Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.13K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
No comment | Тўра Боболовнинг Музработ туманида бўлиб ўтган сайёр қабулидан

Каналга уланиш: t.iss.one/axborot_xizmati
Шу кунлардаги ваҳима талотўпни кўриб, олдинги президентнинг бир гапи эсга тушиб кетди:

"Биз очликдан ўлмаймиз, очкўзликдан ўламиз".

Баходир Элибоев

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Марказий банк қандай қилиб пул тежаб, яхши яшаш мумкинлиги тўғрисида тавсиялар берди
Марказий банкнинг Finlit лойиҳаси кундалик харажатларни камайтириш ва кўпроқ пул тежашга ёрдам берадиган 10 та усулни санаб ўтди.
Улар қуйидагича:
1. Кунлик даромад ва харажатларни қайд этиш керак. Бу йўл орқали қанча олишингиз ҳамда нима учун харажатлар қилишингиз ҳақида аниқ тушунчага эга бўласиз.
2. Олдиндан тайёрланган рўйхатга асосан харидларни амалга оширинг ва унга амал қилинг. Бу кераксиз харидлардан асрайди.
Дўконга бормоқчи бўлсангиз, тўқ боринг. Оч қорин билан боришингиз кераксиз харидларга сабаб бўлиб қолиши мумкин.
Пулингизни тежаш ҳамда экология зарар етказмаслик мақсадида ўзингиз билан озиқ-овқат пакетларини олинг.
Дўконга бормасликка ҳаракат қилинг. Ҳозир кўплаб гипермаркетларда уйга етказиб бериш хизматлари жуда машҳур. Бир ҳафталик энг керакли озиқ-овқат маҳсулотларини аниқлаб, рўйхатини тузиб чиқинг ва буюртма беринг. Бу кераксиз харажатларнинг олдини олади, дўконга ташрифингиз билан сиз ниманидир кўриб, муҳим буюм бўлмаса ҳам сотиб олишингиз мумкин.
Доим жамғарма ёки чегирма карталаридан фойдаланинг. Бундай карталардан 5 фоиздан 20 фоизгача иқтисод қилиш мумкин.
3. Коммунал харажатларини камайтиринг! Энергия тежайдиган лампалардан фойдаланинг, кир ва идиш-товоқ ювадиган машиналарни сотиб олинг.
Уйингизни тарк этишингиздан олдин барча электр жиҳозларингизни ўчириб чиқинг.
Чироқлар, сув, газни фойдаланмаган пайтингизда ўчириб қўйинг.
Ортиқча тўловлар амалга оширмаслик учун коммунал хизматлар ҳисоблагичини ўрнатинг.
4. Нимадир харид қилишингизда сифатга аҳамият беринг. «Пулга қаттиқ одам – икки марта сарф қилади» деган ибора бор. Лекин жуда қиммат бренд буюмларни харид қилиш ҳам тавсия этилмайди.
5. Харидни эртага амалга оширинг. Йўлингизда яхши чегирмали маҳсулот кўриб қолсангиз, аммо рўйхатингизда ушбу маҳсулот бўлмаса, ушбу харидни эртанги кунга қолдиринг. Бу билан бу буюм қанчалик муҳимлиги тўғрисида ўйлаб кўриш имконияти бўлади. Статистика бўйича одамлар маълум вақт давомида харид тўғрисида ўйлаб кўрганда кўп ҳолатларда керак бўлмаган харидлардан воз кечади.
6. Кундалик овқатларни диққат билан режалаштиринг. Вақтингиз ва имкониятингиз бўлса, овқатни ўзингиз уйда тайёрланг. Яримтайёр маҳсулотлар қилиб қўйсангиз – нафақат пулингизни, балки вақтингизни ҳам тежайсиз.
7. Кредит олишда пухта ўйлаб чиқиб кейин қарор қилинг.
Бугунги кунда кредит карталари юртимизда тобора оммалашиб кетмоқда. Қанчалик таклифлар яхши туюлмасин, бундай карталарни расмийлаштиришга шошилманг, чунки кредит карталар кўпинча кераксиз нарсаларни харид қилишга ундайди.
8. Доим иш ҳақингизнинг маълум бир қисмини сақлаб қўйишга ҳаракат қилинг. Бир ойда камида иш ҳақингизни 10 фоиз миқдорини сақлашни одат қилинг.
Шу билан бирга, кутилмаган даромадингизни ҳам сақлаб қолишингизни тавсия қиламиз. Масалан, улар мукофот маблағи, туғилган кунга берилган пул ёки қайтарилган қарз маблағлари бўлиши мумкин.
Майда пуллар, танга ва қайтимларингизни ақчадонингизда сақланг, йил охирига келиб сезиларли даражадаги пул йиғилганига ишонч ҳосил қиласиз.
9. Иқтисод қилиб ҳордиқ олиш — бу ҳақиқат. Бунинг учун хориж сафарингизни олдиндан режалаштиринг, одатда вақтлироқ тўловларини амалга оширсангиз тур-пакет ва авиачипталарни арзон нархларда харид қилиш имкони пайдо бўлади.
Дам олишга четга чиққанингизда «Барчаси мавжуд» (all inclusive) тарифларидан фойдаланинг. Чунки меҳмонхоналар таркибига кирмайдиган хизматлар нархи қиммат бўлади.
10. Ўзингиз ва оила аъзоларингиз учун кийимларни интернет дўконлардан сотиб олишга ҳаракат қилинг. Бу билан сиз етарли маблағни иқтисод қилишингиз мумкин. Сабаб бозор ва дўконларда ижара харажатлари эвазига сотувчилар асл нархларни юқорироқ белгилайди.
Юқоридаги тавсиялар орқали керак ва муҳим бўлмаган харажатларингизни аниқлаб, оилавий бюджетингизни самарали бошқаришингиз мумкин бўлади.
https://daryo.uz/k/2022/05/31/markaziy-bank-qanday-qilib-pul-tejab-yaxshi-yashash-mumkinligi-togrisida-tavsiyalar-berdi/
ЭРКАК КИШИ ҚАЧОН ЙИҒЛАЙДИ?
Бир донишманддан «Эркак киши ҳам йиғлайдими?» деб сўрашди.
«Ҳа, йиғлайди», деди донишманд.
«Қачон йиғлайди?» деб сўрашган эди, донишманд шундай деди:
«Эркак киши онаси вафот этганда йиғлайди.
Эркак киши отасини йўқотганда йиғлайди.
Эркак киши фарзанди касал бўлиб қолганда йиғлайди.
Эркак киши қизини турмушга узатаётганда йиғлайди.
Эркак киши ўғли эътироз билдирганда, итоатсизлик қилганда, ўзини катта олганда, қўполлик қилганда, бир сўз билан бўлса ҳам қалбига озор етказганда йиғлайди.
Эркак киши зулмга учраганида, сиқилганида, фарзандидан ҳурматсизлик кўрганда йиғлайди.
Эркак киши оиласини боқа олмай қолганда, фарзандининг қўлига қараб қолганида йиғлайди.
Эркак киши Ватанини соғинганда, яқинларидан узоқда бўлганида йиғлайди.
Эркак киши йиғлайди, лекин ҳамманинг олдида эмас, балки қоронғи жойда, ёмғир остида сайр қилаётганда, ёстиққа бош қўйганида йиғлайди.
Ҳа, эркак киши атрофдагиларга, яқинларига сездирмай йиғлайди. Эркакнинг кўз ёшлари ҳамма кўриниб, кўзидан чиқиб, яноқларига оқмайди, балки қалбидан отилиб чиқиб, қалбига томади. Бунинг асари эса эркакнинг хўрсинишларида, кўз қарашларида, юзини босган ажинларда, сочига оралаган оқ толаларда, қўлидаги титроқларда акс этади.
Эркак киши мана шундай йиғлайди».
Шу ўринда муҳим маълумотни айтиб ўтсак:
Мўмин-мусулмоннинг кўзидан томадиган энг афзал ёш – Аллоҳдан қўрқиб тўкилган кўз ёшидир.
Абу Умома Судай ибн Ажлон Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Аллоҳ таолога энг маҳбуб нарса – икки томчи ва икки оёқ изидир: Аллоҳдан қўрқиб тўкилган кўз ёши томчиси ва Аллоҳ йўлида тўкилган қон томчиси ҳамда Аллоҳ йўлида босилган қадам изи ва Аллоҳнинг фарзини адо этиш учун босилган қадам изи».
Имом Термизий ривояти.
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзидан қўрқиб йиғлайдиган бандаларидан қилсин!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Рост_ҳикматлар

