Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.18K photos
3.79K videos
2 files
8.55K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
Кўчаларда, уйларда тинмай балғами билан тупириб юрган маданиятсизлар эшитсин!👇

⚡️Энди Ўзбекистонда кўчага тупурганларга қамоқ жазоси тайинланади

Энди жамоат жойига тупуриш 1 миллион сўмгача жарима ёки 5 суткагача қамоқ билан жазоланади.

⚠️ Инсон тупуригида 500 дан ортиқ патоген микроб ва бактериялар штамми яшаши илмий жиҳатдан исботланган, улар қуритгандан кейин ҳам юқиши мумкин.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Молодец Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси фидойи кадри Муллажонова Дилдора РАҲМАТ Сизга👍🇺🇿

Тўғриси фаҳрландим👍🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Forwarded from Pressuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған совға қилган “Togg” бренди остидаги электромобилни ҳайдаб кўрди.

@pressuzb
#Ўзи ишласа яхши экан Туризм бўйича Ҳурматли Азиз Абдуҳакимовни👍🇺🇿

Тан олишим керак, бу инсон вазир бўлиб туризм бўйича яхши ишларни амалга оширди.

Туризм бўйича олийгоҳ очди.

Ҳурматли Президент бу инсон салоҳиятли инсон.

Туризм соҳасини шу инсон етукликка олиб чиқади!

Ҳали ҳам кеч эмас туризмни Азиз Абдуҳакимовни ўзи давом эттирсин🇺🇿

Туризм бўйича бўлган янги вазир негадир шашти суст..., сезилди.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Дунёни ким яратди.

Ундаги неъматларничи !?

Қайси бир одамнинг қўлида шу ер ва ундаги бойликларни эгаси унинг отасидан қолганлиги ҳақида васиқа бор ! ?

Одамлар оила қуриб кўпайиб жамият шакллангач албатта уни бошқариш, қўриқлаш ва таъминлаш шарти асосида муайян имтиёз ва мажбуриятларни бажариш шарти билан давлатчилик деган тушунча ва фаолият пайдо бўлган .

Бугунга келиб имтиёзларгина бир тарафга мажбуриятлар бир тарафга ўтиб қолгандай тасаввур уйғотувчи ҳаёт аслида нотенглик ва ҳаётнинг бузилишидир .

Одамларга қийин шароитда текинга ҳеч нарса бермаслик керак деган фикрларнинг пайдо бўлиши маънавий инқирозга учраган
кишиларнинг , фашизмга моиллик кайфиятидаги ,, фалсафасидир,, .

Танани кўтариб турган оёқ ҳар қанча кирлаб, сасиб бадбўй ҳид чиқармасин , унинг ўша ёғли палов ёб турган ва тилло узук таққан , ,, оқ суяк,, қўли шу о ё қ н и ювишга мажбур .

Билакс , унинг яъни , қ ў л н и н г
,, кибор,, лиги бир тийнга қимматдир.
Чунки қўлнинг аҳмоқона ,,кибор,,лиги танани ҳам , бошни ҳам қийин ва ноқулай аҳволга солиб қўяди.
(Ҳалқаро меҳмондорчилик пайтида , фаросатсизлигини ҳам )

Ўзи маишатда ва , пўрим кииниб юрган , чўнтагига даста даста пул солиб ҳайқириб юрувчи , аммо, оиласи, фарзандлари
,, пиёва,, ичиб қаттиқ нон ейдиган, униққан ва кир кийимлар киядиган одамни
Б О Й В А Ч Ч А Л И Г И итти бир жойига .

Шундай экан , Қуёшнинг нури текин, заминда яшаш, нафас олиш, устида юриш ва
туғилиш, ўлиш текин экан , ундан пайдо бўлгучи неъматларни ҳар қандай қонунлар ва розиликлар билан тасарруф этишлик натижасида ижтимоий аҳволи ночор ҳолга тушганларга текин ёрдам беришлик бу савоб эмас балким мажуриятдир !

Адолатли фикр юритишни истасанг , адолатли амал қил.
Сендан иқтидорли инсонлар бор ва буни яхши биласан .
Сени амалга интилишинг ва иқтидорлини шу, сен учун маъбуд ҳисобланган амалга тупириб қўйишлиги орасидаги фарқдан ҳулоса қилиб , кибрга берилма.

Саал отдан туш.....
Қабристон оралаб юр .

Бир нима яратиб шунинг ортидан бойиганларинг бўлса , айтларинг , биз таъзимдамиз .

Магарки ундай эмас экан , сени ёқангдан тутиб аҳоли нон сўрамаётган экан , давлат ва миллат орасидаги иприсиқи посонги бўлма .

Ҳалқ сўраса ўз давлатидан сўраябди .
Ўз ҳукуматидан сўраябди.
Сен кимсан , давлатмисан ёки ҳукумат.

Сен инсонийликни унутган , томирларни унутган ва баландаги чириган мевасан .
Билмайсанки шу томир ва тана туфайли сен мевага айланганингни.

Оролбўйи ҳудудларга бориб туз ва шўр ерларга нега сув очдинг, нега кўчат экдинг .
Нега у ерлар ё сувларга тўлмади , боғ ларга айланмади , деб норозиланмадинг.

Ҳудонинг ишларидаки шундай бор йўқлик
тилсимотини , сен унинг бандалари орасидаги бор йўқликни ,, бизнесс,, нуқтаи назаридан баҳолашинг ҳали кўп ўқишинг кераклигини.
Ва ўтирган амалингга номуносиб эканлигини англатади.

Ҳалқ бекорга айтмаган ўқиган эмас уққан олим , деб .

Фарход Акбаров

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Масъулларга раҳмат🙏🇺🇿

Бугун тонгда #хушхабар олдим👍🇺🇿

Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги ўта абгор ҳолатдаги 2 поликлиника ҳозирда ҳар томонлама обод бўлганлиги ҳақида хабар келди👇
Ассалому алайкум. Нигорахон, соглик яхшими? Ёдингизда булса, шу поликлиника биноси буйича материал юборган эдингиз. Урганиб, вилоят хокимига таклиф киритган эдик. Катта маблаг талаб килар эди. Бошланиб, тухтаб колган эди. Бугун мукаммал таъмирланиб, кайта фойдаланишга топширилибди. Менга миннатдор булиб юборишибди. Мен Сизга юборяпман. Сизнинг хам хиссангиз бор. Омон булинг.

ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР-ИНСОН ҚАДРИ УЧУН

Шаҳрихон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника 2- бўлинмаси биноси мукаммал таъмирланиб, замонавий ҳолатга келтирилди.

Бугун ушбу поликлиника биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанада туман ҳокими Ҳ.Дадахонов бошчилигида сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар иштирок этди.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Қўқонимда халқаро конференция 👍🇺🇿
Жорий йилнинг 13-14 апрель кунлари Қўқон университетида Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва Туризм вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фарғона вилояти ва Қўқон шаҳар ҳокимликлари ҳамда туркий давлатларнинг қатор нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда илмий-амалий конференция ўтказилди. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 540 йиллиги муносабати билан ўтказилган "Халқаро Бобуршоҳ" илмий-амалий конференцияси, таъбир жоиз бўлса, туркий халқлар тарихидаги янги саҳифа, мустаҳкам ҳамкорлик анъаналарининг мантиқий давоми бўлди.
13 апрель куни Қўқон университети ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ғафуржон Захидов конференция ялпи мажлисини кириш сўзи билан очиб, туркий халқлар келажаги бевосита ҳамжиҳатликда ўтказилаётган шу каби анжуманлар, тарихни тадқиқ ва тарғиб қилиш, илм-фан оламида ҳаммаслакликда фаолият олиб боришга қаратилган саъй-ҳаракатларга кўп жиҳатдан боғлиқ эканлигини эътироф этди. Барчага конференция иши ва келгусидаги илмий фаолиятларида муваффақият тилади.
Конференцияда ТУРКСОЙ бош котиби ўринбосари Билал Чакижи, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, филология фанлари доктори, профессор Шуҳрат Сирожиддинов, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Зокиржон Машрабов, Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ботиржон Эргашев, Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмоновлар сўзга чиқдилар. “Халқаро Бобуршоҳ” мавзусида ўтказилаётган илмий-амалий конференция Бобурнинг жаҳон халқлари маданияти хазинасидан муносиб ўрин олган илмий-адабий меросини янада кенг тадқиқ ва таҳлил этиш, Туркий дунё олимлари ҳамда Бобуршуносларининг қимматли маълумотлари эса аждодларимиз тарихини янада кенг тараннум этиш ва ёшларимизнинг билимлари юксалишига катта ҳисса қўшишини эътироф этдилар.
Халқаро конференцияда Боку давлат университети, Ал-Фаробий номидаги Қозоқ миллий университети, Ўш давлат университети ва бошқа нуфузли олийгоҳлар профессор-олимлари XV аср охири - XVI аср бошларида Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўчмас из қолдирган аллома мутафаккир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига оид маърузалари билан иштирок этдилар. Мутафаккир, шубҳасиз, туғма истеъдод соҳиби эканлиги, ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили ва давлат арбоби, адабиётшунос, тилшунос, шоир, тарихчи, этнограф, географ, моҳир саркарда, бобурийлар сулоласининг асосчиси сифатидаги эзгу саъй-ҳаракатлари хусусида атрофлича фикр юритилди.
Конференция 14 апрель куни ҳам олимларнинг маърузалари билан ўз ишини давом эттирди. Анжуман доирасида саҳналаштирилган концерт дастурлари намойиш этилди. Туркий давлатлардан ташриф буюрган меҳмонларда Қўқон шаҳрининг тарихий обидаларига уюштирилган саёҳат, айниқса катта таассурот қолдирди.
Конференциянинг якуний йиғилишида барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирилди ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Халқаро конференция юқори савияда ўтказилди.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Мамлакатни олимлар, инженерлар, врачлар ва бошқа ақлий меҳнат соҳиблари тарк эта бошладими — демак миллат ва халқ ўзининг гултожларидан жудо бўлмоқда. Бундай мамлакатда «бизнеcменлар» ҳокимиятга келади, таги пастлар ва кўчада тарбия топган қаллоблар сиёсатдон бўлади, бозордаги чайқовчилар, спортчилар ва артистлар депутатга айланади.

Харс Йенсен, Нобель мукофоти совриндори

https://t.iss.one/Nigora_Alimova