Нигора Алимова
1.35K subscribers
7.19K photos
3.83K videos
2 files
8.6K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#sos Бўрилар тўдаси қолиб, қўзичоқ қурбон бўлмоқда.

Фарғона вилояти узсаноатқурилиш банкининг оддий мутахассиси Фарғона вилояти прокуратурасидами бошқа жойдами ҳибсда сақланмоқда.

Рэжапов Азизда керакли исботли маълумотлар бор.

Рэжапов Азизни қурбон қилишда кимни қўли кучли ва қўл келмоқда...?!

Бўрилар қачон жавобгарликка тортилади?

Ўзбекистон республикаси бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Fb.com/Mirziyoyev, Tanzila Narbaeva, Бош Вазир Қабулхонаси, Президент Халк Кабулхонаси, Организация Объединенных Наций, United Nations Human Rights, O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаоллари, сизлардан илтимос, банк мутахассиси Рэжапов Азизни ишини адолатли кўриб чиқинглар...

Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси, Хайрулло Бозаров имкон қадар эътибор беринг.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрининг банк пирамидасининг навбатдаги қурбони оддий банк мутахассисиинг айбдор бўлиши адолатдан эмас.

Банк раиси, банк юристи, банкнинг бошқа масъуллари нега жавобгарликка тортилмаяпти, нега?

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=754129455518152&id=100027633137805

@Nigora_Alimova
Сингапурда сақич чайнаш тақиқланган, у ҳатто мамлакатда сотилмайди. Агар сақич чайнаган вақтингизда сизни тегишли идора вакиллари кўриб қолишса, сизни беш юз АҚШ доллар миқдорида жарима ва қамоқ кутади.
Сингапур ўзининг қатъий қонунлари ва аҳамиятсиз кўринадиган ҳуқуқбузарликлар учун жуда қаттиқ жазолари билан машҳур. Ушбу Осиё давлатида сиз бировнинг WiFi дан фойдалана олмайсиз: агар сиз қўшнингизнинг интернетига паролсиз улансангиз, 5000 доллар жаримага тортиласиз. Бизда сақичмасу мйли нос или семичкани тақиқласа розиман яна бировнинг WiFi дан фойдаланиш жуда ҳам кўп учрайди бизда унга ҳам қатьий чоралар кўриш керак .
"Аёлнинг ёлғизликда яшаши мусибат эмас. Мусибат унинг эри бўла туриб ёлғиз яшашида".
Жорий йилнинг 11 февраль санасида Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинида Бандлик Бош бошқармаси томонидан “Аёллар дафтарига киритилган фуқаролар билан Туман ҳокимлиги, туман Адлия бўлими, туман Тиббиёт бирлашмаси, туман тижорат банклари ҳамкорлигида сайёр қабул ўтказилди.
Мазкур сайёр қабулда 20 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари қайд этилиб, шундан 4 нафари қисқа муддатли
касб-ҳунарга ўқитиш ўқув курсларига йўналтирилди. 7 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.
Шунингдек, 10 нафар фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан тегишли ҳамкор ташкилотларга йўналтирилди.

t.iss.one/TSHBBB
Ўзбекистон республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ни раиси, O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati раиси Tanzila Narbaeva.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳар банклари пирамидасининг қурбони оддий мутахассис қамоққа олинди...

Ўша даврда Узсаноатқурилиш банкининг раҳбари бўлган, ҳозирда Қўқон шаҳрининг иқтисод бўлими бўйича ҳоким ўринбосари бўлиб ишлаётган шахс жавобгарликдан қутилмоқда.

Эшитишим бўйича бу инсон шаҳар депутати экан.

Депутат эса жавобгарликка тортилмас эмиш.

Бу қанчалар тўғри қарор?

Депутат олдин қилган ишлари учун қонун олдида жавоб бермайдиган қонун борми?

Бундай депутатларни бизга кераги борми?

Кимдир жавоб берсин юқорида ўтирган масъуллар.

Жиноятчилар юқорида қанчалар ўтириши мумкин айбсиз бўлиб?!

@Nigora_Alimova
Мард, билим, илм, профессионал юртимизда журналистлар борми..., бор бўлса, Қўқон банклар пирамидасининг жиноятларини оммага ёзиб билдиришни сўрайман, токи бошқа инсонлар банк раҳбарлари томонидан жавобгарликка тортилмасин, кредит олиб ўз жонига қасд қилмасин!

Ҳамма исботлар, далиллар жабрланувчилар қўлида бор.

Овоз ёзилган аудиолар ҳам бор.

Журналистлар борми?!
@Nigora_Alimova
Ҳурматли сенат раиси Tanzila Narbaeva.

Сизга айрим инсонлар томонидан ишончсизлик бор.

Сиз қанчалар юртдошларимиз дардига бефарқ эмаслигингизни биламан.

Қанчалар кеча кундуз дам олмасдан ишлашингизни ҳам биламан.

Лекин айрим кўп инсонлардан шунга ўхшаш смслар ёзилмоқда.

Имкон бўлса инсонларга вақт ажратинг.

Ҳечким норози бўлмасин.

Олдин қандай фаол бўлган бўлсангиз келгусида ҳам шундай фаол бўлиб Халқ учун ишланг.

Ўзга раҳбарлардек асло ўзгарманг.

Шундай ишлангки илтимос Сиз ҳаққингизда инсонлар бундай смслар ёзишига асос қолмасин...
Ғирри, деб, номланган чеккккккаааа қишлоқда янги болалар боғчаси фаолият кўрсатмоқда.

Фарғона вилояти Фурқат тумани Ғирри қишлоғида 16 сонли мактабгача таълим болалар боғчаси 200 яқин болажонларни бағрига олди.

Қишлоқ аҳли хурсанд.

Болалар ҳам.

Илгари бу ерда абгор боғча бўлиб, шу боғчани реконструкция, реставрация қилиниб ўтган йили 2020 йил 30 январь куни қишлоқ болажонлар учун топширилибди.

Хоналар иссиқ.

Шароитлар яхши.

50 га яқин юртдошларимиз иш билан таъминланган.

Фарғона вилояти Фурқат тумани раҳбариятига раҳмат.

Чекка худудларда шаҳардан шароитлари кам бўлмаган чиройли боғчалар фаолият кўрсатишини яхши баҳолайман.

Чекка қишлоқлардаги аҳолига, болаларга эътибор янада кучли бўлиши керак.

16 сонли болалар боғчаси мудираси Кузиева Хуршида Аҳмаджоновна.

@Nigora_Alimova
Тўхта, мени мақтама!

Бир киши Абдулмалик ибн Марвонга: "Сизни хурсанд қиладиган бир гап айтмоқчиман", деди. Абдулмалик ибн Марвон: "Тўхта, мени мақтама, маддохлик қилма, чунки кимлигимни ўзим яхши биламан. Менга ёлғон хам гапирма, чунки ёлғон нарсага фикр билдирилмайди. Менинг олдимда хеч кимни ғийбат қилма", деди. Халиги одам мулзам бўлиб, "Эй мўминларнинг амири, унда кетишимга рухсат беринг", деди. Абдулмалик ибн Марвон: "Майли, кетавер", деб жавоб берди.

#ман хам узимни биламан😓😓😔😔.
Сизчи????
Бугун Андижон фарзанди Саида Зуннунова таваллуд топган кун

Саида Зуннунова — шоира ва ёзувчи, янги замон аёллар ўзбек адабиётининг асосчиларидан бири. Ёзувчи Саид Аҳмаднинг рафиқаси. С.Зуннунова 1926 йили Андижон шаҳрида хизматчи оиласида дунёга келган. Ўрта мактабни битиргач, Андижон педaгогика институтига ўқишга киради, сўнгра, Ўрта Осиё Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг филология факультетига ўқишга топширади. Ўқишни тамомлаб, ҳар хил вақтларда “Гулхан” ойномаси, “Ўзбекистон маданияти” газетаси нашриётида ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида маслаҳатчи бўлиб ишлайди.

Саида Зуннунованинг илк шеъри 1945 йили Андижон вилояти “Пахта фронти” газетасида босилган. “Қизингиз ёзди” (1948), “Янги шеърлар” (1950), “Гуллар водийси” (1954), “Қизларжон” (1962), “Шеърлар” (1964), “Бир йил уйлари” (1967), “Нилуфар” (1972) шеърий тўпламлари мунтазам нашрдан чиқади. Шунингдек, Саида Зуннунова ўзини иқтидорли насрнафис сифатида ҳам намоён этади. Ҳар хил даврларда унинг “Гулбаҳор” (1956), “Янги директор” (1957), “Гулхан” (1958), “Олов” (1962), “Одамлар орасида” (1964), “Ойдин кўчалар” (1965), “Сен билан завқланаман” (1972), “Директор” каби қисса ва ҳикоялар тўпламлари чоп этилади.

Саида Зуннунова 1977 йил 51 ёшни қарши олиб, дунёдан кўз юмди.
2013 йилнинг 10 июнь куни Тошкентдаги Ўзбекистон миллий боғида Саида Зуннунова ва Саид Аҳмадларнинг ҳайкали барпо этилган. С.Зуннунова “Ҳурмат белгиси” нишони билан тақдирланган.
Бугун бир танишим, Нигора бизнес қилмоқчиман, тагимда машинам бор, уч хонали уйим бор, имтиёзли кредит олишда ёрдам беринг, деди.

Ман ҳам танишимга, қўлимдан келганча ҳаракат қиламан, дедим ва Фарғона вилояти марказий банк раҳбари билан телефон орқали суҳбатлашдим.

Танишимга 100 миллион сўм керак экан, имтиёзли кредит олса бўладими, машина, уй бор, фоизи қанча ва қанча муддатга олиш мумкин, дедим.

Банк раҳбари, 100 миллион сўмни залог орқали 1 йилга олиши мумкин, фақат 1 йилга, фоизи 25 фоиз бўлади, деди.

25 фоизи у қанча сумма бўлади 1 ойда, дедим.

Банк раҳбари, 1 ойга 12 миллион, бўлади, деди.

Танишим бу гапни эшитиб, юзи қизариб, қон босими бироз ошди.

Танишимни юзига қараб ичим оғриди.

Унга пул зарур эди.

Ўзини иш билан таъминламоқчи бўлди.

Аммо минг афсуски бунга имкон бўлмади.

Ҳар ойда 100 миллион сўмни 1 йилга кредитга олиб, ойига 9-12 миллион фоиз тўлаш қанчалар оғир...

Маҳаллабай кредит фоизлари 14 фоиз.

14 фоизни ҳам кўпчилик оғир фоиз, демоқда.

Наҳотки Халқимиз учун кредит олишда енгиллик бўлмаса?

Имтиёзли кредит деб аталмиш 14 фоиз аслида имтиёзсиз.

Кўпчилик кредит олишда қўрқмоқда, баланд фоизни қандай тўлайман, деб.

Молия вазирлиги, иқтисодиёт вазири, кредит бериш банклари, наҳотки Халқимиз учун кредит фоизлари ставкасини тушириш мушкул бўлса?

Инсонлар фоизни тўлашда қай аҳволга тушаётганини наҳот кўрмаяпсиз, билмаяпсиз, эшитмаяпсиз?

Ёки Халқни қийналиб турганини кўриб кўрмасликка олиш қанчалар адолатли?

Ҳурматли Ўзбекистон республикаси Президенти, Халқнинг ишончи Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev, Сиздан илтимос Халқ учун имтиёзли кредитлар фоизи камайтиришда амалий дастурларни қўл остингиздаги каллали молиячилар адолатли кўриб чиқсин.

Халқ кредит фоизлари эшитиб бизнес қилишдан қайтмоқда.

Айримлари эрта касодга учраб фоиз тўла олмай қийналмоқда.

Ўзим бугун бир инсонни кредит олишдаги ҳолатини кўриб ҳафа бўлдим.

Фоизини эшитиб шокка тушдим...

Илтимос юқорида ўтирган масъуллар Халқни ҳар томонлама ўйлаб кредит фоизларини қайтадан адолатли мезонлар асосида имтиёзли қилишга ҳаракат қилинглар.

Ўз Халқингизни фоизларга кўмиб, фоизлари гирдобига дучор қилманг🇺🇿

@Nigora_Alimova