“Шунча сўрасак ҳам бермади”, дема. Сўрашни билмадинг, ҳеч бўлмаса ёлғон гапирма.

✍️ Жалолиддин Румий

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Рост_ҳикматлар

Ҳамма дунёни ўзгартиришга ҳаракат қилади. Лекин ҳеч ким ўзини ўзгартириш ҳақида ўйламайди.

✍️ Лев Толстой

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Эътироф #Ҳурмат👍🇺🇿Бизникиларга катта ишонч билан ҳурмат🇺🇿Бугун Стамбулда Турк дунёси шаҳарлари бирлиги иттифоқининг 6-қурултойи Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған раислигида бўлиб ўтмоқда.

Унда Ўзбекистондан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати делегацияси иштирок этмоқда.

Делегация аъзоси —
Қўқон шаҳри ҳокими Маъруфжон Усмонов ушбу иттифоқнинг Директорлар кенгаши таркибига киритилди.

Президент Эрдўған Қўқон ҳокимини қутлади.

qoqon.uz|Facebook|Instagram |TikTak|Telegram

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Камбағали кўп, нарҳлар осмон бўлган юртда молиявий томондан магнат бўлган инсонлар
"МАН БОЙМАН", деб, юриши ФОЖЕА!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Фарғона вилояти хотин қизлар иши бўйича масъул борми ўзи, ишламоқдами хонасидан чиқиб, креслосидан туриб ёки мазза қилиб хонасида қўлидаги, хонасидаги телефон орқали худудларга буйруқ бериб ўтирибдими?!!!

Хотин қизлар муаммоси бўйича мурожаатлар ўта кўп!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Фидойи, ҳалол, Халқпарвар дўстим Гайратжон Тошпулатов ни республика бўйича инсонлар танийди.

Дўстим Alisher Meliquziyev фикри👍

Ассаломалейкум Гайратжон ака хорманг ишлар билан чарчаманг , бу раислик хозирги пайитда жуда огир масъулиятли хамда шарафли иш , бу вазифада аввало савоб топасиз , халол мехнат киласиз хурмат топасиз , Эл халкни масалалари хозирги пайитда айникса жиддий , буларни ечимини топиб масалани хал этиш янаям раисдан анча махорат ва матонат талаб этади , буни халол виждон билан , хар бир фукарони мурожатини юракдан утказган рахбар , раис билади .
Масалаларни ечимини топиш хозирги пайитда осон эмас .
Бундай гапларни нима учун ёзяпман , Гайратака ман хам раис булиб ишлаганман кушни Тухлимерган мфйда , хозирда мехнатимиз туфайли , халкни дуоси билан шахар хокимлигида турли лавозимларда ишлаб келяпман.
Мехнат киласиз виждон билан халоллик билан , тугри кийин лекин, натижасини албатта курасиз . Сизга куч кувват албатта соглик , халкни дарди ташвиши билан килаётган мехнатлариз худо хохласа ажрини оласиз . Ака чарчаманг , бу жойларда Мани рахматли Отам Меликузиев Муроджон жамоа хужалиги раиси булиб ишлашган айникса Мингтут , Тухлимерган , Аширкулмерган халки нихоятда мард, танти , мехмондуст , буларни дуоси иншаоллох ижобат , бор куч билимизи аяманг . Сог саломат булинг

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Рост_ҳикматлар

Бошқаларга ёрдам беришга интиладиган одамгина муваффақиятга эришади. Фақат ўз фойдасини ўйлайдиганлар эса мағлубиятга учрайверади.

✍️ Брайан Трейси
14 июн - Халқаро блогерлар куни👨‍💻

Ҳар йили 14 июн куни бутун жаҳон бўйлаб Халқаро блогерлар куни нишонланади, Бу кунни байрам қилиш ғояси илк бор 2004 йилда туғилган эди, Бир куннинг ўзида 40 мамлакатда фаолият олиб борувчи 500 блогер ўз байрамларини, ўз кунларини нишонлашга қарор қилишган ва айнан шу кунни блогерлар куни, дея эълон қилинган, Бу кун турли тилларда блог юритувчи кишиларни ўзаро бирлаштиради, улар ўртасида дўстона муносабат шакллантиради, бутун Интернет фойдаланувчилари билан алоқаларини мустаҳкамлайди, Ўзбекистонда ҳам ҳар йили мана шу кун Халқаро блогерлар куни сифатида нишонланади. Шу билан бир қаторда, мамлакатда блогерлар ўртасида чемпионатлар ҳам ўтказиб келинади.

@Jahon_xabarlari

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Айтишларича, ҳозирги келган тезкор хабар бўйича Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Коппон деҳқон бозорида арзонлаштирилган шакар нарҳи 15000 сўмдан сотилаётган экан.

Телефонга таъсвирга олган Аёлни ииб, нега расмга оласиз, деб, бироз асабига теккан.

Аёл, Нигора опа нега Тошкентда шакар арзонлаштирилгану Қўқонда эса бошқа нарҳ, ҳозир Президент порталига чиқаман, демоқда.

Қўқон шаҳар алоҳида республиками шунда, ким нима хоҳласа қиладиган...?!!!

+998917370414

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Хаётингизда билиб билмай кимларгадир озор беришдан, туҳмат қилишдан, ўзгаларни ҳаққига ҳиёнат қилишдан, динда риёкорлик қилишдан, жиноят қилишдан ва ҳоказо салбий иллатлардан имкон қадар воз кечинг, агар бу салбий иллатлар сизда бор бўлса!

Ҳали ҳам кеч эмас!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Кредитни банк томонидан расмийлаштирилиб бўлинганига қарамай ҳоким ёрдамчисини рухсат бериши чўзилмоқда экан, астағфируллоҳ🙄

Тайёр кредитни бериш шунчалар қийин бўлса.

Қуйидаги оила не не машаққатлар билан кредитни ҳал қилиб банкдан, энди эса ҳоким ёрдамчисини қачонгача кутади?!

Берилган кредитни вақтида беринг!!!👇

#УчОйданБуёнКредитОлолмаяпман, дейди, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида бир Аёл.

Аёл ҳунарманчилик асосида 33 миллион кредит ололмаган.

Республика даражасига ҳам чиққан.

Ҳурматли Фарғона вилояти Марказий банк раҳбари Туробжон Исломов, Қўқон шаҳар микрокредит банкига сигнал бериб юборинг имкон бўлса 🇺🇿

+998902939590

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Кимдир, қайсидир масъул Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Микрокредит банк фаолиятини текширадими?!

Оддий кам кредитларни лимит очилса республикадан кейин кредит берилади, деган, важ қанчалар асосли.

Айбни ҳоким ёрдамчисига тўнкаса, ҳоким ёрдамчиси айб банкда, деса, кимга ва нимага ишониш керак?!

Ҳозир ҳоким ёрдамчиси билан телефон орқали суҳбатлашдим..., Нигора опа ман ҳамма ҳужжатларни қонунийлигини таъминладим, қиладиган ишни қилдим, банк бермаса айб манда эмас, деб, куйиниб гапирмоқда Ҳурматли марказий банк раҳбари!

Оддий фуқаролар 10 миллиондан тортиб 33 миллионгача бўлган Президент яратиб берган имтиёзли кредитларни ололмаса ўша банкка ўт тушсин!, инсонларни сарсон қилаётган банкларни фаолиятини қонунан тўҳтатиш керак!

Инсонларни сарсон қилиб Президент чиқарган инсонпарвар қонун қарорларни менсимай ишлаётган барча банк фаолларини жиноий жавобгарликка тортиш шарт!

Бўлмаса оддий фуқаролар банкдаги имтиёзли кредитларни ололмай бу давлатдан, бу Президентдан кучли норози бўлиб қаттиқ тушкунликка тушиш ҳоллари кўпайиб бораверади!

Илтимос республика масъуллари банкдаги валломатларни тийиб қўйинглар!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Рост_ҳикматлар

Энг зўр қобилиятлар бекорчилик сабаб сўнади.

✍️ Мишель де Монтень

Каналга уланиш: https://t.iss.one/rost_24uz
Билдимки ёшлар бўйича масъулларга бу сўзларнинг аҳамияти йўқ, осмондаги гаплар, пиарлар давомий бўлиб бундан кейин ҳам давом этади🇺🇿яшасин баландпарвоз қадди қоматини кўрсатиб "очко" олиш.

Ҳурматли Президент наҳотки сизнинг хаёлингизда ёшлар иши яхши кетаётган бўлса?!

Ёшлар иши Аёллар муаммоси каби ўта қониқарсиз!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Кунлардан бир куни Европалик антрополог Африкадаги қабилалардан бирининг болаларига бир ўйинни ўйнашни таклиф этади. У саватга турли хил мевалардан тўлдириб дарахт соясига қўяди ва болаларга ким биринчи бўлиб чопиб келса мева тўла сават ўшаники бўлишини айтади.

Антрополог югурушга старт беради ва болаларга қараб хайрон қолади. Болалар хаммалари қўл ушлашиб бир сафда келардилар. Улар барчалари ғолиб бўлган ва меваларни тенг бўлишиб олгандилар. Европалик антрополог болаларга қараб:
-Ахир ким биринчи бўлиб келса барча меваларга эга чиқарди, нега бундай қилдинглар?
деб савол беради.
Шунда болакайлар бир овоздан жўр бўлишиб- "Убунту" дейдилар.
Бу сўзнинг маъноси- Бошқалар бахтсиз бўлганда сен ёлғиз қанақа бахтли бўлишинг мумкун дегани эди.
Убунту- бу Африка халқининг цвилизациясида-"Улар борлиги учун мен хам бор "деган маънони хам беради.
Бу қабила балки биз учун ёввойи кўринар, лекин улар қувонч сирларини биладилар ва улар бизлардан минг марта бахтлироқхамдир. ....
Убунту!.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova