Нигора Алимова
1.37K subscribers
7.18K photos
3.8K videos
2 files
8.55K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
Қўқон шаҳрида тунги рейдлар бўлиб ўтмоқда

Миллий гвардиянинг Қўқон шаҳар бўлинмаси ходимлари томонидан турли жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида тунги клублар, кўнгилочар масканларда бир қатор профилактик тадбирлар олиб борилди.

Рейд давомида: 20 га яқин "Play station" ва "Компютер клуб"лари, чилимхона, биллиард ўйин хоналари, караокелар ИИБ ҳодимлари ҳамкорлигида кўздан кечирилиб бир қанча ҳолатлар аниқланди.

Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 44-моддаси ҳамда 188 моддаси (Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-харакатларга жалб қилиш) моддаларига асосланиб баённомалар расмийлаштирилди. Вояга етмаган болаларни ота-онаси иштирокида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бу каби рейдлар Фарғона вилояти бўйича давом этади.

Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Шу Аёлни кўрган билганлар борми...?!

Бу Аёл бир пайтлар Тошкент шаҳар хотин қизлар бўйича фаол Дилбар Нажмиддинова.

Опа ишлаган пайтларда Тошкент шаҳар хотин қизлар борасида ишлар яхши кетган, Аёлларнинг муаммоларини тезкорликда ижобий ҳал бўлиши ҳам республикада кўрсаткичи рейтинги баланд эди.

Кўплаб хотин қизларимиз шу опани даврида уй билан, амалий иш билан таъминланиб, шунингдек ногирон Аёлларимизга эътибор кўчли бўлган.

Опани даври файзли меҳнатга бой тинимсиз давр бўлган.

Опа камтарин, самимий инсон, деб, кўплаб Юртдош Аёлларимиздан эшитганман опани ўзини кўриб суҳбатлашмаган бўлсамда.

Халқнинг ўзи қайси раҳбар қандай ишлаганлиги бўйича чиройли баҳони бериб қўяр экан...

Опа ҳозирда адашмасам бошқа ишда ишламоқдалар.

Опани биз учун ҳурмати ва ўрни бор.

Опанинг тажрибалари, хаёт йўллари, илми, билими бой.

Лекин опани давраларда, тадбирларда кўрмайман.

Мана шундай фаол Аёлларимизни топиб, фаол Аёлларимизни бирлаштирсак Ҳурматли Президентимизнинг хотин қизлар борасидаги олиб бораётган ислоҳотлари амалда тез рўёбга чиқади...

Бир хилликдан ҳоли бўлмай давраю тадбирларга пропискадаги мустаҳкам хонимлардан ҳоли бўлмас эканмиз, ишонинг хотин қизлар борасида яхши ўзгаришлар бўлмайди!!!

Бизда бошқарувда тоталитар тузум кучли Зироатхон Мирзиёева - Ziroatkhon Mirziyoyeva 🇺🇿

Тоталитар тузумдан эса воз кечиш ҳеч қайси бир раҳбарларнинг юқорида михланиб ўтирганларнинг ҳаёлига ҳам келмайди минг афсуски.

Креслони бир умрга сотиб олгандек ўлгунга қадар ўтириб кўзга кўринган ҳар томонлама кучли, билимли, тажрибали фаолларни қирғин қилишади.

Ҳурматли Дилбар опа доимо соғ саломат бўлинг, ишларингизга омадлар тилайман.

Дилбар опа Ўзбекистонда ўрнингиз ва қадрингиз доимо бор.

Унутманг, Дилбар опани даврида кўплаб яхши ишлар амалга ошган!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Forwarded from Мулатка
ДИҚҚАТ ҚИДИРУВ!

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 2012 йил 8 март куни туғилган Мансуров Мухаммадризо Илёс ўғли қидирилмоқда!

Ёши 12 ёш. 5-синф ўқувчиси.

2024 йил 12 март куни уйдан чиқиб кетганча қайтиб келмасдан бедарак йўқолган.

Эгнида қизил енги узун футболка, устидан қизил спорт услубидаги нимча кийган.

Болани кўрган, ёки шу ҳақида бирор маълумотга эга бўлган фуқаролар қуйидаги телефон рақамга қўнғироқ қилишларингни илтимос қиламиз.

☎️ +998903669095

Илтимос шу улуғ ойларда савоб учун тарқатиб юборинглар.
Бола топилди👍🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Ногирон қарияга озор берган нобакор ўғил!

Айтишларича кеча Қўқон шаҳар кўз шифохонасига бир ёш йигит ногиронлар аравачасида бир қария отахонни олиб борган.

Ёши улуғ қария ўғлига ҳар савол берганида асабий ўғил ўз отасини ваҳшийларча ҳаммани кўз ўнгида жеркиб танбеҳ берган.

Қўлига бир парча шифокор берган қоғозни олиб қарияни қўлига қўполлик билан, ушланг, деган.

Қария қўлидаги қоғозга қараб, ўғлим, бу сафар пулни кам олдими, деб, сўраган.

Ўғил эса, нима, клик орқали ярми ўтди, деб, отани жеркиб ташлаган.

Уларнинг рўпарасида ўтирган ёш қиз ногирон қарияга ўғли томонидан бўлаётган қўпол муомалага чидаб тура олмай йиғлаб юборган.

Ўғил эса ногирон отасига танбеҳ беришда давом этармиш, нима қилиш керак, ярим кечасигача мачитда таровех намозни ўқиб чарчаганман, деб, диний эътиқодини рўкач қилган.

Эй нобакор қўпол фарзанд, мачитда юзаки таровех намозини ўқигинча уйдаги эътиборсиз қолган ногирон отанга ширин муомалада бўлиб, оқ ювиб оқ тараб парвариш билан қарасанг ҳар қандай таровех намозидан отанга бўлган меҳр устун эмасми?!!!

Намоз ўқиб амалда инсон бўлмаганларни ким, деб, аташ мумкин Азиз Юртдошларимиз?!

Намоз ўқиб ўз ота онасига, оиласига, инсонларга қўпол муомалада бўлганларни ўқиган намози амалда ижобат бўлармикан?!

Кимдир ҳажга бориб ҳожи бўламан, деб, атрофга эътиборсиз бўлса.

Яна кимдир ҳажга бормай атрофдагиларга бефарқ бўлмаган ҳолда эътиборли бўлса...

Қайси яхши амаллар ҳажга борган билан баробар бўлишини тушунган инсонлар жуда яхши биладилар!

Шундай экан яхши муомалада бўлинг ва яхши амалларни бажаринг.

Ногирон отага қўпол муомалада бўлган ўғилни фарзандлари бор бўлса, қасосли дунёда албатта отасига қайтаради.

Қуш уясида кўрганини албатта кўрсатади.

Ҳурматли республика, вилоят, шаҳар ва туман масъуллари, имкон бўлса ногиронлар бор оилаларга бориб оила аъзолари томонидан ногирон инсонларга бўлаётган муносабатларни ўрганиш керак.

Носоғлом муҳитда яшаётган ногирон инсонларни давлат ҳимоясига олишимиз шарт.

Бу хунук ҳолат айни дамда улуғ кунлардаги Рамазон ойида бўлмоқда.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
8600 3141 6517 8072

Бу Аёлнинг ҳозирда егулиги йўқ экан.

Фарзанди бемор ҳозирда.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Манқуртлар ҳозир ҳам бор

Ҳар бир амалингизни таҳлил қилиб, кимга ёки нимага сиғинаётганингизни билиш мумкин.

Чингиз Айтматовнинг «Асрга татигулик кун» романига кўра, манқурт — асирга олинган, руҳсиз қул бўлиб, хўжайинига сўзсиз итоат қилувчи, хотирасидан маҳрум қилинган одамдир.

Айтматовга кўра, асирга тушган тутқуннинг сочини қиртишлаб олиб ташлаб, унинг бошига ҳозиргина сўйилган туянинг бўйин териси кийдирилган. Шундан сўнг унинг қўл-оёғи боғланиб, бошини ерга теккиза олмаслиги учун бўйнига каттакон тахтакач кийдирилган ва шу аҳволда бир неча кун чўлнинг ўртасига ташлаб қўйилган.

Саҳронинг аёвсиз қуёши остида туянинг териси қотиб, тиришиб, бечора тутқуннинг бошини сиқа бошлар, унинг тикандек ўса бошлаган сочлари терисига қадалиб, мисли кўрилмаган оғриқ берар, бунинг устига ташналик азоби чидаб бўлмас қийноққа солар эди.

Маълум вақт ўтгач, тутқун ўлиб кетар ёки хотирасидан буткул маҳрум бўлиб, идеал қулга айланиб қолар эди. Иродасиз, хўжайинига итдек итоаткор манқурт қуллар оддий қуллардан бир неча баравар қиммат турар эди.

«Асрга татигулик кун» романида найман уруғидан чиққан Дўнанбойнинг ўғли, мерган йигит Жўломон жуанжуанларнинг қўлига асир тушиб қолиб, манқуртга айлантирилади. Фарзанд доғида куйиб адо бўлган Найман она узоқ қидириб юриб, ахийри жигаргўшасини топади. Бироқ, манқурт ўғил уни танимайди. Таниш уёқда турсин, манқурт ўзининг мерган қўллари билан хўжайинларининг буйруғини адо этиб, камон ўқини ўз онасининг юрагига бехато уради...

«Манқурт» сўзи кўчма маънода ўз тарихини, ўз наслини, ўзининг томирларини унутган кишига нисбатан ишлатилади. Манқурт сўзи публицистикага урф бўлган лақабга, ўз қадриятларини, ўзининг аслини, ўзлигини унутган, йўқотган одамнинг рамзига айланиб қолди.

Шу сўздан олинган манқуртлик (манкуртизм) атамаси ҳам муомалага кириб қолди. Бу атама айниқса Қозоғистон, Қирғизистон, Татаристон, Бошқирдистонда ўз миллий маданиятига бепарво бўлганлар учун ҳақоратли лақабга айланди.

Романда айтилишича, манқуртга «нимани истайсан?» дейишса, «Осмондаги ойни» дейди. Ким биринчи бориб, қўл-оёғини бўшатиб, бошидаги туя терисини ечиб олиб, ўрнига қалпоқ берса, манқуртга айланган тутқун ўша одамни ўзининг хўжайини деб эслаб қолади ва унга умр бўйи итдек содиқ қулга айланади. Унинг учун дунёда энг даҳшатли нарса – ана шу қалпоғидан айрилиш. Жуанжуанлар уни масхара қилиб, анави сени излаб келиб, йиғлаб, атрофингда гирдикапалак бўлаётган хотин сенинг қалпоғингни олиб қўймоқчи, деб қўрқитадилар. Бу гапдан манқуртнинг кўзлари ола-кула бўлиб, қўрқувдан ранги гезариб кетади. Шунда хўжайинлари унинг қўлига ўқ-ёй бериб, ўзининг қалпоғини осмонга отади, манқурт қалпоқни бехато нишонга олади. Демак, унинг хотираси ўчгани билан, қўлидаги қобилияти, истеъдоди сақланиб қолади.

Буюк адиб Чингиз Айтматов бугунги авлоднинг ана шундай ўзлигини йўқотган, лекин қўлидан ҳамма иш келадиган вакилларини манқуртларга ўхшатади. Ўзлигини билмайдиган бу авлод романда ўз миллатдошларини «халқ душмани» сифатида қамаб, ўлдириб юбориб, ҳузур қилади. Унга бу ваколатни, бу мансабни ким берса, ўша унга хўжайин. Хўжайинлари унга нимани буюрса, фақат шуни қилади. Эртаю кеч ўша хўжайинларига ёқишнинг дардида бўлади.

Хабар уз

https://t.iss.one/Nigora_Alimova