Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.75K videos
1 file
8.47K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон шаҳар ободонлаштириш, тоза худуд раҳбарияти эътибор беринг!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биноси бору фаолият юргиздираётган тадбиркорлар, имкон бўлса атрофингизни тозалаб ишланг!

Тозалик бор жойда барокат бўлади.

Тоза худуд ва ободонлаштириш раҳбарияти эътибор беринг!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Forwarded from Tanzila Narbaeva
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#МДҲПА #Самарқанд

2022 йилнинг 27-28 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида МДҲ ПАнинг 54-сессияси бўлиб ўтди.

Иккинчи кун
———
27-28 октября 2022 года в городе Самарканд состоялась 54-сессия МПА СНГ

Второй день

@tanzilanarbaeva
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аёл дардини Аёл тушинади.

Сенктор Malika Qodirxonova йўқ экан, айтишлари бўйича тадбирда.

Сенатда фуқароларни қабул қилиш рўйхати тузилган бўлиб, кўпи эркак сенаторлар.

Бизни бугунги қабул қиладиган сенатор Қобул Турсунов.

Биз Қобул Турсуновни ўрнига Аёл сенаторларни сўраб талаб қилдик.

Ҳайриятки тортишувлар асосида сенатор Гульнора Маруфова бор эканлар, чиқдилар ва дардга ҳасратга тўла Аёл билан самимий дилдан суҳбатлашдилар.

Худо хоҳласа Аёлнинг хаёти яхши изга тушади, деган умиддаман 👍🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аёл дарди ҳасратларига Ҳурматли Зулайхо Махкамова чек қўйди!

Аёл иш билан таъминланади Худо хоҳласа 👍🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Бири лола #бири сумбул #бири гул бўлиб бугун эрта тонгдан Тошкент томон йўлга чиқдик🚙

Ҳаво яхши, Қуёш ёрқин нур сочмоқда.

Машина олди ўриндиқда ман, миямда минг ўй билан, сенатда аёллар бўйича кимдир бу аёлларни эшитиб амалий ёрдам берармикан ёки хотин қизлар бўйича қўмита фаоллари муаммога эътибор бериб оператив муаммони ечимини жойида ҳал қиладими, деб...

Йўқ..., ҳар тугул ўйларим ижобий чиқди, ҳар бир ёпиқ эшик муаммоли аёллар учун очилди, кўрилди, тингланди.

Бир аёлни аянчли тақдири, ёлғиз аёл боши билан 5 фарзандни вояга етказиб, уйсиз ижорада, ишсиз, баъзан оч қолиб, баъзан туҳматларга қолиб, жамиятдан ажралиб, ман ҳечкимга керак эмас эканман, демак тақдирим оҳири шундай эканда, деб, умидини узган бир муштипар Она, Аёл...

Бу Аёлга қандай далда беришни тўғриси билмасдим..., жимман..., Аёл йиғлаб сўзламоқда, қулоқларим гоҳ Аёлни сўзини эшитади, гоҳида йўқ.

Жуда қийин кимнидир аянчли хаётий тақдирига кириб бориш, бу жуда оғир жараён.

Лекин ички овозим, ҳаммаси яхши бўлади, деб, дарак беришдан тўҳтамади.

Ҳар тугул манда Аёлнинг хаётига ижобий қараш бўлди.

Аммо Аёл ҳар кимдан умидини узган, тушкун ҳолда эди, ишонч ўлган ҳиссоби...

Бугун яхши ниятларим яхши инсонлар ёрдами билан жамиятдан, хаётдан умидини узган Аёлга яхши умид берилганини, муаммони жойида оператив ечимини топилиши умидсиз Аёлни хаётга қайтаришига сабаб бўлганини кўриб кўнглим ҳотиржам бўлди.

Аёл тинмай йиғлади, тинмай йиғлади, кўзлари, кўз ости терилари аччиқ кўз ёшдан қизариб кетган.

Аёл ўзига қарамай, ёшига нисбатан анча қарироқ кўринарди.

Аччиқ қисмат Аёлни шундай ҳолатга келтириб бўлган эди.

Йўқ, бугун Аёлнинг азобларини давомийлигига яхши инсонлар ёрдами билан чек қўйилди.

Елкамдан оғир юк тушдию, Худога шукур, дедим🤲

Истардимки, бирор инсон ҳеч қачон ногаҳон қоқилмасин, қоқилса ҳам кимдир унга ишончли тиргак бўлиб оёққа турғассин.

Яхшилик яхши.

Доимо бир биримизга нисбатан яхши амалларни бажарайлик, бу қийин эмас.

Керак эмас кимгадир чуқур қазиш.

Керак эмас кимгадир озор бериш.

Керак эмас кимнидир хаётини синдириш.

Умр қисқа, бир биримизни қадрлайлик, авайлайлик, кечиримли бўлайлик...

Ҳаммага раҳмат айтаман🙏

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Олий суд раиси ушбу фуқарони адолатини адолатли тиклашда ёрдам беринг!

Бу юртда ҳар бир инсон Давлатдан рози бўлиб яшаши шарт!

Фарғона вилояти Қўқон шаҳар тадбиркори Фахриддинга ҳозирда амалий қонуний адолат ила муаммони ечими керак Ҳурматли O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati, O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi, Kadastr agentligi basqarmasi, Gov.uz, Bosh Vazir, Ruslanbek Davletov, Tanzila Narbaeva, ЎзР БОШ ВАЗИРИНИНГ ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ҚАБУЛХОНАСИ, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси, Хайрулло Бозаров, Marufjon Usmonov, Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги ва бошқа масъуллар имкон қадар тадбиркорга амалий қонуний адолат ила ёрдам беринг.

Ҳурматли Президентимиз тадбиркорларга доимо кўмакчи бўлиб келмоқдалар.

Президент олиб бораётган сиёсатда бирор инсон адолатсиз қақшамаслиги керак 🇺🇿

+998905507772

https://youtu.be/hdmREnWSF3U
Ўринли сўзлар

Ўйланг, фикр қилинг

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Бу одам дунёнинг энг буюк шахсларидан бири! Бу инсоннинг қилган хайрли ишларининг ҳисобини ёлғиз Аллоҳ билади. Аммо биз улардан баъзи намуналарни келтирамиз:

1) Африка қитъасида Ислом динини ёйиш учун қилган 29 йиллик давомли хизматлари натижасида қўлида 11 200 000 дан ортиқ одам мусулмон бўлган.
2) Хайоти давомида 5700 га яқин масжд бино қилган.
3) У одам 15000 етимни ўз қарамоғига олган.
4) Африка бўйлаб 9500га яқин артизан қудуғи қаздирган.
5) 860 мадраса қурдирган.
6) 4 та университет очган.
7) 204 та исломий марказ очган.
8) 124 та шифохона, тиббий марказ қурган.
9) 840 та қорихона барпо қилган.
10) 95000 толиби илмни маош билан таминлаган.
11) 6.000.000 нусха Қуръони Каримни чоп қилдириб, янги мусулмон бўлганларга тарқатган.
12) 40 қа яқин давлатда ифторликлар уюштириб, миллиондан ортиқ рўзадорларга хизмат кўрсатган.

Биласизми бу одам ким? У кувайтлик Абдурраҳмон Сумайт! Аллоҳ у кишининг хайрли амаллари савобини зиёда қилсин!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Жияним Мирзо Бобур шахмат бўйича Фарғона вилояти ииб томонидан бўлиб ўтган ўйинда 3 ўринни эгаллабди, хурсанд бўлдим 👍👮‍♂️

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Қўқон ўрмон хўжалиги ЎЛДИ!!!

Қўқон ўрмон хўжалигида ғалати ишлар...

Бир неча ишчи ходимлар асоссиз ишдан кетган.

Ўрмон хўжалигига қарашли ерлар кимларгадир бўлиб берилган.

Данғара туман прокурори Хумоюн жанобларида бор муаммоларни билиш мумкин Ҳурматли Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси фаоллари.

Пичоқбозлик бўлган, ҳозирда суд давом этмоқда.

Ариза ёзиб ишдан бўшатилмаган кўп ходимлар.

Кўпи ишсиз.

Қўқон шаҳар ўрмон хўжалигини республика масъуллари ҳар томонлама текшириб ходимларни ҳуқуқларини тиклаш учун ҳаракат қилинмаса, ходимларнинг аҳволи танглигича қолади.

Gov.uz, Бош Вазир Қабулхонаси, Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги, O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati, O‘zbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Ruslanbek Davletov, O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi ва бошқа масъуллар инсонлар тақдирига бефарқ бўлманглар🇺🇿

+998999967267
+998882060021

Давоми бор

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Форма йўқ!

#Шоҳимардон сейсмология станциясида ишлаб келаётган мутахассисларга ФОРМА берилмаган!

Бир ой бўлди шу мавзу бўйича, аммо фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаоллари жим...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Бепул тушлик бир Қорақалпоқистон республикаси учун ташкил этилиши адолатдан эмас!!!

Болажонлар учун бепул тушлик Ўзбекистон республикасида ҳам бўлиши шарт!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ўзини ўзи иш билан таъминлаган меҳнаткаш Аёллар.

Қўқон Тошкент йўналишидаги Наманган вилоятига қарашли катта магистрал йўлнинг икки четида бир километрга яқин жойларда маркетлар, нонвойхоналар кечаю кундуз ишлайди ва ишларни юргаздириб, ўзини ўзи иш билан таъминлаб келаётган кўплаб меҳнаткаш, заҳматкаш Аёлларимизни кўриб хурсанд бўласиз.

Бу ерда мани ҳисобим бўйича 200 дан ортиқ хотин қизлар ишлайди.

Молодец бизни Ўзбекистон меҳнаткаш Аёллари.

Улар боқиманда эмас.

Улар ўзини ўзи иш билан таъминлаган меҳнаткаш Аёллардир👍🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кўча ёритгичлари йўқ ҳисоби.

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар, катта магистрал кўчанинг бир четида онда сонда хира кўча ёритгичлари, у ҳам бўлса баъзи жойларда бор холос.

Кўчанинг иккинчи четида умуман кўча ёритгичлари йўқ, стольба бор, чироқ йўқ.

Пиёдалар йўлдан ўтиши ҳавфли, қоронғуда.

Довдир ўпкаси ҳапқираган шофёрлар йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмай фожеа келтириши мумкин.

Имкон бўлса эътибор қаратинглар Ангрен шаҳар ҳокимлиги🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova