Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.18K photos
3.79K videos
2 files
8.55K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида айрим жойларда свет ўч ён уч ён уч ён бўлиб газ 2 кун бўлмайди, деган, хабарлар бор, республика масъуллари🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#ЮқоридаИшданКетганРаҳбарниҚуйигаРаҳбарҚилманглар

Ҳурматли Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev юқоридан ишдан кетган чиновникларни жойларга раҳбар қилманг, коррупция ипини буткул узиш учун, ишдан олинган раҳбарларни ҳеч қаерга ишга қўймай жазоланг ёки уйда ишсиз қолдиринг.

Юқоридан урулган раҳбарларни жойларга раҳбар қилар экансиз, бу билан таниш билиш асосида кўр кўрона иш тутиш, адолат овозини ўчириш, порахўрлик, зўравонлик ишлари давом этишини исботи билан кўрмоқдамиз.

Қуйидаги раҳбар юқорида қолган танишига суяниб, ишонч ҳосил қилиб ҳотиржам виждонсизларча ишлайди.

Сиз Президент коррупция нега йўқолмаяпти, дейсиз, манимча коррупцияни давом этиши юқоридан урулган раҳбарларни юқорида қолган акахонию, опахонлари билан дўстона алоқадалигига боғлиқлиги коррупция ўчоғини энг олий ўчоғидир!

Шундай экан сиздан илтимос юқоридан урулган раҳбарларни жойларга раҳбар қилиб лавозим берманг имкон бўлса 🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Шу Инсон ҳақиқий Халқчил, меҳрибон, зийрак, хушёр, эътиборли Инсон экан🇺🇿

Энг муҳими виждонлик👌

Асло чарчаманг Ҳурматли Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev 🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Иқтибос

«Президентни рози қилиш учун эмас, халқни рози қилиш учун ишланглар» — Шавкат Мирзиёев

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#БуБирСигналЭди... 1 суткадаги свет муаммоси олдимиздаги мақсад ва вазифаларни, қилинажак ишларни 360 градусга ўзгартириб юборди.

Кимдир ҳотиржам, кимдир жанжал қилиш билан, кимдир амал талашиш, кимдир бойлик йиғиш, кимдир ҳиёнаткор ва ҳоказо иллатлар билан ҳотиржам аҳволда яшаб келдик.

Свет ҳам бор.

Сув ҳам бор.

Газ ҳам бор.

Хаёт гўзал нақадар.

Ресторан, кафелар инсонлар билан тўла.

Кўчалар машиналарга тўла.

Хаёт қайнамоқда.

Тунда чироқ бор.

Шу яқин йилларда Дунё ўзгарди.

Бу эса бир огоҳлантириш эди.

Бу огоҳлантиришни биз тушуниб етмадик, ҳозир ҳам тушуниб етмаётганларимиз талайгина.

Пандемия кутилмаганда келди, карантин, ўлим, касал кўпайиб кўп инсонларимиз стресс олдилар, айниқса карантинда..., гўёки урушдек..., кўчада инсон зотини ҳам кўрмадик, шаҳар кўчалар файзсиз ҳувуллаб қолганини англаб етдик.

Кўринмас ёв билан курашдик.

Пандемия пайтида инсонлардаги кўп нафрат меҳр оқибатга айланди, қайсидир маънода аҳил бўлдик, бир биримизга кўмакдош бўлдик, Худога илтижо қилиб Дунё учун, Ўзбекистон учун яхши ёруғ кунларни сўраб дуо қилдик.

Дуоларимиз ижобат бўлиб, ваҳималар пасайди, пандемияда йўқотган юртдошларимизни оҳирати обод бўлсин, деб, сўнгги манзилга дуо қилиб кузатдик..., беморларимиз эса аста шифо топиб яна одатий хаётга қайтдилар.

Яна хаёт шиддат билан давом этди.

Кўпчилигимиз ўша стресс кунларни ёддан кўтардик.

Яна уруш жанжал, яна ғийбат, яна ҳиёнат, яна молпарастлик, яна амалпарастликка ва бошқа салбий иллатларга ошиқдик.

Кечки томон кўчалар ёруғ, уйга келсак чироғимиз, газимиз, сувимиз бор.

Бирдан кутилмаганда свет йўқ.

Биз ўйладик, ҳа ҳар доимгидек свет ўчди, ҳозир келади, деб, ўзимизни овутдик.

Аммо, лекин, бироқ свет ўчиши кетидан сув ўчди, бироздан сўнг эса газ ҳам аста ўчди.

Қўшнимиз Қозоғистонда авария ҳолати мавжуд, шунинг учун Ўзбекистонга таъсири бўлди, свет бир сутка ёки икки кун бўлмаслиги мумкин, деган ҳар хил бир бирига тўғри келмаган ахборотлар кела бошлади.

Ҳаво совуқ...

Юракни яна ваҳима босди.

Кўз олдимиз қоронғулашди.

Миямизга ҳар хил ҳаёллар кела бошлади.

Яна стресс.

Эй Худойим, бу нимаси яна, ўзинг бир йўл кўрсат, бир жойда ётган бемор юртдошларимизни, юргакдаги чақалоқларимизни ўзинг асра, деб, яна илтижо қилишни бошладик.

Қайсидир маънода яна уруш бўлгандек тасаввур қилдик.

Свет, газ, сув бир бирига узвий боғлиқлигини, бир биридан асло ажрамаган ҳолда ишлашини тўлиқ англаб етмаган эканмиз, энди англаб етдик...

Худога шукур свет ёнди, ортидан сув жилдираб келди, Худо хоҳласа газ ҳам келади.

Яна ўша шиддатли хаётга бўлиб ўтган воқеаларни унутиб яшашда давом этамиз...

Оллоҳ меҳрибон.

Президентимиз шижоатли, Халқпарвар.

Хаётимиз аста яна изга тушмоқда.

Бошимизга тушаётган ишларни огоҳлик, деб, билдим.

Ўзимизни хаётимизга, турмушимизга, Дунёга қарашларимизни ўзгартиришимизга сигнал бўлди.

Ўзбекистондаги мавжуд олимларимиз янада изланиб бир бирига боғлиқсиз ишлайдиган янгиликлар яратишсин.

Қанчалик биз инсонлар ўзимизни ҳар хил ёд унсурлардан, гуноҳлардан, молпарастликдан, амалпарастликдан ва бошқа салбий иллатлардан тийилсак, ўз устимизда ишласак, билмаган билим, илм, тажрибаларни мукаммаллаштирсак, хаётимиз яна яхши бўлиб нурга, файзга тўлиши мумкин.

Бу бошимизга келган ташвишлардан тўғри хулоса қилмасак бадали оғир бўлиши ҳам мумкин.

Инсон бўлиб келдикми Инсон бўлайлик🙏🇺🇿

Дунё талашманг.

Бойлик кетидан қувманг.

Амал учун курашманг.

Ўзгаларга сабабсиз озор берманг.

Нафрат ва аламзада юрманг.

Бу бир сигнал эди...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Шавкат Мирзиёев:

Давлат тузумини ичидан емирадиган, ижтимоий барқарорлик кушандаси бўлган коррупция балосига қарши, бюрократиянинг ҳар қандай кўринишларига, одамларни менсимаслик, маҳаллийчилик ва гуруҳбозлик иллатларига қарши барчамиз кескин кураш олиб боришимиз керак.

@davletovuz
Энг яхши нарса, икки кунлик замон, ғанимат мол

Мен барча яхши нарсалардан тотиб кўрдим,
аммо эсон-омонлик, саломатликдан кўра яхшироғини топмадим.

Аччиқ нарсаларнинг ҳам барчасини тотиб кўрдим,
аммо одамларга муҳтожликдан кўра аччиқроқ нарсани топмадим.

Темир ва тошларни кўтариб ташидим,
лекин қарздан кўра оғирроқ юкни кўрмадим.

Билгин, замон икки кундан иборат,
бир куни сенинг фойдангга, иккинчи куни зарарингга бўлур.

Фойдангга бўлган кунга ношукрлик қилма,
зарарингга бўлган кунга сабр қил, чунки у кунларнинг барчаси ўтиб кетади.

Эй ворисларига бу дунёда мол тўпловчи, ўлгунингча бу молдан фойдалана оласанми?

Ўлишдан олдин молларингдан ўзингга ҳам эҳсон қилиб қол.

Чунки ўлимдан кейин барчасидан насибанг узилади.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova