Нигора Алимова
1.4K subscribers
7.61K photos
4.54K videos
5 files
9.66K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

9860 0825 8193 5846 канални қўллаб қувватлаш учун

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
29.10.2020 йил, Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Мингтут мфй раиси дўстим Гайратжон Тошпулатов билан бир пиёла чой устида самимий суҳбат.

Ғайратжон билан 3 ойдан бери кўришиб суҳбатлашдик.

Дўстим профессионал журналист.

Одамжон инсон.

Ўзгалар дардига асло бефарқ эмас.

Ўзгани дардини ўзиникидек қабул қилади.

Ў тўғри сўз.

Танқидни исботловчи далиллар асосида қилади.

Адолат учун курашади.

Халқ билан ҳамнафас.

Бугун дўстим билан кўп қизиқарли мавзулар бўйича суҳбатлашдик.

@Nigora_Alimova
БОЙ ва КАМБАҒАЛ

1. БОЙ ҳикматли сўз айтса “Доносиз” дейишади, КАМБАҒАЛ ҳикматли сўз айтса “Сергап”, “Бачкана” дейишади.
2. БОЙ индамаса улуғ кўринади, КАМБАҒАЛ индамаса гунг кўринади.
3. БОЙ мулойим бўлса “Ўзини босиб олган улуғ инсон” дейишади, КАМБАҒАЛ мулойим бўлса “Қўрқоқ” дейишади.
4. БОЙ шижоат кўрсатса қаҳрамон кўринади, КАМБАҒАЛ шижоат кўрсатса қўпол ва нодон кўринади.
5. БОЙ кулса қўшилишиб кулишади, КАМБАҒАЛ кулса хунук кўринади.
6. БОЙ айб иш қилса “Шўхлик қилибди” дейишади, шу айбни КАМБАҒАЛ қилса “Жиноятчи” дейишади.
7. БОЙга моддий ёрдам КАМБАҒАЛга насиҳат.
8. Оғзи қийшиқ бўлса ҳам БОЙнинг боласи гапирсин!
9. БОЙ саховат кўрсатса “Сахий” дейишади, КАМБАҒАЛ саховат қилса “исрофгар”, “чиранишини қаранг” дейишади.
10. БОЙ дабдабали тўй қилса андиша қилиб кам одам боради, КАМБАҒАЛ дабдабали тўй қилса ҳамма боради ва ҳатто камига идишларни синдириб қайтишади.
11. БОЙнинг ота-онаси фарзандлари бошида ё тожи ё хожи КАМБАҒАЛнинг ота-онаси ё касал ё ўсал.
12. БОЙнинг топгани оғзига кетади, КАМБАҒАЛнинг топгани қозига кетади.
13. БОЙ олгани “хадя” дейилса КАМБАҒАЛнинг олгани “пора” дейилади.
14. БОЙ аксирса “Соғ бўлинг”, КАМБАҒАЛ йўталса “Кўк йўтал”.
15. БОЙ қариса “Бой ота” КАМБАҒАЛ қариса “Сассиқ чол”.
16. БОЙлар айтганда мақтовга сазовор бўлган сўзни КАМБАҒАЛ айтса уни нафрат ва таъна билан қарши оладилар.
17. БОЙ янги кийим кийса “Қутлуғ бўлсин”, КАМБАҒАЛ янги кийса “Қайдан олдинг?” дейишади.
18. БОЙга сўрамаса ҳам қарз беришади, КАМБАҒАЛга сўраса ҳам бир мири йўқ.
19. БОЙ ўлса жанозаси масжидда, КАМБАҒАЛ ўлса гўрковнинг бозорда иши чиқиб қолган бўлади.
20. БОЙ келса “Тўрга ўтинг!” КАМБАҒАЛ келса “Самоварга қара!”
21. БОЙ ухласа “Дам оляптилар” КАМБАҒАЛ ухласа “Ғафлат босган хонасалот”.
22. БОЙ рақсга тушиб ўйнаса қистир-қистир, саргаддонга навбатга тур, КАМБАҒАЛ ўйнаса рақси масхара.
23. БОЙ ичса “табаррук қилдилар”, КАМБАҒАЛ ичса “аҳмоқ бадмаст”.
24. БОЙнинг қизи қилиқ қилса эркатой, КАМБАҒАЛнинг қизи қилиқ қилса “тарбиясиз”.
25. БОЙ қизининг юзидаги хол КАМБАҒАЛ қизининг юзида бўлса сепкил.
26. БОЙнинг тиржайиши табассум, КАМБАҒАЛнинг табассуми тиржайиш.
27. БОЙнинг эгнига туянинг устида ҳам зарчопон ёпишади, КАМБАҒАЛни туяни устида ҳам ит қопади...
Лада сервиз ишингиз НОЛЬ!

30.10.2020 йил Фарғона вилояти Қўқон шаҳри Лада автомобиль магазини.

Лада сервис ишлари ноль.

Лада XRY CROSS автомобили Ўзбекистонга кириб келиш нарҳи аслида 140 миллиондан ортиқ экан.

20 миллиондан ортиқ солиқ НДС.

Фақат лизинг, кредитни имкони йўқ.

Ҳар бир хизмат пул.

50 минг кмгача текин, дейилган.

Салон полигини 500 мингга яқин олинди, ўзи роднойи, деб.

Калит пультлик, пультини Тошкентга бориб тўғрилатасиз, 150 минг сўмга, дейишди.

2000 кмда мой алмаштириш керак экан.

Лада сервизсга борсам, сиз акцияда эмас экансиз, деб, машинага умуман тўғри келмайдиган мойни 300 минга сиз учун берамиз, деди.

Ғилдирак калпакчаси биттаси тушиб қолган, десам, йўқ, уни кимлардир ечиб олган ўт бўтда, дейди.

Ҳозир вулканизацияга бордим, кимдир калпакчани ечиб олиб қўйиши осон эмас экан.

Ғилдиракни машинадан ечиб калпакчани алмаштиришди.

Бу қандай бедодлик.

Бу қандай оддий инсонларни қақшатиш бўлди.

Манку қонун қоидани сўраб билиб оламан.

Қонун қоидани билмай, ҳа пул эканда, деб, пулни ортиқча сарфлаётганлар қанча.

Бироз лизингни тўлашда кечиксангиз, пойтахдан ўдағайлаб телефонда, пулини тўламасанг, машинани олиб қўямиз, дейдиган тошбағр масъуллар тинмай чиқишни билишади, ўз ҳаққини талаб қилиб!

Лада сервис масъуллари, аслида сервиз қандай бўлиши керак?

50 минг кмга ва ундан кейинги кмга ҳам пул, деб қўя қолинглар, инсонларни лох қилмасдан!

@Nigora_Alimova
Қўл кўксида👍

Танзила Норбоева олға.
Ўзбекистон Халқи учун олға.

@Nigora_Alimova
1146 Аёллар ишонч телефони 24 соат ишламоқда!

Ҳар бир Аёлларнинг муаммоли мурожаати Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги хотин қизлар бўйича бўлими томонидан ҳар томонлама ўрганилиб, муаммоли мурожаатни ечими ҳам назоратида бўлиши яхши натижадир.

31.10.2020 йил, Тошкент.

Соғлигим бўйича пойтахтга ҳар ҳафтада келаман.

Шу келишимда Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги хотин қизлар бўйича бўлимининг 1146 Аёллар ишонч марказини иш фаолиятини кўрмоқчи бўлдим ва аста вазирликка бордим.

Ман блогер ёки журналист эмасман.

Лекин шундай бўлсада Ўзбекистоннинг фуқароси сифатида вазирлик иш фаолияти айниқса Аёлларимизга вазирлик томонидан қандай амалий ёрдам кўмак берилаётганлигини яқиндан билгим, кўргим келди.

Вазирлик биносига яқинлашдим, бино ичига кирдим.

Бир ёшгина қиз, саломлашди.

Узр, 1146 Аёллар ишонч марказини фаолияти бўйича яқиндан танишмоқчиман, бугун шанба, шанба куни ҳам ишлайдими, деб, сўрадим.

Котиба қиз, албатта 24 соат ишлайди, Гульнора Маруфова шу ердалар, кўришиб суҳбатлашасизми, деди.

Ман эса, албатта, агар мумкин бўлса, Гульнора опани вақтларини олмасам, дедим.

Котиба, асло йўқ, ҳозир айтаман, деб, Гульнора Маруфовани хонасига бошлаб борди.

Гульнора опа ёрдамчилари билан иш бўйича суҳбатлашиб ўтирган эканлар.

Мани келганимни кўриб, оддий самимийлик билан сўрашдилар.

Ва 1146 Аёллар ишонч телефони, шунингдек Аёлларимиз учун қандай кўмаклар берилиши ҳақида суҳбатлашдик.

Ҳечким хонада жим ўтириб вақтим ўтсин, деб, ўтирганини кўрмадим.

Шанба, якшанба кунлари ҳам иш қизғин.

1146 Аёллар ишонч телефони тингани йўқ.

Бугун шанба куни куннинг ярмида 500 га яқин вилоятлардан Аёллар телефон қилган.

Қолган кунлари эса 2000 минга яқин мурожаатлар тушмоқда.

Муаммоли мурожаатларни асосийси имтиёзли уйлар, бола пуллари, ёрдам пуллари, иш билан таъминлаш, уйдаги зўравонлик, ишхоналардаги раҳбарлар томонидан маънан босимлар бўйича.

Ман Гульнора Маруфова билан суҳбат чоғида, Аёлларимизнинг оғриқли муаммоли мурожаатлари бўйича савол жавоблар бўлди.

Имтиёзли уйлар.

Имтиёзли уйларнинг имтиёзли Давлат томонидан тўлови.

Имтиёзли кредитлар.

Зўравонликка қарши курашиш.

Аёлларни ҳуқуқий, иқтисодий билимларини ошириш.

Аёлларни ўқитиш.

Иш ўринларини кўпроқ очиш.

Иш билан таъминлаш.

Умуман Аёлларимизни қийнаб турган муаммолари бўйича суҳбат қизғин бўлди.

Хотин қизлар ишида ўзаро бошқа вазирликлар билан ҳам ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган.

Айниқса, Меҳнат вазирлиги томонидан, жойлардаги Аёлларни иш билан таъминлаш, иш ўринларини қўшимча очишда ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган.

Икки вазирлик тинмай иш олиб боришмоқда.

Бу яхши албатта.

Чунки Аёллар муаммоси турли соҳалар билан кўринмоқда, билинмоқда.

Ҳамма муаммони бир хотин қизлар бўлими ўзича ҳал қила олмайди.

Албатта ўзга вазирликлар билан ҳамкорликда муаммолар ҳал бўлади.

Ҳаммаси аста секин яхши бўлишига ишондим, айниқса Аёллар бўйича.

Кимнидир муаммоси тез ҳал бўлса, кимнидир муаммоси бошқа вазирликлар орқали секин ҳал бўлмоқда, бўлади.

Ҳаммаси яхшиликка🇺🇿

Келажакда Аёлларимиз муаммолари умуман бўлмасин.

Шу хаётдан тўла бахтда яшасин.

Фақат ва фақат яхши ишлар бўлсин.

Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги фаолларига раҳмат.

Халқ дарди билан яшашда асло чарчаманг🇺🇿

@Nigora_Alimova
1.10.2020 йил

Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқий театри актрисаси Муқаддас Мамадалиеванинг ижоди билан яқиндан танишдим.

Муқаддас асли Водий Аёли.

Фаол, фидойи Аёл.

Маҳоратли ижодкор.

Маҳоратли режиссёр.

Маҳоратли шоира.

Маҳоратли сценарист.

Маҳоратли актриса.

Умуман бу Аёлни маҳоратли ижодлари жуда кўп.

Ҳар соҳадан бор.

Мағрур Аёл.

Курашувчан Аёл.

Кучли Аёл.

Зиёли Аёл.

Муқаддас Мамадалиеванинг ижодига омадлар тилайман.

Қуйидаги клип Муқаддасхоннинг ижодидан бир шингил.

Муқаддасхон фақат ва фақат олға!

@Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аёл, Аёл, Аёл...

Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқий театри актрисаси Муқаддас Мамадалиеванинг замондош Аёллар ҳақида ўз фикри.

@Nigora_Alimova
Отабек Умаров

@Nigora_Alimova
Шуҳрат Ғаниев Сухда, 2019 йил

@Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар Меҳнатга бандлик ва меҳнат бошқармасининг раҳбар ўринбосари фидойи, фаол Аёл Ойгул Саттарова Ўзбекистон Аёлларининг меҳнати ва Аёллар учун қўшимча ишчи ўринларини яратиш, бизнесга ўқитиш, ўргатиш бўйича қизғин суҳбат.

Ойгул Саттарова ҳар соҳада фаол.

Ойгул иш танламайди...

Қайси ишга рўбаро бўлса ақли билан, зеҳни билан, илми, билими, тажрибаси билан ўша ишни оҳиригача ижобий бажаради.

Тошкент 31.10.2020

@Nigora_Alimova
Дунёда амалга оширилаётган разил провокатсиялар фонида мусулмонларга ҳурмат белгиси сифатида мусулмон бўлмаганлар Қуръони Каримни ўпишдан флешмоб кучаймоқда. Швециялик бир қиз буни бошлади: Улар шундай ёзадилар

«Мен бу китобни билмайман, лекин инсонпарварлик ва раҳм-шавқат номидан сиз билан бирдамлик қиламан. Агар ушбу китоб сиз учун муҳим бўлса, биз учун ҳам муҳимдир. Мен уни ўпишдан фахрланаман ва Данияликларнинг Швецияда қилган ишларига қаршиман .Мен сизларни севаман мусулмонлар!»
ХАР К,АНДАЙ ДАМДА ХАМ...

Кунглинг совимасин к,илар ишингдан,
Хафсаланг сунмасин хеч к,ачон.
Маъно тополмайсан уз турмушингдан,
Туссиз, зерикарли куринар жахон.
Кухна обжувоздай айланар дунё,
Оханги миянгга сассиз к,уюлар.
Мингга киргандайсан узинг хам гуё,
Келажак утмишинг каби туюлар.
Яшайсан номи йук, бир дардга тулиб,
Томирдан к,онинг хам гуё ок,майди.
Наинки дуст сузи, наинки махбуб,
Болангнинг шухлиги ёк,майди.
Сокин кечалари, айвонда ёлгиз,
Олис юлдузларга бок,асан туниб.
Улар хам кузингга куринар бу кез,
Жуда узок, борса, ёнар к,урт булиб.
Шундок,, инсон дили ажиб муаммо,
Койима бундайин холати учун.
К,улингдан келса гар мадад бер, аммо,
Хар к,андай дамда хам сен уни тушун.

А.ОРИПОВ
1985 йил.
Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev

#Ruslanbek_Davletov доим ногирон кўнгли ўксик инсонларга самимий меҳрли эътибор учун Сиздан хурсандман.

Илоҳим Сиздек соф самимий, меҳрибон инсонлар кўп бўлсин.

Дунёни меҳр асрайди🙏🇺🇿

Ногирон инсонлар хаётини ҳар томонлама яхшилашда чарчаманг.

Ногиронлар нафақасини ўзига ета оладиган қилиб ошириш учун имкон бўлса ҳаракат қилинг, вақт топиб ногиронлар ётиб даволанадиган жойларга шов шувсиз ўзингиз оддий кийимда кузатишга боринг, улар билан суҳбатлашинг, айрим ногиронлар яшаш аҳволи ўта ҳароб, ўзингиз республика бўйича яшаётган 700 000 мингга яқин ногиронлар хаётидан шахсан шов шувларсиз хабар олинг🙏
Сиздан кўп нарса сўрамадим, фақат реал фактларни ўз кўзингиз билан кўришингизни, оддий инсон сифатида ногиронлар хаёти билан яқиндан суҳбатлашиб танишишингизни истадим. Бор йўғи шу🙏🇺🇿😌
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Расман
2021—2022 йилларда электр энергияси таърифлари оширилмайди

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раиси Улуғбек Мустафоевнинг қайд этишича, Президент Шавкат Мирзиёев 2021-2022 йилларда электр энергияси таърифларини оширмаслик бўйича топшириқ берган.

https://telegram.me/ShavkatMirziyoyev_bo