Нигора Алимова
1.3K subscribers
7.25K photos
3.92K videos
3 files
8.72K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Ҳурматли #Президент, #бош вазир,, Tanzila Narbaeva, Бобожонов Пўлат Раззақович, Бахтиёр Исломов, Қаҳрамон Қуронбоев - Kahramon Kuranbaev қанисизлар?!

Андижон вилоятида Аёл боши билан 350 та ишчи ўрин яратган Президент, бош вазир назарига тушган тадбиркор Аёлни ҳозирда осмонини қора булутлар қоплади!

Нақадар аянчли воқелик...

Бу Аёлни кўп маротаба ТВ ларда тиббиётга ҳисса қўшаётганини пандемия пайтида кўрганман Амрилло Иноятов, O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Матбуот хизмати, O'zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Biznes ombudsman, Феруза Эшматова, Malika Qodirxonova, Мукарам Нурматова, Зулайхо Махкамова, Гулнора Махмудова, Гульнора Маруфова, O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi, O'zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo'mitasi, O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Ruslanbek Davletov ва бошқа раҳбарлар.

Аёлимиз эшитишимга қараганда уй қамоғида!

Меҳнат қилган инсон аслида элга азиз бўлмадими Янги Ўзбекистонда Ҳурматли Президент?!

Бу тадбиркор Аёл қайси давлат мулкини еб қўйдики ҳозирда аҳволи ёмон?!

Тадбиркорларга оҳир оқибат репрессияли ишлар бўлиши, айниқса ҳалол тадбиркорларга нисбатан бундай ишларни бўлиши яхшими?!

Бу Тадбиркор Аёлнинг ҳолидан кимдир қайсидир республика масъуллари хабар олдими?!

Афсуски йўқ!

Ҳамма бефарқ!

Президентга айтилмайди бундай воқеалар, яширадилар, беркитадилар!

Қуйидаги расмда тадбиркор Аёл Ҳурматли Президент ва бош вазир билан биргаликдалиги акс этган.

Ҳурматли Президент тадбиркор Аёлнинг меҳнатларини адолатли тан олган!

Бош вазир эса бефарқ!

Давоми бор👇

350 та ишчи урин яратдим.Асосий ишчи ходимларим айол кишилар.

Россияни хамма👆 вилоятларини маска хамда перчатка билан таминлаб, бир неча бор благолпрстваларгача олдим.Бир У'збек айолини нималарга к,одирлигини ку'рсатиб.Биз У'збеклар хич нимадан ксм эмаслигимизни фахир билан исботлагим келди

@GOLD_GROWN_PHARMA M.CH.J

Бир гина тухмати билан шунча мехнатларими бошига етишди..350 та ишчи у'рин барбод булди...Минг афсуский миск,оллаб топкан обройими ботмонлаб бир кунда йук, к,илишди

Ахмадалиева Нодира К,ахромоновна

+998946990667

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Аёл субсидия асосида Худо хоҳласа уй олади👍уй ҳаққини ойма ой тўлаб боради, Аёл ишлайди, ўзини ўзи иш билан таъминлаган.

Юқоридан Наргиза исмли масъул Аёлга чиқиб Нигора Алимова нимага айтасиз, деб, Аёлни койиган, астағфируллох стрессда турган Аёл кимга чиқишини билмай манга чиқибди, нима қилибди манга чиқса, ўйлаб гапиринг раҳбарлар!!!

Қўқон шаҳар ииб, хотин қизлар фаолларига, прокуратура фаолларига раҳмат🙏🇺🇿👇

Юлчибаева Зумрад Солиевна 1977 йил. Ўрганилди уй жой талаб қиляптилар. Ўғли ЖИЭМДАН келган. Қизи ажрашган ота уйда ўтирибди

Моддий ёрдам берилди ишга жойлаштириш масаласи кўриляпти

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1258071848457241&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аёллар иш билан таъминландилар🙏

#Маҳалламизда НОН ёпиш ишга тушди.

Нонлар турли туман.

Аёллар хурсанд😊

Бири ашулла айтиб ҳамирларни қўлларини кучли билан ўйнатиб юборишини кўриб лол қолдим😃

Инсонларни иш билан таъминлаган яхши тадбиркорлар доимо бор бўлишсин🙏

Иш берувчи яхши муҳит яратганки олти Аёл хурсанд🤗

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Президент берган уйни банк қарзини тўламаса олиб қўяр экан!

