Нигора Алимова
1.36K subscribers
7.18K photos
3.82K videos
2 files
8.57K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
Ҳурматли Шавкат Миромонович укам марҳум Маҳмудов Хасанжоннинг ўқувсизлигидан фойдаланган ушбу олти банк ходимлари ҳар бир олинган кредит учун устини олишган ( ушбу пора хакидаги гап сўзлар укам марҳум Маҳмудов Хасанжоннинг телефон апаратидаги ёзишмалардан англашилади). Ҳурматли Шавкат Миромонович биз ушбу масала юзасидан адолатли ечим истаймиз. Ҳозирги кунда бўлаётган адолатсизликлардан укам марҳум Хасанжоннинг эгизаги укам Махмудов Хусанжон ҳам қаттиқ қайғуда, тушкунликка тушиб қолган. Унга ҳам бирор кор-хол бўлишидан қари онам билан ҳавотирдамиз. Қўқон шаҳар прокуратураси ходими Ўткир исмли терговчи АТБ Узсаноатқурилишбанк бошқарувчиси ўринбосари Мақсуд исмли шахснинг қариндоши бўлиб, Укам вафот этган пайтда суриштурувни қисқа муддатда тугатиб жиноят аломатлари топилмади деган важ билан ишни ёпишади. Бироқ сизга мурожаат қилганимиздан сўнг ҳозирги кунга келиб ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши терговга оширилди. Ҳурматли Шавкат Миромонович бизнинг бировга ноҳақ айбловимиз йўқ. Лекин сиз томонингиздан олиб борилаётган ислоҳотлардан ўз манфаати йўлида фойдаланган жиноятчилар жазоланишини қари онам ҳамда укам Махмудов Хусанжон билан сиздан кутиб қоламиз.Ушбу ишга совуққонлик билан қараган прокуратура ходимларини ўз лавозимларига нолойиқ деб ҳисоблаймиз. Ҳамда йўқолган ҳужжатларнинг топилишига умид қиламиз (Ушбу ҳужжатларда марҳум укам Махмудов Хасанжоннинг иш юритувида бўлган ҳужжатлар ва банк варақалари бўлган).

Маҳмудов Хусанжон.
+998995306075

Fb.com/Mirziyoyev
Tanzila Narbaeva
O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Депутатлар минбари
ДЕПУТАТЛАР ВА МУАММОЛАР...
Организация Объединенных Наций
Халқ билан мулоқот /Диалог с народом
Халк Назорати
Голос Америки
ИНСОН ВА КОНУН/ЧЕЛОВЕК И ЗАКОН
Фарход Исмаилов
Фаттоҳ Абдуғаффоров
Хайрулло Бозаров
Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси
Эмине Караманова
ва бошқа масъуллар, ушбу бўлиб ўтган воқеаларга бефарқ бўлманг, адолат қарор топсин!

Уюшган жиноят гуруҳига алоқадор мансабдор шахслар Ўзбекистоннинг Адолатли қонунларига асосида жавобгарликка тортилсин.

Марҳум тадбиркор томонидан кўплаб аудио, видео, ҳужжатлар ашёвий далилларни тақдим этиб кетган...

@Nigora_Alimova

1 қисм, давоми бор.
Ўзбекистон четдан табиий газ сотиб олишни бошлайди

Ўзбекистонда ички истеъмол талабини қондириш мақсадида табиий газ импорти йўлга қўйилади. Бу ҳақда бугун АОКАда ўтказилган “Ўзтрансгаз” АЖ матбуот котиби Шаҳноза Равшанова иштирокидаги брифингда маълум қилинди.

Унга кўра, “Ўзтрансгаз” АЖ табиий газни экспорт ва импорт қилиш учун газ қазиб олувчи ташкилотлардан олиб, магистрал газ қувурига тўғридан-тўғри уланган истеъмолчиларга етказиб берувчи оператор саналади. 2020 йилда республика истеъмолчиларига қарийб 40 миллиард куб метр табиий газ етказиб берилган. Куз-қиш мавсуми совуқ келгани боис ҳукумат топшириғи билан экспорт ҳажми камайтирилиб, ички истеъмолга йўналтирилган.

