Нигора Алимова
1.32K subscribers
7.27K photos
3.98K videos
3 files
8.8K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Тергов қилди!!!

Фарғона вилояти Боғдод тумани ва Қўқон шаҳар Тоза худуд ДУК ишчилари 5-6 ой давомида иш ҳаққисини ололмай манга Нигора Алимова ёрдам беринг, биз камбағалларни пулимизни берсин, деб, мурожаат қилгандилар.

Ишчиларга тўғриси ойлик маош берилиши ўша манга ёрдам сўраб мурожаат қилганларни боши маломатда қолди.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ҳокимлигида ишлаётган Ойбекми, Отабекми, деган, масъул, манга мурожаат қилганларни алоҳида алоҳида тергов қилган, нега чиқдинг интернетга, нега ундай, нега бундай, деб!

Мана Қўқон шаҳар ҳокимлигида Халқ хизматчисини олиб бораётган иши!

Ҳаттоки тоза худуд ишчиларига айнан ёрдам сўраб чиққан ишчиларига жазо сифатида ойлик маош берилмаган, айби, интернетга чиққани!!!

Боғдод тумани тоза худуд ДУК раҳбари ҳам ишчиларни инсон ўрнида кўрмаслиги, ишчиларга бўлган бақир чақирларининг асосли запислари бор.

Боғдод тумани тоза худуд ДУК раҳбарини орқасида ким бор билмадим, лекин бу инсонни республика, вилоят иибси, прокуратураси, дххси бир текширса яхши бўлар эди.

Бу ҳолатни манимча шаҳар ва туман ҳокимларини хабари йўқдир, унисини билмадим.

Ана сизга эскича ишлаш принциплари!

Кимдир мурожаатчини Худодан қўрқмай ЖИННИга чиқарди, ёзувчига чиқарди, ношукурга чиқарди.

Ободонлаштириш ишларида ишлайдиган инсонларни инсон ўрнида кўрмайдиган, ҳурмат қилмайдиганлар афсуски жамиятимизда кўп!

Хоп бир савол юқорида ўтирган Президентга, Сенат раисига, Олий мажлисга, вазир, ҳокимларнинг мабодо бир ойлик ойлиги бир икки кунга чўзилса нима бўлади..., нега ёзиб ўтганларим ойлик маошларини вақтида тета тет оладию..., камбағал қашшоқ қатлам эски тузумдаги ойлаб иш ҳаққисини ололмаган режим асосида ишлашда давом этади, нега?!!!

Президент имкон қадар қанчадан қанча имтиёзли шароитларни яратди.

Президент қанчадан қанча инсонларни қўлида пул бўлишига ҳаракат қилди, қўлимизда пул қолмаган пайтлар ҳам бўлган, пластикни мажбурий жорий қилиб пластикдан фоизни отни калласидек тўлаб пулни нақдлаштириш ҳолатларини қанчалар машаққатлилигини кўрганман.

Президент Янги Ўзбекистон, деб, бонг урмоқда.

Президент Янги Ўзбекистон, деб, бонг ургани билан жойлардаги раҳбарият эскича ишлашдан воз кечмай келмоқда.

Ҳали ҳам репрессия давом этмоқда.

Ҳали ҳам инсонларни ҳуқуқлари пой мол бўлмоқда.

Ҳали ҳам мурожаат қилганларга қасддан босим ишлари доимий давом кетмоқда.

Бизга ўз ишчиларига бефарқ бўлган, ўз ишчиларини инсон ўрнида кўрмаганларни, ўз ишчиларига ойлик маош бермаганларни, ўз ишчиларини ўз оиласидек кўрмаганларни, барча шундай МАРАЗ ҳислатга эга бўлган ТЕРРОР раҳбарларни устидан жиноий иш очиб, пулсиз, ишсиз қолдириб жазолаш керак!!!

Ободонлаштириш ишларида кўплаб Аёллар ишлайди.

Афсуски хотин қизлар раҳбари бемеҳр, бефарқ, ҳайкал!!!

Бу инсонларни ҳақ ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар, вазирликлар, сенат ва бошқаси КАР, КЎР, СОҚОВ!!!

Улар камбағал инсонлар билан иши йўқ Ҳурматли Президент, улар фақат чиройли давраларда чиройли бўлиб бир бирларини поддержка қилиб юрса бўлди!!!

Мана бу номи бору ўзи жим жит Пресс-служба Федерации профсоюзов Узбекистана нинг асло камбағал инсонлар билан иши йўқ ташкилот!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Аканг кучайди 🤪

Тонировка текин бўлиб айрим оч тадбиркорлар ҳаддидан ошмаса бўлди.

Аммо, лекин, бироқ, нафси хакалак отган тадбиркорлар оддий Халқни талашига юз фоиз ишончим бор!

Бундай нафси хакалак отган тадбиркорларга дарҳол қонуний жазони қўллашни тавсия қиламан!

Ўзбекистонда ҳар қандай енгиллик берилгани билан қандайдир йўлларни иҳтиро қилиб Халқни талаш ишлари авжида бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади.

Президент имкон яратиб берди!, раҳмат.

Лекин шу берилган имкониятни суистеъмол қилувчи акулалар кўпайиши ачинарли ҳолдир.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Кондиционер ишламайди, толпа, темир йўл кассаси атрофидаги аҳвол ўта абгор, дейди, Қўқонлик ҳамшаҳарим Ҳурматли O'zbekiston Temir Yullari фаоллари.

Халқ учун қулайлик йўқ.

Кондиционер ишламас экан, куйиб қолибди.

Ҳолат Қўқон шаҳри темир йўл кассаси атрофида бўлмоқда.

АО "Узбекистон темир йуллари" фаоллари илтимос эътибор қаратинглар.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Боғчалар ремонтига мажбурий пул йиғилмоқда боғчада ишлайдиганлардан Ҳурматли Агриппина Шин ва Шахноза Мирзиёева!

Айтишларича, эшитишимга қараганда.

Аниқ қилиб манга овозли ёки жамоа бўлиб айтинглар, десам, Нигора Алимова биз қаттиқ қўрқамиз демоқда боғчада ишлайдиганлар...

Ушбу ҳолат Фарғона вилояти Фурқат тумани мтмида бўлмоқда Ҳурматли Хайрулло Бозаров, Юлдуз Мансуровна, Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси, Министерство дошкольного образования / Maktabgacha ta'lim vazirligi

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
На бошда пана бор ва на оёқда паноҳ.
Ажабки, итоатдан ҳеч бош тортмаслар!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Сенат раиси тўғри айтибди😅

Ўша муҳолифат бизда Mufasa MH 👇

Буни оддий тушунишга ҳаракат қилиш керак, бошимдан ўтган дўстим, бу ишхоналарда ҳам бор, репрессияга ҳам учраганман ўша устоз деб атаганиз томонидан.

Муфасса бизга сўз эркинлиги берилди. Кимдир ҳали ҳануз пистирмада ўтиргандек ўтирибди қўрқувда.

Лекин Президент берган имкониятга ишониб, баралла жойлардаги камчиликлар, раҳбарларнинг иккиюзламачилиги, товламачилиги, лоқайдлиги, ўз касбига муносиб эмаслигини сизу биз очиқ ошкоралик билан очиб беряпмиз.

Бундай юришимиз олий табақадаги раҳбарлар учун бизни ҒАЛАМИС, МУҲОЛИФАТ, ЮРТ ХОИНИ ва ҳоказо салбий иллатлар билан номлайдилар.

Ҳа Ўзбекистонда муҳолифат бор! У ҳам бўлса сизу биз!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Азиз Қўқон аҳли Президентимиз шарофати билан 1 июлдан коммунал тўлов свет, газ, сув нарҳлари ошмайдиган бўлди.

Уррраааа👍

Лекин нима бўлганда ҳам тежамкор бўлинглар.

Ҳамма бой яшашига тилакдошман🤲

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Мурожаатчилар оддий инсонлар қачон Олий мажлис сенати раиси Танзила Нарбаевани қабулига эмин эркин кира оладилар?!

Ҳашамдор бино оддий Халқни кутиб олишга тайёрми?!

Ёки алоҳида таниш билиш шахслар учун экскурсия уюштирилиб, атрофдан чет элдан келган меҳмонларга кўз кўз қилиш ишлари давом этаверадими?!

Назаримда оддий Халқни бу ҳашамдор олий насаблар ишлайдиган бино ичига кириши ЭРТАК!

Манга кўплаб юртдошларимиз Ҳурматли Танзила Нарбаевани қабулига киришни сўрайди.

Ман эса албатта қабул қиладилар, бу бино, бу сенат Халқ учун, деб, чарчадим!

Чунки сенат соясига мурожаатчилар яқинлаштирилмайди!

Ҳурматли Юртдошларимиз сенат раиси Халқ хизматчиси эмас!

Ҳашамдор бино ҳам Халқ учун эмас!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Соғлиқни сақлаш тизимида ҳали ҳануз ислоҳотлар йўқ ҳисоби...

Фарғона вилояти туман ва шаҳарларида касалхоналар, поликлиникалар имкон қадар реконструкция, реставрация, янги қурилишлар, ремонт ишлари авжида, тиббий технологиялар, малакали мутахассислар кам ҳолда бўлса ҳам.

Ҳали ҳам тиббиёт ходимларидан ремонт учун ва бошқа зарурий ишларда пул йиғилмоқда, бу ҳолат республика бўйича мавжуд.

Ойлик маош паст.

Малакали мутахассисларга жуда муҳтожмиз..., малакали мутахассислар эса бизда микроскоп орқали топилса ҳам катта бахт.

Яқинда бир яқин танишим, Нигора юрагим оғрийди, даволанмасам бўлмайди, деди.

Ман унга Фарғонада кардиология бўлимида даволанасизми, деб, савол бердим.

У эса, йўқеееее..., Наманганда яхши мутахассислар бор, ўша ерда даволанаман, деганда, ўзим бир ғалати аҳволга тушдим.

Наҳотки Фарғона вилоятида тиббиётнинг ҳар соҳаси бўйича малакали мутахассислар айримда бор айримида йўқ бўлса...?!

Демак Фарғона вилоятида тиббиёт кўрсаткичлари қониқарсиз...

Андижон тиббиётда янгилиги кўп.

Самарқанд тиббиётда янгилиги кўп.

Тошкент тиббиётда янгилиги кўп.

Наманган тиббиётда янгилиги кўп.

Фарғонада эса ҳали ҳануз тиббиётда оқсоқлик, майда чуйда ишларга пул йиғиш, чала ремонт ишлари ва ҳоказо ишлар давомий кетмоқда.

Яқинда Учкўприк туманидан бир Аёл Учкўприк тўғриқ комплексидаги сувсизлик аҳволини ижтимоий тармоқларда масъулларга чиқиб муаммони ижобий ечимини топишга ёрдам беринглар, деб чиқди.

Муаммони ижобий ечимини топиш ўрнига, ижтимоий тармоқларда ёритган Аёлни бошига маломатлар ёғдирилди.

Ҳа сан масъулларга муаммони олиб чиқса, бажар, тамом, пулинг йўқ бўлса республика, вилоят бюджетидан сўра беради.

Тўғриқ комплексига сув чиқди, сув ҳайдайдиган моторни қўйишди, лекин бу мотор ҳам чидаш бермайди, омонат.

Ишни қилсангиз юракдан бажаринг.

Умуман олганда республика O'zbekiston Respublikasi Sog'liqni saqlash vazirligi фаоллари, вазир ва бошқа соғлиқни сақлаш бўйича кураторлар Фарғона вилоятига келиб ҳар бир туман соғлиқни сақлаш бирлашмаларини ҳар томонлама текширинг.

Больницаларга боринг, аҳволни кўринг.

Тиббиёт ходимлари билан алоҳида гаплашинг, уларни дардини эшитинг.

Тиббиётда яхши ўзгаришларни амалга оширишда пул йўқ бўлса бюджетдан пул беринг йиғ йиғларни олдини олиб.

Президент тиббиёт соҳасига катта эътибор бериб чексиз маблағлар бермоқда.

Президент маблағлари жойига етиб бормаяпти шекилли йиғ йиғлар давомий кетмоқда.

Умуман олганда тиббиёт бўйича ечими оғир коррупцияга ботган муаммоларимиз кўп!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Азиз Фарғона вилояти мтм боғчалари ходимлари, ота оналар, қайси боғчада қандай пул йиғиш ишлари амалга оширилаётган бўлса дарҳол хабар беринг

Қўрқманг👍

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Азиз ҳамшаҳарлар иссиқда зарур ишингиз бўлмаса кўчага асло чиқманг.

Ўзингизни радиацияли иссиқдан асранг.

Яқин инсонларингизга кераксиз🇺🇿🙏

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Ҳурматли Ойгул Саттаровани ишларига омад тилайман 🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Янги лавозим, янги ишонч билан ишни бошлабсиз, доимо Ҳурматли Президентимиз Халқ учун жон куйдириб ишлаётганларида Президентга ишончли тиргак бўлинг, Президент ва Халқ ишончини оқлашингизга ишонаман.

Илоҳим ишсиз инсонлар ишлик бўлсин🙏🇺🇿👍👇

#Tayinlov

Sattarova Oygul Yusupbaevna O‘zbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirining buyrug‘iga asosan, Toshkent shahridagi Band bo‘lmagan aholiga xizmat ko‘rsatuvchi "Ishga marhamat" Monomarkazi direktori lavozimiga tayinlandi.

➡️ Oygul Sattarova hozirga qadar Toshkent shahar Bandlik bosh boshqarmasi boshlig'ining birinchi o'rinbosari vazifasida ishlab kelgan.

Kanalga ulanish ⬇️
https://t.iss.one/mehnatvazirligi

Vazirlikning rasmiy sahifalari⬇️
Mehnat.uz I Facebook I Instagram I Twitter I Telegram I YouTube,

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Шарифа Мурод ман учун қадрли инсон.

Адашмасам дўстим билан танишганимга салкам 15 йилдан ортди.

Шарифахон билан Тошкентдан Қўқонга уйга қайтишда бир машинада танишиб кейин қадрдон бўлиб қолганмиз.

Эҳҳҳҳ йиллар, йиллар.

Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети талабаси, кейин эса магистратурани битириб ҳозиргача матбуотда фаолият юритмоқда.

Шарифа оддий, самимий.

Кўнгли бўш.

Меҳрибон.

Баъзан адолатсизликка мандек чидай олмайди.

Шарифахонни ютуқларидан хурсандман.

У ҳам мандек инсон ҳақ ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган, танқидчи, раҳбарларни кези келганда аямайдиган МУҲОЛИФАТЧИ😅

Шарифахон доимо соғ саломат бўлинг, омад ёр бўлсин👍🇺🇿

Биз баъзан тортишамиз, баъзан аразлашамиз, баъзан кулишамиз, баъзан йиғлаймиз...

Лекин нима бўлганда ҳам кимгадир бир фоиз бўлсада ёрдамимиз тегса ҳотиржам бўламиз.

Иш жараёнида тортишувлар бўлиши қўрқинчли ҳолат эмас.

Ҳар ҳолда бир биримизни тушинишга ҳаракат қиламиз.

Бир биримизни кўрганда салом аликни дўстона жойига қўямиз🤗
#Қора сочлар оқарди...

Қўқон шаҳар ўзига хос табиати, ўзига хос қарашлари, аҳолини ўзига яшаш, фикрлаш, мафкураси, маданияти, ишлаш тартиби ўзга вилоят, туман, шаҳарларидан кучли фарқ қилади.

Қўқон шаҳрида масъулиятни чуқур бўйнига олиб эртаю кеч ишлаш ҳар кимга эмас...

Ҳа..., ҳар кимга эмас...

Қўқон шаҳар бир нечта ҳокимларни кўрди.

Кўп ҳокимлар Халқ билан умуман иши бўлмади.

Бойлик орттирди.

Пора олди.

Чиройли яшади.

Эс эсимда..., ўзимча бир ўтмишни эслаб эслаб қўяман...

Ақлимни танибманки Қўқон шаҳрида 2 ҳоким яхши ишларни амалга оширишда бош қош бўлган экан.

Тан олган ва ҳурмат қилган ҳокимлардан биринчиси, тарихий шахсга айланган Ҳаким Негматович Мусабековдир.

Хаким Негматович узоқ йиллар Қўқон шаҳрида гарком партия секретари, яъни ҳозирги тилда айтганда ҳоким бўлиб, Қўқон шаҳрини ривожланган идустриал иқтисодий кучли шаҳарлардан бирига айланишига асос солган.

Хаким Негматович Мусабеков афсуски узоқ умр кўрмадилар, жойлари жаннатда бўлсин🤲

Ўзининг илк бор биринчи бўлиб прокуратурадан тўғри Қўқон шаҳрига ҳоким бўлиб, узоқ йиллар ишламасдан, қисқа муддат ичида Қўқонда ҳар томонлама обод ишларни амалга ошириб, республика масъулларини ишончи ила пойтахтга масъулиятли ишга кўтарилиб фаол ишлаган инсон, Қўқон шаҳрини ривожлантирган иккинчи қаҳрамоним Маруфжон Усмоновдир.

Маруфжон Усмонов пойтахтдан Қўқон шаҳрига қайтганида Қўқон аҳли жуда хурсанд бўлган.

Маруфжон Қўқонга қайтгунга қадар Қўқон шаҳрининг ҳар томонлама ривожланиши кучли орқада қолиб, аҳолининг норозиликлари кўпайиб, турмуш тарзи ўта пасайиб кетган даврда иккинчи бор Қўқонга ҳоким бўлди.

Қўқонга иккинчи бор қайтганда сочида қораси бор эди.

Халқдаги тугалмас муаммолар, бири тушинса иккинчиси тушинмайдиган ҳолатлар, инсонларни ўзаро муросага келтириш, кимгадир қош кимгадир кўз, кимгадир куч, кимгадир ақл бўлиш жуда жуда қийин.

Бу инсон яхши ишлади ва ишламоқда.

Қўл остидаги айрим масъулиятни ҳис қилмаган масъулларни, деб, баъзан ҳоким кучли маломатга қолади.

Осон тутмайман.

Ҳокимни ўрнида ўзимни бир кун ҳам тасаввур қила олмайман ва бунга ҳар томонлама кучим етмайди.

Халқ юки, Халқ ташвиши, Халқ билан ишлаш жуда оғир.

Ҳурматли Маруфжон Усмонов, сизни меҳнатингиз машаққатли айниқса Қўқон шаҳрида.

Сизга куч қувват тилайман.

Жуда кўп камбағал қашшоқ, етимларни бошини силадингиз.

Жуда кўплаб инсонларни дардини тушинишга ҳаракат қилдингиз.

Баъзан сизни танқид қилдим, танқидимни тўғри қабул қилдингиз ва асло маънан босим қилмадингиз.

Ҳар бир етказган мурожаатим тез ижобий ҳал бўлди.

Айтмоқчиманки хаёт давом этаркан ҳаммани рози қилиш қийин ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.

Сизни асло ёмон демайман.

Сиз ўз ишини билган етук мутахассисисиз🇺🇿

Сизга сиҳат саломатлик тилайман👍

Омад ёр бўлсин🤝

Сиз Ҳурматли Президентга керакли тажрибали, билимли тиргаги бор кадрсиз

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Президент ҳозир ТВда жон куйдириб ёшлар учун барча шароитларни яратиб беришини айтмоқда.

Нима хоҳласа...

Аммо, лекин, бироқ Президент яратаётган имкониятларни тўғри йўлга солиб, уни ижобий рўёбга чиқаришга келганда ёшлар иттифоқи ҳам ёшлар агентлиги ҳам эплай олмайди.

Исботи кўп.

Тилда бор, амалда йўқ бўлиб келган.

Уюшмаган ёшлар ҳали ҳануз бор.

Агар ёшлар иттифоқи ва ёшлар агентлиги яхши ишлаганда эди, уюшмаган ёшлар, деган, хунук ибора йўқ бўлар эди.

Раҳбарларни ўзи ҳар томонлама салоҳиятли бўлмас экан, Президент тинмай бераётган барча чиройли имтиёзлар ўлда жўлдалигича қолаверади.

Азиз ёшлар, яна қайтариб айтаман, ўқинг, изланинг, ярим йўлда асло но умид бўлиб қолмасдан олдинга интилинг.

Президент жуда кўп имкониятларни яратмоқда.

Президент яратган имкониятлардан албатта фойдаланинг.

Телефон титиб, бемаза қилиқлардан, кўчаларда алламаҳалгача тентираб юришлардан, осон пул топиш, ҳойи ҳавасларга берилиб қолманг.

Ўқинг, изланинг, буюк инсон бўлинг🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova