Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.16K photos
3.77K videos
1 file
8.51K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
Наманган вилоятидан бир Аёл телефон қилиб ёрдам сўрамоқда.

Ер бўйича.

Имкон бўлса масъуллар эътибор беринг.

Аёл бироз сарсон бўлган.

Наманган вилояти хокимлиги

Анвар Икром

Гульнора Маруфова
https://t.iss.one/joinchat/C59aghvzwnuYKI85A3MATQ

Аёллар канали очилди, телеграмм.

Биз кучлимиз!

Аёллар бирдамлиги ҳаракати
136 лет назад, 11 октября 1884 года, родилась Элеонора Рузвельт, первый председатель Комиссии ООН по правам человека. Она также руководила работой по созданию Всеобщей декларации прав человека. 10 декабря 1948 года Элеонора Рузвельт представила в ООН текст Декларации https://www.un.org/ru/documents/decl_conv/declarations/declhr.shtml
Тошкент, Қуёш ботиши, 11.10.2020 йил
Чумоли ва фил чегарани ноқонуний кесиб ўтишмоқчи бўлиб, чегарага яқинлашишибди. Шунда чумоли бирданига ерга ётиб олибди. Фил ҳайрон бўлиб:⠀
— Ие чумоли, нега ётиб олдинг? - деса, чумоли:⠀
— Сен кетавер дўстим! Мени чегарачилар кўриб қолди, - дермиш🤣
Ким отага кимлардур она меҳрига зор. Кимлардир эса ота онасидан безор. Афсуски қариялар уйида нуроний отаҳон ва онаҳонларга тўла. Эй биродар бу қайтар дунё. Вақтлар келади фарзандингдан қайтади ҳушёр бўл.
Аёл киши ортиқ хор хўр зор бўлмасин, етар оёқ ости бўлиш, етар жим туриш, етар калтак ейиш, етар!
Тўмарис издошлари кенгаймоқда!

Андижон вилоятининг ҳақиқий Гавҳари Gavhar Dil...

Водийда шундай профессионал ижодкор борлигидан Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари, керак бўлса бутун Республика Гавҳар Дил билан фаҳрланса арзийди.

Ижтимоий тармоқларда ўз ноёб ижодларингиз билан тез тез кўриниб туринг!

Кимдир Сизни ногаҳон ҳафа қилса бизга айтинг..., 😄 АТА ТА қиламиз яхшигина, ўша Сизга озор берувчи "зўравон" ларни(ҳазил) 😄

Гавҳар Дил олға!

Андижон вилоятининг энг фаол, фидойи, журналист ижодкори, режиссёри, шоираси, ёзувчи, тадбиркор, Она..., ҳар томонлама мукаммал Инсон Аёл Гавҳар Дил билан Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳар қанча фаҳрланса арзийди!

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов..., Асл Андижон қизи Гавҳар Дил журналист Аёл Андижон фаҳри!

Бу Аёл Ўзбек Аёли..., Гавҳар Дилдир! 🇺🇿

Шундай фидойи Аёл Водийда борлигидан фахрланаман 🇺🇿
Ассалому алайкум Азиз Ўзбекистоннинг Азиз Ҳазрати Инсонлар 🙏

Кун, ҳафта, ойлар, йиллар ҳамма учун ҳар томонлама барокатли бўлсин 🙏

Бахтимга ҳамма соғ омон бўлсин 🙏
“....Нега Пушкин шеърлари эскирмайди?! Пушкин давридан бўён ўнлаб, юзлаб шеърий экспериментлар пайдо бўлди. Лекин нега “Энг янги шакллар” жаҳон бадиий тафаккурида муҳим зина бўла олмаётир. Бунинг сабаби оддий ва соддадир. Яъни, ўз-ўзича шакл ҳеч нарсани англатмайди. Либос нисбийдир, фақат руҳ ва маъно моҳиятни белгилайди. ...Пушкин шеъриятининг ўлмаслигига сабаб - унинг сатрлари орасида даҳо шоирнинг юрак нафаси уфуриб турибди. Гап шеъриятнинг бирламчи талаби, руҳий ва маънавий даражаси, истеъдоднинг намойишкорона кучи ҳақида кетяпти..”
Абдулла Орипов
Ҳеч қачон, ҳеч қандай шароитда ўзингизни қораламанг.

Биз инсонмиз, фаришта эмас.
Хато қилишга, адашишга ҳаққимиз бор албатта. Бу дунёдаги сиз учун энг азиз бўлган инсон- ЎЗИНГИЗ!!!!

Сиз бор- ҳаёт бор, сиз бор- оила бор, фарзандларингиз бор. Сиз йўқ бўлишингиз билан ҳаммаси тугайдику?! Ўзингизни ҳар доим қўллаб - қувватланг, ўзингиз ҳақингизда фақат ижобий ўйлашга одатланинг..

Бировларга яхшилигингизни исботлашни бас қилинг. Рухсат беринг, улар сиз ҳақингизда хоҳлаганларича ўйлайверишсин... Агар сиз бирортани қаттиқ севиб, ундан меҳр-эътибор, бахт кутсангиз, у сиз учун буларни берувчи объектга айланиб қолади... Табиат қонунлари бўйича, биз нимани қаттиқ тортсак- ўша нарса биздан қочади...

Аслида бахт ўз ичингизда...
Фақатгина ўзингиздан уни қидириб топсангиз, ташқи дунёга эҳтиёж қолмайди. Ўзингиз учун ўзингиз қувонч, яхши кайфият, бахт булоғига айланасиз.
12.10.2020 йил.

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридан эндигина 24 ёшга кирган Аёл қўлида ҳали чилласи чиқмаган қиз чақалоқ билан сарсон бўлмоқда.

Аёлни турмуш ўртоғи олий маълумотли.

Аёлни ўзи эса оддий қишлоқ қизи.

Аёлни эри ва унинг оиласи ёш хотиндан ҳар ишидан кучли норози эканлигини билдириб келган.

Бора бора икки йил деганда, Аёл қизча кўради.

Аммо, лекин, бироқ..., туғилган чақалоққа Аёлни эри оталик қилишга ҳам улгурмасдан, эр Аёли билан ажрашишга судга ариза беради.

Аёлни айби, эрига ёқмаганлигида, чиройли бўлмаганида, ўқимаганлигида...

Ёш Аёл қўлида боласи билан ўз онасини уйига қайтган, кучли стресс олган ҳолда.

Ҳозирда Аёл Тошкентда.

Эртага суд!

Аёл судга боришга қаттиқ безиган.

Аёлни ҳужжатларини, паспорт ва бошқа ўзига тегишли буюмларини эр хонадони олиб қўйган.

Нима учун Аёлни паспорт ҳужжати олиб қўйилганини сабабини билмай Аёл доғда.

Ҳеч бўлмаса ҳужжатимни берсин, у уйга ортиқ қайтмайман, ажрашса розиман, у мани севмади, мажбур яшай олмайман, деб, чақалоғини бағрига босиб дод, деб йиғлади.

Ёш Аёлдаги бу ҳолат дилингизни ранжитади...

Қисмат, тақдирми нима, тўғриси, лолман.

Аёллар ҳимоячиси Гульнора Маруфова, Сиздан илтимос шу ёш Аёлни шахсга оид ҳужжатларини олишда амалий ёрдам беринг.

Чақалоқ хаттоки ҳужжати йўқлигидан вақтида эмланмаган.

Mahalla va oilani qoʻllab-quvvatlash vazirligi

Saodat Boymirzayeva илтимос ёш Аёлни ҳимоя қилинглар, биз ҳам ҳимоя қиламиз🙏