Нигора Алимова
1.41K subscribers
7.54K photos
4.46K videos
4 files
9.5K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

9860 0825 8193 5846 канални қўллаб қувватлаш учун

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Подшоҳим, бизга сиздан эмас, Аллоҳдан қўрқадиган ҳоким юборсангиз!

Каналга обуна бўлинг👇🏻
https://t.iss.one/joinchat/S2H-QYAfRMCjahot
Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev, Сизни Адолатингизга ишонаман🇺🇿

#Repost Қўқон банклари ПИРАМИДАсининг адолатсизлиги туфайли тадбиркор хаёти ўлим билан якунланди...

Фарғона вилояти Қўқон шаҳар А. Навоий кўчаси 76 уйда яшовчи Тадбиркор марҳум Х.Махмудов.

48 ёшда 2020 йил 19 февраль куни ўз жонига қасд қилди.

Уч нафар болалари отасиз қолди.

Марҳум тадбиркор Х. Махмудов 20 йилдан ортиқ тадбиркорлик қилди.

Ҳурматли Президент Шавкат Мирзиёев, Фарғона вилояти прокуратураси ижтимоий тармоқларда чиқишимни кўриб, бўлиб ўтган воқеаларни адолат билан ҳар томонлама ўрганиб, қайтадан 5 ой муддатга терговни бошлашлигини айтди.

Адолатни учи кўринмоқда секин...

Олий Мажлис депутати Халқпарвар...

Сарсонликни оҳири бор...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev Сенат раиси Tanzila Narbaeva , Ички Ишлар Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси , республика бош прокуратураси, инсон ҳуқуқлари бўйича масъуллар, марказий банк раҳбари, O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati , Олий Мажлис Қонунчилик палатаси , Эмине Караманова , Халқ Назорати , Халқ билан мулоқот /Диалог с народом , O'zbekiston Respublikasi. Xalq fikri / Мнение народа, Депутатлар минбари, Alisher Kadirov , Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси, Фаргона Вилояти Хокими , Otabek Umarov , Fan Mirziyoyev ва бошқа фидойи фаол масъуллар, ушбу жараённи ўз назоратингизга олинг!

Марҳум Хасанжон Маҳмудовнинг эгизак укаси Хусанжон Махмудов.

+998905666075

8 қисм, давоми бор.

@Nigora_Alimova
Фарғона вилояти Данғара тумани ҳокими Ш. Тожиҳакимов, ман билган, кўрган, эшитган ҳокимлардан, оддийлиги, самимийлиги, камтарлиги, эътиборлилиги, инсонпарварлиги билан ўзга раҳбарлардан ажралиб туради.

Ҳоким бўлганига ярим йилча бўлди.

Ярим йил ичида жуда кўплаб аросатда қолиб кетган ишларни имкон қадар Халқ фойдасига ҳал қилди, қилмоқда.

Фарғона вилояти Данғара туманида энг кўп эшитган муаммолардан бири фермерларнинг ерлари...

Қайсидир фермер алданган, қайсидир фермерни ерини олиб қўйилган, ишқилиб муаммолар гирдобида қолиб кетган фермерлар кўплаб учрайди.

Шу муаммолар гирдобида қолган бир қанча фермерларга ҳам қонуний адолатли қараш билан муаммоларни ҳал қилмоқда.

Тўғриси муаммоларни ҳал қилишда ҳокимга жуда қийин...

Ўзларинга маълум..., коррупция, деган бало ҳамма ерда бор.

Таниш билиш, қариндош уруғлар ҳамма ерда бисёр.

Жуда қийин, бирини тергасанг кимгадир уруғ, яна бирини тергасанг кимгадир таниш...

Адолатли, билимли, илмли, тажрибали раҳбар ҳар қандай ҳолатда ҳам коррупцияга болта урган ҳолда ишни тўғри йўлга қўя олади.

Фарғона вилояти Данғара тумани ҳокими Ш. Тожиҳакимовга қийин ишларида омад тилайман 🇺🇿

Фарғона вилояти Данғара туманида коррупцияга ботган инсонларга инсоф берсин🇺🇿

@Nigora_Alimova
Ахборот хизматлари раҳбарлари, ОАВ вакиллари,
журналист ва блогерлар диққатига


2021 йилнинг 8 февраль, душанба куни соат 11.00 да Фарғона вилоят суди биносида ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Матбуот анжумани мавзуси:

“Суд органларининг очиқлиги ва шаффофлиги масалалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг суд мажлисларида иштирок этиш тартиби”

Матбуот анжуманида иштирок этишни хоҳловчи Ахборот хизматлари раҳбарлари, ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар 97 555-50-29 рақамига қўнғироқ қилиб, рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Вилоят суди Фарғона шаҳар, Соҳибқирон Темур кўчасида, “Матбуот уйи”нинг ёнида жойлашган.

Вилоят суди, вилоят АОКБ.
Шахсий манфаатинг борми..., ҳокимни шантаж қиляпсанми..., қайси ишингни ҳоким битказмади...,?!

Бундай сўзларга тўла изоҳларни кўплаб ўқиб қоламан...

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшайман.

Шаҳарнинг масъуллари ёки шаҳардаги мавжуд муаммоларни кўтариб чиқсам, албатта, на расми бор, на манзили бор, соҳта маддоҳлар чиқиб дилингизни хира қиладиган сўзлар билан сизни шарманда қиламиз, деб, кучли ҳаракатларни амалга оширишга ҳаракат қилиш бошланади...

Президент адолатли, исботли танқидни йўлга қўйди.

Раҳмат.

Нега энди жойлардаги раҳбарлар адолатли танқидларни ҳазм қила олмайди?

Танқид келажак меваси, дейилади.

Ҳозир қийин даврда, шиддат билан юртимизни равнақ топишида Халқ хизматидаги инсонларни мавжуд муаммоларга ижобий ечим топишига йўналтириш яхшику аслида.

Ман Онам билан 4.5 сотихлик шаҳар марказидаги ҳовлида яшайман.

Оиламизда 9 жон.

Уйлар ҳаммага етарли эмас.

Ўзим оёғим бўйича 2 гуруҳ ногирониман..., ўзимни эплай оламан ҳар ҳолда.

4 маротаба Тошкент травматология ва ортопедия илмий текшириш институтида операция бўлганман.

Тақдир экан, қисмат экан қўлимда ёрдамчи кичик асо билан ҳаракат қилдим, юрдим...

Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev Президент бўлганида ёлғиз аёлларга, ногиронлиги бор инсонларга имтиёзли уйларни беришни жорий қилди.

Президент ислоҳотига ишониб ўзим яшайдиган маҳалла жамғармасига имтиёзли уй олиш учун ҳужжатларни топширдим.

Ҳар йили ҳаракат қилдим, аммо, имтиёзли уй берилмади.

Ўзингизга маълум травматология бўйича операция бўлганларнинг оёқлари, бўғимлари совуқда қақшаб оғрийди, баъзан кучли дори ичса ҳам таъсири бўлмайди, оёқлар баъзан қаттиқ музлайди, қон айланиши бузилганлиги туфайли.

Ўтган йили газ йўқ, светга уйни исита олмаганимдан, мажбурликдан Фарғона вилояти раҳбариятига чиқдим, қиш чиққунга қадар иссиқ шароитли уй сўраб.

Вилоят раҳбарияти қилган мурожаатимга ўша куни кечга яқин Қўқон шаҳридаги санъаткорлар уйидан бир хонали уйда қишлашимни айтишди, калитни беришди.

Калитни олдим, лекин у ерда яшай олмадим, маҳаллада қандай шароит бўлса, у берилган уйда ҳам шундай шароит эди...

Нигора Алимова ҳокимни шантаж қилиб уй олмади, балки ўзига тегишли бўлган Президент томонидан жорий қилинган ҳақ ҳуқуқини талаб қилди.

Лекин юраксиз, ҳиссиз инсонлар эса мани асосли уй сўраганимни шантажга йўйишди...

Ҳокимдан имтиёзли уй сўрасам нимаси шантажга киради азиз инсонлар?

Тошкентдан келганимга 3.5 йил бўлмоқда.

Пойтахтдан бутунлай келиб қўлимдаги пулга машина олдим.

Машинам азалдан бор эди.

Минилган машина эса тез тез бузила бошлади..., ҳали у устага, ҳали бу устага олиб бориб чарчадим.

Қўлимда бироз пул бор, шаҳардаги лада магазинига бордим, кредитга олиш мумкинлигини кўрдим, ҳанна қўлимдаги пулга имтиёзли кредит асосида янги машина олишим мумкин экан, деб, ўзимдаги машинани сотдим ва кредит лизинг асосида машина олдим...

Афсуски айрим инсонлар бу машинани олганимга ҳам ҳокимларни шантаж қилиб олди, деб, гап тарқатишди...

Лизинг тўлаб, синглимнинг ёрдами билан лизингни тўлаб келмоқдаман.

Ҳар бир инсонга исботлаб беришнинг имкони йўқ.

Тил бесуяк ким нима деса шундай, деб, сизни жирканч усуллар билан синдириш пайига тушар экан.

Фарғона вилояти, туман, шаҳар ҳокимларига асло адоватим йўқ.

Манга кўплаб ёрдам беринг, деб, инсонлардан мурожаат тушади, шу мурожаатларни Халқ хизматидаги ҳокимларга дарров бераман, ҳоким эпласа эплади, эплолмаса ижтимоий тармоқларда ёритаман республика масъулларига тег қилган ҳолда.

Норози бўлган, ҳафа бўлган, боши берк кўчага кириб қолган инсонларга ҳамма қатори ёрдам беришга ҳаракат қилдим.

Шахсий манфаат йўқ бу ёрдамларда.

Баъзан ёрдамимни ёмонга ҳам йўйишди.

Ҳаммага ҳам бирдай ёқмайсиз.

Кимгадир ёқишим керак, деб, яшамайман.
Меҳрибон, раҳмдил Оллоҳим бор.
Айтмоқчиманки..., ман раҳбарларни шантаж қилиб давлат орттирмадим..., ундай ниятим ҳам йўқ.
Камбағал қашшоқ, ёлғиз аёлу ногирон инсонларга эътибор бердим холос.
Ўтган йили шаҳар ҳокимига мурожаат билан чиқдим, бир бўш бино берсангиз, Аёллар марказини очмоқчиман, ҳанна шаҳарга бироз ёрдам тегади, деб.
Лекин жой олиш насиб бўлмади...
Шу сўраганим ҳам шантажга кириши мумкинми?
Ишламайдиган, тепса тебранмайдиган, порахўр, алдоқчи, товламачи, нафс қулига айланган раҳбарларни танқид қилдим..., айримини фош қилдим, Президентнинг..., адолатли, шаффофли, исботли танқид қилинглар, деган сўзи асосида.

Президент сиёсатига чуқур ишондим..., баъзан айрим инсонлар томонидан тавқи лаънатларга қолдим, баъзан Халқ, Юрт душманига айландим ўз юртимда яшаб туриб...

Асосли, исботли танқидни ҳали ҳам юрт хизматидаги раҳбарлар ҳазм қила олмаса унда бу шаффофликни, бу адолатли чиқишларни қайтадан олиб қўйишсин, туҳматларга, лаънатларга қолмайлик🇺🇿

Кимдир қандай яшашимга қизиқса марҳамат меҳмон бўлиб келинг...

Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Тошкент кўчаси 2 уй...

@Nigora_Alimova
Ҳурматли Андижон Вилояти Ҳокимлиги, сизлардан илтимос, қуйидаги ёрдам сўраб чиққан Аёлга, Онага амалий эътибор беринг 🇺🇿

Гульнора Маруфова имкон бўлса шу Аёл билан кўришиб суҳбатлашинг🇺🇿

+998902566264

@Nigora_Alimova
Фарғонада хусусий амалиёт билан шуғулланувчи бир қатор нотариуслар
лицензиялари тўхтатилди

 
Фарғона вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясининг жорий йил 2 февралда бўлиб ўтган мажлиси баённомасига асосан вилоятда фаолият юритаётган бир қатор
хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариуслар лицензияси тўхтатилди.

Бу ҳақда Фарғона вилоят адлия бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

▪️ Жумладан, Фарғона шаҳридаги нотариус Исмаилова Матлюба Сотволдиевнанинг (лицензия FA 0006, 21.04.2020 й.) лицензияси 2021 йилнинг 3 февралдан ўн беш кун муддатга тўхтатилди;

▪️ Қўқон шаҳрида хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус Мелибоева Мусаффо Махаммадалиевнанинг (лицензия FA 0027, 21.04.2020 й.) 2021 йилнинг 3 февралдан ўн беш кун муддатга тўхтатилди.

Вилоят аддия бошқармасининг батафсил рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин.

👉 Фарғона хабарлари
Самарқандлик Аёл нега сарсон, кимдир, қайсидир Халқ хизматидаги масъуллар эътибор берадими?!

Бечора Аёл Тошкентга маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигига келиб, хотин қизлар дейми, ёки тадбиркорлик иши бўйича дейми, керакли масъуллар билан амалий кўриша олмай, аламзадаликда йиғламоқда.

Пойтахтда кимнидир уйида яшаб, бир коса овқат ея олмай ўтирибди.

Ҳаловати йўқолган.

Илтимос кимдир эътибор берсин шу Аёлга🙏

+998946978079

Tanzila Narbaeva
Гульнора Маруфова
Эркинжон Турдимов

@Nigora_Alimova
Тошкент вилояти Олмалиқ туманидан ҳам бир Аёл, Она амалий ёрдам беришингизни сўрамоқда Гульнора Маруфова

Имкон бўлса эътибор беринг 🇺🇿

+998944223135

@Nigora_Alimova