2020 йилда 194 кмдан ортиқ узунликдаги магистрал қувурларида қурилиш, капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилган.

“Ўртасарой”, “Учтом”, “Янги ҳаёт” ГТС қурилди, бир қатор ГТСлар замонавий талаблар асосида реконструкция қилинган. 2020 йилда республика ҳудудида жойлашган газ тақсимлаш иншоотлари миллий геоахборот тизимига тўлиқ киритилган.

Магистрал газ қувурларида газ ҳисоби ва назоратининг автоматлаштирилган онлайн тизими (АСКУГ) жорий этилгани натижасида газ қазиб олувчи ташкилотдан олинаётган ҳамда истеъмолчиларга тўғридан-тўғри етказилаётган газнинг ҳисобини онлайн юритиш имкони яратилган.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга йўллаган мурожаатида табиий газ таъминотидаги монополия бекор қилиниб, бозор механизмлари босқичма-босқич жорий этилиши таъкидланган. Бунда ишлаб чиқарувчи ва импортёрлар биржа орқали табиий газни сотиш, улгуржи истеъмолчилар эса газни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. “Ўзтрансгаз” АЖ эса фақат газни транспортировка қилади. Ҳозирда айни жараённинг норматив-ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилмоқда.

Жорий йил сўнгига қадар улгуржи истеъмолчиларнинг маълум бир қисми табиий газни биржалар орқали сотиб олишни бошлайди ва бу жараён босқичма-босқич давом эттирилади. Ортиб бораётган ички истеъмол талабини қондириш мақсадида табиий газ импорти йўлга қўйилади.

https://qalampir.uz/n/31809
Андижонда ота вояга етмаган қизини зўрлаб келгани айтилмоқда. ИИБ текширув бошлади

👉 https://xs.uz/uzkr/48545
Отабек Умаров катта фарзанди билан

@Nigora_Alimova
Ҳурматли Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev
Бизга берилган шаффофлик, адолатли сўз эркинлиги учун раҳмат 🇺🇿

@Nigora_Alimova
Фаол газетхон Опа👍
Қойил😊
Кўзойнаксиз, қийналиб бўлса ҳам янгиликлар билан танишиш.

Тўғриси расмга табиий олдим😃

@Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#repost Қўқон банклари ПИРАМИДАсининг адолатсизлиги туфайли тадбиркор хаёти ўлим билан якунланди...

Марҳум тадбиркор Хасанжон Маҳмудов Фарғона вилояти Қўқон шаҳар А. Навоий кўчаси 76 уй.

48 ёшда 2020 йил 19 февраль куни ўз жонига қасд қилди.

Уч нафар вояга етмаган болалари отасиз қолди.

Марҳум тадбиркор Х. Махмудов 20 йилдан ортиқ тадбиркорлик қилди.

2 қисм, давоми бор.

Видео мурожаатда марҳумнинг эгизак укаси Хусанжон Маҳмудов бор ва бўлган воқеаларни ўзида бор далиллар билан Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev га айтмоқда.

+998905666075

@Nigora_Alimova
Шу йили 2021 йил 12 январь куни Фарғона вилояти Киргили вилоят касалхонасидан бир ҳамшира, касалхонадан ойлик маош олмаганидан шикоят қилиб ёрдам сўраган эдилар.

Мана куни кеча ушбу ҳамширадан жавоб келди.

Касалхонада ойлик маош олмаганлар Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров нинг адолатли аралашуви билан ижобий ҳал бўлди...

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=733812400883191&id=100027633137805

@Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#repost Қўқон банклари ПИРАМИДАсининг адолатсизлиги туфайли тадбиркор хаёти ўлим билан якунланди...

Бундан бир йил муқаддам 2020 йил 19 февраль куни тўғилган кунига 20 февралга бир кун қолганда Фарғона вилояти Қўқон шаҳар тадбиркори Хасанжон Маҳмудов банк кредитлари фоизини гирдобларидан чиқиб кета олмай ўз жонига қасд қилди ва тўғилган куни 20 февралда жанозаси ўқилди...

Жуда ачинарли ҳол.

Жуда ҳам инсонни дилини қаттиқ оғритадиган воқеа.

Хасанжонни оҳирати обод бўлсин🙏

Ўз нафсининг қули бўлган айрим банк масъуллари аввало Яратган Эгам шунингдек Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev нинг адолатли қонунлари олдида жавобгарликка тортилсин!

Марҳум тадбиркор Хасанжон Маҳмудов Фарғона вилояти Қўқон шаҳар А. Навоий кўчаси 76 уйда яшаган.

48 ёшда 2020 йил 19 февраль куни ўз жонига қасд қилди.

Уч нафар болалари отасиз қолди.

Марҳум тадбиркор Х. Махмудов 20 йилдан ортиқ тадбиркорлик қилди.

@Nigora_Alimova

3 қисм, давоми бор.
Бугундан бошлаб Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги мавжуд кўзга кўринмас "Халқ" депутатларини фаолиятини ўрганаман!
Депутат тайёр туринг!

@Nigora_Alimova
Фарғона вилояти Бешариқ туманида яшовчи, исмини ошкор қилишни лозим топмади, Ҳожи акани қўл ишида тайёрланган 250 дан ортиқ этигини олиб, на этикни, на этикларни пулини ололмай бир фирибгар томонидан сарсон бўлмоқда.

Бундан бир ой муқаддам Ҳожи ака ёрдам сўраб ижтимоий тармоқлар орқали чиқдилар.

Фарғона вилояти иибсининг фаоллари Ҳожи акага дарҳол алоқага чиқиб, аллақачон туман иибси томонидан ёпилиб кетган ишни қайтадан адолатли қўзғатишди.

Ман Ҳожи ака билан Фарғона вилояти иибсининг терговчиларига бордик, кўришдик, суҳбатлашдик.

Фарғона вилояти ииб фаоллари Ҳожи акани камоматларини албатта адолатли ҳал қиламиз, деб ваъда бердилар.

Ваъдага вафо тариқасида фирибгарга берилган 300$ АҚШ доллари яқинда Ўзбекистон тумани иибси терговчиси орқали Ҳожи акани ҳаққи қонуний ўндириб берилди.

Аммо фирибгар олиб, сотган этикларни пулидан дарак ҳозиргача йўқ.

Вилоят иибсининг терговчиси билан телефон орқали суҳбатлашдим.

Фарғона вилояти иибси фаоллари, ушбу буюмларни олиб сотганлар ҳозирда қидирувда эканлигини, қидирув натижалари албатта ижобий ҳал бўлишини айтиб ўтдилар.

Воқеани ижобий ҳал бўлишини кутиб қоламиз...

@Nigora_Alimova
Жаноб Бош вазир! Сиз раҳбарлик қилаётган ҳукумат халқни истаганича, хоҳлаган усулида шилиши керакми?

Тонировка учун тўланган 302 млрд 600 млн сўм давлат бюджетига тушмаслиги ҳолатига қандай изоҳ берасиз?

Бу нима? Ҳукуматнинг баъзи бир ташкилотлари томонидан халққа нисбатан замонавий қароқчилигими?

Ушбу ҳолатдан шуни тушуниш мумкинки, Сиз қўл остингиздаги ташкилотларнинг халқ ҳисобидан кун кўриши, бойишига бефарқ эканлигингиз - халқ манфаати Сизни умуман қизиқтирмайди деб хулоса чиқаришга асос бўляпти.

ШАХСАН расмий муносабат билдирасизми ёки йўқми, бу Сизнинг хоҳишингизга ҳавола!

ХУЛОСА ЭСА СИЗДАН...

Халқ Назорати

@Nigora_Alimova