#Операция нотўғри қилинганлиги сабабли қувуғи йўқ, бачадон йўқ, буйракдан чиққан иккита сийдик найчалари йўқ, ўт пуфак йўқ, буйраклар йиринглаган бўлиб ишлаши суст, ўғли туғма ногирони бор Аёл эрталабдан йиғлаб нажот сўраб телефон қилмоқдалар Ҳурматли Амрилло Иноятов, Зулайхо Махкамова, O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi, O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Матбуот хизмати ва бошқа фаол раҳбарлар.

Ногирон Аёл Андижон вилояти Андижон туманида 2 сотихли Президент саъйи ҳаракатлари билан шароити оғир инсонларга берилган уйда яшаб келган, ҳозирда ҳасталиги туфайли, топган пул даволанишга кетаётганлиги туфайли уй пулини тўлай олмаяпти.

Ногирон ўғли билан Аёл ногирон 1 миллион 400 мингдан ортиқ нафақа оладилар.

Шароит йўқ шекилли уй пулини вақтида тўлай олмаган Ҳурматли масъуллар.

Ишлашга имкон қолмади сийдик юрмаганлиги, катетор уланганлиги сабабли ноқулай аҳволда қолган.

Ҳурматли саҳоватли юртдошларимиз, Президентнинг фидойи кадрлари сизлардан илтимос улуғ кунларда ногирон чорасиз қолган Аёлга амалий ёрдам беринглар🙏

+998916079656

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Таклиф учун раҳмат 🤝🇺🇿 #Икки кун дам оламан, яъни икки кун ўқишда бўламан 😊

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Қора фожеали хабар Алия Юнусова!, Зулайхо Махкамова!, Tanzila Narbaeva!

Фожеа! Аёл ва фарзандлари ўлди!

Эшитишмга қараганда Аёлнинг эри ўз ўйноши билан Умрага кетган.

Аёл алам устида ўз жонига қасд қилган.

Эри диний дунёқараши бўла туриб 4 инсонни умрига ўйламай қилган ҳатти ҳаракатлари оқибатида зомин бўлди👎

Биз ҳар бир ишдан хабардормиз, деб, илтимос минбарларда бонг урманглар!

Ҳар бир иш назоратимизда, деб, илтимос минбарларда бонг урманглар!

Фарзанд деган неъматни асоссиз дунёга келтириб уни азобламанг ота оналар!

Фарзанд деган неъматни ўлдирманг агар боқа олмаётган бўлсангиз ота оналар.

Фарзанд деган неъматга таълим тарбия бера олмасангиз туғманг, туғдирманг ота оналар.

Фарзанд деган неъматга ота оналар томонидан ваҳшийлик ишлари давомий.

Ҳурматли Президент сизга ёлғон ҳисоботлар берганларга ишонманг ортиқ, илтимос ишонманг, бу эски бефарқ инсонларни боридан йўқи яхши!👇

3 апрель куни Сергели туманида 1996 йилда туғилган А.Д. ўзи истиқомат қиладиган уйнинг 9-каватидан 5 ва 4 ёшли фарзандини пастга ташлаб юборган.

Шундан сўнг қўлига бир ёшли фарзандини олиб, ўзи ҳам пастга сакраган. Натижада барчаси олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этишган.

@pressuzb

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Президент берган уйни пулини тўлай олмай, ҳаста бўлишига қарамай, уйсиз қолишдан қўрққан ҳар томонлама бемор Аёлга Намангандан, Фарғонадан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазири Амрилло Иноятов ва бошқа меҳрибон юртдошларимиз алоқага чиқишди, Оллоҳ рози бўлсин 🤲

Аёл билан ҳозир телефон орқали суҳбатлашдим.

Аёлни дарди қорин тўйғизишда эмас.

Аёлни дарди боқимандалардек пул сўраш эмас.

Аёлни дарди Президент ногиронларга берган имтиёзли уйни пулини тўлаш!

Президент берган уйни пулини ногирон қандай тўлайди Ҳурматли Президент, Tanzila Narbaeva, Зулайхо Махкамова?!

Банкни нима жин урди?!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
8600 0610 3296 1517 Ҳурматли саҳоватли Юртдошларимиз, сизлардан илтимос ким қанча ҳайрия қилмоқчи бўлган бўлса Андижонлик ногирон Аёлга ёрдам беринглар.

Юқорида пластик рақами.

Ҳар томонлама ногирон Аёлнинг Президент берган имтиёзли уйи учун банкка кредит тўлаши керак экан, текин уйни ўзи йўқ, эртак.

Ўтган йилги қарзи 22 миллион сўм.

Умуман олганда банкдан 100 миллион сўм билан Президент берган имтиёзли уйни кредитидан буткул қутилиши мумкин.

Бугунги постдан кейин Соғлиқ сақлаш вазири биринчилардан ёрдам берди👍🇺🇿

Лекин муаммо банк уй кредит бўйича.

Аёл қўрқувда уйдан ажраб қолишидан.

Хотин қизлар фаоллари, сенат хотин қизлар бўйича ва бошқа масъуллар постдаги муаммо бўйича бир қадам қўймадилар афсуски.

Эссиз инсон қадри Ҳурматли Президент.

Шу бугунни ўзида дўстим Сохиба Хакимова, Наманганлик саҳоватли инсон, Фарғоналик юртдошларимиз Авлиёхон Раджиев Аёлга ёрдам беришга ошиқдилар, Оллоҳ рози бўлсин🤲

Илтимос Азиз юртдошларимиз ҳар томонлама ногирон Аёлга ёрдам беринг

8600 0610 3296 1517 Mamadaliyeva Irodaxon

+998916079656

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1258913768373049&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Қамоқда #сақландим #уч #ой, фарзандларимни кўра олмадим, қамоқ аҳволи яхши эмас эди...

Айбсиз айбдор бўлдим, дейди, Андижон вилояти @GOLD_GROWN_PHARMA M.CH.J раҳбпри Нодира Ахмадалиева.

Ҳурматли Президентимизнинг сайъи ҳаракатлари билан @GOLD_GROWN_PHARMA M.CH.Jсига 2016 йилда асос солинган экан.

Ҳамма ишлар 2022 йилнинг ярмигача яхши бўлди.

Хиндистон билан биргаликда ҳамкорлик мустаҳкам🤝

Россия, Қирғизистон, Қозоқистон республикаларига тиббий маҳсулотлар реализация қилинган.

Пандемия пайтида бош вазир протоколи бўйича қўшни Афғонистон, Покистон давлатларига тиббий маҳсулотлар гуманитар ёрдам жўнатилган.

Кўплаб юртдошларимизга ҳар томонлама ёрдам берган.

400 га яқин ишчи ўринларини яратиб кўплаб юртдошларимизни иш билан таъминлаган.

Кўплаб давлат мукофотларининг соҳиби.

Ҳурматли Президентимизнинг ўзлари тан олган ҳалол тадбиркор.

Ҳозирда эса Аёл тадбиркорга 168 статьянинг 4 А банди билан жиноий иш қўзғатилган.

Ҳурматли Президентнинг фидойи кадрлари Tanzila Narbaeva, Malika Qodirxonova, Феруза Эшматова, Бобожонов Пўлат Раззақович, Олий суд раиси Бахтиёр Исломов, Зулайхо Махкамова, O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Ruslanbek Davletov, Gov.uz, Қаҳрамон Қуронбоев - Kahramon Kuranbaev, Гулнора Махмудова имкон қадар тадбиркор Аёлнинг адолатли судини адолатли ўз назоратларингизга олиб адолат ўрнатишни таъминлаб беринглар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Матбуот хизмати фаоллари 300 да ортиқ юртдошларимизнинг ишсиз ҳолидан хабар олинглар.

300 дан ортиқ юртдошларимизнинг қозонлари қайнамай қолди.

300 дан ортиқ юртдошларимизнинг чўнтакларида ортиқча пул йўқ.

300 дан ортиқ юртдошларимизнинг бор ишлари ҳозирда йўқ.

300 дан ортиқ юртдошларимизнинг оилалари қийин аҳволда қолди.

Вилоятда энг йирик тадбиркор сифатида катта солиқ тўлаб келган.

Аммо 2022 йилнинг октябрь ойидан бошлаб бошим муаммодан чиқмай қолди, дейди, опа.

Опа айблов билан 2022 йилнинг октябрь ойидан 2023 йилнинг январь ойларида Андижон вилоятида 3 ой қамоқда ва Наманганда қамоқда сақланган экан.

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1258505795080513&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хаитов Актам жаноблари Андижон вилоятига борган экан кеча адашмасам, Андижон вилояти ЙПҲ постига етмай икки жипни тўҳтаганини ва ЎзЛиДеП партиясининг раҳбари машинадан пастга тушган ҳолатига кўзим тушганди.

Тошкентга қайтди шекилли.

Машина тезлиги кучли👌

Катталар тезлик учун штраф тўламаса керак😃

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Қисмат, ўлим уч норасида гўдак ва Онасини жуда тез сониялар олиб кетди...

Қуйидаги видеони кўриб йиғлайсиз.

Четдан қараганда бир чиройли оила.

Фарзандлар ширинлиги.

Аёл ўта латофатли гўзал.

Эр ҳам сокиндек.

Эл кўзига чиройли кўринган воқелик аслида ич ичидан чириган, емирилган бўлишини билмаймиз, сезмаймиз.

Аёл уч фарзанди билан ўзини жонига қасд қилиши рашк, эрига берган ишончи, меҳрини, шириндан шакар фарзандларни туғиб бергани эри томонидан эътиборсизлиги, бемеҳрлиги, кўнгилхушлиги оқибатида бўлди.

Оила бошлиғи оилада ўз бурчини фарзини ҳам диний ҳам дунёвий унутиб бўлган.

Ман бу эркакни хаётга тайёр эмаслигини, таълим тарбияси етарли эмасликда кучли айблайман.

Хотин керак бўлмаганда ҳам эркак энди уч фарзандларини кўришни, бағрига босишни ўзи хоҳласа, хохламаса ҳам энди ўзи фарзандларни соясини кўра олмайди.

Бир умр виждон азоби уни аста емириб боради.

Хаёти асло энди кўнглхўшлик қилишга бемалол йўл қўя олмайди.

Бегона чиройли гўзалларни бағрига ҳотиржам боса олмайди.

Бегона чиройли гўзалларга энди роскош хаётни бера олмайди.

Эркак қаерга бормасин, ким билан бўлмасин уч фарзанд ДАДАЖОН деган мунгли акс садоси соядек эргашиб юраверади.

На уйқуда ором олади ва на хаётда.

Инсон ўйнаб гапиришдан, ўйнаб иш қилишдан олдин оҳирини ўйлаб иш қилиши керак

Хаёт айримлар айтганидек ўйинчоқ эмас.

Уч норасида гўдак ва Аёли фожеали ўлим топди.

Маҳалла раиси, ҳокимият вакиллари оилалар муҳитини билсада бефарқ бўлиши Ўзбекистонда урчиб кетди.

Азиз ота оналар, ёшлар, оила қуриб фарзандларни дунёга келтиришдан олдин ўйланг, оилага ва фарзандларга кейинчалик ҳар томонлама азоб бериб қўймайманми, деб.

Ўзингизга ишонч бўлмаса, кимларнидир орзу ҳаваслари, деб, Аёлларни, фарзандларни бахтсиз қилманг, бу кечирилмас гуноҳ!

Ўзингизга ишонмасангиз оила қурманг!

Ўзингизга ишонмасангиз фарзандларни дунёга келтирманг!

Ишончсиз оила қуриб оилага бахтсизлик келтирманг.

Оила қуриш ҳам бир олийгоҳдек!

Оила бу мактаб!

Оила бу таълим тарбия ўчоғи!

Оила бу муқаддас маскан!

Оила бу ВАТАН!

Ўзбекистон диний уламолари жума намозларда ўз вазхонликларида эркакларни бурч фарзларини тез тез айтиб огоҳ этишлари шарт!

Ўзбекистон маънавий маърифий ишлар бўйича ишларни янада кучайтириш шарт!

Ўзбекистон оилалари ўз қизларини кимгадир беришдан олдин ҳар томонлама сўраб суриштириб, бойликларига учмасдан, қизларининг кейинги хаётини ўйлаб кейин турмушга чиқаришлари керак!

Қизларини эрта турмушга чиқаришлари ҳеч қачон оқланмайди.

Қизларини ўқитиш, оилага тайёрлаш ишларини кучайтириш керак.

Оми, хаётдан хабари йўқ қизларни кўр кўрона эрга бериш эскилик сарқитларини ҳозирги замон қабул қилмайди!

Нуронийлар ҳар бир оилаларга кириб бориб оилалар муҳитини кўриб керакли суҳбатларни ўтказиши керак!

Хотин қизлар энди очиқчасига расво муҳитли оилаларни керакли ташкилотларни огоҳ этишлари шарт!

Оиладаги ёмон муҳитни айтмай, огоҳ этмай, яшириш оқибатида бир фожеага йўл қўймайлик!

Носоғлом муҳитнинг болаларини давлат томонидан муҳофаза қилиб, керак бўлса ўз фарзандларини қийнаган ота оналардан фарзандларни олиб қўйиш чораларини кўришни кучайтириш шарт!

Фарзандларни туғиб ва туғдирганлар, фарзандларни ўлдириши, калтаклашига ҳар томонлама ҳаққи йўқлиги ўқтириш керак!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova