Нигора Алимова
1.36K subscribers
7.13K photos
3.73K videos
1 file
8.44K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар ишда Давлат раҳбарларини айблаб нолиётганлар сиз ўзингизга савол берганмисиз..., ман нима учун тўғилдим, қандай яхши амалларни бажаришим керак, илм, билим, малакага эга бўлишим зарур хаётимда аз қотиши учун, деб...?!

Афсуски кўплаб юртдошларимиз бундай ўйламайдилар.

Тинмай нолиб манга у керак бу керак, деб, давлатдан нарса ундуриш билан оввора.

Давлат ҳам шундай инсонларга бир сўз айтса, сан биздан тинмай ёрдам сўраяпсан, ўзинг ўзинг учун нима қила оласан, инсон эканлигингни биласанми, миянг борми илм, билим олиб ўз хаётингни яхшилашга, агар шу ишларга ақлинг етмаса нима қиласан яшаб, деса, нима бўлади?!

Илм, билан, малака олишни бошланг агар сизда бўлмаса.

Яхши амалларни бажаринг.

Ёмон гумон, ғийбат, туҳмат, нафсингизни қондиришда жирканч иллатлардан қочинг.

Жамият учун ўзингиз учун ёрдам беринг.

Нимани ўрганаман, десангиз атрофингиз тўла билим, танланг.

Агар яхши амалларни бажара олмасангиз яшашдан нима маъно?

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоқистонга йўл🚂🚃Дўстим Saodat Boymirzayeva раҳмат айтаман ёлғиз қолмаслигимга ёрдам берган🙏🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Малика Ахмедова, опанинг ҳозирдаги кўриниши...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Нукусга #етиб #келдим🚂🚃лекин жуда совуқ, кеча ёмғир ёғиб ҳаво совубди...

АО "Узбекистон темир йуллари" йигитларига раҳмат.

Ҳар томонлама йўловчиларга аъло хизмат кўрсатишди.

Ресторанларида овқатлар бор, нарҳи чўнтакбоп.

Тўғриси поезд эски бўлгани билан тозаликни сақлаган ҳолда обод қилинган.

Раҳмат 🚂🚃

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бозоргул Каримова қиз соғинчи

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Президент #бахтимизга #соғ #бўлсин, бизнинг хаётимиз, Қорақалпоқимиз, туманимиз, овулларимиз Шавкат Мирзиёев Президент бўлгандан кейин жуда чиройли томонга ўзгарди, бизнинг арзимас муаммоларни ўзимиз ижобий ҳал қиламиз, доимо шукуроналар келтирамиз, дейди, Қорақалпоқистон республикаси Мўйноқ туман Аёллари.

Бизга ҳеч нарса керак эмас, Ҳурматли Президентимиз соғ саломат бўлишини ва Орол денгизимиз тезроқ сувгв тўлиб тошишини Оллоҳдан дуо билан сўрайман ҳар дам, дейди, Қорақалпоқ Халқи...

Қорақалпоқ Халқи табиатга ўта эътиборли Халқ.

Орол сувга тўлсин🤲

Онахонларнинг бари олий маълумотли ва ёш қизлар ҳам олиб таълим олишга кучли интилиши мани хурсанд қилди.

Қорақалпоқ миллатини, юртини бошқача таъсаввур қилган эдим, аммо таъсаввурларим умуман ўз аксини берди, борганимдан, Халқ билан кўришиб бир пиёла чой устида суҳбатлашганимни доимо илиқ хотираларда эслайман хаёт эканман.

Нукус кундан кунга обод бўлмоқда.

Туман ва овулларда ҳам ободликни кўрасиз.

Қорақалпоқистонда бир нарсани сездим у ҳам бўлса Қорақалпоқнинг мард жигитлари, эрлари, оталари, боболари ўз Аёлларини, қизларини, келинларини ҳурматини биринчи ўринга қўйиб, уларнинг орзуларини албатта амалга оширишда жонбозлик кўрсатишини.

Буви олий таълим, қизи олий таълим, келини олий таълим, ўғли олий таълим олмагунча тинчимас эканлар.

Мободо олган келинлари ўқимаган бўлса ўша оила келинни албатта олий таълим олишини таъминлаб берар экан.

Мани ҳотиржам қилган воқеа таълим олишга бўлган иштиёқнинг баландлиги бўлди.

Президент айтганидек, ҳар бир муаммони ечими таълимдир...

Қорақалпоқистонга биринчи марта келдим, келганимдан жуда хурсандман, бу юртни бу Халқни севдим, инсонлари оддий самимий, меҳмондўст.

Миллат ўз миллийлигини кучли сақлаб қолган.

Ҳар бир фаол нуронийлар ўзига 10 та ёшни бириктириб ёшлар хаётига бефарқ эмас экан.

Онахонларнинг кўпи тиниб тинчимас тадбиркор.

Овулда кимдир қийналиб қолса ёки бетоб бўлса овул аҳли овқат, пул, кучли оқибат билан ўша беморни, қийналган инсонни оёққа турмагунча ёрдам берар эканлар, мана оқибату ана оқибат...

Саёҳатим давом этади😊

Ёмғирда қолдим, лой кечдим, бўғирсоқларнинг турини кўрдим едим, Қорақалпоқ Халқи камтарона яшаши манга жуда жуда ёқди🙏

Ҳурматли Президент айтганидек, маданият Мўйноқдан бошланади, деганларини исботи билан кўрдим яъники инсонларнинг дунё қарашларини юксаклигидалигини...

Давоми бор...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Аёлни хўрлама, эй номард!

Қўлинг кучга тўлиб ботир, бўлдингми!?
Шайтоннинг малайи, шотир бўлдингми!?
Ўзингча ҳар нега қодир бўлдингми!?
Аёлни хўрлама, эй номард!

Юракда иймон нур фонусинг бўлса,
Тилингда калима қомусинг бўлса,
Агарда заррача номусинг бўлса,
Аёлни хўрлама, эй номард!

Адашса, айбини тўғрилаб қўйгин,
Эсию хушини ўғрилаб қўйгин,
Уриб эмас, уни қўриқлаб қўйгин,
Аёлни хўрлама, эй номард!

Бор, ана, кучингни майдонда кўрсат,
Кўрамиз зўрлигинг биз ўша фурсат,
Яхшиси, атласдан лозим кий – рухсат,
Аёлни хўрлама, эй номард!

Чўчқадек ичиб, сўнг бўласан арслон,
Ерларда судралиб, бамисли илон,
Асли сенинг наслинг каламуш, сичқон,
Аёлни хўрлама, эй номард!

Минг битта кўчага етаклар хаёл,
Бунда келажаклар топади завол,
Сени ҳам дунёга келтирган аёл,
Аёлни хўрлама, эй номард!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлардан #нима #ёрдам, деймиз, дейди Мўйноқлик ёшлар...

Ёшлар ўта шижоатли.

Бизга нима керак бўлса давлатимиз ҳаммасини бермоқда, биз энди фақат олмай ўз билимимиз билан давлатга ҳам қайтаришимиз керак, дейди, ёшлар.

Ёши улуғ инсонлар билан доимо ёшлар ҳамкорликда👍

Қорақалпоқ ёшларига омадлар тилайман 🤝

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тиниб тинчимаган Мўйноқ Аёллари...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Орол денгизининг ҳозирги кўринишини бориб кўра олмадим ёмғир тинмади, насиб бирор кун албатта бораман👍

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Шилпиқ #қаъласига борганим манда ўзгача таъссурот қолдирди.

Ўзбекистон республикаси Халқини кам кўрдим, асосан чет элликлар келган.

Азиз юртдошларимиз албатта Қорақалпоқистонга тез тез келинглар, поездлар нарҳи арзон, меҳмонхоналари ҳам чўнтакбоп, овқатлари тўйимли, нарҳ наволар арзон, инсонлари меҳмондўст👇

Иншоот тархи ҳақла шаклида бўлиб, Нукусдан жанубга (Хива, Самарқанд, Тошкент томон) 43 км. масофада автомобил йўлида, 35-40 метр баландликдаги конуссимон тепаликда жойлашган.

Мазкур қадимги Зардуштийлик ёдгорлиги - Даҳмий Чилпиқ (Шилпиқ, Чилпиқ-қалъа) ёши 2200 йилдан ортиқ. Чилпиқ - бу 15 метр баландликдаги 65 метр диаметрга эга томсиз думалоқ минора бўлиб, Нукусдан 43 км масофадаги табиий ясси тепаликнинг чўққисида жойлашган. Қолдиқлари минора ичида ёввойи қушларга ем учун қолдирилган. Кейинроқ, суяк қолдиқлари лой тахтачалар – оссуарияларга тўпланиб, ерга кўмилган. Ушбу дафн этиш усули зардуштийлик фалсафаси билан боғлиқ бўлиб, жасад қолдиқлари билан ерни зарарлантиришни таҳқирлайди.

Дастлаб, минора тепадан пастга тушган 20 метрли нарвон билан бошланган эди. Миноранинг асос қисмидан дарё томон йўлак тушган. Минора ва унинг атрофида лой тахтачалар ва тош оссуарилар топилган бўлиб, уларнинг айримлари бугун Нукус ва Тошкентдаги музейларда сақланиб келинмоқда. II-IV асрларда зардуштлар даҳмаси сифатида қад ростлаган бўлса, IX-XI асрларда маҳаллий аҳоли ундан хабар минораси сифатида фойдаланган.

Чильпык, КаракалпакстанЧильпык, КаракалпакстанЧильпык, Каракалпакстан
Бу ерларга арабларнинг келиши (VII аср) биланоқ, минора қайта қурилган, сўнгра, IX-X асрларда Қадимий Хоразмнинг гуллаган вақтларида яна таъмирланган. Бир қатор тадқиқотчи олимларнинг фикрича, хоразмликлар Чилпиқдан Хоразмшоҳлар давлатининг бошқа қалъалари билан бир қаторда хабар етказиш ва мудофаа минораси сифатида фойдаланишган. Чилпиқ Қорақалпоғистоннинг ёрқин ёдгорликларидан бири ҳисобланиб, ҳатто республика гербида ҳам унинг тасвири акс эттирилган.

Чилпиққа эрта тонгда, қуёш пиширгунга қадар ташриф буюрган маъқул. Қалъадан атроф-муҳитнинг ажойиб кўриниши намоён бўлади: тошқин Амударё қуёшда порлаб оқади, ям-яшил боғлар ва далалар майинлик билан зангори қуёшга қуриган сомон ранг буталар билан туташади. Чилпиқда тумандаги энг баланд тушов ўрнатилган бўлиб, бутунлай матолардан кесилган тасмалар билан қопланган: маҳаллий аҳоли уларни бахт ва омад тилаб боғлаганлар.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Амударё тумани Манғит қишлоғи Дўрмон ОФЙгача бўлган таъссуротлар...

Носоз йўллардан ўтдим қўрқмай😅

Янги кўприк битди, айтишларича Ҳурматли Президент келиб очилиш маросими бўлар экан.

Амударё Халқ Президент келиб тезроқ кўприкни очиб беришини кутмоқда.

Чекка олис қишлоқ Туркманистон чегарасигача бўлган хуудудларга бордим.

Ҳурматли Президент Қорақалпоқистоннинг марказий йўллари яхши янги, аммо чекка туман қишлоқларда йўллар ўта абгор.

Илма тешик бомба тушган кўприклар, шу ернинг Халқига раҳмат давлатдан талаб қилмагани учун.

Имкон қадар йўлларни обод қилиб беринглар масъуллар!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ургенч ва Хива шаҳарлари🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Негатив #йўқми деганлар учун айни муаммоларни айтиб ўтмоқчиман Қорақалпоқистонда кўрган билганларим асосида.

Йўллар ўта абгор, ямаларга тўла, айрим жойларда йўлни ярми йўқ, кўплаб кўприклар синган, чўккан, ўртаси чеккаси катта ўйилиб тешилган, йўллар чўккан, чангларга тўла.

Касбга ўргатиш бўйича қўшимча курсларни кўпайтириш O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi вазири ҳамда Тошкент мономарказ раҳбари Ойгул Саттарова га имкон қадар мономарказларни кўпайтириш керак.

Ишлаб чиқариш ва фабрика заводдарни кўпайтириб аҳолини ишсиз қатламини иш билан амалий таъминлаш шарт ва мажбур!

Касалини яширсангиз барибир ҳам истимаси ошкор қилади.

Машиналар балонлари ишга яроқсиз хотин қизлар фаолларининг, лекин нима бўлганда ҳам авайлаб юришга ҳаракат қилмоқдалар.

Бир қишлоққа боришни ўзи бир неча юз кмни ташкил қилади, яқин жойни ўзи йўқ.

Туризм бўйича катта ишларни амалга ошириш шарт, чунки Қорақалпоқистонда кўплаб қадимий тарихга бой масканлари борлиги учун.

Ун нарҳларини стабил нарҳларда ушлаб турилиши керак, аҳоли бир қоп унни 15 кунда ер эканлар.

Асосий истеъмол қилишлари ун маҳсулотидан экан.

Ёзган муаммоларни бартараф қилса бўлади иштиёқ бўлса бас.

Tanzila Narbaeva, Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева, Saodat Boymirzayeva имкон қадар эътибор беринглар...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Газ шоҳобчаларида муаммо, Ургенчдан Бухоро вилоятининг Ромитан туманида яъни 420 кмда атиги битта газ қуйиш шаҳобчасида босим ўта паст аҳволда машиналарга газ қуйилмоқда..., аранг...

Одамлар юпун қалин кийимда кўчада ўз ҳайдовчиларини газ қуйиш шаҳобчасидан чиқишини кутиб ўтирибди.

Ҳаво ҳарорати +8 градиус.

Энергетика вазирини мана шундай сарсон ҳолда хаёти давомида яшашга муваффақ бўлсин тез сонияларда🤲

Назорат йўқ.

Шаҳар бедарвоза!

Монополлар яшаб қол Халқни сарсон қилиб!!!

1.30 соатда газга навбат келди.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova