Нигора Алимова
1.31K subscribers
7.23K photos
3.91K videos
3 files
8.69K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
10 йил қамоқдан оқлов ҳукми билан озодликка чиқдим..., лекин...

Қўқондон маҳсулотлари АЖ.

2005 йилдан 2007 йилгача бошқарув раиси Тўрақулов Акбар Аҳмадқулович.

2008 йил 7 ноябрда жиноят кодексининг 167.210.209 моддалари айблов эълон қилиниб ҳибсга олинган.

Айбловлар - камомат, ҳужжат соҳтакорлиги ва пора.

2009 йил июнь ойида суд бўлиб ҳукм ўқилмоқда, Қашқадарё вилояти 49 жазони ижро ўташ коллониясига сургун қилинди.

9 йилу 11 ойда ҳозирги Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyevнинг шаффофлиги, адолатли ислоҳотлари билан Акбар Тўрақулов оқлов ҳукми билан 2018 йил 30 июль Фарғона вилоят жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажрими билан Ўзбекистон республикаси ЖПКнинг 83 моддаси 2.3 қисмига асосан реабилитация қилинган.

Ҳозирда қонунга асосланиб, жабрланувчи Акбар Тўрақулов меҳнат стажи, иш ҳаққини адолатли талаб қилиб ўзига тегишли бўлган, қонунда белгиланган ҳуқуқини ҳаққини олишни талаб қилмоқда.

Ушбу бўлиб ўтган жараёнда жами 11 киши бўлиб ҳозирда 7 киши оқланди.

Лекин шу ўн йил давомида турмуш ўртоғим аҳволи, соғлиғи кетди ва бир жойда ётиб қолди.

Болаларим жуда ёш эди...

Орқамдан ғийбат, туҳматлар бўлди..., Оллоҳга ҳавола, деб, сукут сақлаб жим бўлдим.

Ўша даврларда терговда қаттиқ қийноқларни кўрдим, лекин қилмаган ишимни, ҳа ман қилдим, демадим.

У кунларни юзи қурсин, ҳечкимга у кунларни раво кўрмайман.

90 га кирган Отам, адолат бор, Шавкат Мирзиёев албатта адолатни ўрнатади, деб, умид қилди..., умид ижобат бўлди.

Ҳурматли Президент Шавкат Мирзиёев, Tanzila Narbaeva, Фаргона Вилояти Хокими, Хайрулло Бозаров, Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси фаоллари, илтимос мани эшитинг...

Қонуний ўзимга тегишли бўлган ҳақларимни тиклашда ёрдам беринг

+998974182000

@Nigora_Alimova
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи ҳақидаги махсус репортажни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

Смотрите специальный репортаж о поездке Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в Бухарскую область по следующим ссылкам:

https://youtu.be/mEUAOu9DB48

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/412602719856072

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Абдулла Арипов биринчи бўлиб сиз бошланг ишдан кетишни имкон бўлса!

Биз қийналдик..., жуда қийналдик...

Ҳукумат бу вазирлар маҳкамасими...?

Бош вазир Абдулла Ариповми...?

Бош вазиримиз нега ўта суст ўз ишига Халқ олдидаги мажбуриятини бажармай келмоқда...?

Халқ олдига чиқиб гапирганини умуман кўрмайсиз.

Фақат жанжал бўлган жойга борасиз.

Нима бош вазир жанжалларни бости бости қилиш билан шуғулланадими?

Бош вазирни ишидан норозиман тўғриси...

Фақат ҳамма ишга Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev нинг ўзи, ўзини ўққа, чўққа уришини кўриб ҳайрон қоласиз.

Президент ёнида юрган ҳукумат аъзолари шу даражада сустки, ҳар бир сўзида, Президентимиз тўғри айтдилар, Президентимиз ундоқ бундоқ дедилар, Президентимиз қандай ишлашимизни билдириб ўтдилар, биз билмагандик, биз кўрмагандик, биз эшитдик, вой биз қувониб кетдик..., ва ҳоказолар билан оғзиларини тўлдириб гапиришдан бошқа ишни билмайди.

Эҳҳҳҳҳ..., деб, бошингизни эгиб ҳайрон қоласиз.

Президентсиз бир ишни амалга ошира олмаган раҳбарлар нега керак?

Президентсиз бир ишни бажара олмаганларга Халқ солиқларидан олинган пулларни ҳукуматдагиларга ойлик маошни бериш қанчалар тўғри...?

Қишни эсон омон ўтказиб олиш, талофатларсиз, узлуксиз таъминлашни бош вазирга ва яна бир вазирга юклатилган эди.

Минг афсуски бу қишда биз қаттиқ қақшадик.

Ҳа биз қаттиқ қақшадик..., бош вазир жаноблари...

Кўп инсонларнинг чақалоқ фарзандларининг боши касалликдан чиқмади.

Дори олиб, укол олиб, болаларни иммунитети ҳам қолмади.

Больницага ётқизилди, болалар больницаларида ҳам дориларни ота оналарни ўзи олади.

Пули йўқ эса, боласини даволатмай, пулим етмайди, тузалиб қолар, деб, касал боласини больницалардан олиб кетди.

Бош вазир, айтингчи, сизни гўдак набираларингиз борми ўзи...?

Болалар касал бўлишини кўрганмисиз..., даволанишиничи..., уколь олишини, пули дорига етмаган оила нима қилади, айтингчи, бош вазир?

Сиз эса иссиқ уйдасиз, ёруғ хонадасиз, тагингизда давлат машинаси, стол устида импортный дамлама чой.

Биз эса...

Ҳукуматдаги масъулларни виждони борми...?

Виждони бор бўлса, келаси Президент сайловида ҳукуматдаги ишламайдиган вазирларни барини тозалаш вақти келди...

Кетсин бундай халқ учун қайғурмаган ҳукумат аъзолари.

Абдулла Арипов биринчи бўлиб сиз бошланг ишдан кетишни имкон бўлса!

Биз қийналдик..., жуда қийналдик...

@Nigora_Alimova
Бугун эрталаб автобусда бир йигит ҳушидан кетди. Ҳали йигирма ёшга кирмаган ёшгина йигитнинг қўлида қора пакетда иш кийимлари солинган эди. Дарров одамлар ўриндиқ бериб, ўзига келтиришди. Тахминимча, у йигит ё қурилишда ишлаяпти, ё оғоч тахта бозорида юк ташийди. Юрагимга оғриқли таъсир қилган томони шуки, ҳали энди катта ҳаётга қадам қўйган шундай йигитларнинг касалванд, нимжон, камқон эканлигидир. Бу элнинг эрлари алп авлодиданку, ахир. Бугуннинг болалари эса камқон, нимжон бўлиб улғайишяпти. Оддий оилаларда коммунал тўловлар ва солиқлардан орттириб фарзандларига кучли овқатлар, мевалар едира олишадими ота -оналар. Йўқ!
Озиқ овқат нархи, гўшт нархи осмонда бўлаверса, соғлом авлод ҳақидаги фикрларимиз ёлғондан бошқа нарса бўлмайди.

t.iss.one/haqiqat08
Ресторан кичик бўлса ҳам тадбиркор йўлини топган, қойил👍
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одамлар прокурорга ёруғ юз билан қараши керак, ўғрига қарагандек эмас, Шавкат Мирзиёев

@Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёевдан ҳазил: «Қайси тилда гапирсанг ҳам майли, «подводить» қилмасанг бўлди».

https://telegram.me/ShavkatMirziyoyev_bo
Фарғона вилояти Қўқон шаҳарининг мард, Халқпарвар депутатлари борми?

Қанисизлар, сенат раиси Танзила Норбоева нима деди?

Депутатлар Халқ ичида бўлиши керак, мавжуд муаммоларни ўрганиб бартараф қилишда Халққа кўмакдош бўлиши керак, дедими?

Сенат раиси Танзила Норбоеванинг ТВдаги сўзини эшитиб, эшитмасликка олдиларингми, дейман аааа😂

Фақат мажлисда қўлини кўтариб тушириб тасдиқлаб ўтириши керакми?

Мард, фидойи, Халқпарвар депутатлар бўлса қани чиқсин, кўрсатсин ўзини, Халқ билан очиқ мулоқот қилсин!

Мактабларга борсин, директор, ўқитувчи, ўқувчиларни реал хаёти билан танишсин.

Таълим сифати Қўқонда пастлаб кетган!

Номи чиққан, коррупцияга ботган мактаблар сони ҳам бор!

Қўқон шаҳар депутатлари бу гаплардан хабарингиз борми?

Фақат хабарим йўқ, деманг😄

Шаҳар кичкина, бир оғиз гап дарров ўз эгасини топади, тўғрими?

Қанчадан қанча маҳалларнинг свети ўчиб, гази йўқ, кўмир сифатсиз, Қўқон шаҳар депутатлари хабарингиз борми ўзи, илтимос фақат хабаримиз йўқ, деманг, марсдан тушган ўзга сайёраликдек😄

Депутатман, деб, кўпларингизни гердайиб юришингизни кўрдим😄бир ишни қойиллатиб қўйгандек😂

Қўқон шаҳрида мард, фидойи, Халқпарвар депутатлар борми, бор бўлсангиз қанисиз.

Ман маҳалламда ким депутат бўлганини, аҳолига кўмак берганини кўрмадим ҳам, эшитмадим ҳам.

Қўшни ҳоладан, маҳалла раисидан сўрадим, улар бор эди, билмадик, қаердадир юргандирда, деб, ҳайрон бўлиб жавоб беришди😄

Ҳа яшанг депутат, яшанг!😂

Депутатлар билан яшин топалоқ ўйнаймиз йил бўйи, йиллар давомида 😂

@Nigora_Alimova
Адолатнинг учи аста кўринмоқда..., сабр...

#Repost Қўқон банклари ПИРАМИДАсининг адолатсизлиги туфайли тадбиркор хаёти ўлим билан якунланди...

Фарғона вилояти Қўқон шаҳар А. Навоий кўчаси 76 уйда яшовчи Тадбиркор марҳум Х.Махмудов.

48 ёшда 2020 йил 19 февраль куни ўз жонига қасд қилди.

Уч нафар болалари отасиз қолди.

Марҳум тадбиркор Х. Махмудов 20 йилдан ортиқ тадбиркорлик қилди.

Ҳурматли Президент Шавкат Мирзиёев, Фарғона вилояти прокуратураси ижтимоий тармоқларда чиқишимни кўриб, бўлиб ўтган воқеаларни адолат билан ҳар томонлама ўрганиб, қайтадан 5 ой муддатга терговни бошлашлигини айтди.

Адолатни учи кўринмоқда секин...

Мадорим қайтмоқда...

Сарсонликни оҳири бор...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev Сенат раиси Tanzila Narbaeva , Ички Ишлар Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси , республика бош прокуратураси, инсон ҳуқуқлари бўйича масъуллар, марказий банк раҳбари, O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati , Олий Мажлис Қонунчилик палатаси , Эмине Караманова , Халқ Назорати , Халқ билан мулоқот /Диалог с народом , O'zbekiston Respublikasi. Xalq fikri / Мнение народа, Депутатлар минбари, Alisher Kadirov , Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси, Фаргона Вилояти Хокими , Otabek Umarov , Fan Mirziyoyev ва бошқа фидойи фаол масъуллар, ушбу жараённи ўз назоратингизга олинг!

Марҳум Хасанжон Маҳмудовнинг эгизак укаси Хусанжон Махмудов.

+998905666075

6 қисм, давоми бор.

@Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти Қўқон шаҳри депутатлари алоқага чиқмоқда.

Халқ учун ишлайдиганлари ҳам бор экан.

Хурсанд бўлдим.

Шаҳрим депутатлари Халқ учун фидо бўлиб ишлаш вақти келиб ўтиб ҳам кетмоқда.

Депутатлар олға🇺🇿

Ҳурматли Халқнинг вакили бўлган депутатлар, ўзим шаҳримнинг маҳаллаларини айланиб, инсонлар билан суҳбатлашиб, депутатларнинг фаолияти билан танишаман.

Халқнинг ўзи қайси депутат қандай ишлаётганига ҳолис баҳо беради.


@Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон Тошкент Қамчиқ довони 26.01.2021 йил

Наманган пост..., ҳар доимгидек рейд, дейманми, бошқами, қойил лекин😂

Ҳурматли масъуллар сизлардан илтимос Наманган вилоятидан ўтишни қизил паспорт асосида ўтадиган қилинглар, бошқа чора ҳам қолмади😄

Чет давлат чегарасидан ўтаётгандек ҳис қилайлик😂

Олға Наманган пост😄

@Nigora_Alimova