Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.17K photos
3.78K videos
1 file
8.53K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Муаммо ўрганилмоқда ва тез орада муаммо ижобий ҳал бўлади.

Ҳар тугул комиссия келгани қувонарли ҳол.

Адашмасам ўтган йилда ҳам шу мурожаат чиққан эди..., демак масъуллар масъулиятсизлик қилган...

Қўқон шаҳар...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Тергов қайта очилмоқда, 🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Ҳурматли Фарғона вилояти иибси сизлардан илтимос ушбу бўлаган ишни қайтадан кўринглар.

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=pfbid025kdbVBTZ339jGTVpe2F8LFfWJH5PSt3PeCtTyHNiQofA29rCn49ZorvLvu2cxE4kl&id=100027633137805

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Янги тўғилган чақалоқнинг нигоҳига қаранг...

Келажакда буюк арбоб бўлиб етишса керак.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Яхши ниятлар билан олий таълим олиш учун ҳужжат топширган барча ёшларга ОМАД тилайман👍🇺🇿

#Студент бўлинг, омад, билим, илм, тажрибаларни янада мукаммал қилинг.

Фақат олдинга

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Блогерларни рўпарамга келтириб ўтирманг!, деганмиш айрим ҳокимлар😅

Жамоатчилик назоратини демак кераги йўқ...

Нега ва нима учун айрим ҳокимлар шундай ишга қўл урмоқдалар, жамоатчилик назоратидан йироқда?

Жамоатчилик назоратини фойдаси ҳам тегишидан хабари йўқми...?

Ҳурматли Президент, жамоатчилик назоратини янада кучайтириш чора тадбирларини айрим ҳокимлар менсимай келмоқда эканда..., шундай қилиб...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Иссиқ...

Айни дамдаги ҳаво ҳарорати...

Сабр.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#КЛАНЧИЛИК ка барҳам бериш қийин!!!

Вазирлик, Президент админстрацияси, ташкилотлар, ҳокимликларни агар астойдил текширилса КЛАНЧИЛИК урчиб кетганини кўрасиз, биласиз, эшитасиз ва қонуний чора кўрасиз

Агар КЛАНЧИЛИККА қарши курашишга қурбингиз етса!!!

Манимча КЛАНЧИЛИК ка қарши курашишга бирор бир виждони уйғоқ раҳбарнинг қурби етмайди!

Ушбу ташкилотларда, вазирликларда, ҳокимлик ва ташкилотларда амакивачча, холавачча, тоғавачча, ака, ука, опа, сингил, аммавача, қариндош, ўғли, қизи, эр хотин,(ўйнаш пуйнаш😅) яхшигина ўрнашиб канадек ёпишиб қапишиб ишлашда давом этади...

Ахир бу Ўзбекистон, ким нимани хоҳласа шуни қиладиган юрт бўлади😅

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Бироз инсофли бензин қуйиш шаҳобчаси экан.

Қўқон шаҳридаги бензин қуйиш шаҳобчаси эгалари сал инсофли бўлишга ҳаракат қилинглар Ҳурматли Ҳожи номини олганлар

Расм Тошкент шаҳридаги бензин қуйиш шаҳобчасида олинди📸

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Прогноз ҳар хил...

Об ҳаво бўйича ҳар хил сайтларда қарама қарши об ҳаво маълумотлари...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

2022 йилнинг 27 июль куни Олий Мажлис Сенатида Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисни Комиссия раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб борди.

Унда Республика ва ҳудудий Комиссия аъзолари, вазирлик ва идоралар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг март ойида оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш юзасидан қабул қилинган Президент Фармони ва қарорларида белгиланган вазифалар ижросининг бориши муҳокама қилинди.

Сенат Раиси кириш сўзида таъкидлаганидек, мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фаоллигини ошириш, улар учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, хотин-қизларнинг манфаатини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва институционал негизини мустаҳкамлаш йўлида муҳим чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, 20 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат (3 та Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 та фармони, 2 та қарори ва 14 та Ҳукумат қарори) лойиҳалари ишлаб чиқилди ва белгиланган тартибда Ҳукуматга киритилган. Улардан 3 таси қабул қилинган ва ижрога қаратилган.

Шунингдек, Мазкур қарорлар билан, ушбу йўналишдаги ишларни тартибга солувчи 4 та Низом, 1 та “Йўл харита” ва 1 та прогноз кўрсаткич тасдиқланди.

Бундан ташқари, Республика комиссияси томонидан маҳалладаги хотин-қизлар фаоли ишини самарали ташкил этиш ҳамда хотин-қизлар билан ишлаш масаласида намунавий тизим яратиш тартиби ишлаб чиқилди, ушбу жараёнда мутасадди вазирлик ва идораларнинг ҳамда уларнинг қуйи тузилмаларининг вазифалари ишлаб чиқилди, Республика комиссияси аъзолари ҳудудларга бириктирилди ҳамда жойларда мазкур тартиб асосида ишлар ташкил этилди.

Хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш масалалари юзасидан алоҳида ишчи гуруҳ ташкил этилиб, қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мажлис доирасида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг “2022 – 2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурни 2022 – 2023 йилларда амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режаси”да белгиланган вазифалар ижросининг бориши юзасидан ҳисоботи эшитилди.

Мажлисда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан ҳудудларда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш дастури шу кунга қадар қабул этилмагани, раҳбар хотин-қизларни тайёрлаш бўйича ўқувлар бошланмаганлиги, хотин-қизларнинг уй-жой шароитларини яхшилаш ишлари суст бораётганлиги, шу билан бирга, маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ташкил қилиш ишларига етарли эътибор қарaтилмаётганлиги танқид қилинди.

Бундан ташқари, хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга муҳтож бўлган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш юзасидан тегишли чораларни белгилаш, аёл тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш, хотин-қизларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун халқаро молия институтларининг молиявий ресурсларини жалб қилиш ишлари суст олиб борилаётганлиги кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, Комиссиянинг ҳудудларга бириктирилган аъзоларига ҳар ойда ҳудудларда Президент фармони ва қарорларида белгиланган вазифалар ҳамда комиссия мажлисларида берилган топшириқлар ижросининг боришини, унинг сифатини манзилли таҳлил қилиб бориш, Республика даражасида ҳал этиладиган муаммоларни тегишли вазирлик ва идора билан биргаликда ҳал этиш чораларини кўриб бориш ҳамда натижалари бўйича Республика комиссиясига ахборот киритиб бориш топширилди.
Шу билан бирга, Комиссиянинг навбатдаги мажлисларида ушбу топшириқлар ижросининг бориши юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ҳудуд раҳбарлари ва Комиссия аъзоларининг ахборотларини эшитиб бориш белгиланди.

Tanzila Narbaeva O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Шубҳам бор! 348000 Аёл иш билан таъминланган, яна бир қанча ишлар қилинди, деди Зулайхо Маҳкамова Ҳурматли сенат раисига кўзини юммай ҳисобот топширди...

348000 минг Аёл амалий иш билан таъминланганлигига шубҳам бор.

Ҳурматли Танзила Нарбаева, меҳнатга бандлик бўйича ҳисоботни ҳар томонлама текширишингизни талаб қиламан!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova