҳар бир ўқувчи учун бюджетдан пул ажратилди. Ота-оналар ўз фарзандларини кўпроқ бермоқчи бўлган мактаблар ҳам кўпроқ пул олиш имконига эга бўлишди. Ота-оналар, ўқитувчилар ва мактаб маъмурияти биргаликда мактаб бюджетини нимага сарф қилишни ўзлари ҳал қилдилар. Инглиз тилини биладиган мамлакатлардан 1500 дан ортиқ волонтерларни таклиф қилдик, улар эса ҳатто тоғларда жойлашган болаларга ҳам инглиз тилини ўргатишди. 1 сентябрда эса ҳар бир биринчи синф ўқувчисига ичида таълим учун махсус дастурлар ўрнатилган ноутбуклар совға қилинди. Болалар ёшликларидан янги технологияларга ўрганишади. Буларга пулни эса, наркотик сотувчи ва коррупцияонерларнинг мулкларини мусодара қилиб топдик.

Абу Муслим таржимаси

@Nigora_Alimova
Болалар ва ҳомиладор аёлларга витамин ҳамда препаратлар бепул тарқатилади

Кеча Президент аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлашга оид қарорни имзолади.

😷🤒🤕Унда қайд этилишича, пандемия оқибатларидан олинган сабоқлар касалликнинг оғирлиги ва ўлим ҳолатларининг катта қисми нотўғри турмуш тарзи туфайли келиб чиқадиган йўлдош касалликлар билан чамбарчас боғлиқлигини кўрсатди.

Шу сабабли 2021 йил 1 июндан бошлаб:

👉 6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан;

👉 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар “A” витамини билан;

👉 2-10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан БЕПУЛ таъминланади.

2022 йил 1 июлдан бошлаб:

👉 ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3-15 ёшдаги болалар йод препарати билан;

👉 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёллар темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминланади.

2021 йил 1 апрелдан бошлаб биринчи нав буғдой уни билан бир қаторда олий нав буғдой уни микронутриентлар билан бойитилган тақдирда республика ҳудудида реализация қилишга рухсат этилади.

Республика умумий ўрта таълим муассасаларида 1-4-синфлар учун “Тарбия” ва “Атрофимиздаги олам” фанлари, юқори синфлар учун “Биология” фани таркибида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича “Саломатлик сабоқлари” мавзулари киритилади

Академик лицей, профессионал ва олий таълим муассасаларининг “Жисмоний тарбия” фани доирасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича машғулотлар ўтказилади

@platformauzb

@Nigora_Alimova