Нигора Алимова
1.31K subscribers
7.23K photos
3.9K videos
3 files
8.68K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қатор истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари божхона божларидан озод этилади

Ряд потребительских и продовольственных товаров будет освобожден от таможенных пошлин

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Tanzila Narbaeva
Бугун, Олий Мажлис Сенати биносида 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан бир гуруҳ ўғил-қизларимиз билан учрашув ташкил этдик. Сенат биносига экскурсия уюштирилди, унинг фаолияти билан таништирилди.

Очиқ ва самимий муҳитда ўтган учрашувда болажонларимиз ўзларининг ҳозирги шароити ва келажакдаги режалари ҳақида сўзлаб беришди. Ёш бўлишларига қарамай фан, спорт ва бошқа йўналишларда эришган муваффақиятлари билан ўртоқлашишди. Ўз навбатида, болалар ҳам ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан берган саволларига батафсил жавоб олдилар.

Фарзандларимизнинг орзу-истакларини тинглаб, келажакда албатта етук мутахассислар, юртига садоқатли инсонлар бўлиб етишишларига ишонч билдирамиз.

#1июнь
@tanzilanarbaeva
Forwarded from Tanzila Narbaeva
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча жажжигина ўғил-қизларимиз Сенат биносига ташриф буюрдилар. Уларнинг ёрқин таассуротларига сиз ҳам шерик бўлинг.
Шубҳасиз, бундай учрашувлар анъанага айланиб қолади.
____
На днях наши юные мальчики и девочки посетили Сенат. Рада поделится их яркими впечатлениями. Несомненно, мы продолжим эту добрую традицию.

#bolalar #parlament
@tanzilanarbaeva
#ПрезидентТашрифи Ҳурматли Президент худудларга ташрифи чоғида пойтахтдан чиқмаган вазирларни олдиндан худудларга бориши ғалати, муаммоларни сунъий ёпишми шунда...

Олдиндан пойтахтдаги масъуллар ўзи билган ҳолда доимо худудларга бориб, мавжуд йиғилиб қолган муаммоларни ижобий ҳал қилса бўлади, лекин бундай йўл тутмайдилар.

Албатта Президент боришидан олдин мавжуд вазирликлар худудларга ликиллаб бориб Президентга олдиндан саҳна кўринишларини чиройли тайёрлаб номигагина очко олишга уринадилар.

Президент масъуллар томонидан алданган ва алданиб келмоқда, буни Президент ҳам билади, лекин сабр, деса керак...

Сабр таги Раҳмон, дейишади..., ишқилиб қачондир Раҳмон келсин🤲

Ҳурматли масъуллар ишласангиз ҳаққоний ишланг, юзаки эмас, агар имкон бўлса 🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#ҚўқонТиббиётидаЯхшиЯнгилик👍🇺🇿Қўқон шахар Шошилинч тиббий ёрдам шифохонасига Германия давлатининг Fresenius Medical Care компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Суъний буйрак” (гемодиализ) аппаратлари ўрнатилиб ишга туширилди.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Миллиардер Стив Жобс 56 ёшида ошқозон ости бези саратони касаллиги билан ҳалок бўлди. Унинг сўнгги сўзи ҳаётнинг мазмуни ҳақида эди:

- Ҳозир мен касалхонада ётиб, бутун умримни эсласам, менда мавжуд бўлган барча бойлик ўлим олдида ҳеч нарса эмаслигини ҳис қиламан.

- Ўзингизга муносабатингизни яхшиланг ва бошқаларга ҳам ҳурматда бўлинг.

- Вақт ўтган сайин 30$ ёки 300$ турадиган соатлар бир вақтни кўрсатишини ҳис қила бошлайсиз.

- Биз 150 000$ ёки 30 000$лик машина билан юрсак ҳам, мақсад ва масофа бир хил эканлигини, 300$ ёки 10$ шаробни ичсак ҳам, бир хил «маза»ни ҳис қилишни бошлаймиз.

- Сиз яшаётган 300 кв метр ёки 3000 кв метрли уй ичида барибир ёлғизсиз ва бошқалар билан тенгсиз. Сизнинг ҳақиқий бахтингиз - бу дунёги моддий нарсалар ўткинчи эканлигини ҳис қилиш.

- Самолётга биринчи класс ёки эконом классга чиқсангиз ҳам, парвоз қилаётган самолётингиз қуласа, сиз ҳам у билан бирга қулайсиз...

Стив Жобс

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Фарғона вилояти Бувайда ва Учкўприк туманларида обод ишлар бўлибди👍🇺🇿

2 туман Халқига ҳар томонлама ободлик тилайман🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОлтиЮзгаЯқинЮртдошларимизниИшБиланТаъминлаган АНСОР савдо марказига чексиз раҳмат🇺🇿

Фарғона вилояти Бувайда туман марказида 3 қаватли савдо маркази барпо этилиб ҳозир Халқ учун хизмат қилмоқдалар.

Қурилган ҳашамдор савдо маркази Тошкент шаҳридан асло қолишмайди.

Бир неча ёшларни югуриб юриб хизмат қилаётганларини кўриб ҳотиржам бўлдим.

Юзларида табассум.

Чиройли тоза кийинган.

Хушмуомалали👍

Тоза.

Овқатлари, ширинликларига гап йўқ.

Муҳими қишлоқ аҳолиси ушбу савдо марказига кириб мазза қилиб дам олишмоқда.

АНСОР савдо марказига асос солиб бир неча юзлаб инсонларни амалий иш билан таъминлаган тадбиркор Хайдаров
Аҳроржоннинг ишларига омад тилайман 👍🇺🇿

Аҳроржон доимо омад ёр бўлсин 🇺🇿

Бироз тобим йўқ бўлишига қарамай, уйда ўтиришимга йўл қўймай, мани ўзи билан олиб кетиб чиройли ишларни кўрсатган дўстим Гуля Акбаровага раҳмат айтаман🇺🇿

2.06.2022

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#ҚўқонШаҳарҲокимлигинингАйримМасъуллари..., кимгадир бир сўз айтишдан олдин сал ўйлаб гапиринг!

Ман Нигора Алимова ҳеч қачон Қўқон шаҳар ҳокимлигида ишламаганман ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.

Мани айрим юртдошларимиз адашибми, билмайми қидириб шаҳар ҳокимлигига бориб сўраган.

Шаҳар ҳокимлигида кимлардир Алимова Нигора ишдан кетган, бу ерда ишламайди энди, деб, жавоб беришибди😅😂

Астағфируллоҳ😅🙄

Манку майли😂

Ҳокимликда бир неча йил ишлаган, ҳозирда ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаб келаётган Алишер Мелиқўзиевни ҳам умуман танишмас экан, ундай инсон йўқ, деб, жавоб берилибди😅

Илтимос сал эсли хушли хотираси яхши инсонлар ҳокимликда ишласин😅

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#ДаладаИшлаганданФабрикадаИшлаганимизЯхшиЭкан, дейди, фабрикада ишлаётган Азиз Аёлларими...

Фарғона вилояти Учкўприк туманида яхши ўзгаришлар кўп.

Шаҳар марказида тадбиркорлар томонидан ҳар томонлама замонавий дизайнга бой бинолар қад ростлаган.

Халқнинг турмуш тарзи ҳам ўзгармоқда, яхши томонга.

Халқни рози қилиш ишлари бардавом қийинчилик билан бўлсада.

Бобошбек савдо комплекси яқинда Ҳурматли Президентимиз томонидан Учкўприк Халқига фойдаланиш учун топширилди.

Республика бўйича битта👍савдо комплекс🇺🇿

15 мингга яқин ишчи ўрин яратилади..., дейди, Фарғона вилояти Учкўприк туманининг ҳокими.

Тадбиркорлик қиламан, иншоот керак, деганларга, замонавий иншоотлар бор, марҳамат.

Текстиль бўйича тадбиркор Дилноза Юнусова 55та Аёлни иш билан таъминлаган.

Элбек оилавий корхона фаоллари ҳам умумий ҳисобда 100 дан ортиқ юртдошларимизни иш билан таъминлаган.

Ойлик маошлари, уч маҳал овқатлантириш, ишга келиб кетиш учун йўл кира, ишхонада ишчилар учун инсоний шароитлар яратилган.

Муҳими инсонлар хурсанд.

Тадбиркорлар томонидан бироз эътироз бор, агар имкон бўлса вилоят, туман масъуллари озгина тадбиркорлар учун ёрдам беришса ажаб эмас, яъники, савдо комплекс биносини сотиб олиш нарҳи баландлигидан.

Дўстим Гуля Акбарова га чексиз раҳмат айтаман, шундай чиройли обод ишлар билан яқиндан дўстона таништиргани учун 🇺🇿

Учкўприк Халқига ҳар томонлама бахт тилайман 🇺🇿

2.03.2022

https://t.iss.one/Nigora_Alimova