Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.16K photos
3.77K videos
1 file
8.51K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Хотин #қизлар #қўмитаси #алоҳида #бўлсин🙏🇺🇿Ҳурматли Президент Хотин қизлар қўмитаси алоҳида мақомга эга бўлиши шарт!

Ривожланган чет эл мамлакатларида ҳам хотин қизлар ва болалар вазирлиги давлат томонидан кучли ҳимояланиб алоҳида кучли ўз статусига эга.

Ўзбекистон республикаси кўплаб яхши ишларни амалга оширишда ривожланган мамлакатлардан андоза олиб Ўзбекистон республикасига тадбиқ этади.

Шундай экан нега хотин қизлар ва болалар қўмитаси чет элдек Ўзбекистон республикасида алоҳида бўлмай O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi ёки Ijtimoiy himoya milliy agentligi га бириктириш хотин қизлар ишида янада янги муаммоларни келтириб чиқаради!

Хотин қизлар қўмитаси азалдан юқоридаги раҳбарлар учун жуда тинмай ишлайдиган, ҳар қандай юқоридаги буйруқларга сўзсиз итоат қилиб ишлайдиган, ҳурмати, номи нишони йўқ АРМИЯдаги солдатлар вазифасини ҳозиргача бажариб келган ташкилотдир!

Ҳурматли Президент ХОТИН қизлар қўмитаси алоҳида бўлмагунча сиз кутган биз кутган ислоҳотлар асло амалга ошмайди.

Шундоқ ҳам хотин қизлар қўмитаси йўқ бўлиб кўплаб фаол Аёлларни йўқотдик.

Ишдан кетган фаол Аёллар йиғлаб кетди, чунки хотин қизлар фаолларини ҳокимликдан тортиб маҳалла раисларигача оёқ учида кўрсатиб устидан, ўла, нима бўлдинг, деб, аёвсиз кулдилар.

Ҳурмати йўқ бўлган хотин қизлар қўмитасини Сиз Президент бошчилигида статуси мустаҳкам бўлиши лозимдир.

Ўзбекистон республикасида Аёллар сони жуда кўп.

Шундай экан Хотин қизлар қўмитаси алоҳида юридик мақомга эга бўлган мустақил ташкилот, вазирлик бўлиб қолишини илгарига сураман.

Чунки ман Сиз Президентдек Халқ ичидаман, атрофимда бой, раҳбарлар йўқ.

Маҳалламда оддий инсонлар билан биргаман.

Хотин қизлар қўмитаси фаолиятини ачинарли негрдек ишлашини исботи билан ўзим кўрмоқдаман.

Ҳурматли Президент ХОТИН ҚИЗЛАР Қўмитаси алоҳида вазирлик бўлсин🙏🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ўша #ўша #шиор #Хотин #қизлар #қўмитаси #ўз #статусига #эга #бўлган #Давлат #қошида #ва #Давлат #ҳимоясидаги кучли мақомга эга бўлиши Ўзбекистоннинг Аёллар борасида ҳар томонлама амалга оширилаётган яхши ишларнинг давомий исботи бўлади🇺🇿

Ҳурматли Президентимиз ҳар бир Аёлнинг тақдири Давлат ҳимоясида, ғамхўрлигида, Президентнинг ҳимоясида, деб, тинмай минбарларда сўзланиши давомий.

Хотин қизлар бор экан Ўзбекистон республикаси файзли.

Республика Оила ва Хотин қизлар давлат қўмитасида республикамизнинг энг кўзга кўринган илмли, билимли, тажрибали олима, тадбиркор, ҳуқуқшунос, руҳшунос, ННТ, банк ва бошқа соҳалар бўйича ЛИДЕР АЁЛЛАР ўртасида оддий самимий таклифларга, янгиликларга бой бахс бўлиб ўтди.

Ҳозирги фаол Аёллар ўзининг илми, билими, тажрибаси билан долзарб таклифларни хаётга тадбиқ этилишини айтдилар.

Олдинги ўтмишдаги воқеалардек бошини эгиб нима деса, ҳа бўлади, биз розимиз, деган, даврлар ортиқ йўқлигини кўриб қувондим.

Ҳар бир ЛИДЕР АЁЛ хотин қизлар муаммоларини мақсадли ҳуқуқий ечимини топишда, нима қилсак янада Аёлларимиз хаётлари яхши томонга ўзгаришини исботлар билан тушинтириб ўтдилар.

ЛИДЕР АЁЛЛАР юқоридаги кўплаб раҳбарларга долзарб таклифларни берганларига қарамай, юқорида виқор билан ўтирган раҳбарлар афсуски долзарб таклифларни хаттоки эшитмаган эканлар, қўпол қилиб айтганда хоҳламаганлар...

Эҳҳҳҳ, деб, бошни ушладим...

Неча йил ютқаздик?

Нега юқоридаги раҳбарлар берилган долзарб таклифларни амалда қўллашга имконият бермадилар, нега Президентга етказмадилар, деб, ҳафа бўласиз.

Аёллар тақдирини яхши хаёт сари қадамлар қўйилиши устида жон куйдирилаётган бир пайтда, бундай бефарқ юқоридаги раҳбарларнинг ҳатти ҳаракатларини қандай баҳолаш мумкин?!

ЛИДЕР АЁЛЛАР ўз таклифларини бериш жараёнларида юқоридаги раҳбарларнинг ҳаракатсизлигидан ҳафсалалари пир бўлганларини кўриш қанчалар ман учун оғир бўлганини ҳис қилдим.

Минбарларда, семинар конференцияларда виқор билан жуда ўзларини ҳар ишни қаҳрамонлардек тутган элита раҳбарлар осонгина битирамиз, бажарамиз, деб, қуруқ сўзлар билан Президентни, Халқни, Аёлларни, Болажонларни қаҳри қаттиқ ҳиссиз, куним ўтса бас, деб, "алдадилар"..., бундай бефарқликни ман оддий кузатувчи сифатида ваҳшийлик, лоқайдлик, миллатни ривожланиши, Юрт ободлиги бу кимсалар учун керак эмасдек туюлди, гўёки ман учун бу минбарларда булбулдек сайраётган робот раҳбарлар амалда ҳеч қандай яхши ишларни ўзлари амалга ошира олмайдиган кучсиз ожиз инсонлардек туюлдилар.

Шундай ақлли ЛИДЕР АЁЛЛАРимиз борлигини ва улар чиройли таклифларини хаётда реализация қила олмаганларига ачиндим.

Ҳали ҳам замона зўрники томоша кўрники қабилида ишлаётганларни КИМ ДЕБ АЙТАЙ Ҳурматли Президент, Ҳурматли Халқ, Ҳурматли Аёллар, Азиз Болажонлар? 🇺🇿

Шу ўринда Ҳурматли Президентдан бир талабим бор, у ҳам бўлса, хотин қизлар фаолларини танлашда таниш билиш, коррупциясиз ишга қўйилсагина яхши ўзгаришлар бўлади, тендер асосида ишга жойлаштириш фақат ва фақат миллатни ривожланишига болта уради

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Хотин #қизлар #адолатли #тақдирланганини #эшитдим, Тошкент вилояти ҳокими Ҳурматли Зойир Мирзаев томонидан Ҳурматли Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева!

Қайси вилоят ҳокимлари Зойир акадек хотин қизлар фаолларини адолатли қўллади, деган, савол тўғилди манда.

Эшитишимга қараганда қайсидир мажлисда Зойир Мирзаев маҳалладаги бешликни ишини, ойлик маошини кўтарибдилар.

Қарасалар энг кўп меҳнатни бажараётган хотин қизлар фаолларининг ойлик маоши ўта пастлигига ҳайрон қолган вилоят ҳокими.

Қолган хотин қизлар фаолларидан ташқари тўртта масъулларнинг ойликлари эса осмон қадар, аммо уларнинг иши суст.

Мана сизга адолату ана сизга адолатсизлик!

Зойир Мирзаев хотин қизлар кўп ишлаб кам ойлик маош олишлари бу ноҳақлик, деб, Ҳайит арафасида 1200 дан ортиқ Тошкент вилояти хотин қизлар фаолларини моддий тақдирлаб, хотин қизлар фаолларига раҳмат айтибдилар👍🇺🇿

Молодец 🤝🇺🇿

Хотин қизлар фаоллари ишини азоблигини кўрган, билган, эшитган мард раҳбарлар афсуски жуда кам Ҳурматли Президент.

Лекин Зойир акадек адолатли инсонлар ҳокимиятда, вазирликларда, Президент админстрациясида, Президент ёнида бўлса эди хотин қизлар бўйича ишларимиз янада аъло бўлар эди.

Ҳурматли Зойир Мирзаев бундан кейинги ишларингизга омад тилайман, доимо Ўзбекистон Халқининг бахтига соғ саломат бўлинг.

Сиздек Юртнинг Мард Ўғлонлари Ҳурматли Президент ёнида экан кўнглим ҳотиржам🙏🇺🇿

Афсуски қора кучлар тиш тирноғи билан хотин қизлар тизимини йўқ қилиш учун кураш олиб бормоқдалар.

Дам камбағалга тиқди бу қўмитани, энди ижтимоий кўмакка тиқиш мақсадида юрибдилар.

Ўзбекистон ривожланган мамлакатлар қаторига кириш арафасида бўлаётган ишларни кўринг😅

Ривожланган мамлакатларда хотин қизлар ва болалар вазирликлари мавжуд, Давлат томонидан ҳимояланган кучли ташкилотдир.

Биздачи бизда хотин қизларни ер билан битта қилиш билан оввора👎

Хотин қизлар олдин ҳам айтганман бундан кейин ҳам айтаман, бу сўзим кимларгадир ёқадими йўқми ишим йўқ!, хотин қизлар фаолларини кучини зулукдек сўриб мажбуран ишлатиб ишларини беш қилаётган раҳбарлар тўлиб кетган, бу аччиқ ҳақиқат.

Ман оддий маҳаллада яшаб биламан.

Бечора хотин қизлар устига шу даражада нагрузка кўпки бечора фаоллар қорни очлигини ҳам унутиб қўяди.

Муаммоли зидлиятли оилаларга ҳам қўрқмасдан шу хотин қизлар киради, на бир ёшларни кўрасиз, на бир ҳоким ёрдамчисини ва на маҳалла раисини кўрасиз.

Хотин қизларни ер билан битта қилманг, улар ҳаммага керак, уларсиз мавжуд муаммоларни ечими йўқ, хотин қизлар билан Ўзбекистон ривожланади🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Субсидия, #банк, #хотин #қизлар ва бошқа муаммолар ҳақида сўз юритдим..., Ҳурматли Президент 🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Хотин #қизлар #ҳуқуқларини #ҳимоя #қилиш #ўлган Ҳурматли Бобожонов Пўлат Раззақович интерпол хизматини, Tergov departamenti, Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги фаолларини оёққа тургазган ҳолда Аёл шаънини, қадр қимматини бир неча йиллар ижтимоий тармоқлар орқали топтаган Қўқон шаҳар блогери Комил Ахмедовнинг тудасини ва бошқа туҳматлар орқали шаънимни топтаган инсонларни топишда амалий ёрдам беринг.

Комил Ахмедовнинг эркаклардан ташкил топган инсон ҳуқуқларини топтаб устидан куладиган тўдаси Кабул Адилович,
Миролим Исажонов,
Абдулатиф Ахмедов,
Аббос Тожимухаммад, Саидбек Закиров ҳамда 4 мактаб лаборанти, сохта ўқитувчи, кундузги талаба бўла туриб директор ўринбосари онасининг раҳнамолигида ноқонуний 25 соат дарс олган, эрини ишга жойлаган, мактабни кланчиликка тўлдириб ижтимоий тармоқларда ўзгаларни хунук сўзлар билан ҳақорат қилиб ўз мақсадига эга бўлган зўравон аноним профиль эгаси Дурдона Тухтабоевалар албатта Ўзбекистон республикаси қонунлари олдида жавоб бериб жазога тортиладилар, деган, умиддаман, агар бу дилозор шантажчи туҳматчи ғийбатчиларни Қўқон шаҳар иибсида, Қўқон шаҳар ДХХсида, Қўқон шаҳар ҳокими томонидан КРИШАСИ бўлмаса!

Юқоридагиларни кўриб ўқиб хулоса қилинглар!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жалақудуқ #хотин #қизлар #раҳбари #ҳақиқий #фидойи #Аёл Ҳурматли Президент, Tanzila Narbaeva, Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева, Гульнора Маруфова!

Шундай фаол хотин қизлар кўпайсин🙏🇺🇿Элим, Юртим, дейдиган🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Хотин #қизлар #ишламайдими Шайхонтоҳур тумани бўйича масъули?!, Ҳурматли Озода Парпибоева!

Шайхонтоҳур тумани, Белтепа 11/103 уйда яшовчи, темир дафтарида турадиган Хушвақтиева Нафиса.

Шароити оғир.

+998946514722

Аёлнинг муҳими уйи бор, уйи таъмир талаб.

Саҳоватли Юртдошларимиз бўлса ёрдам беринглар имкон қадар 🙏🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Чиноз #прокуратураси #томонидан #хотин #қизлар #фаолига #хабар #келган, яъни Чиноз тумани Сутчилар МФЙсининг фаол хотин қизлар мутахассисига нисбатан текширув ва бу хабардан республика хотин қизлар раҳбариятини хабари борми Озода Парпибоева, Nadira Ataboyevna?!

Бу Аёл Malika Qodirxonova нинг ишидан қаттиқ норози эди, балки шунинг учун ҳам бошига балолар яқинлашгандир Tanzila Narbaeva?!

Мана бизда нима учун шижоатли инсонлар мана шундай бошига балолар ёғилиб ўзга юртларга кетишга мажбур бўлишига асосларни кўринг!

Кўплаб хотин қизлар фаолларига мана шундай кучли босимлар реал мавжуд!

Лекин хотин қизлар фаолларини тарафини оладиган бирор бир мард раҳбарни ўзи йўқ Ҳурматли Президент!

Ҳамма ўзидан қўрқади!

Чиноз туман ҳокими наҳотки томошабин бўлса Ҳурматли Зойир Мирзаев?!

Нега фаол инсонлар Ўзбекистонда раҳбарлар томонидан синмоқда Зироатхон Мирзиёева - Ziroatkhon Mirziyoyeva?!

Зухра Миргазиева хабарингиз борми бўлаётган ишлардан?!

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Матбуот хизмати, Феруза Эшматова, O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, Бобожонов Пўлат Раззақович ва бошқа фаоллар бефарқ бўлмайсизлар деган умиддаман!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Мактаб #ёшидаги #қизларни #асранглар!!!

#Мактаб #ёшида #қизлар #ҳомиладор #бўлмасин!!!

Яқинда Қўқон шаҳар маркетларининг бирида эдим.

Тўрт Аёл маркетга келиб, куёвга парфюм сарпо қилишимиз керак, деб, сотувчига юзланди.

Ёши улуғ Онахон ҳам бор эди, у киши мани ёнимга келиб ўтириб сўзлаб кетди.

Неварам 11 синфда ўқийди, шуни тўйига сарпо майда чуйдаларни олишга келдик, деди.

Ҳайрон бўлиб Онахонга савол бердим, 11 синф бўлса ҳали эртамасми турмушга бериш, неварангиз хаётга тайёрми, ҳунари борми, деб.

Онахондан олдин қизнинг бетга чопар онаси жавоб берди, ҳа ҳозир тўй қилмаймиз, тўй ёзда бўлади, олди бердини берамиз, мактабни битирса тўй, деб...

Наҳотки ёш она ўз қизини ёшлигидан кўр кўрона унга хаётни, ҳунарни, муомала маданиятини, хаётнинг сабоқларини ўргатмай ўзга хонадонга эрга берса?

Ўзга хонадонга шундай ҳеч нарсага ҳали ақли етмаган келинлар керакми..., тўғриси тушунмадим.

Янги қурилган оилалар эрта ажрим бўлишига хаётни кўр кўрона тасаввур қилиб оила қураётганлар дастидан эмасмикан?

Ота қаерга қараяпти ўз ёш қизини қурбон қилиб?!

Оҳири баҳайр бўлсину аммо биз борган сари орқага қараб кетмоқдамиз эскича қарашлар билан.

Эрта эрга бериш подшоҳлик, хонлик, феодализм, қулдорлик пайтларида урф бўлган.

Ҳозир ундай замон эмаску ота оналар, қаерга қараб иш тутяпсизлар?!

Фарзандларни тўғиб тўғдириб уларга ота оналик бурч ва вазифаларингизни адо этмай кўр кўрона ота онасимиз, дейишга уялмайсизми?!, айрим кўплаб бефарқ ота оналар!

Ўз уйида меҳр топмай қизларимиз, йигитларимиз балки шундай ноҳуш воқеаларни келтириб чиқаришга сабабчи бўлмаяптимиканлар?

Фарзанд сизники, лекин бу дегани фарзандимни ҳар куйга солишга ҳаққим бор, дегани эмас!

Фарзандларнинг таълим тарбияси, уларнинг келажагига масъуллик Давлат бўйнида эмас, ота оналар бўйнида!

Қонуний жавобгарлик ҳам ҳозирда фаолликда ишламоқда!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Хотин #қизлар #фаолларини #кимлардир #қўрқитиб ИШДАН ОЛИШГА ҲАҚҚИ ЙЎҚ, токи Oila va xotin-qizlar qo'mitasi раҳбари Озода Парпибоева нинг ўзи ишдан олиш масаласини қўймагунча!!!

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида инсон ҳуқуқлари пой мол бўлган, қўпол қилиб айтганда қаттиқ бузилган Феруза Эшматова, Saodat Boymirzayeva, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Матбуот хизмати!

Кимдир ва қайсидир адолатли раҳбар Чироқчида бўлиб ўтган ишни ҳар томонлама ўрганиб адолатни тикласин pm.gov.uz, Zulayxo Maxkamova!

Ҳурматли Президент ҳали ҳам Ўзбекистоннинг кўплаб худудларида инсон ҳуқуқлари кўчли бузилмоқда, қон қонимизга сингиб кетибди шекилли инсонларга ҳар томонлама азоб бериш иллати.

Мана шундай ваҳший шафқатсиз инсонларни узоқ йилларга қамаш керакки ортиқ инсонлар адолатсизликка учрамаслиги учун 👇

Кашкадаре вилояти Чирокчи тумани Буронжуз мфй Хотин кизлар фаоли лавозимида 2022 йил 5 май кунидан бошлаб ишгаб келмокда едим 2024 йил 10 май куни 31май санани куйдириб Абдуллаев Санжар туман Хокимят кадири пилла буйича дип ариза йоздирганди пиллани Мфй бешлиги фермерлар касаначилар мфй га берилган пилла юз фоез бажарилди афсуске 4 июн куни езган ариза буйича буйругимиз бекор булди пиллани туллик бажарсаларингиз езган аризаларингизни уйларингизга жунатиб юбораман диганди

Чирокчи тумани Узбекистон мфй Рахмонова Гулбахор +998906771600

Ассалому алекум шу кизни хам куллаб юборинг дустим

Алдаб хоким номи билан куркитиб ариза ёздириб олган.
Аслида Абдуллаев Санжар ариза олишга хакки йук. Хотин кизларнинг алохида кадрларга масьул ходими бор.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova