Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.13K photos
3.73K videos
1 file
8.45K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
«На улице». 1925 г. Фотограф Георгий Зельма. Ташкент. Узбекистан. СССР.

@Nigora_Alimova
ЎЛСАМ ЖАНОЗАМНИ БУЛБУЛ ЎҚИСИН...

Ўлсам, жанозамни булбул ўқисин,
Куйиб ўтган умрим шарҳини айтсин.
Бардошим ҳақида ашъор тўқисин.
Мендан норозилар фикридан қайтсин.

Ўлсам, жанозамни булбул ўқисин,
Айтолмай қолганим десин Аллоҳга.
Саловатлар айтсин тўплаб бор кучин,“”
Билмаган билганим десин Аллоҳга.

Ўлсам, олов таним муз билан ювинг,
Токи, кафанларим кетмасин куйиб.
Ювгач, юрагимга парча муз қўйинг,
Борай ҳузурига озгина совиб.

Ўлсам кафанимни булутдан қилинг,
Ёмғирга айлансин ёнсам қабрда.
Қабримни қазсангиз сал кенгроқ олинг,
Гуноҳкор бандага тор гўр жабрда.

Ўлсам, чинор экинг қабрим бошига,
Токи, соясида тиловат ўқинг.
Чўмилиб яшадим кўзим ёшига,
Йиғламанг, сиз фақат тиловат ўқинг.

Кичкина ясатинг қабртошимни,
Қуръон оятларин ёздиринг ўйиб.
Ёзманг қабртошга умрим, ёшимни,
Мен сафарга кетдим, чориғим кийиб.

Ўлсам, оёқ томон, ўнг томонимга,
Тўрт киши сиғарлик курси ясатинг,
Соғиниб келсангиз Ихлосни ўқинг,
Қабримни гул эмас, Қуръон безасин.

Ўнг тарафдан келинг, оёқ тарафдан,
Токи, кўрсин сизни очиқ кўзларим.
Ўлим ҳақ эканин оласизда тан,
Қувонай, келди деб ўғил-қизларим.

Ўлсам йўқлаб туринг. Билинг, кутаман,
Чунки, сиз деб ўтдим ўзимдан кечиб,
Йўқламай қўйсангиз, зардоб ютаман,
Ётаман гўрда ҳам кўз ёшим ичиб.

Ўлсам, умрим шарҳин набираларга,
Яширмай, ўчирмай борини сўзланг.
Интиқ кутганими уларни ҳамда
Ёниб ўтган кўнглим зорини сўзланг.

Ўлсам, шеърларимни авайлаб асранг,
Имконини топиб топширинг элга.
Биламан, эл ўқир соғиниб, севиб,
Ўтар ёзганларим қўллардан қўлга.

Ўлсам, аҳил бўлинг, меҳрибон бўлинг,
Имконин топсангиз тўланг қарзимни,
Дуосини олинг мен севган элни,
Мерос қолдираман сизга сабримни.

Ўлсам, жанозамни булбул ўқисин...

©Бибисора Туробова
@Adabiyot_olami
5.11.2020 йил Тошкент шаҳридан бир Аёл телефон қилди.

Жуда кўп гапирди.

Ичи тўлиб кетган, бўлаётган ноҳақликлар бўйича.

Эшитишимча бу Аёл маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимида мутахассис бўлиб ишлаб турган жойида, ишдан бўшаш ҳақида аризани мажбур ёздиришган босим билан.

Худди Сергели туманидаги маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими масъули Ойгул Саттаровани бошига тушган ишларга айнан ўхшаш.

Бу Аёл, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигида хотин қизлар бўйича масъул бўлиб ишлаган Элмира Баситхановага мурожаат билан чиқади.

Минг афсуски бир Аёлни иши тикланиб, иккинчи мурожаат билан Элмира Баситхановага чиққан Аёл, айнан юқорига мурожаат қилганликда айбланиб раҳбар принциплари асосида мажбур ишдан бўшатилади.

Раҳбар бу Аёлни юзига, сиз айнан юқорига шикоят қилганингиз учун ишдан бўшатилдингиз, деб, ходимни маънан синдиради.

Ана сизга сюрпризу мана сизга сюрприз 😄

Ҳурматли Гульнора Маруфова Сиздан илтимос шу Аёлни эшитинг.

Сизга албатта бу Аёлни телефон рақамини бераман.

Тошкент шаҳрининг бир туманида бўлаётган ноҳақлик.

Қачонгача бундай ноҳақликлар давом этади?

Ҳурматли Юртдошларим..., яна кимда шундай мажбурий ариза ёздириш ишлари ким томонидан давом этаётганлиги бўйича очиқ ойдин ёзинг, айтинг, шундай инсонларга қарши курашинг.

Шундай айрим манқурт раҳбарларни асл башарасини билайлик.

Президентга, Халққа ҳиёнат қилаётганлар албатта қонун олдида жазога тортилсин!

Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev айтганидек ўз ҳаққингизни, ўз қонуний адолатингизни қўрқмасдан ТАЛАБ қилинг!

@Nigora_Alimova
❗️Президент журналист ва блогерлар фаолияти ҳақида: «Улар ўзимизга муносиб масалаларни ёритишда қўрқмаслиги керак»

Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш масалаларига бағишлаб ўтказилаётган йиғилишда журналист ва блогерлар фаолияти ҳақида ҳам гапирди:

🔹«Мен тизимдаги муаммоларни кўтариб чиқаётган, ёритиб бераётган журналист ва блогерлардан хурсандман. Айнан улар кўплаб муаммо ва қилинаётган ишларни ёритиб беришмоқда.

🔹Албатта, бу масалалар оддий тилда айтганда эви, тасдиғи билан бўлиши керак. Улар одатда кўп масалаларни ўзи ўқиган, яъни ривожланган давлатлар билан солиштиришади. Лекин улар шуни ҳам тушунишлари керакки, бизда очиқлик сиёсатига энди 3 йил бўлди. Журналист ва блогерлар солиштираётган давлатларнинг эркинлигига эса 300 йил бўлган.

🔹Биз албатта шу даврларга ҳам етамиз. Улар ўзимизга муносиб масалаларни ёритишда қўрқмаслиги керак».

@platformauzb
Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev, Сиз қатъий айтганингиздек, ҳокимлар ҳар бир хонадондаги Аёллардан хабар олдими?

Манимча йўқ!

Нега қарорларингиз, фармонларингиз, айтаган сўзларингизни қуйи раҳбарлар реал бажармаяптилар?

Аёллардан муаммоли мурожаатлар жуда кўп.

Ҳокимларнинг эса асло хабари йўқ!

@Nigora_Alimova
Кўриб хулоса қилинг

@Nigora_Alimova
9.11.2020 йил, Фарғона вилояти Қўқон шаҳридан ёшлари улуғ бир онахон ич ичидан тўлиб йиғлаб ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.

Бир ой олдин ёрдам сўраб чиққан онахонга Қўқон ҳокими томонидан озиқ овқатдан амалий ёрдам берилганди.

Онахонни айтишларича уч вояга етмаган набираларни ота онаси йўқ бўлиб, онахон ўзлари набираларга ҳам ота ҳам она эканлар.

Маҳалла томонидан болаларга нафақа тўлаш бўйича муаммо бўлган.

Бугун мурожаат қилган бўлсалар, муаммолари кунни ярмида Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi хотин қизлар бўйича фаоллар томонидан ижобий ҳал қилинди.

Худога шукур ки бир Онахон хурсанд бўлиб дуо қилдилар🙏

Ҳар қалай Халқ дарди билан яшаётган раҳбарлар борига шукур 🇺🇿

@Nigora_Alimova
Ҳурматли Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev.

Сиздан илтимос, ортиқ Ўзбекистон Халқи ўзга юртларга оқ соч ва мардикор бўлмасин.

Меҳнатга бандлик вазирлиги ўзга чет элларга қўшимча ишчи кучи яратишдаги мардикор ва оқ соч кадрларни етиштириш учун қилинаётган иш принципларини қатъий ўзгартириши керак.

Меҳнатга бандлик вазири Нозимжон Хусанов.

Имкон бўлса олдиндан қолиб кетган меҳнатга бандлик бўйича амалда доим қўлланилган иш услубларини ўзгартиринг.

Бундай эскича ишлаш тизими бизни Ўзбекистон Халқига ва Президентига асло тўғри келмайди.

Янги Ўзбекистон дейиляптими, демак Янги Ўзбекистонда янгича ишлашга инновацион билим, илм, тажрибалар асосида ёндошиш керак.

Шундоғам Ўзбекистон Халқининг кўпи чет давлатларда оқ соч, қора ишчи, умуман олганда ҳар соҳада ишлаб ўз оиласига пул жўнатиб кун кўрмоқдалар.

Қачонгача бундай ишлар давом этади.

Имкон бўлса вазир жаноблари Ўзбекистонда ҳам шундай иш қилингки, шундай янгилик яратингки Ўзбекистон Халқи ортиқ чет давлатга ўз хаётини гаровга қўйиб ортиқча сарсон бўлиб ўз оиласини боқишда қийналмасин.

Ўзбекистонда ҳам яхши ойлик олиб ишлаш учун етарли шароитлар бор.

Мана чет эллик мутахассислар Ўзбекистонда яхши ойлик олади.

Чет эллик Ўзбекистонда доим яхши ойлик олиб яшаган.

Ўзимизда ҳам салоҳиятли инсонлар кўп чет эллик мутахассислардан қолишмаган.

Ўзга юртни кадрини қадрлагунча ўз юртдошларимиз меҳнатини қадрига етиш вақти келмадими?

Ўз юртдошларимизни ойлик маошларни ошириш вақти келмадими?

Бизни Халқ ҳам ҳар томонлама зиёли Халқ бўлиш вақти келмадими?

Меҳнатга бандлик вазири Нозимжон Хусанов.

Сиз бошқараётган вазирлик меҳнатга бандлик, кўмак, деган номлар билан номланган.

Бандлик ва кўмак!

Демак сиз вазирда меҳнат қиламан, яхши ойлик оламан, деган ҳар бир Ўзбекистонликнинг умидли тақдирини ҳал қилиш юки ётибди.

Бу умидли юкнинг адолат билан бажо келтиришни асло кечиктирманг, кутманг, ҳар ишни вақтида қилиш керак.

Сиз вазир ёшсиз, шижоатлисиз, билимлисиз.

Президент Шавкат Мирзиёев бекорга сизни вазир қилмаган.

Нозимжон Хусановни бир иш қилишга ақли етишини билиб масъулияти кучли ишга вазир қилиб қўйган.

Ўзбекистон Халқининг асосий муаммоси яхши иш ва катта ойлик олиш!

Бизда эса яхши иш, оғир иш, ойлик ўта паст!

Ўзбекистон Халқи ҳар томонлама яхши ишга ва яхши ойликка муносиб Халқ!

Ортиқ оқ соч ва мардикор, деб номланмасин.

Шундоқ ҳам ўзга юртдагилар бизни Халқни қора ишчи, деб, қарайди.

Ўтмишдаги аждодларимиз кўп мадҳлар этамиз.

Ҳозирдачи ҳозирда..., нимани мадҳ қилмоқдамиз?

Ҳа айтганча вазир Нозимжон Хусанов, жойлардаги меҳнатга бандлик бўйича ишлаётган юртдошларимиз қанча ойлик маош олаётганларидан хабарингиз борми?

1.500 миллион оддий ходим, 2 миллион раҳбар, бироз қўшимча ҳам қўшилади овқат пули ёки бошқа...

@Nigora_Alimova
Юрагимни оғритганларни...

Дуо қилдим, ёмон кунимда.
Ҳамдард бўлиб овутганларни,
Кўрдим ҳолин, барин йўлимда,
Юрагимни оғритганларни...

Гоҳо тўйиб, гоҳо оч қолдим,
Гоҳо тўлиб,гоҳида толдим,
Талашмадим Худога солдим...
Юрагимни оғритганларни.

Баракамни ўчмади чўғи,
Ғийбатимда тинмади жағи,
Четлаб ўтди ҳар отган ўқи...
Юрагимни оғритганларни.

Орзу бўлдим армонларига,
Ҳасаднинг ҳас қурбонларига,
Тўғри бўлдим-ғиромларига...
Юрагимни оғритганларни.

Кулаверди боқиб омадим,
Камаймади асло давлатим,
Дўстим дедим, бўлса ҳам ғаним...
Юрагимни оғритганларни.

Тан соғлиғи дард учса битар,
Жон оғриғи тиш тушса битар,
Сийла, Дийдор бу дунё ўтар...
Юрагимни оғритганларни....


@Nigora_Alimova
МАНА АПАЖОН АНА ЎШАНАҚАНГИ КУЙКАНАКЛАРГА АТАБ ШЕЬР ЁЗГАНМАН!!!

КУЙСА КУЙИБ КЕТСИН!!!УЛАР ШУНДАЙ ЯРАЛГАН!!!

УЛАРНИ ОТА БОБОЛАРИ ХАМ ШУНАҚАНГИ ПАСКАШ БЎЛИБ ДУНЁДАН ЎТГАН!!!

ЭЬТИБОР БЕРМАНГ!!!!

ИЖОДИМ БИЛАН УРАМАН ШУНАҚАНГИ ПАСТКАШЛАРНИ!!!

ВА РОХАТЛАНАМАН!!!

BOHODIR SULTON IJODI

"Сенга нима"

Яшаб юрсам ёруғ дунёда.
Отда юрсам ёки пиёда.
Ризқим қилса худо зиёда.
Эй хасадгуй айт сенга нима.

Оч қолсам ё барра гўшт есам.
Кимларгадур насихат қилсам.
Фақирларга хайир эхсон берсам.
Эй хасадгуй айт сенга нима.

Давраларда кулганим кўриб.
Юрсам бахтдан мен сархуш бўлиб.
Ёки ғамдан қолсамда сўниб.
Эй хасадгуй айт сенга нима.

Фарзандларга олсам тўртта нон.
Келишимни кузатиб обдон.
Топганинг шу булдими дема.
Эй хасадгуй айт сенга нима.

Харомданку хазар қиламан.
Ёмонлардан узоқ юраман.
Яхшиларга бағрим очаман.
Эй хасадгуй айт сенга нима.

Хеч кимсага қилмай ёмонлик.
Умрим ўтса тилаб омонлик.
Дўст қабримга кўйса ёдгорлик.
Эй хасадгуй айт сенга нима.

НИГОРАПАМ хаётда синманг!
Рақибларга асло бўйсинманг!
Номардларни ёзишдан тинманг!
Эй хасадгўй айт сенга нима!!!

@BOHODIRSULTON IJODI
2014. 12-июн. N : 0965
Қовун туширадиган қовунчи раҳбарлар учун Қовун қишлоғи😄

Қовунчи, деб номланган қишлоқ бор эканеее😄

Ҳар сўзида орқа олдига, билим, илм, тажрибаси йўқ қовун туширадиган раҳбарларни шу Қовунчи қишлоғига яшашга жўнатиш керак 😄

@Nigora_Alimova