Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
Марғилонлик тадбиркор Саидумарнинг бошига тушганлари прокуратура сценарийси асосида қайталанмаслиги керак O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, яъни туман шаҳар прокурори томонидан ертўлага қамаш қўрқитиш ишлари!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Марғилонда #нима #гап?!, деб, бундан бир ярим ой адашмасам пост қўйган эдим, нима учун ҳозирда шу эски постни қайта қўйганимга сабаб, ўз еридан куйган тадбиркор Марғилонда Президент қудаларини номини сотган инсонни ҳатти ҳаракатларини тилга олган, кўринг, эшитинг!!!

Тадбиркор куйиб кетган, қаровсиз шунингдек қаттиқ қўрқитилишига қарамай фақат ва фақат олдинга қадам қўймоқда.

Марғилонлик куйган юртдошларимиз жуда кўп, ҳаммаси чиқади!!!

Яна қанча қурбонлар керак, яна қанчадан қанча инсонлар танкаларни деб куйиши керак.

Бу тадбиркор ишида ҳам ўзини Президентнинг командасиданман, деб, бир Аёл лақиллатган ҳам, ээээ воҳ нега Марғилонлик тадбиркорлар ҳали ҳануз алданиб куйиб келмоқдалар 👇

Ҳурматли Президент оиласини номини сотиб тадбиркорга кун бермаётган валломат ким?!

Тадбиркорни қамаш билан қўрқитиб келинмоқда.

Тадбиркор жонидан тўйиб кетган Ҳурматли Президент!

Хайрулло Бозаров билан бир неча марта кўришган аммо натижа ноль!!!

Феруза Эшматова имкон бўлса тадбиркорга эътибор беринг.

Марғилон шаҳар "Янгиобод" МФЙ Янги Марғилон кўчаси 22-б уйда "Abdulloh Vodiy MCHJ" таъсисчилари Абдураззоқов Олимжон, Бекқулова Хилола.

+998909948500
+998902919112

O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, O'zbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi, O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati, O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Бобожонов Пўлат Раззақович, Шохрух Гиясов, pm.gov.uz, Otabek Umarov, Зироатхон Мирзиёева - Ziroatkhon Mirziyoyeva, Saida Mirziyoyeva, Нуриддин Сандибаев

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Безориликнинг, жиноятларнинг жазолаш тури.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Доим духингиз баланд бўлсин, адолат йўлида экансиз Оллоҳдан ўзга ҳеч қачон ҳеч кимдан қўрқманг!!!, гар у ўзини Худодан устун қўйиб валломатлик қилсада

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Азроил меъёрни унутган, ўзлигини йўқотган, кибрга берилган, ҳасис бойлар, инсонларга ҳар томонлама озор берадиган бадбахт инсонлар атрофида доимо бўлар экан вақтики келиб бир баҳона билан омонат жонини олишга.

Ушбу видео роликда ўлим фариштаси йўл ҳаракати хавфсизлигига риоя қилмаган, ажал кетидан қувган ҳайдовчиларни қидириб кутиб ўтирмоқда.

Шу пайт юқори тезликда машина келмоқда, Азроил, ана энди фалокат билан жонини оламан, деб, тезликда кетаётган ҳайдовчига яқинлашди.

Азроил машина ичига қараса орқа ўриндиқда ҳомиладор Аёл туғиш арафасида ва шунинг учун ҳайдовчи шошиб юқори тезликда кетиш сабабини билиб кўриб ўзи ҳайдовчи ва ҳомиладор Аёли билан эсон омон манзилига етказишга ёрдам берибди.

Кейинги юқори тезликда кетаётган, йўл ҳаракати хавфсизлигига ҳавф туғдирган ҳайдовчини эса Азроил бир баҳона билан жонини олди.

Азроил ҳам меҳрибон, яхшига яхши ёмонга эса ёмон👆

Нигора Алимова

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу инсон тўғри гапирди, агар раҳбарлар Президентнинг кучли сийловисиз ўз юртининг ҳар томонлама абгор тиббиётида ётиб даволанса яхши бўлади, ўша худуддаги раҳбарлар Халққа малакасиз тиббиёт хизматларини кўрсатилишини билган бўлардилар янада.

Ҳурматли Президент бундан кейин имкон бўлса раҳбарларга ғамҳўрликни қилиб ҳукумат ва чет элларга даволанишига изн берманг.

Ўзимизнинг худудлардаги абгор тиббиётда ётиб даволансинки зора ўша раҳбарлар абгор тиббиётни ўнглашса...

Оддий мазлум инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун эмаслигини бир неча маротаба Ўзбекистонда кўриб келмоқдаман, инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун эмас аслида!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Бола #чинқириб #ярим #тунда #йиғламоқда, бу чақалоқ овози қулоғимга эшитилди, эй Худо ўзинг раҳм қил чақалоққа ҳотиржам ухласин, дедим.

Ҳаво иссиқ, худдики глобаллист фашистлар инсонларни шу жазирамада иссиқдан ўлдириш учун атайин сунъий иссиқликни яратгандек назаримда.

Устига устак аномал иссиқда инсон манфаатлари 200 кв лимит орқали ер билан битта бўлди.

Ҳамма билади Ўзбекистонда қашшоқ оилалар, кам ойлик маош ва нафақаларда кун кўришини.

Лекин Ўзбекистонда камбағал қашоққа раҳм қилинмади.

Чақалоқ тўҳтовсиз бир овозда йиғлашда давом этди, иссиқ, свет йўқ, кондиционер ва вентилятор ишлатилмади токни эконом қилиш учун.

Лекин бойларнинг фарзандлари оромда кондиционер ишлаган.

Тенгсизлик давомий.

Президентга қийинми лимитни бироз кўпайтириш, биз Ўзбеклар нима айб иш қилдик Ҳурматли Президент, нега инсонлар дардини ўқиб эшитиб бир қадам олдинга юрмаяпсиз лимит бўйича нега, ёки сизга юқоридан буйруқ келдими ортиқча электр берма, Халқинг иссиқда қийналиб ўлсин, деб?!

Ҳурматли Президент сиз шу юртнинг отасисиз, оталар ўз фарзандларига эътиборли меҳрибон бўлади.

Кўплаб инсонлар шу аномал иссиқда ўлдилар, бойлар ўлмади ўрта ҳол камбағал қашшоқ ўлди.

Яна қанча ўлимлар керак?!

Қачон Ўзбекистон Халқи рўшнолик кўради?!

Бизга ҳам ёлғон статистикадек 8-10 миллилн ойлик маош ёки нафақа беринглар қийналиб яшамаслигимиз учун!

Чақалоқ туни билан йиғлади, ҳаво ўта иссиқ, уйида эса чироқ йўқ, ота чақалоқни юпатиш учун кўчага олиб чиқиб биғиллаб йиғлаётган чақалоқни юпатмоқда...

Шу чақалоқларнинг қийналган кўз ёшлари урсин Ўзбекистон Ҳукуматинию бошқаларини Халқни қийнагани учун!!!

Ўзбекистонда инсон манфаатлари ўлди!!!

Азиз Юртдошлар имкон қадар ортиқча туғдирманг, туғманг чунки бу Ўзбекистонда бундан кейин яшаш қийин бўлади, ўзингиз қийналишингиз билан баробар фарзандлар ҳам қийналади, илтимос яшаши оғир бўлган Ўзбекистонда фарзандларингизни бахтсиз қилманглар!!!

Нигора Алимова

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Азиз Юртдошлар имкон қадар қуёшда юрманг, иссиқда ҳеч йўқ қўлингизда сувга бўктирилган сочиқча юрсин пешона бўйин соҳасини намлантириш учун.

Қўлингизда баклашкадаги сувни сотиб олишга қурбингиз етмаса артизондаги сувни бирор идишга қуйиб олинг ва тез тез ичиб туринг, танангиз сувсиз қолмаслиги учун.

Имкон қадар аптекалардаги дориларсиз яшашга ҳаракат қилинглар, дори бир томонга фойдаси бироз бўлса иккинчи томонга зарари катта бўлади.

Жанжаллардан, кўнгилсиз воқеаларни асло келтириб чиқарманг, нохуш ҳолатлардан қочинг.

Сиз Азиз Юртдошларга сиҳат саломатлик тилайман 🤝

Нигора Алимова

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Қўқон шаҳридаги туғруқ комплексига Қўқон атрофидаги туманлардан ҳам ҳомиладор Аёлларнинг кўплари келиб ётмоқдалар, фарзандларни дунёга келтирмоқдалар.

Туманлардаги туғруқхоналарнинг қай ачинарли аҳволдалигини йиллар давомида эшитиб келмоқдаман.

Демак Қўқон шаҳар туғруқхонасига атроф туманлардан келиш потоки кўп экан шуни билинги туманлардаги туғруқхоналарнинг аҳволи, тиббиёт хизматлари ўта ҳароб эканлигига.

Кимдир туманлардаги туғруқхоналарнинг ҳар томонлама ҳомиладор Аёлларга тиббий хизматларнинг аҳволини ўрганиши ва тиббиёт хизматларини яхшилаши керак.

Қўқон шаҳар туғруқхонаси раҳбари Зулфия опа иложи йўқми шу масалани кўндаланг вазирларга, ишчи гуруҳларга, вилоят раҳбарларига етказишни, қачонгача индамайсиз, бошқа туманларда нега тиббиётда оқсоқлик кучлилигига барҳам бериш бўйича бир қадам олдинга силжиш йўқлигини айтинг!

Данғарадан телефон бўляпти, Нигора опа ёрдам беринг, Аёлимни Қўқон шаҳар туғруқхонасига ётқизишга...

Нега, Данғарачи, дедим.

Эркак, опа Данғарага ётқизмайман, аҳвол яхши эмас опа, илтимос ёрдам беринг, деди.

Ноилож Қўқон шаҳар туғруқхона раҳбари Зулфия опага телефон қилдим, опа имкон қадар тиббий ёрдам беринг, деб.

Зулфия опа ҳам, хуп бўлади, деб, тумандан келган ҳомиладор Аёлга тиббий хизмат кўрсатди.

Ўзбекистон республикасида ҳар бир фуқаро ўзи хоҳлаган худудлардаги тиббиёт хизматини олади, сан ўз худудингда даволан, деган, чеклов йўқ албатта.

Лекин бу ҳолат қачонгача давом этади, ўз худудида тиббиётни ривожлантирмай беморларни сарсон қилиш?!

Узоқдаги тиббиётга бораман, мутахассислари яхши, деб, топганини йиғиб узоққа кетаётганида йўлда бир фалокатга учраса, ёки шароитсиз авто, поездларда эзилиб бор соғлиғини ҳам йўқотса кимга фойда, кимга зарар.

Шундай экан ҳар бир туманда профессиональ тиббий хизматларни йўлга қўйиш шарт!

Шундай больницалар борки, ҳаттоки спирти, пахтаси йўқ, дориларни айтмасам ҳам бўлаверади.

Тиббиёт коррупцияга ботганлигича қолиб кетди.

Чет эллардан келаётган гуманитар ёрдамлар деярли йўқ!

Нигора Алимова

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Эрим #касал, #қамоқда #сақланмаслиги #бўйича қўлимизда қоғоз бор, аммо Сурхондарё вилояти прокуратураси бунга эътибор бермаяпти, эрим ўлиб қолса ҳечким бўйнига олмайди, деб, Сурхондарё вилоятидан +998915842545 бир ўқитувчи Аёл телефон қилмоқда O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi.

Юқорида қоғозларни илова қиламан👆

Қонуний ҳақ бўлса қамоқдаги инсонни озодликка чиқариб касаллигини даволаш шарт O‘zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, O'zbekiston Respublikasi Sog'liqni saqlash vazirligi.

Аёл ҳозирда Сурхондарё вилояти Узун тумани прокурори қабулини кутиб ўтирибди.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хаёт учун кураш.
Чақалоқ ишончли қўлда.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova