Нигора Алимова
1.39K subscribers
7.13K photos
3.73K videos
1 file
8.45K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Феодал #раҳбарлар!!! Ҳурматли Президент хотин қизлар фаолларига енгиллик бергани билан ҳоким, прокурор, иибнинг нафратли назоратида кучли қолиши фожеа!

Ҳурматли Озода Парпибоева вилоятлардаги хотин қизлар фаоллари билан яқиндан дилдан суҳбатлашинг.

Айрим жойларда аҳвол яхши эмас.

Ҳокимлар хотин қизлар фаолларини сўккан, урушган!

Прокурорлар эса айрими Президент селектор йиғилишидан кейин, ана Президент сизларга енгиллик берди, биз прокурорлар энди хотин қизлар фаолларини кучли назоратга олиб қаттиқ кузатамиз, деди..., залда тўпланган хотин қизлар фаоллари, Президент сўзини аксику, Президент сўзи бир тийинми бу валломатларга, деб, энсалари қотди Ҳурматли Президент!

Ҳоким ёрдамчисини орқасида ҳоким, ёшларникида давлат ҳавфсизлиги хизмати туриб ҳар ой бу кўп ишламаганларга мукофот пуллари берилиши ачинарли ҳолдир.

Хотин қизларга эса ойлик маоши гадойдек, мукофотни М си йўқ 😅 энг кўп гап эшитган хотин қизлар, қанчалар давлатимиз хотин қизларга ғамхўр эканлигининг оддий бошқарувчадан билса бўлади...

Кўплаб хотин қизлар фаоллари ҳам уйга муҳтож, оилалари нотинч, носоғлом муҳитда яшар эканлар.

Яна комиссия келса гадойдек олган ойликларини йиғ йиғларга бериши умуман тизимни чириб ўтиб кетганлигини исботи!

Вилоят, шаҳар, туман раҳбарлари, ҳаттоки республика хотин қизларнинг айни дамдаги реал хаёти бўйича масъуллар билмайди, кўрмайди, чунки ҳар бир ходимнинг хаёти билан таниш эмасда, ишласа бўлди негрдек шундайми феодал раҳбарлар?!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кока коладан воз кечилмоқда!

Видеони оҳиригача кўринг

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тез ёрдамни кўрганда албатта йўл беринг!

Инсон ўлим билан олишаётган бўлиши мумкин!

Бефаросат кўплаб ҳайдовчиларга қанчалик тез ёрдамни кўрсаларда аҳамият бермайди, йўл бўшатмайди.

Қилмиш қидирмиш.

Ёлғон чўпон эртагидек ўзи ҳам бефаросат бефарқ инсонлар фожеага юз тутганда атроф ёрдам бера олмайди, имконсиз...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илон Маскнинг тўғилиш бўйича фикри...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия гази Ўзбекистонга берилиш ишлари бошланди.

Давлат раҳбарларидан бир овоздан рухсати олинди🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тўйга #келса #бўлди..., ийманибгина бечора Аёл... Зойир Мирзаев бор экан кўнглим тўқ..., Ҳурматли Президент 🙏🇺🇿

Аёлларни, қарияларни, ёшларни, ногирон бемор инсонларни доимо асраб авайлайдиган Оллоҳ томонидан ерга юборилган фаришта...

Тошкент вилояти Халқи бахтли Халқ🇺🇿

Зойир ака доимо соғ саломат бўлинг.

Шу бечора Аёл сизни тўй қилсам келса бўлди, дебди, кўзида ёш билан.

Имкон бўлса тўй бўлса мани ҳам чақиринг Зойир ака, ман ҳам шу тўйни сиз билан кўрай, Аёлни қувончига қувонч қўшай🇺🇿

Сўзим якунида хотин қизларга айтар сўзим, хотин қизлар асло ёлғиз эмас, уларга тиргак саноқли Оллоҳ томонидан жўнатилган Халқчил инсонлар бор🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Қорақалпоқистоннинг #оғир #худудидан #иш #берса #ишлайман!!!

Тошкент вилояти Чиноз тумани Сутчилар МФЙсида бир йилдан ортиқ хотин қизлар иши бўйича ишлаб келаётган фаол Аёл, Она Малика Рахимжоновани ишини кўришга бордим.

Малика иш сўраганида Нигора опа Зулайхо Махкамовага айтинг, манга энг оғир худудни берсин, бориб ишлаб обод қиламан, деганди, қўрқмасдан.

Маликага оғир худуд берилмади, аммо шу берилган худудда ҳам яхши ишлаб инсонлар қалбидан ҳурмат билан жой олиб улгурди.

Малика тинмай ишлаши туманнинг айрим раҳбарчаларига ёқмади шекилли тинмай орқасидан норозилик гап сўзлар давомий.

Раҳбарчалар ўзи Халқни оғирини енгил қила олишни билмай аросатда, ишлаганни эса сиғдирмай худдики ишлаётган инсон раҳбарчаларнинг креслосини олиб қўядиган даражада қўрқувда😅

Малика ишлайдиган маҳалла хонаси ўта абгор, бомба тушгандек.

Ҳурматли Президент хотин қизлар фаолларининг кўплари мана шундай бомба тушган, шарт шароит яратиб берилмаган, мебеллари бувимдан қолган замондек ишлаб келиб яна кўплаб раҳбарлар томонидан лаънат олиши ман учун фожеа!

Олдин шароитни яхшилаб бер, кейин савол жавоб қил, деб, раҳбарлар айтайдиган инсонни ўзи йўқ!

Ҳурматли Озода Парпибаева, ман бир нарсага ҳафа бўляпман.

Нега кўплаб хотин қизлар раҳбарлари яхши ишлайдиган ўз ходимини ҳимоя қилиб юзага чиқармайди, меҳнатини адолатли тан олмайди?!

Хотин қизлар бошқарувида муаммолар майда чуйда диди диди ишлардан нега халос бўлмайди?!

Маликани қилган ишларига, манга қолса, олий мукофотларни мана шундай меҳнаткаш Аёлларга Йил Аёлини берган бўлардим.

Афсуски бундай мукофотлар бу оддий фаол Аёлларни четлаб ўтади, коррупцияга ботган ҳолда!!!

Маликани айтар сўзи кўп, дарди ичида, манга кўпини айта олмади, кўз ёши билан мандан ўзини олиб қочди Ҳурматли Зойир Мирзаев...

Чиноз тумани мани назаримда қаровга муҳтож.

Йўллари абгор.

Кўчаларда мусорлар.

Бозор атрофида тартиб йўқ бардак.

Малика билан бир пиёла чой устида суҳбатлашганимда манга бир сўзни айтди, Нигора опа юқоридагиларга айтинг мани Қорақалпоқистоннинг энг оғир худудига ишга қўйсин, бориб эртаю кеч ишлайман, деб.

Унинг юзига боқиб, балки Фарғона вилояти Сўх туманига олиб кетарман, сиздек фаол Аёллар Фарғонага ҳам керак, дедим.

Малика эса шиддат билан, бораман, фақат энг оғир худуд бўлсин, деди.

Ман хаётимда оғир ишдан қўрқмасдан, ишлайман, деган, Аёлни энди кўрдим.

Шижоатига, меҳнатига раҳмат.

Маликанинг ишларига омад тилайман.

Доимо соғ саломат бўлсин.

Ҳурматли раҳбарлар худудлардаги хотин қизлар туман, шаҳар, вилоят раҳбарларининг бошқарув ишларини қайта кўриб чиқинглар, кўпи ўз ишига нолойиқ кадрларга тўла!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онамни ҳурмат қилган ҳар қандай инсон доимо ҳурматимдадир ким бўлишидан қатъий назар, танийманми ёки йўқ!

Катталарга ҳурматда, эъзозда бўлган инсонларни Оллоҳ қарилигини ҳар томонлама обод айласин🤲

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Боқимандаликни #чеки #йўқ! Ҳурматли мурожаатчи Юртдошлар, пул йиғиш соҳасида ёрдам бера олмайман...

Соғлиқни тиклашда кўплаб юртдошларимиз пластик карталарни ёки маблағ томонидан ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилиб келмоқдалар.

Албатта мурожаат соғлиқ бўйича бўлса вазир жанобларини Amrillo Inoyatov га етказиб оператив эътибор беришини талаб қиламан, чунки инсон саломатлигини тиклашда соғлиқни сақлаш вазирлиги масъулдир!

Шунингдек яқиндан буён ногирон ижтимоий муҳофазага муҳтож юртдошларимизга ёрдам берадиган янги Ijtimoiy himoya milliy agentligi ташкил этилди, агентлик билан ҳамкорликда мурожаатларни ижтимоий тармоқлар орқали етказиб бормоқдаман.

Кимнидир касаллиги туфайли пул ишлашга ҳаракат қилманг айрим юртдошларимизга эслатма, бу ҳам боқимандаликка киради соғлом бўла туриб бир ногироннинг пулига яшаб қолиш, тўғриси бундай ишлардан нафратланаман!

Бувайда туман ҳокимининг қабулида бўлдим яқинда, қабулда бир Афғонистон урушида қатнашган тиббий кўмакка муҳтож ака ўтирган эди, ака тинмай ҳокимият вакилларини ҳақорат қилиб ўтирди, ман эса ҳайрон наҳотки шу инсонга ёрдам йўқ, деб..., кейин билсам бу инсон жуда кўплаб ёрдамларни олиб, яна бир нимага эгалик қилиш учун ҳокимдан талаб қилиб сўрар экан, бу галдаги ёрдам сўраши касалхонада Тошкентда даволаниш, ҳокимлик бўлди ака Тошкентга йўлланма берамиз, деди, лекин акага бу сўз ёқмади, унга йўлланма эмас пулни беришини айтди...,акага скутор ҳам берилган, лекин ака балиқчи чол балиқ эртагидек тўймас кампирдек яна, яна, яна, дейишдан нарига ўтмас экан.

Аканинг фарзандлари бор, ўзи эса ишга яроқли, лекин қилаётган ҳатти ҳаракатлари манда бироз норозилик кайфиятини келтирди.

Бир Сурхондарёлик Афғонистон урушида қатнашган дўстим Рустамбек Тогаев бор, бу дўстим манимча Бувайдалик инсондек иш тутмайди, ўзи учун ҳаракат қилиб яшаб келмоқда, фарзандлари атрофида парвона, керак бўлса пандемия пайтида фарзандлари инсонлар соғлигини тиклаш бўйича кўмак берди.

Қўқон шаҳрида ДЦП касаллигига учраган қизнинг онаси бор, фарзанди катта, ҳокимият томонидан доимо ёрдам берилади, тиббиёт бўйича ҳам, аммо Аёл ногирон фарзандининг орқасидан кун кўриб яшаши ман учун ачинарли ҳолдир, Аёлнинг эгнида қиммат кўйлак, қош кўзи сочи бўялган, гап бермайдиган шаллаққига айланиб улгурган, меҳнат қилиб пул топишни унутган, ногирон фарзандини қийнаб ҳали у ёққа судрайди ҳали бу ёққа судраб Фарғона раҳбарларидан бир нарсаларни ундириб келмоқда, бундай яшаш хаёт тарзига айланиб бўлган.

Ўзбекистон бой мамлакат ҳар қанча қийналган инсонларни қўллаб қувватласа арзийди, аммо ҳар доим боқимандаликни касб қилганларни қўллаш керак эмас!

Айрим дангаса нафсга эрк берган Худони унутган айрим инсонларга айтар сўзим, ногирон бемор инсонлардан асло ўз нафсингизни қондиришда фойдаланманг, буни бадали жуда оғир бўлади, ногирон бемор инсонлар бир кунмас бир кун бу хаётни тарк этганда бомжга айланиб қолиб хор хўр зорлик хаётига кириб борасиз, чунки сиздек нафси оч дангаса инсонлар бир бемор инсонни арзимаган пулига кўз олайтириб нафсингизни қондириб меҳнат орқали пул топишни унутгансиз!

Ҳукуматдан бир талабим, ногирон бемор инсонлардан фойдаланиб боқимандаликка юз тутган соғлом инсонларга қонуний жазолашни ўртага қўйиб қонунни ишлатиш вақти келди!

Бу ҳолатни уйдаги ёш болалар кўриб уларнинг ҳулқида салбий иллатлар пайдо бўлишини олдини олайлик.

Ёшлар ўз уйида кўраётган салбий иллатларни кўриб эртага ким бўлади, эртага боқиманда дангаса, ўзи учун жамият учун фойдаси тегмайдиган бир манқуртга айланади.

Қуш уясида кўрганини қилади, деб, бежизга айтилмаган.

Яна бир таклиф, фарзандларини ҳар хил эрлардан туғиб тинмай болаларим оч уни бер буни бер деб фарзандларини совуқ иссиқда сарсон қилиб боқимандаликни фарзандлари орқали бизнесга айлантирган оналардан фарзандларини олиб қўйиш керак, чунки бу она фарзандларига таълим тарбия бера олмайдиган, ёшлар тарбиясига фақат ва фақат негатив таълим тарбия бериб эртага фарзандларини жиноятчи бўлишига замин яратадиган она бўлиши фожеадир!
Ҳурматли Юртдошларимиз шундай ҳолатларни кўрсак ногирон бемор инсонлардан, қонунсиз, қонуний отадан туғилган фарзандларни сарсон қилиб нафсини қондираётган оилаларга керакли тарбияли чораларни биргаликда кўрайлик.

Бундай яшашнинг оҳири вой...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Toshkent | #Monomarkaz | #Insonga_etibor
🟥🟥🟥

"Imkoniyatlar markazi"da ko'rish bo'yicha nogironligi bo'lganlar uchun poytaxtimizdagi "SHAROIT PLYUS" nogironlar jamoat birlashmasi bilan hamkorlikda "Kompyuter operatori" kursi tashkil etilgan. Kuni kecha ushbu kursni muvaffaqqiyatli tamomlagan tinglovchilarga Toshkent shahridagi ''Ishga marhamat'' monomarkazi direktori A.Sattarova tomonidan davlat namunasidagi sertifikatlar topshirildi.

🔰Ma'lumot o'rnida,  O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 12-oktabrdagi PQ-390-sonli Qarori asosida "Imkoniyatlar markazi" faoliyati yo'lga qo'yilgan bo'lib, unda imkoniyati cheklangan fuqarolarga qisqa muddatli kurslarda kasb-hunar o'rganishlari uchun shart-sharoitlar yaratilgan.

Manzil: Toshkent shahar Yashnabod tumani Parkent ko'chasi 331-uy.

📍Lokatsiya
💬 Axborot kanallarimizni kuzatib boring

Telegram 🚀 | Instagram 📷 | Facebook 🔵 | Web-site 🗣 | YouTube 🎬
Monomarkaz Axborot xizmati
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Куз қиш мавсумига тайёргарлик ишлари авжида Тошкент шаҳрида.

Миробод туманида кавла кавла ишлари.

Аҳоли иссиқ сувдан узилган.

Йўллар баттар пробкага айланди.

Йўл патруль ходимлари тинмасдан хуштак чалиб палкаси билан биз ҳайдовчиларни ургандан баттар қилиб хунук қарашларда кузатиб қўйдилар😂🤣😅

Пробкада кети кетига тегмай уланган автолар ичида тез ёрдамни кўриб ҳафа бўлдим, жой бўшатиб ўтказишга имкон йўқ, ҳамма ҳайдовчилар машиналар оралиқ масофасини сақламаган ҳолда тирбанд.

Ҳурматли ва ҳурматсиз ҳайдовчилар оралиқ масофани сақлаш шарт, фавқулодда ҳолатда тез ёрдамга йўл беришда!

Ҳурматли Пулат Бобожонов тушунаман йўл патруль ходимларини асабийлигига, муомаласи қўполлигига, инсонлар қадри нолга тенглиги, ииб, прокуратура, суд, ҳокимият, вазирлик фаоллари томонидан фуқароларга қўпол муносабатда бўлиш қон қонимизга сингиб кетган.

Ҳозирги кичик ёш авлод балки катта бўлиб маданиятли, хушмуомалали гуманитар инсонлар бўлиб етишадилар, деган, умиддаман.

Унгача сабр...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova