Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.75K videos
1 file
8.47K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
Худога шукур шу инсон Ўзбекистонга президент бўлганига👍👇

«Мен фақат тўғри ва ҳаққоний маълумотни билишни истайман» - Президент

«Албатта, бу талабни ҳамма ҳам тушуниб етгани йўқ, ҳали ҳам эскича усулда маълумот беришга уринишлар бўлиб туради. Лекин мен бундай ҳолатларга йўл қўймасликка ҳаракат қиламан. Ана шу ҳақиқатни тушунмаганларнинг кўпчилиги билан хайрлашдик ва бу масалада талаб доимо қаттиқ бўлади», дейди Шавкат Мирзиёев.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Раҳбарлар_Халқ_хизматида_Халқ_ёнида_бўлиши_шарт! Умида Чориева, Marg'ilon Qizi қаранг айрим инсонлар ишга тушди, бу постда раҳбарни обрўсизлантиришга асос йўқ, мавжуд воқеани борича айтдим, бу эса айб эмас.

2 ақлли Умидага ва манга ақл кўрсатишни бошлаб юборибди кўр кўрона воқеани билмасдан.

Умида бир неча ойдан буён сарсон, Нарбаева ҳам Гульнора Маруфова ҳам ва бошқа масъуллар Умидадаги аҳволни яхши биладилар, лекин Умидани иши аросатда қолмоқда.

Ақл ўргатмасдан ёрдам беринг имкон бўлса, бу аёл аёллар онкологияси бўйича катта иш қилмоқда.

Онкология касаллари Ўзбекистон кўплаб топилади.

Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev га қанот бўлиб шу Аёл катта иш қилмоқда.

Бу Аёлни қўллаш ўрнига униси ундоқ дейди буниси бундоқ дейди.

Ҳамма эшикка кириб чиқди бу аёл сарсон бўлиб.

Темир бетон босиб кетган масъуллар эса томошабин ё онкология касалларига ўзлари амалий ёрдам бера олмаса, шундай ёрдам берамиз деган инсонларни қўллаш керакку аҳир.

Президент ўзи Халқни борича эшитса, Президент ўзи Халқ хизматидамиз, деса Нарбаева ким, Нарбаева ҳам, Гульнора опа ҳам Халқ хизматидаги масъулларми?!

Сенат ким учун ишлайди?!, Халқ учун эмасми иш фаолияти?!

Сенат мурожаатлар бўйича ишламаса нима керак бу дабдабали, ҳашаматли саройу, унда ишлайдиган аристократларни!!!

Президент Fb.com/Mirziyoyev тўғри айтмоқда, раҳбарларни ишлатишимиз керак, ишламаса раҳбарлик қилмасин!, деган сўз талқинида!

Қанчадан қанча инсонлар ҳозиргача сарсон!

Қайсидир, кимдир блогерми у ёки масъулми, мурожаат бўйича ишласа ҳал бўляпти!

Лекин таниши йўқ инсонларни иши ҳали ҳам аросатдалигича қолмоқда.

Сайёр ва айёр қабулларни кўпини кўрдим.

Кўпи спектакль!!!

Эҳҳҳҳҳҳҳҳҳҳ

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=867630924168004&id=100027633137805

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Ҳурматли Халқ Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev, Сенат, вазир ва бошқа бошқарув кадрларни ислоҳ қилишингизни талаб қиламан, эскича ишлаш принципларидан кўпи воз кечмаяпти.

Хаттоки шу валломатларни матбуот котиблари ҳам иш тартиби ўзгача.

Халқ ва раҳбарлар ажралиб бўлибди.

Халқ ва раҳбарлар ўртасидаги кўприк эса чириб бўлган экан!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров, Фарғона вилояти иибси, Фарғона вилояти кадастри, Фарғона вилояти марказий банки раҳбари сизлардан илтимос фермер тадбиркорни қабул қилинг🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ижобий_силжиш_бор!

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи ҳам тадбиркор ҳам фермер йигит Мухаммадиев Эркинжонни муаммолари ечими топилмоқда.

Бугун айтганимдек 4 та ташкилотга кирамиз, деб, лекин атиги 2 ташкилотга кирдик ва ижобий силжишларни кўрдик.

Тадбиркор фермер вилоят прокуратура ходимини қабулига кириб 2 соатдан ўтиб чиқди.

Терговга керакли ҳужжатлар тақдим қилинса тергов ишлари бошланажакли айтилибди.

Лекин тадбиркор фермер ҳотиржам эмас.

Унинг айтиши бўйича тергов ишлари ёпилишига кучли ҳаракат бўлганини айтиб на прокурорга, на иибга ва на бошқасига ишонч йўқлигини қатъий айтди.

Тадбиркор фермер ҳар доимгидек ҳақ эди, чунки куч ишлатар тизимлари, прокуратура органлари кўплаб мурожаатларга эътибор бермай ўз ишига сидқидилдан ёндашмаганлик ҳолатлари кўплаб учраганлиги туфайли мурожаатлар ҳаддан зиёд кўпайиб кетгани исботидир.

Майли шундай бўлсада прокуратура органларига умид қилиб қоламиз адолатни қарор топтиришларига.

Иккинчи манзилимиз вилоят кадастр бўлими бўлди.

Бўлим юристи, бошқарма ўринбосари бизни кутиб ўтирган экан, раҳмат айтаман, тадбиркор фермер қўлидаги ҳужжатлар қонуний эканлигига урғу бериб қолган ҳужжатларни тақдим қилиниши ва ишни албатта ижобий ҳал бўлишлиги айтилди.

Ер бўйича муаммолар талайгина, айниқса Қўқонга яқин туман Данғарада.

Фермерларни кўпи куйган бу туманда.

Фермер ерга ишлов бериб обод қилганда, ер кўзга кўринганда сирли инсонлар сирли ишлари томонидан ерларни олиб қўйиш авжидалиги ҳаммага маълум.

Ҳокимликларга ёлғон маълумотлар, ёлғон суд ҳукмлари, ёлғон соҳта қўл қўйишлари, эҳҳҳҳҳееее оҳири йўқ.

Ўтган йили Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев балиқчи йигитни ерини қайтариб олиб берди, бу йигит яна бир йил балиқларни катта қилишни бошлади, энди бугун манга ҳафа бўлиб +998916727400 ушбу рақамдан телефон қилиб, гўёки республика прокуратура органлари келиб фермерларни ерини текшириб бу балиқчи йигитни ери бали юқорилигини айтиб, балиқчи йигитни ерини олиб қўйиш ишлари бошланганлиги айтилди.

Ушбу ер бўйича операцион ишларда сирли Азиз деган шахс исмини кўп эшитмоқдаман.

Давлат ҳавфсизлик хизмати, Назиржон Мамадалиев, Хайрулло Бозаров, Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси, вилоят прокуратура органлари сирли ер бўйича ҳукмрон Азиз исмли шахсни топиб суриштирув ишларини бошлаб, қанча инсонларни қақшатган бўлса жиноий жавобгарликка тортишингизни талаб қиламан!

Балиқчи йигитни телефонидан сўнг Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниевга воқеани ёзиб билдирдим.

Шуҳрат Ғаниев ўз сўзида, балиқчи йигитни ери олиб қўйилиши мумкин эмас, агар шундай бўлса манга хат орқали чиқиб мурожаат қилсин, деди...

Раҳмат эътибор учун🇺🇿

Бугун бир инсон Мухаммадиев Эркинжонни иши бўйича юриб кўп ишларни гувоҳи бўлдим.

Тадбиркор фермер Халқ банкидан 650 миллион сўмни ололмай сарсон.

Хитой билан шартнома тузган, шартнома муддати тугаса тадбиркор куйишини айтди..., шунча меҳнат сувга оқиши эса асло мумкин эмас.

Фарғона вилояти марказий банк раҳбари Туробжон Исломович га кредит олишдаги муаммони билдирдим.

Марказий банк раҳбари албатта ёрдам бўлади, ҳозир республика масъуллари ишдан олинган, кредит ишлари тўҳтаб турибди, деди.

Наҳотки кимдир ишдан кетса шунча инсон иши битмай сарсон бўлса Ҳурматли Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev?!

Қачон бизни раҳбарлар оператив муаммоларсиз ишлайди?!

Қачон тадбиркор фермерлар ҳотиржам бўлади?!

Яна қанча вақт керак?!

+998901505003

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
«Бизнес аҳли ҳақида фақат солиқларни тўлаш ва текширишлар пайтида эслайдиган замонлар ўтиб бўлди» - Президент


https://t.iss.one/Nigora_Alimova
"Телевидение, матбуот, Интернет ҳаёт нафасини, таъбир жоиз бўлса, ҳар бир соҳанинг “юрак уриши”ни аниқ-равшан ҳис қилишда муҳим аҳамиятга эга.

Шахсан ўзим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда берилаётган янгиликлар, улар орқали билдирилаётган долзарб фикрлар, жамоатчиликнинг диққат-эътиборини тортаётган воқеа-ҳодисалар билан имкон қадар бевосита танишиб боришга ҳаракат қиламан.

Бир сўз билан айтганда, замонавий ахборот технологиялари ривожланган бизнинг давримизда реал ҳаётдан бутунлай узилиб қолиш мумкин эмас." - Шавкат Мирзиёев

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Ҳурматли Хайрулло Бозаров сиздан илтимос Данғара туманидаги ер бериш ер олиш бўйича сирли Азиз исмли шахсни топиб, инсонларни қақшатганга нисбатан жиноий жавобгарликка тортиш масаласасини кўриб чиқинг, Данғара туманида ер бўйича аҳвол ўта ачинарли!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Президент Мирзиёевдан кун иқтибоси: "Афсуски, неча бор айтишим, огоҳлантиришимга қарамасдан, жойларда фақат менинг ташрифим олдидан кўча ва майдонларни тозалаш, бир кечада бинолар олдида “майсазор” ва “гулзор”лар пайдо қилиш, умуман, ҳақиқий ҳолатни бўяб кўрсатишдек хўжакўрсин ишлар давом этмоқда. Кўзбўямачилик, одамларни қийнаш, сохта ва баландпарвоз гапларга ўчлик йиллар давомида баъзи раҳбарларнинг қон-қонига шу қадар сингиб кетган эканки, улардан қутулиш қийин бўляпти. Лекин қандай бўлмасин, бу каби иллатларга бутунлай чек қўйишимиз керак. Чунки бундай ҳолатлар ростгўй, сохта гап ва ишни умуман қабул қилмайдиган халқимизнинг асл табиатига мутлақо ётдир." "Янги Ўзбекистон" нашри

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Нигора_Алимова_ким_ўзи?! Нигора Алимова ким ўзи, нега унга айтдинг, сени ишингни ҳал қила олмайди?!, дебди, бир тийинга қиммат валломат таниши бор инсон.

Валломат таниши соясида муаммоси бор инсонлардан катта пул олиб, ишингни битириб бераман, деб, инсонлар ишини битирмай, пулини, омонатига ҳиёнат қиладиган инсонлар ҳам жамиятимизда талайгина.

Нигора Алимова ҳозир бир мансаб эгаси эмас, Нигора Алимова ҳеч қаерда ишламайди, Нигора Алимовада мансабдор шахсларнинг ваколатлари йўқ!

Нигора Алимова адолатсизликларга учраб ҳозирда 4 йил уйда ишсиз бир инсон.

Нигора Алимова йўлида учраган, уйига йиғлаб умид билан келган инсонларга қўлидан келсагина ёрдам бера оладиган инсон.

Нигора Алимова бир муаммони ҳал қилиб ечимини топишда барча раҳбарлар билан маслаҳат асосида муаммони ечимини топишда ёрдам бера оладиган инсон.

Нигора Алимовада валломат акаси, укаси, синглиси, опаси йўқ!

Нигора Алимова ҳозирги Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev нинг олиб бораётган Халқчил ислоҳотларига чиндан ишонган инсон.

Нигора Алимова Президент Шавкат Мирзиёев Халқ учун очиб берган имкониятлардан баъзан адашиб, баъзан тўғри йўлда юрадиган инсон.

Нигора Алимовада Онасидан бошқа Давлати йўқ.

Куни кеча Нигора Алимова бир Аёлни сенат раиси Танзила Нарбаева эътибор берсин, деб, балоларга қолди.

Расми, манзили кўрсатилмаган валломат инсонлар сенат раисини ҳимоя қилишга тушди.

Сенат раиси бошқа вазирлардан, масъуллардан ўзини шаффофлиги билан ажралиб турадиган инсон, деб, билган эдим.

Кечаги ҳужумлардан кейин билдимки сенат раисини ҳимоя қилувчи инсонларга муҳтожлиги бор инсон экан.

Кечаги постим сенат раисини обрўсизлантирадиган мавзу эмас эди, лекин каллали каллалар буни нотўғри талқин қилишга урундилар, қойил.

Ҳозирги сенат раисини яқин 2 йил биламан.

Хотин қизлар раиси давридалигида кўп маслаҳат, насиҳатларини олиб ўзимни оёққа тургазиб, ишончим ортди, хаётга қайтдим.

Опа жуда кўп яхши ўгитлар бердилар, қайсидир маънода.

Сенатга кўтарилиб, иши янада кўпайиб кетдими билмадим тўғриси.

Матбуот котиблари кўп ишдан хабари бор.

Бир сенат эмас ҳамма вазирликларда аҳвол яхши эмас, ҳокимликларда ҳам аҳвол оғир.

Бу раҳбарларнинг матбуот котиблари ҳам раҳбарларидек ишлаш принципларига қаттиқ ўрганиб қолган.

Раҳбарларга яхши кўриниши учун сизни янчиб ташлашга ҳаракат қилади.

Раҳбарларга яхши кўриниш учун адолат овозини ёпади.

Ҳе ўргилдим ишлаш принципларингдан санларни!

Сенат вазирликлар элита учун ишлаши керак эмас конституция бўйича.

Сенат вазирликлар Халқни эшитиши керак оғир бўлсада.

Жамият шундоқ ҳам 2 тоифага бўлиниб бўлди, буни тан оламизми йўқми.

Майли ҳаммасига инсоф берсин.

Ман фақат Президент Шавкат Мирзиёевга суянаман, аҳир ечилмаган муаммоларни шу инсон ижтимоий тармоқларда кўрар вақти келиб.

Майли вақт олий ҳакам.

Бугун катта инсонсан, бугун валломатсан, бугун бойсан, бугун гўзалсан...

Аммо вақти келиб бошинга мушкул ишлар тушганда, кичик инсонга айланасан, ожиз инсонга айланасан, камбағал қашшоқ бўласан вақти келиб кимлардир, ҳар томонлама хунуклашиб инсонлар нафратига учрайсан ҳам...

Бу хаёт синовларидир.

Нигора Алимова ким ўзи, дейдиган валломатларга жавобим шудир.

Нигора Алимова Оллоҳ яратган бир банда, Нигора Алимова ишсиз, инсонлар кўз ёшига бефарқ бўлмаган бир инсон, Нигора Алимова бир муаммони ҳал қилиш учун масъуллар ёрдамида ёрдам берадиган инсон, Нигора Алимова у қадар буюкмаски ҳамма ишни қила оладиган даражадаги инсон, Нигора Алимовада раҳбарлардаги ваколатлар йўқ бир инсон, Нигора Алимова туҳмат ва таҳдидларга, маънавий босимларга, адолатсиз ҳақоратларга учраган инсон, Нигора Алимова ўз юртини борича севадиган инсон, Нигора Алимова Халқ ичида яшаётган оддий бир инсон!

Валломатлар катта ҳарфда ИНСОФ БЕРСИН!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
+998886631969 ушбу телефон рақамидаги инсонни уйини Фарғона вилояти Данғара туманида қўлида ҳужжати бўлиб, фирибгарга учраган инсонни уйи бузилмоқда Ҳурматли Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров.

Данғара тумани ҳокими қўлидан келган ишни қилди.

Валломат инсонларни қўли баланд келиб бир инсонни қақшатмоқчи!

Кимдир, қайсидир масъуллар эътибор беринг 🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
РАСМИЙ БАЁНОТ

Ижтимоий тармоқларда фуқаро А.Собировнинг сохта кредит қурбони бўлганлиги ҳақидаги мурожаати тарқалган.

Аниқланишича, Қўқон шаҳридаги МЧЖ таъсисчиси Р.Н., раҳбари Ё.К.лар шаҳардаги банк филиалидан 23.09.2019 йилда 823-сонли шартнома асосида тикув дастгоҳлари сотиб олиш учун 800 млн. сўм имтиёзли кредит олиб, уни мақсадсиз сарфлаб, маблағларни талон-торож қилишган.

Шунингдек, Р.Н. ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари лавозимида ишлаб, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мансабдор шахслари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, 111,5 млн. сўмлик субсидия маблағларини талон-торож қилган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан қўзғатилган жиноят ишлари юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов олиб борилган.

Терговда Р.Н.нинг юқоридаги жиноий хатти-ҳаракатлари ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 228-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 3-қисми билан малакаланиб, унинг вафоти муносабати билан жиноят ишининг унга нисбатан қисми 17.07.2021 йилда ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан тугатилган.

Жамият раҳбари Ё.К. юқоридаги жуда кўп миқдордаги имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилганлиги сабабли 17.07.2021 йилда ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалари ҳамда аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ўринбосари М.И., мутахассиси У.Ю.лар сохта ҳужжатлардан фойдаланиб, жамғарма маблағларини талон-торож қилганлиги учун ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а, в, г” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбланувчи тариқасида жалб этилган.

Тергов жараёнида мутахассислар иштирокида ўтказилган тафтишда жамиятга кредит маблағлари қонуний асосларда ажратилганлиги, шу жумладан дастлаб жамиятга кредит шартномаси бўйича тикув дастгоҳларини олиб келинганлиги аниқланган, шу туфайли жиноят ишининг банк мансабдор шахсларига нисбатан қисми уларнинг ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли 17.07.2021 йилда ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланиб, мазмунан кўриб чиқиш учун 26.07.2021 йилда ЖИБ Қўқон шаҳар судига юборилган.

Терговда юқоридаги кредит таъминоти сифатида фуқаро А.Собировнинг Қўқон шаҳар, Мухсиний Лойихавий кўчаси, 9-, 11-уйларда жойлашган нотурар бино ва иншоотлари унинг розилиги асосида гаровга қўйилиб, гаров шартномасининг ҳақиқийлиги нотариал тасдиқланганлиги аниқланган.

Шу жумладан, А.Собиров 26.05.2021 йилда шаҳар прокуратурасига таклиф этилиб, гувоҳ тариқасида сўроқ қилинганда у бино-иншоотларини ўз хохшига кўра кредит таъминоти учун гаровга қўйганлиги, ҳужжатлари ўзи имзолаб берганлигини кўрсатган.

Кредит муддатида қайтарилмаганлиги туфайли фуқаролик иши бир неча маротаба суд инстанцияларида кўрилиб, ФИБ Қўқон туманлараро судининг 29.03.2021 йилдаги ҳал қилув қарори билан жамиятнинг кредитдан бўлган қарздорлигини ундириш А.Собировнинг бино-иншоотларига қаратилган ҳамда ҳал қилув қарори ФИБ вилоят судлов ҳайъатининг 27.07.2021 йилги ажрими билан ўз кучида қолдирилган.

https://www.facebook.com/100027633137805/videos/515690426405414/