Нигора Алимова
1.33K subscribers
7.42K photos
4.28K videos
3 files
9.23K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

9860 0825 8193 5846 канални қўллаб қувватлаш учун

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Аёлга_эътибор_керак!

Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги Ёлғиз Аёлнинг аянчли аҳволини кўриб...

Уйлар нурамоқда, уй ичи илма тешик, канал бўйи бўлганлиги сабаб уй ичида каламуш, илон, чаёнлар бемалол юраверади.

Уй ичи заҳ бўлиб инсон саломатлиги бўйича яшаш учун имкон йўқ.

Лекин камбағал қашшоқ инсон Оллоҳдан бўлак нажоткори йўқки шундай шароитда яшашга маҳкум.

Минг ҳаракат қилиб яхши хаёт қураман, дегани билан умр ҳам тугайди.

Шавкат Мирзиёев Президент бўлиб кам таъминланган камбағал қашшоқ инсонлар хаётига ҳар томонлама катта эътибор берила бошлади.

Президент сиёсати билан кўп ижобий ишлар амалга ошди, ошмоқда, йўлларда минг машаққат бўлса ҳам...

Инсонларга қилинган ишлар бўйича баъзан қуриб кетсин қоғозга соҳта ва қисман қилинган ишларни ёзиб ҳисобот берилмоқда.

Лекин оддий инсонийлик томонидан қилинган ишларни қоғозга тушуриб юқори лавозимдаги раҳбарларга мақтаниб кўрсатишни кераги йўқ, деб, ўйлайман!

Туман ҳокими билан телефонда гаплашдим.

Аёлга 4 сотих ер берилгани рост, лекин уй қуриш бўйича материаллар йўқ, ўзи яшаб турган уйни бузиб бўлса ҳам 4 сотихга икки хонали уй солиб яшаш мумкин.

Ҳоким ноябрь ойи оҳиригача 4 сотих ерга уй қуриб берилади, деди.

Аёл боқиманда бўлиш нияти йўқ, уйи йўлни бўйида, енгил конструкцияли кичик бир дўконча қуриб берилиб, савдо сотиқ қилиб ўз хаётини бир маромга тушира олади, ўзига ҳар тугул ишончи бор.

Майли ҳаммаси яхшиликка🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Шавкат Мирзиёев: «Менинг армонларим бор. Миллатни билмаган, қишлоқнинг чангини кўрмаган, сувини ичмаганлар молияни бошқарди»

"Мен нега молия вазири сифатида ёш йигитни қўйдим – чунки у халқнинг дардини билади, билмаса ўргатамиз, ўрганмаса – ўрнига бошқа ёш йигитни қўяман", – деди президент
Олдин ҳам Халқчил инсон бўлган, ҳозир ҳам Халқчил инсон, кейин ҳам Халқчил инсон бўлиб қолади🇺🇿

Халқпарвар бўлган инсон доим Халқ эъзозида, эътирофида бўлгай

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Қўқон_диққат_мурожаат_бор

Кукон шахар Шалдирамок МФЙ Амир Темур 5 А.уй 4 хонадонда истикомат килаётган 1955 йилда тугилган Кузибоев Зафар Алиевич. Ногирон. Бир оёгидан айрилган. Бокувчиси йук.
Махалла умуман холидан хабар олмайди. Узида орият кучли. Бировга дардини достон килмайди. " Темир давтар " ни шакллантириш шахсан Президент ташаббуслари билан айнан Зафар акадек инсонларни куллаб- кувватлашга йуналтирган. Хатто, оилавий поликлиника патронаж хамширалари соглигидан бехабар. Хеч ким вазифасини бажармаяпти..., деган хабар смс тарзида келди.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов имкон бўлса бир бечора инсонга инсонийлик тамойиллари асосида эътибор беринг 🇺🇿

Маҳалла фаоллари наҳотки ўз фуқароларини шу аҳволда яшаётганидан бехабар бўлсалар?!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Шеърият

Мен ўтмишни мақтамайман йўқ
Уни тубдан тушунганим йўқ
Факат унда меҳр бор эди
Яратганга шукр бор эди !

Қариндошлар бўлар эди жам
Дошқозонда қайнарди таом
Ёлғон эмас соф эди кулгу
Ҳатто баҳам кўрилган ҚАЙҒУ !

Қолоқ билиб ўтмиш даврни
Оқибатни унутиб қўйдик
Ота-она қавму-қариндош
Ришталарин йўқотиб қўйдик...

Тирикчилик-ташвиш азалдан
Бўлган иймон, ортик гўзалдан
Меҳнат билан қабарган қўллар
Ризқ насиба эди ҳалолдан.

Дабдабага йўқ эди ҳавас
Ҳовли жойлар қилинмас қиёс
Пасткам одми бўлсада уйлар
Унда ўрик гулларди қийғос.

Оқ саллали боболар қатор
Жам эдилар намозда такрор
Момоларчи айтиб алласин
Набиралар суярди бисёр...

Йиллар ўтди, улғайдик шодон
Замонага мослашди диллар
Бугун ўтмиш қумсади кўнгил
Ва ёзилди, ушбу сатрлар...

© Rafael Saydullayev
#Муаммо_ижобий_ҳал_бўлди.

7 август 2021 йилда Фарғона вилояти Данғара туманидан биринчи гуруҳ ногирони бўлишига қарамай, ўз бизнес манбаини очишда кредит ололмай бироз сарсон бўлган йигит бўйича, Фарғона вилояти марказий банк раҳбари Туробжон Исломович га мурожаат қилинганди.

Шижоатли юртдошимга 150 000 000 миллион атрофида имтиёзли кредит Миллий банк томонидан берилди.

Юртдошим хурсанд ва ўз бизнес манбаини янада мукаммал даражада ишларини юргаздириб юборди.

Шу юртдошимнинг тақдирига бефарқ бўлмаган юртдошларимизга раҳмат🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova

https://www.facebook.com/100027633137805/videos/191107143062090/
🙏🙏🙏
Ибратли ҳикматлар 👇

МАЗАММАТ--тушунчаси тааллуқли бўлган бир қанча моддалар киритилган.

Улар: бадхулқлик, исроф, тўҳмат, бўҳтон, сирни ошкор қилиш, текинхўрлик, интиқом олиш, бахиллик, шуҳ, кек, адоват, жосуслик, қийинлаштириш, қочириш, қўрқоқлик, талашиб тортишиш, бетоқатлик, жафокашлик, ҳасад, гина, пасткашлик, алдаш, ёрдамсиз қолдирмоқ, хиёнат, ерга уриш, масхара, мазаҳ, аҳмоқлик, ёмон гумон, сўкиниш, тамаъ, зулм, ўзига бино қўйиш, душманлик, холис бўлмаслик, ғазаб, ғийбат, мадорсизлик, фаҳш ва бузуқлик, қаттиқлик, қўполлик, қўрслик, кибр, кизб, дангасалик, маломат, макр ва ҳийла, аҳдга бевафолик, чақимчилик, ноумидлик ва қунут.

Мазаммат тушунчаси инсонларга нисбатан ёмон гумондан четланишлик, айбларини изламаслик ҳамда айби бўлган тақдирда ҳам уни ошкор қилиб бировларга тарқатмаслик ҳақида сўз боради.
“Кўп ислоҳотларимизни амалга ошириш қийин албатта. Айрим ҳокимларимиз балки ўйлаётгандирлар “Сиз бир кун ҳоким бўлиб кўринг, муҳтарам президент” деб. Мен ўн йилдан ортиқ ҳоким бўлганман, ҳаммасини биламан. Менинг бошимдан ўтганлар бошқаларнинг бошидан ўтмасин.
Молияни 20 йилдан ортиқ миллатни билмаган, қишлоқнинг чангини кўрмаган, сувини ичмаганлар бошқарди. Мен нега молия вазири сифатида ёш йигитни қўйдим – чунки у халқнинг дардини билади, билмаса ўргатамиз, ўрганмаса – ўрнига бошқа ёш йигитни қўяман.

Шавкат Мирзиёв
Шавкат Мирзиёев эҳтиёжманд аҳоли қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишларини янги босқичга кўтариш зарурлигини таъкидлади. Бунда:

- эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам билан таъминлаш даражаси ҳозирги 60 фоиздан 100 фоизга етказилади. Уларнинг барчаси давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам билан таъминланади;

- базавий пенсия ҳисоблашда иш ҳақининг чегаравий миқдори ҳозирги 10 баробардан 12 баробарга оширилади. Бу – 2 миллион нафар фуқаронинг пенсияси камида 20 фоизга ошади, дегани;

- уй-жойга муҳтож фуқароларга турар-жойларни ижтимоий ижарага бериш тизими жорий этилади;

- ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини 3 баробар оширишни кўзда тутувчи, касбга ўқитиш ва иш билан таъминлаш Миллий дастури ишлаб чиқилиб, амалга оширилади;

- эҳтиёжманд оилаларнинг қизлари учун олий таълим грантлари йилдан-йилга ошириб борилади ва 2026 йилда 6 мингга етказилади.

▶️ Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг съездидан.
Президент Шавкат Мирзиёев кутилмаган баёнотлар билан чиқмоқда

☑️2023 йилдан юридик шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини бирлаштириб, ягона кўчмас мулк солиғи жорий қилинади.

☑️Банк, молия, телекоммуникация каби тадбиркорлик йўналишларида фойда солиғи ставкаси амалдаги 20 фоиздан 15 фоизга туширилади.

☑️Келгуси беш йилда норасмий ишлаётган 2,5 миллион нафар фуқаро бандлиги легаллаштирилади.

☑️Базавий пенсия ҳисоблашда иш ҳақининг чегаравий миқдори ҳозирги 10 баробардан 12 баробарга оширилади.
Bill Gates ижтимоий тармоғида саҳифасида ўз кичик мақомим борлигини кўриб ҳайрон қолдим, ҳаммаси яхшиликка👍

How are you Bill Gates, I am very glad to see you on facebook🇺🇿

Bill Gates ижтимоий тармоғида саҳифасида ўз кичик мақомим борлигини кўриб ҳайрон қолдим, ҳаммаси яхшиликка👍

How are you Bill Gates, I am very glad to see you on facebook🇺🇿
Нимасини курашади бу вазир, инсонлар кам ойликка мажбур ишлашмоқда қулдек, бу вазир ҳеч нимани ўзгартира олмайди монополистлар турганида, спектакль давом этмасин!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Қайси олима аёл Ўзбекистон учун янгиликлар яратди, яратган бўлса оммага, Халққа ошкор қилинсин, тайини йўқ олимлар, олималар чексиз кўпайиб кетди, бюджетни пули ҳам шундай инсонларга кўплаб сарфланмоқда. Бизда спорт биринчи ўринда минг афсуски, илм, билим, тажриба анча оқсоқ!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova