Нигора Алимова
1.35K subscribers
7.47K photos
4.37K videos
4 files
9.36K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

9860 0825 8193 5846 канални қўллаб қувватлаш учун

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
Данғара тумани Тўлабой қишлоғида жойлашган масжидда ўғирлик қилган шахс қидирилмоқда!

Суратдаги шахсни таниганлар ИИБ 102 қисқа рақами ёки
+998916960002 тел қилишингизни илтимос қиламиз.

Гурухларга тарқатиб юборинглар.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Агар пулим чексиз бўлганда эди ҳамма яхши ишларни бажарган бўлар эдим...

Афсуски..., лекин нима бўлганда ҳам ҳаракат қиляпмиз.

215 минг аҳоли, 46 мфйси бор гавжум туман Тошкент шаҳар Сергели туманини ҳокими Элбек Шукуровга омад тилайман 🇺🇿

Эринмай ярим соатдан ортиқ Халқ билан прямой эфирни кўриб хурсанд бўлдим.

Кўп мурожаат қилаётган инсонларни мурожаатини қолдирмай биттама битта ўқиб, ҳар бирига аниқ жавоб бермоқда.

Молодец Элбек👍🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#ПораОлинмайдиШантажҚилинмайдиМактаблардаТаълимСифатиОшади!, бу сўзлар Фарғона вилояти Халқ таълими раҳбари Долимов Шерзоднинг қатъий айтилган сўзлари.

Тўғриси Фарғона вилояти ХТБга яхши, адолатли, ҳар томонлама тўқ раҳбар келганидан хурсанд бўлдим.

Шерзод билан, мавжуд мактаблардаги болаларни мактабга қабул қилишда пул олишлар, малакасиз, билими паст ўқитувчилар, мактаблардаги ўқитувчиларга бўлаётган паст назар билан боқиб маънавий босим беришлар, айрим пулга муккасидан кетган директору жойлардаги ўз ишига нолойиқ хтблар фаолияти ҳақида узоқ суҳбатлашдим.

Шерзод Долимовда вилоят бўйича ҳар бир мактаб директори, ўқитувчиларидан тортиб хтб мудираларининг иш фаолиятини қандай эканлигини яхши биладиган раҳбар экан.

Шерзод шу яқин муддат ичида ҳар мактабнинг директори ва ўқитувчилар билан юзма юз гаплашиб, уларни қийнаб турган муаммолар ҳақида фикр алмашган.

Тарихда бирорта хтб мудиралари шундай иш тутганини ҳеч эслолмадим.

Бу ҳам бўлса Фарғона вилоятида илк чиққан янгилик ва яхши ишлаш тажрибаси даври бошланганидан далолат.

Мавжуд ўқитувчиларни ҳолидан хабар олмаслик, уларни нима қийнаётганини билмаслик, фақат ишлайсан, қоғоз тўлдирасан, тозалайсан, дейиш кунлари аллақачон ўтиб кетган.

Фарғона вилоятида халқ таълими буюк ислоҳотлар билан янгича ишлайди.

Илми, билими, тажрибали ўқитувчиларни доимо эъзозлаймиз.

Илм, билим, тажрибасиз ўқитувчиларни эса ўз устида малака оширишини талаб қиламиз, керак бўлса ўз малакасини оширишда амалий ёрдам берамиз, эпласа эплаб ишлайди, эплолмаса бундай саводсиз ўқитувчилар ўз иш услубини ўзгартиради.

Ҳозирги ёш авлодга саводсиз ўқитувчиларни илм, билим бериш даври ўтди.

Буни ҳар ўқитувчи ич ичидан виждонан ҳис қилиши лозим.

Ҳурматли Фарғона вилояти ХТБ раҳбари Шерзод Долимов ишларингизга омад.

Фарғона вилояти ХТБ мактабларида ҳар томонлама ўзгариш бўлади деган умиддаман 🇺🇿

Ёшларимиз ҳақиқий илм олиши шарт!

Ҳақиқий илм ололмай олий таълимларга поралар, таниш билишлар орқали ўқишга кириб, олий таълимда ҳам виждонан ўқимай, билимсизларча диплом олиб Ўзбекистон республикасининг ҳар соҳасида ишлаши Юртни ривожлантирмайди, аксинча орқага тортади.

Бизга Ўзбекистонга етук кадрлар керак.

Шундай экан аввало қуйи бўғим мактабгача тарбия ва мактаблардаги муҳитга янгилик шабодасини олиб кириш керак🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Forwarded from Хожи Она
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БУ ДУО СИЗ УЧУН

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!
Роббим сизни ва оилангизни “Ал-Ҳафиз” исми ила ҳар доим асрасин, ҳасталарга “Аш-Шофе” исми ила шифо берсин.
“Ал-Вадуд” исми ила севсин, “Ас-Сомад” исми ила ҳеч кимга муҳтож қилмасин, “Ар-Рофе” исми ила ҳар доим сизни юксалтирсин.
“Ал-Алийм” исми ила илмингизни орттирсин, “Ал-Боқий” исми ила сизга Жаннатда мангу қолишни насиб қилсин.
“Ал-Мужийб” исми ила барча дуоларингизни қабул этсин. Роббим ҳар доим сизларни ўз паноҳида асрасин...
Аминь

https://t.iss.one/Ishqim_Sen
Бу инсон ҳеч қачон чарчамасин🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Мард бўлиб эътироф этиш ҳам мард инсоннинг иши👍🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Султан Турсинович билан бугун унинг жонажон Гулистон деб аталмиш қишлоғида кўришдик, суҳбатлашдик.

Султаннинг қишлоғи Наманган вилояти Чодак худудидан юқорига қараб кетасиз.

Султаннинг яшаётган Гулистон қишлоғи манга жуда ёқди👍

Султан Россиядан уйига келиб шу қишлоғида инсонларни дам олиши учун жуда чиройли жойларни қураётганига хурсанд бўлдим.

Дўстимнинг сочлари оқарган турмушнинг ширин ва аччиқ даврларида.

Лекин жуда шижоатлик инсон👍

Нигора Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади, инсонлар қилган ишларимиздан баҳраманд бўладилар, деб ўзида йўқ хурсанд🤗

Дўстим буюк ишлар билан машғул, қишлоқни обод қилиш билан👌👍🇺🇿

Ҳурматли Farhod Mamadaliyev дўстимнинг қишлоқ учун қилаётган ҳайрли ишлари билан мард вилоят ҳокими бориб кўрсин🇺🇿имкон бўлса 🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
БУГУН 5-ФЕВРАЛЬ 2022 ЙИЛ, МАНИ КУРИБ КЕТИШ УЧУН КУКОН ШАХРИДАН БЛОГЕР СИНГЛИМ НИГОРАХОН АЛИМОВА ТАШРИФ БУЮРДИЛАР КИШЛОГИМГА. РОСАЯМ КУНГЛИМ КУТАРИЛДИ. НИГОРАХОН,БОРЛИГИНГИЗГА ШУКУР СИНГЛИМ. ШУНЧАЛИК МАНИ КУНГЛИМНИ КУТАРИБ КЕТДИНГИЗ АЛЛОХ СИЗНИ КУНГЛИНГИЗНИ КУТАРСИН. АЛЛОХНИ ПАНОХИДА БУЛИНГ СИНГИЛЖОНИМ!!! РАХМАТ СИЗГА🙏🙏🙏

СЕГОДНЯ ИЗ ГОРОДА КОКАНД ПРИЕХАЛА УВАЖАЕМАЯ ДЛЯ МЕНЯ БЛОГЕРША НИГОРА АЛИМОВА ПРИЕХАЛА НАВЕСТИТЬ МЕНЯ КАК СВОЕГО РОДНОГО БРАТА.
СПАСИБО ТЕБЕ НИГОРКА. ДАЙ АЛЛАХ ТЕБЕ ЗДОРОВЬЯ.
СПАСИБО ТЕБЕ ОГРОМНОЕ ДОРОГАЯ🙏🙏🙏

Султан Турсунович, Наманган вилояти, Гулистон қишлоғи.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Инсон_жамият_давлат

Наманган вилояти Чодак тумани худудига боришингизда Гулистон қишлоғи бор экан.

Тўғриси бир Чодакни болаликдан билганман.

Чодак водийликлар учун ёз ойида дам олиш учун борадиган дам олиш маскани.

Аҳолини кўп қисми дам олишга келганлар учун хизмат кўрсатиб даромад топадилар.

Шунингдек ҳар хил қуруқ меваларни ҳам етиштирадилар.

Айниқса бебаҳо гиёҳлари билан машҳур ўлка.

Бу ердаги инсонлар бирортаси жим ўтирмайди, имкон қадар ишлаб пул топиб оилани ризқини тебратиб келмоқдалар.

Ёшлари кўп, қариялари ҳам кўп.

Бу ердаги юртдошларимизнинг кўпи Россия ўлкасига бориб ишлайди.

Айримлари эса Олмалиқ конига қарашли конларда 10 миллион сўмгача ойлик маош олиб ишлайди.

Ўзбекистон темир йўллари Тошкент Фарғона йўналишини йўлга қўйганидан буён ҳам Чодаклик юртдошларимиз темир йўллар компаниясида 3-4 миллион ойлик маош олиб фаолият юритиб келмоқдалар.

Тадбиркорлар қўлидан келганча яхши обод ишларни амалга оширмоқдалар.

Янги замонавий уй жойлар ҳам қурилиб қишлоққа ўзгача чирой бермоқда.

Чодак туманидан юқорига кўтарилганда тоғ бағриларига туташ Гулистон қишлоғи жойлашган.

Гулистон қишлоғига киришингиз билан биринчи ўринда кўзим тушган жой бу йўлларни чиройли асфальтланганлиги бўлди.

Чодакда эса йўллар ўта абгор ҳолатда.

Гулистон қишлоғида бир дўстим Султан Турсунович яшайди, у энди Россияга кетмайман, шу ерда тадбиркорлик қилиб ишлаб қоламан, дейди.

Бу сўзидан хурсанд бўлдим.

Султан Нигора келибсиз, сизни бир жойга олиб бораман, кўриб, кейин кетинг илтимос, деди.

Ман ҳам майли, деб, у бошлаган жойга бордим.

Борган жойим мўжизани ўзи..., эди.

Кўриб ҳайратда қолдим.

Қурилиш ишлари, тоққа чиқиш учун зинапоялар, болалар ўйингоҳи, юқоридан айланиш учун канатлар, ҳар хил ҳайвон турларини кўрсатувчи кичик ҳайвонот боғи, овқатланиш, кўнгил очар масканлари ҳам жадал.

Тадбиркор томонидан суньий шаршара ҳам очилган.

Йўлларни обод қилиш ишлари ҳам яхши.

Бир кичик қишлоқда инсонлар ўз маблағларига қишлоқ учун, водий аҳлини чиройли дам олиб кетишлари учун қулай шароитлар яратилиши таҳсинга лойиқ.

Дам олиш масканини ҳам номи Мўжиза деб номланган.

Худо хоҳласа ёз ойигача битади ва водий аҳли яхши дам олиб ҳордиқ чиқарадилар.

Ҳаммаси яхши, лекин бироз Чодак тумани бўйича танқидий қарашларимни ҳам баён қилсам.

Чодак туманида йўллар ўта абгор, совет пайтидаги йўллар.

Йўллар тор.

Аҳолини қўшимча иш ўринларини яратиш учун айниқса Аёлларимиз учун кичик корхоналар, фабрикаларни кўрмадим, манимчм йўқ ҳам.

Ёшлар учун ёшлар агентлиги, ёшлар иттифоқи томонидан катта катта вилоят, шаҳарларда очилаётган марказларни ҳам кўрмадим.

Мактабларни айримлари ўта ҳароб.

Свет ўчиб туради.

Айрим жойларда газ йўқ.

Ўтин, кўмир.

Имкон бўлса аҳоли учун ҳаммом керак.

Турмуш шароити оғир аҳоли қатлами ҳам бор, манимча республика масъуллари бундай ҳароб жойларга келмасдан, вилоятга, шаҳарларга бориб, мажлис ўтказиб, чиройли меҳмонхоналарда ётиб кетсалар керак.

Нима бўлганда ҳам Чодаклик, Гулистонлик юртдошларимиз ўзини ўзи иш билан таъминлаш бўйича чемпион.

Раҳмат шундай заҳматкаш, меҳнаткаш юртдошларимиз борлигига🇺🇿
Туризм вазирлиги имкон бўлса Водий аҳли учун ҳам Тошкент вилояти Амирсой дам олиш масканларини бизда ҳам чиройли жойларимизда инсонлар учун дам олиш масканларини яратиш керак.

Водийда ҳам тоғли чиройли худудларимиз бор🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔘 Яроқлилик муддати ўтган товарларни, шунингдек ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шартлиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган товарларни ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолда реализация қилиш ҳамда сотиш учун қабул қилганлик:

фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 10 бараваригача (735 минг сўмдан 2 млн 450 минг сўмгача);
мансабдор шахсларга 7 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 715 минг сўмдан 2 млн 450 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

⚠️ Бунда ҳуқуқбузарлик ашёлари мусодара қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ҳурматли Алия Ганиевна эътироф учун рахмат🇺🇿

Аёл... Бу сўзнинг замирида не не умидлар, бўҳтонлар, азоб, уқубатлар машаққатлар жам бўлган... Аёл... Мен Акбарова Муҳаббат Ганиевна 2019 йилдан Фейсбук ижтимоий тармоғи орқали ўз муаммо ва ҳалқни қийнаётган муаммоларни ёртишни бошладим... 2014 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси ҳар бир юқори турувчи ташилотларига мурожаат қилиб келаман... Ўзбекистон Республикаси Проеурори, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Сенати.... Шу йиллар давомида мен таниган, аёллар дардида ўз муаммоларини четга суриб мен каби аёллар учун Нарбоева Танзила Камаловна билан талашиб тортишиб ҳуқуқларимизни ҳимоя қилган аёл НИГОРА АЛИМОВАга ўз миннатдорчилигимни билдираман... Ўтган йиллар давомида мен ҳам Нигора опага нисбатан кўнглимда ишончсизлик уйҳонган пайтлар ҳам бўлди, чунки мен оддий камбағал аёл бўлсам, Нигора опа Алимова эса ҳалқ таниган зиёли блогер опа бўсалар, уларни таниши кўп, ҳамма ҳимоя қилади деган фикрлар ҳам бўлган... Лекин ҳаёт мактабида ўқийвериб Нигора опа Алимова қанчалик содда қалб эгаси эканликларини, мард, жассур, камбағалпарвар, ҳалқ дардида оқни оқ, қорани қора дейдиган самимий аёл эканликларини кўп марта гувоҳи бўлдим...
Хурматли Нигора опа Алимова! Аллоҳим ҳамиша Сизни ўз ҳивзу ҳимоясига олсин, илоҳим асло дард кўрманг, ҳамиша ҳалқ хурматида эътиборида бўлинг Амин... Опажоним мен каби кўплаб аёллар Сизни яхши кўрамиз ва қўллаб қувватлаймиз 🥰🥰🥰

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Мулойим бўлсанг, латта экан деювчилар топилади. Қаттиққўл бўлсанг, бемехр, бағритошга чиқаришади. Илмдан гапирсанг амал хам қилиш керак дейишади. Амал қилсанг олдин яхшилаб ўрган дейишади.

Бидъатларни тарк қилсанг ваххобийга, зикрларни кўпайтирсанг сўфийга чиқаришади.
Мақтасанг маддох бўласан, танқид қилсанг ичи қорага айланасан.

Хақни гапирсанг ўрнимас дейишади, Индамасанг қўрқоққа чиқаришади.
Бой бўлсанг харомдан топган, камбағал бўлсанг дангаса бўласан.

Одамлар шундай биродар. Улар барибир гапиришади. Улар барибир тинч қўйишмайди.
Улар барибир рози бўлишмайди.
Сен уларга кўп хам ахамият берма!
Сен сени Яратганни рози қилишга урин!
Сенга хақиқий бахони У қўяди.

* islomotauz_official сайтидан

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Оталар шундай бўлади...

Емай едиришади, киймай кийдиришади.

Тўрт йил тинимсиз ишлаб, чарчаб ҳориган бу киши оғир меҳнати эвазига топган пулларини борини ўғлининг университетда ўқишининг тўловига сарфлаган.

Ўғли диплом олиш чоғида айтдики:

"Дунёдаги ҳамма нарсадан ҳам ортиқ фахрланадиганим, отамнинг борлигидир!"

Интернетдан олинди.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
У оғир эмас, у менинг укамдир.....Японияда карийиб 70 йилдирки куч рамзи сифатида ишлатилиб келаётган мазкур суръат тарихини биласизми? Билмасангиз, мархамат.
Японча матонат, сабр унга ёшлигидан ўргатилади.
Иккинчи жаҳон уруши пайтида (1945) япон боласи дафн маросими ўчоғи олдида туриб, ўзининг кичик ўлган укасини куйдириш учун навбатини кутган.
Суратга олган шахс интервьюда бола йиғламаслик учун лабларини шунчалик қаттиқ тишлаганки, оғзининг четидан қон оқиб чиқаётганини айтди.
Ўшанда қоровул ундан жасадни сўраб, “Белингда кўтараётган юкингни менга бер”, деди. Ва бола жавоб берди: "У оғир эмас, у менинг укамдир".
У жасадни топширди, орқасига ўгирилди ва кетди ....
Японияда, бугунги кунда ҳам бу тасвир куч рамзи сифатида ишлатилади.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#ИлмБилимТажрибаСоҳибиБўлингАзизЮртдошим!

Бу халқ сиёсатдан узоқ тутилгани ва доимо кун ўтказиш қорин тўйғазиш ғами билан банд этиб қўйилгани учун юртига бостириб келганларни ҳам индамай қабул қилаверадиган, ҳаттоки уларга «нажоткор» сифатида қарайдиган даражага етиб келган экан”

1873- йил Хива ишғолида рус чор аскарлари сафида қатнашган америкалик ҳарбий мухбир Январий Алеизий Маггахен шундай ёзади:
«Амударё кечувидан ўтиб хориб чарчаган эдик. Агар қатиқ қаршилик бўлса бу аҳволда нима қиламиз экан деган ташвиш ҳам бор эди. Аммо биз Хозараспдан Хивагача бирор қаршиликсиз, ҳаттоки маҳаллий аҳолидан озиқ овқат олиб қийналмай етиб бордик. Аскарларимиз аҳолидан янги узулган олма, ўрик, шафтоли нон чой сотиб олишар эди. «Жассирама иссиқда отларимизни нима билан озуқлантирамиз» деб хавотирда эдик. Боғот ва Хозараспликлар бизга отларимиз учун жўғори ва беда ҳам сотишди»

Юртига бостириб кирган босқинчилар билан бемолол савдо қилувчи бу халқ америкалик ҳарбий мухбирни аввалига тажжублантирди. Хива ишғолидан сўнг қочиб кетган хон, Чор Россияси вассали бўлишга рози бўлиб, яна саройга қайтгач, мухбир у билан кўришди ва суҳбат қурди. Ва шу суҳбат жараёнида тушундики бу халқ сиёсатдан узоқ тутилгани ва доимо кун ўтказиш қорин тўйғазиш ғами билан банд этиб қўйилгани учун юртига бостириб келганларни ҳам индамай қабул қилаверадиган, хаттоки уларга «нажоткор» сифатида қарайдиган даражага етиб келган экан.

Ўз Халқига паст назар билан қаровчи ҳукумдорларни, аҳолисини аксарият қисмини ишсиз ва камбағал холатида ўзлари кайфу сафо билан банд амалдорларни мабодо четдан душман бостириб кирса шу халқдан ёрдам кутишга қанчалик ҳаққи бор экан?

3 та хонлик ишғол этилгач уни бошқарган бирорта хон ёки сарой амалдорлари мардларча юртда қолиб уни ҳимояси учун туриб бермаган. Ҳаммаси четга қочган ўз жонини ўйлаб. Шу тарихий воқеалар бизга ўрнак бўлиши лозим.

Қўқоннинг сўнги хони Худоёрхон -- 1882-йил. Афғонистонда йўлда, вафот этади.

Хиванинг сўнги хони Саид Абдуллахон -- Украинда 1930-йили, 63 ёшида отбақарлик қилиб, очарчиликдан вафот этади ва кончилар қабристонига дафн этилган. Қабри ҳозиргача топилмаган.

Бухоронинг сўнги амири Саид Муҳаммад Олимхон — Мамлакатдан қочиб кетганидан кейин қоракўл тери сотиб тирикчилик қилган. Умрини сўнги кунлари кўзи бутунлай кўрмай қолган.
1944-йилда, 64 ёшида вафот этган. У Афғонистонга дафн этилган.
Қабр тошига шу мисралар ёзилган экан:
"Беватан амир хору фақирдир,
Гадо гар ўз Ватанида бўлса Амирдир..

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
“Уларга ишонманг” – Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркорларга мурожаат қилди

“Уларга ишонманг” – Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркорларга мурожаат қилди
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркорларга мурожаат қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Ҳоким ҳозирда ер ажратиш бўйича кўплаб ноқонуний ҳаракатлар кўпайиб бораётганини таъкидлади. Ортиқхўжаев 2021 йилда бу бўйича президент фармони қабул қилинганини ва эндиликда ерлар фақатгина электрон онлайн-аукцион орқали ажратилиши белгиланганини айтиб, бу бўйича туман ёки ҳоким тўғридан-тўғри қарор қабул қилма олмаслигини таъкидлади.

Ҳоким пойтахтда ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаётганлар кўпаяётганини, айримлар ҳеч қандай рухсатсиз автобус бекатларида дўкон қуриб олаётганини айтди. У шунингдек, аҳоли яшаш массивларида ҳам шундай дўконлар қурилаётганини, бу сув, газ қувурларига босим бўлаётганини айтди.
Сўнгги вақтларда ўзининг танишлари орқали ер олиб беришни ваъда қилаётган ёки турли сохта «қарорларни» кўрсатиб, кадастр ҳужжатини кейин ҳал қилиб беришга ишонтириб, ер сотиб олишни таклиф этаётган шахслар кўпайиб кетди. Уларга ишонманг, – дейди ҳоким.
Ортиқхўжаев ўзбошимчалик билан қурилган бинолар бузилишини ва бунинг учун компенсация тўланмаслигини ва айбдорлар жазоланишини алоҳида таъкидлади.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova